📜 Инструкция по применению Беплекс®
💊 Состав препарата Беплекс®
✅ Применение препарата Беплекс®
📅 Условия хранения Беплекс®
⏳ Срок годности Беплекс®

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

БЕПЛЕКС®

 BEPLEX

Препаратнинг савдо номи: Беплекс®

Таъсир этувчи моддалар (ХПН): тиамин гидрохлориди, рибофлавин, пиридоксин гидрохлориди, никотинамид.

Дори шакли: қобик билан қопланган таблеткалар.

Таркиби:

Ҳар бир таблетка қуйидагиларни сақлайди:

тиамин (гидрохлориди кўринишида)                   5 мг;

рибофлавин                                                             2 мг;

пиридоксин (гидрохлориди кўринишида)                       2 мг;

никотинамид                                                           20 мг

Таърифи: жигарранг рангли, овал шаклли, плёнка қобиқ билан қопланган, витамин ҳиди бўлган таблеткалар.

Фармакотерапевтик гуруҳи: витаминлар.

Код АТХ: A11EX

 

Фармакологик хусусиятлари

В гуруҳи витаминларини сақловчи поливитамин препарати бўлиб, фармакологик хусусияти унинг таркибига кирувчи витаминларнинг хусусиятлари билан боғлиқ.

Тиамин1 витамини) кофермент сифатида углевод, аминокислоталарнинг метаболизмида, РНК/ДНК, ўт кислоталари, нейромедиаторлар синтезида иштирок этади.

Рибофлавин2 витамини) хужайра нафаси жараёнларида ва кўриш жараёнларининг муҳим катализатори. Кўпчилик оксидланиш-қайтарилиш реакцияларини таъминлайди, углеводлар, ёғлар ва аминокислоталарнинг алмашинувида иштирок этади.

Пиридоксин 6 витамини) кофермент сифатида аминокислоталар ва оқсиллар метаболизмида, нейротрансмиттерлар синтезида иштирок этади.

Никотинамид (РР витамини, В3 витамини) тўқималар нафаси жараёнларида, ёғлар, углеводлар, аминокислоталар синтезида иштирок этади.

Фармакокинетикаси

Беплекс® препаратининг фармакокинетикаси тўғрисида маълумотлар йўк.

Қўлланилиши

– мувозанатланмаган овқатланиш;

– неврологик касалликларни (шу жумладан невритлар, радикулитлар, невралгиялар, периферик фалажлар, диабетик полиневропатия); олдини олиш ва даволаш;

– сурункали алкоголизм оқибатидаги неврологик бузилишлар;

– оғиз бўшлиғи шиллиқ қаватининг касалликлари (глосситлар, гингивитлар, стоматит)

– МИЙ касалликлари (гастрит, меъда ва ўникки бармоқ ичак яра касаллиги, сурункали колит);

– жигар касалликлари (шу жумладан сурункали гепатитлар);

– тери касалликлари (узоқ вақт битмайдиган яралар, куйишлар, оғиз бурчагидаги ёриқлар)

– кўз касалликлари (конъюктивит, ирит, шох парда яраси, катаракта)

– моддалар алмашинувини бузилиши;

– анемиялар;

– ҳомиладорлик;

– лактация даври (эмизиш даври) да қўлланади.

Қўллаш усули ва дозалари

Катталар ва 12 ёшдан ошган болаларга профилактика мақсадида 1-2 таблеткадан ҳар куни, даволаш мақсадида 3-4 таблеткадан ёки шифокорнинг тавсияси бўйича қўлланади. Препарат овқатдан кейин ичга қабул қилинади.

Ножўя таъсирлари

Аллергик реакциялар бўлиши мумкин.

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

В гуруҳи витаминларига юқори сезувчанлик, леводопа билан бир вақтда даволаш мумкин.

Дориларнинг ўзаро таъсири

Беплекс® препаратининг таркибига кирувчи пиридоксин леводопанинг терапевтик фаоллигини пасайтириб, унинг метаболизмини ошириши мумкин. Беплекс® ва леводопани, фақат декарбоксилаза ингибиторларини бир вақтда буюрилганида бирга қўллаш мумкин. Пиридоксин стероид гармонларнинг самараларини пасайтириши мумкин. Изониазид пиридоксинни сийдик билан чиқарилишини оширади. Циклосерин, гидрализин ва пеницилламин Беплекс® препаратининг таркибига кирувчи тиаминнинг антагонистлари ҳисобланадилар. Беплекс® препаратининг ГМГ-КоА-редуктазанинг ҳосилалари (левостатин, правастатин) билан бир вақтда қўллаш тавсия қилинмайди, чунки бу препаратларнинг ўзаро таъсирида рабдомиолиз юз бериши мумкин.

Махсус кўрсатмалар

Беплекс® қабул қилинганида сийдик сариқ рангга бўялиши мумкин, бу препаратнинг такибида рибофлавиннинг борлиги билан боғлиқлигини ҳисобга олиш керак.

Турли касалликларда препаратни ҳаддан ташқари юқори дозаларда қўллаш самарадорлиги асосланмаган.

Ҳомиладорлик ва лактация

Беплекс® тавсия қилинган дозаларда қўлланганида ҳомилага бирон-бир салбий таъсир кузатилмаган. Юқори дозаларда пиридоксин пролактинни ажралиб чиқишини издан чиқаради, шунинг учун лактация даврида препаратни эҳтиёткорлик билан қўллаш керак.

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач ишлатилмасин.

Дозани ошириб юборилиши

Симптомлари: кўнгил айниши, кусиш, тери қопламларини оқариши.

Даволаш: симптоматик даволаш ўтказилади.

Сақлаш шароити.

25ºС дан юқори бўлмаган ҳароратда, қуруқ жойда сақлансин.

Яроқлилик муддати.

3 йил.

 

Дорихоналардан бериш тартиби.

Шифокор рецептисиз.

 

ИМЕЮТСЯ ПРОТИВОКАЗАНИЯ. НЕОБХОДИМО ОЗНАКОМИТЬСЯ С ИНСТРУКЦИЕЙ
ПО ПРИМЕНЕНИЮ ИЛИ ПОЛУЧИТЬ КОНСУЛЬТАЦИЮ СПЕЦИАЛИСТА

Лекарственные средства, информация о которых представлена на сайте, могут иметь противопоказания к их применению и использованию. Перед использованием необходимо ознакомиться с инструкцией по применению или получить консультацию у специалистов.