📜 Инструкция по применению Апилак Гриндекс
💊 Состав препарата Апилак Гриндекс
✅ Применение препарата Апилак Гриндекс
📅 Условия хранения Апилак Гриндекс
⏳ Срок годности Апилак Гриндекс

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

АПИЛАК ГРИНДЕКС

APPILAK GRINDEX

 

Препаратнинг савдо номи: Апилак Гриндекс

Таъсир қилувчи модда (ХПН): лиофилланган апилак

Дори шакли: шимиш учун таблеткалар.

Таркиби:

1 таблетка сақлайди.

фаол модда: лиофилланган апилак 10 мг,

ёрдамчи моддалар: лактоза моногидрати, картошка крахмали, тальк, кальций стеарат.

Таърифи: ясси цилиндрик, фаскали, синдирилганда юзаси оқ ёки сарғимтир тусли рангдаги таблеткалар. Mайда сариқ холли доғларга йўл қўйилади.

Фармакотерапевтик гуруҳи: Биоген рағбатлантирувчилар

АТХ коди: А13А

Фармакологик хусусиятлари

Апилак ёки асалариларнинг она сути ёш ишчи асалариларнинг аллотрофик безлари томонидан ишлаб чиқарилувчи биологик фаол моддаларнинг аралашмасидан иборат секретидир. Унинг таркибига қуйидагилар киради:

  • Витаминлар (С, В1, В2, В5, В6, В8, В12, Н, фолат кислотаси, инозитол);
  • Макроэлементлар (К, Na, Ca, Mg, Fe, P) ва микроэлементлар (Zn, Mn, Cu, Co, S, Si, Ni, Cr, As, Bi);
  • 23 турли аминокислоталар, шу жумладан алмашинмайдиган (масалан, гистидин, валин, метионин, триптофан);
  • Бошқа биологик фаол моддалар (масалан, холинэстераза ферменти, ацетилхолин медиатори ва бошқалар).

Умумий тонусни оширувчи, антиспастик таъсирга эга, организмни стрессларга нисбатан қаршилигини ва чидамлилигини оширади, моддалар алмашинувини рағбатлантиради.

 

Қўлланилиши

  • Ўтказилган касалликлардан кейинги соғайиш даври;
  • Туғруқдан кейинги даврда эмизишни бузилиши;
  • Болаларда иштаҳани йўқолиши;
  • Невротик бузилишлар ва артериал гипотензия (ёрдамчи восита сифатида)

 

Қўллаш усули ва дозалари

Катталарга 1 таблеткадан суткада 3 марта, 10-15 кун давомида.

3 ёшдан катта болаларга 1 таблеткадан суткада 2 марта, 10-15 кун давомида буюрилади. Таблеткани тил остига қўйиш ва тўлиқ эриб кетганигача қолдириш керак (ичга қабул қилинганда препарат меъда ширасини таъсири остида парчаланади).

Агар Сиз препаратни навбатдаги қабулини ўтказиб юборсангиз, уни дарҳол қабул қилинг. Ўтказиб юборилганни ўрнига иккибаробар дозани қабул қилманг. Шифокорнинг тавсиясига кўра қабул қилишни давом эттиринг.

 

Ножўя таъсирлари

  • Аллергик реакциялар,
  • Оғиз қуриши,
  • Тахикардия:
  • Уйқуни бузилиши:

Юқорида қайд этилган ножўя реакциялар пайдо бўлганида, шунингдек йўриқномада келтирилмаган ножўя реакциялар пайдо бўлганида, шифокорга мурожаат қилиш зарур.

 

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

  • Лиофилизирланган аппилакка ва асаларичиликнинг бошқа маҳсулотларига ёки препаратнинг бирон-бир ёрдамчи моддаларига юқори сезувчанлик,
  • Аддисон касаллиги,
  • 3 ёшгача бўлган болалар ёши.

Дориларнинг ўзаро таъсири

Аниқланмаган.

Махсус кўрсатмалар

Таблеткалар аллергик реакцияларни чақириши мумкин. Аллергик реакциялар пайдо бўлганида препаратни қўллашни тўхтатиш лозим. Оғиз қуриши, юрак уриши ёки уйқуни бузилиши пайдо бўлганида препаратни дозасини камайтириш ёки бекор қилиш лозим. Препарат лактоза сақлайди, шунинг учун лактозани ўзлаштираолмасликни кам учрайдиган наслий шакли, Lapp-лактоза танқислиги ёки глюкоза-галактозани кам сўрилиши бўлган пациентларга ушбу дозаларини қўллаш мумкин эмас. Уйқуни бузилишида препаратни дозасини камайтириш ёки бекор қилиш лозим. Фақат лиофилизирланган апилакнинг оз миқдоригина даволовчи самара кўрсатади.

Ҳомиладорлик ва эмизиш

Препаратни ҳомиладорлик ва лактация даврида шифокорни маслаҳатидан кейин қўллаш мумкин.

Транспорт воситаларини бошқариш ва ҳаракатланувчи механизмларда хизмат кўрсатиш қобилиятига таъсири

Транспорт воситаларини бошқариш ва ҳаракатланувчи механизмларда хизмат кўрсатиш қобилиятига таъсир қилмайди.

Дозани ошириб юборилиши

Симптомлари:

Кўп миқдорда қабул қилинганда моддалар алмашинуви жараёнлари секинлашади, масалан кунига 2,5 г қабул қилиш лоҳаслик чақиради.

Даволаш:

Препаратни бекор қилиш. Симптоматик терапия.

Чиқарилиш шакли

Шимиш учун таблеткалар 10 мг

25 таблеткадан поливинил хлорид плёнкали ва алюминий фольгали контур уяли ўрамда.

1 ёки 2 контур уяли ўрамлар қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутида.

Сақлаш шароити

Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25°С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

Болалар ололмайдиган жойда сақлансин.

Яроқлилик муддати

2 йил

Ўрамида кўрсатилган яроқлилик муддати тугагандан кейин қўлланилмасин.

Дорихоналарда бериш тартиби

Рецептсиз

ИМЕЮТСЯ ПРОТИВОКАЗАНИЯ. НЕОБХОДИМО ОЗНАКОМИТЬСЯ С ИНСТРУКЦИЕЙ
ПО ПРИМЕНЕНИЮ ИЛИ ПОЛУЧИТЬ КОНСУЛЬТАЦИЮ СПЕЦИАЛИСТА

Лекарственные средства, информация о которых представлена на сайте, могут иметь противопоказания к их применению и использованию. Перед использованием необходимо ознакомиться с инструкцией по применению или получить консультацию у специалистов.