БЕПАНТЕН®
Илова-варақа
(пациентлар учун)
Савдо номи
Бепантен
Халқаро патентланмаган номи
Декспантенол
Дори шакли
Сиртга қўллаш учун крем
Таърифи
Оқ ёки сарғиш тусли оқ рангли, кучсиз ҳидли гомоген тиниқ бўлмаган крем.
Фармакотерапевтик гуруҳи
Жароҳат ва яраларни даволаш учун воситалар. Жароҳатни битирувчи воситалар. D03AX03
Таркиби:
1 г крем қуйидагиларни сақлайди:
таъсир этувчи модда: 50 мг декспантенол;
ёрдамчи моддалар: DL-пантолактон, феноксиэтанол, амфизол К, цетил спирти, стеарил спирти, ланолин (Е913), изопропилмиристат, пропиленгликоль (Е1520), тозаланган сув.
Фармакологик хусусиятлари
Декспантенол пантотенат кислотасининг спиртли аналоги бўлиб, худди шундай биологик фаолликка эга. Декспантенол хужайраларга тез киради, пантотенат кислотасига айланади ва худди В5 витамини каби таъсир кўрсатади.
Пантотенат кислотаси ва унинг тузлари сувда эрувчи витаминлар бўлиб, ацетилкоэнзим
А таркибига киради ва жуда кўп модда алмашинуви жараёнларида ўта мухим роль ўйнайди. Шундай қилиб, декспантенол тери ва шиллиқ қаватларни шаклланиши ва регенерацияси учун зарур бўлган, организмнинг пантотен кислотасига юқори эҳтиёжини қондириши мумкин. Кўпгина қисми организмдан ўзгармаган ҳолда сийдик ва аҳлат билан чиқарилади.
Қўлланилиши
Қуруқ ва таъсирланган шикастланмаган терини: гиперемия, енгил куйишлар (қуёшдан ва маиший), терини катта соҳаларига ишлов бериш (масалан, қўл бармоқлари, тирсак, тизза ва бошқалар) да даволаш.
Қуруқ, қизарган терига профилактик ишлов бериш.
Майда шикастланишларда (ёриқлар, тирналишлар), радио-, фототерапия ёки УБ-нурланиш натижасидаги терини таъсирланишларида терини битиши ва эпителизациясини тезлаштириш.
Кортикостероидларни қўллагандан кейин терига ишлов бериш.
Қўллаш усули ва дозалари
Кремни юпқа қилиб, кунига бир марта терининг шикастланган соҳаларига суртилади. Даволаш давомийлиги касалликнинг характерига ва кечишига боғлиқ.
Ножўя таъсирлари
Қуйида санаб ўтилган ножўя самаралар спонтан хабарларга асосланган. Уларнинг ҳар бирини учрашнинг аниқ сонини аниқлашнинг имкони йўқ.
Иммун тизими, тери ва тери ости клетчаткаси томонидан: аллергик реакциялар, шу жумладан тери – контакт дерматит, аллергик дерматит, қичишиш, экзема, эритема, тошма, эшакеми, терини таъсирланиши, пуфакли тошмалар.
Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар
Препаратнинг компонентларига юқори сезувчанликда қўллаш мумкин эмас.
Дозани ошириб юборилиши
Декспантенол хатто юқори дозаларда ҳам яхши ўзлаштирилади ва токсик ҳисобланмайди.
Эҳтиёткорлик чоралари
Ланолин, стеарил спирти ва цетил спирти, пропиленгликоль терини таъсирланишини чақириши (масалан контакт дерматит бўлиши) мумкин.
Кремни кўзга тушишидан сақланиш керак.
Бошқа дори воситалари билан ўзаро таъсири
Бошқа препаратлар билан ўзаро таъсир ҳоллари маълум эмас.
Ҳомиладорлик ва лактация
Ҳомиладорлик ва эмизиш даврида кремни қўллаш бўйича чекловлар йўқ.
Сақлаш шароити
25ºС дан юқори бўлмаган ҳароратда, болалар ололмайдиган жойда сақлансин.
Яроқлилик муддати
3 йил. Ўрамида кўрсатилган яроқлилик муддати ўтгач ишлатилмасин.
Ўрами
30 г ёки 100 г туба илова-варақаси билан бирга картон қутига жойланган.
Бериш тартиби
Рецептсиз.