📜 Инструкция по применению Асиброкс
💊 Состав препарата Асиброкс
✅ Применение препарата Асиброкс
📅 Условия хранения Асиброкс
⏳ Срок годности Асиброкс

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

АСИБРОКС

asibroX

 

Препаратнинг савдо номи: Асиброкс

Таъсир этувчи модда (ХПН): ацетилцистеин

Дори шакли: вишилловчи таблеткалар.

Таркиби:

Асиброкс 200 мг

1 вишилловчи таблетка қуйидагиларни сақлайди:

фаол модда: 200 мг ацетилцистеин;

ёрдамчи моддалар: аскорбин кислотаси, сувсиз натрий карбонати, натрий гидрокарбонати, сувсиз лимон кислотаси, сорбитол, натрий цитрати, макрогол 6000, натрий сахарини, «Лимон» ароматизатори.

Асиброкс 600 мг

1 вишилловчи таблетка қуйидагиларни сақлайди:

фаол модда: 600 мг ацетилцистеин;

ёрдамчи моддалар: аскорбин кислотаси, сувсиз натрий карбонати, натрий гидрокарбонати, сувсиз лимон кислотасия, сорбитол, натрий цитрати, макрогол 6000, натрий сахарини, «Лимон» ароматизатори.

Таърифи: ясси цилиндрик, оқ рангли, фаскали, ўзига хос ҳидли, бироз мармарсимон таблеткалар

Фармакотерапевтик гуруҳи: балғам кўчирувчи восита.

АТХ коди: R05CB01

Фармакологик хусусиятлари

Фармакодинамикаси

Ацетилцистеин – муколитик, балғам кўчирувчи восита бўлиб, цистеин аминокислотасининг ҳосиласидир. Эркин сульфгидрил гуруҳи ҳисобига ацетилцистеин балғамнинг нордон мукополисахаридларини бисульфит боғларини узади, бу мукопротеидларнинг деполимеризациясига олиб келади ва бронхиал секретнинг қовушқоқлигини камайишига ёрдам беради. Мукоцилиар клиренсни ошиши ҳисобига балғамни ажралиб чиқишини енгиллаштиради. Ацетилцистеин шунингдек антиоксидант ва пневмопротектор хусусиятларига ҳам эга, бу сульфгидрил гурухларни эркин радикалларни боғлаш хусусияти билан боғлиқ. Бундан ташқари, ацетилцистеин детоксикациянинг муҳим омили ҳисобланган, глитатионнинг синтезини ошишига ёрдам беради. Ацетилцистеиннинг бу хусусияти парацетамол ва бошқа моддалар (альдегидлар, феноллар ва бошқалар) билан ўткир заҳарланишларида уни антидот сифатида қўллаш имкониятини беради.

Фармакокинетикаси

Ичга қабул қилинганидан сўнг ацетилцистеин овқат ҳазм қилиш йўлларида тез ва деярли тўлиқ сўрилади. Ичга қабул қилинганидан сўнг ацетилцистеиннинг биокираолишлиги тахминан 10% ни ташкил этади. Ичга қабул қилинганидан сўнг максимал концентрациясига 1-3 соатдан кейин эришилади.

Жигарда цистеингача (фармакологик фаол метаболити) ва диацетилцистеин, цистин ва кейинчалик – аралаш дисульфитларгача метаболизмга учрайди. Ацетилцистеин ва унинг метаболитлари организмда турли шаклларда: қисман – эркин субстанция кўринишида, қисман – қон плазмаси протеинлари билан боғланган ҳолда, қисман – инкорпорацияланган аминокислоталар ҳолида аниқланади. Организмдан сийдик билан нофаол метаболитлар (ноорганик сульфатлар, диацетилцистеин) кўринишида деярли тўлиқ чиқарилади. Ацетилцистеиннинг озгина миқдоригина ахлат билан ўзгармаган ҳолда чиқарилади. Қон плазмасидан ярим чиқарилиш даври тахминан 1 соатни ташкил этади ва жигардаги биотрансформация тезлигига боғлиқ. Жигар етишмовчилигида у 8 соатгача узайиши мумкин.

Ацетилцистеин йўлдош тўсиғи орқали ўтиши ва амниотик суюқликда тўпланиши мумкин.

Қўлланилиши

Нафас аъзоларининг, қовушқоқ, қийин ажраладиган балғамни кўп ҳосил бўлиши билан кечувчи қуйидаги касалликларда:

  • ўткир ва сурункали бронхитлар;
  • обструктив бронхит;
  • ларинготрахеит;
  • пневмония;
  • бронхоэктазлар;
  • бронхиал астма;
  • бронхиолитлар;
  • муковисцидоз;
  • ўткир ва сурункали синуситда, ўрта қулоқ отитида секретни ажралиб чиқишини енгиллаштириш учун қўлланади.

Қўллаш усули ва дозалари

Асиброкс ичга қабул қилинади.

600 мг ацетилцистеин сақловчи бир таблетка 200 мл хона хароратидаги ичимлик сувида ёки 200 мг ацетилцистеин сақловчи бир таблетка 100 мл хона ҳароратидаги ичимлик сувида эритилади.

Препаратни овқатдан кейин қабул қилиш керак. Суюқликни қўшимча қабул қилиш ацетилцистеиннинг муколитик самарасини кучайтиради. Эритилганидан кейин дарҳол қабул қилиш керак, истисно ҳолларда тайёр эритмани 2 соатга қолдириш мумкин.

Катталар ва 14 ёшдан ошган ўсмирларга препарат 200 мг дан суткада 2-3 марта ёки      600 мг дан суткада 1 марта буюрилади.

6 ёшдан 14 ёшгача бўлган болаларга 200 мг дан суткада 2 марта қабул қилиш тавсия этилади.

2 ёшдан 6 ёшгача бўлган болаларга 200 мг суткада 1 марта буюрилади.

Муковисцидозда:

  • катталар ва 14 ёшдан ошган ўсмирларга 200 мг дан суткада 2-3 марта ёки 600 мг дан суткада 1 марта буюрилади
  • 6 ёшдан ошган болаларга 200 мг дан суткада 3 марта қабул қилиш тавсия этилади
  • 2 ёшдан 6 ёшгача бўлган болаларга – 200 мг дан суткада 2 марта буюрилади
  • тана вазни 30 кг дан ортиқ бўлган пациентлар препаратни суткада 800 мг гача бўлган дозада қабул қилишлари мумкин.

Қисқа муддатли шамоллаш касалликларида препаратни қабул қилиш давомийлиги 5-7 кунни ташкил этади. Сурункали бронхитлар ва муковисцидозда препаратни инфекцияни олдини олиш самарасига эришиш учун узоқроқ вақт қабул қилиш керак.

Ножўя таъсирлари

МНТ томонидан: кам ҳолларда – бош оғриғи, қулоқларда шовқин.

Овқат ҳазм қилиш тизими томонидан: кам ҳолларда – стоматит; айрим ҳолларда – кўнгил айниши, қусиш, жиғилдон қайнаши, диарея.

Юрак-қон томир тизими томонидан: айрим ҳолларда – артериал босимни тушиши, тахикардия.

Нафас тизими томонидан: якка ҳолларда – юқори сезувчанлик реакциясини кўриниши сифатида ўпкадан қон кетиши ривожланиши мумкин.

Аллергик реакциялар: тери тошмаси, қичишиш, эшакеми; якка ҳолларда – бронхоспазм (асосан бронхларнинг гиперреактивлиги бўлган пациентларда).

Қўллаш мумкин бўлмаган холатлар

  • ацетилцистеинга ва препаратнинг бошқа компонентларига юқори сезувчанлик;
  • 14 ёшгача бўлган болалар (600 мг ацетилцистеин сақловчи таблеткалар учун);
  • ҳомиладорлик ва лактация даври;
  • меъда ва ўн икки бармоқ ичак яра касаллигини зўрайиш босқичида қўллаш мумкин эмас.

Дориларнинг ўзаро таъсири

Ацетилцистеин ва йўталга қарши воситалар бир вақтда қўлланганида, йўтал рефлексини бостирилиши туфайли, балғамни ажралиб чиқмасдан, нафас йўлларида тўпланиши пайдо бўлиши мумкин. Шунинг учун бундай мажмуаларни эҳтиёткорлик билан танлаш керак.

Ацетилцистеинни бронхолитиклар билан синергизми кузатилади.

Ацетилцистеин ва нитроглицеринни бир вақтда қабул қилиш нитроглицериннинг қон-томирларини кенгайтирувчи таъсирини кучайишига олиб келиши мумкин.

Антибиотиклар (пенициллинлар, цефалоспоринлар, эритромицин, тетрациклин ва амфотерицин В) ва протеолитик ферментлар билан фармацевтик номутаносибдир.

Металлар, резина билан контактда ўзига хос хидга эга бўлган сульфидлар ҳосил бўлади. Пенициллинлар, цефалоспоринлар, тетрациклиннинг сўрилишини камайтиради (уларни ацетилцистеин ичга қабул қилинганидан кейин камида 2 соат ўтгач қабул қилиш керак).

Махсус кўрсатмалар

Асиброксни қон тупуришда, ўпкадан қон кетишида, қизиллўнгач веналарини варикоз кенгайиши, буйрак усти безларининг касалликлари, жигар ва/ёки буйрак етишмовчилиги бўлган пациентларда эхтиёткорлик билан қўллаш керак.

Бронхиал астма ва обструктив бронхитда ацетилцистеинни бронхиал ўтказувчанликни мунтазам назорати остида эҳтиёткорлик билан буюриш керак.

Янги туғилган чақалоқларга ацетилцистеинни фақат ҳаётий кўрсатмаларга қараб, ва қатъий назоратга (тана вазнига максимум 10 мг/кг) риоя қилган ҳолда буюриш мумкин.

Асиброкс таркибида сорбитол ва натрий сахарини сақлайди, шунинг учун препаратни қўллашдан олдин шифокор билан маслахатлашиш керак.

Препаратни қабул қилиш вақтида шиша идишлардан фойдаланиш керак, металлар, резина, кислород, енгил оксидланувчи воситалар билан контактда бўлишдан сақланиш керак.

Ҳомиладорлик ва лактация даврида қўлланиши

Ҳомиладорлик ва лактация даврида препаратни қўллаш бўйича адекват ва яхши назоратли тадқиқотлар ўтказилмаган.

Асиброкс препаратини ҳомиладорлик ва лактация даврида қўллаш мумкин эмас.

Педиатрияда қўлланиши

Препаратани 14 ёшгача бўлган болаларда қўллаш мумкин эмас (600 мг ацетилцистеин сақловчи таблеткалар учун тегишли).

Автотранспортни ҳайдаш ва механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири

Асиброкс автомобилни хайдаш ва психомотор реакциялар тезлигини талаб қилувчи ишларни бажариш қобилиятига таъсир қилмайди.

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати тугаганидан сўнг ишлатилмасин.

Дозани ошириб юборилиши

Симптомлари: диарея, қусиш, қоринда оғриқ, жиғилдон қайнаши ва кўнгил айниши кузатилиши мумкин.

Даволаш: симптоматик даволаш ўтказилади.

Чиқарилиш шакли

Асиброкс 200 мг №20

2 вишилловчи таблеткалар ламинацияланган стрипда. 10 ламинацияланган стриплар қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутига жойланган.

Асиброкс 600 мг №10

2 вишилловчи таблеткалар ламинацияланган стрипда. 5 ламинацияланган стриплар қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутига жойланган.

Сақлаш шароити

Намлик ва ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25ºС дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

Таблетка олинганидан кейин туба зич беркитилсин.

Яроқлилик муддати

3 йил.

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецептсиз берилади.

ИМЕЮТСЯ ПРОТИВОКАЗАНИЯ. НЕОБХОДИМО ОЗНАКОМИТЬСЯ С ИНСТРУКЦИЕЙ
ПО ПРИМЕНЕНИЮ ИЛИ ПОЛУЧИТЬ КОНСУЛЬТАЦИЮ СПЕЦИАЛИСТА

Лекарственные средства, информация о которых представлена на сайте, могут иметь противопоказания к их применению и использованию. Перед использованием необходимо ознакомиться с инструкцией по применению или получить консультацию у специалистов.