БЕПАНТЕН® ПЛЮС
Илова-варақа
(пациентлар учун)
Савдо номи
Бепантен® Плюс.
Дори шакли
Сиртга қўллаш учун крем.
Таърифи
Деярли оқ рангли, кучсиз ҳидли, тиниқ бўлмаган, бир хил крем.
Фармакотерапевтик гуруҳи
Антисептик воситалар. D08АC52
Таркиби:
Таъсир этувчи моддалар: 50 мг/г декспантенол, 5 мг/г хлоргексидин дигидрохлориди
Ёрдамчи моддалар: DL-пантолактон, цетил спирти, стеарил спирти, юмшоқ оқ парафин, суюқ парафин, ланолин (Е913), макрогол стеарати, тозаланган сув.
Фармакологик хусусиятлари
Фармакодинамикаси
Декспантенол – Бепантен Плюснинг фаол компоненти бўлиб, тери хужайраларида пантотенат кислотасига тез айланади ва витамин каби таъсир қилади. Маҳаллий қўлланганда декспантенол пантотенат кислотасига нисбатан тезроқ сўрилади.
Пантотенат кислотаси ҳаёт учун муҳим бўлган коэнзим А нинг компоненти ҳисобланади, ацетилкоэнзим А кўринишида ҳар бир хужайра метаболизмида асосий роль ўйнайди. Пантотенат кислотаси эпителий ҳосил бўлиши учун ва шикастланган тери ва шиллиқ қаватини битиши учун зарур.
Хлоргексидин дигидрохлориди – антисептик, граммусбат бактерияларга, айниқса кўпинча терининг инфекцион касалликларини қўзғатувчиси ҳисобланган Staphylococcus aureus нинг сезгир штаммларига нисбатан бактерицид таъсирга эга.
Хлоргексидин дигидрохлориди грамманфий патоген микроорганизмларга нисбатан камроқ даражада фаол. Pseudomonas ва Proteus нинг айрим турлари хлоргексидинга чидамлидир. У кучсиз замбуруғларга қарши таъсир кўрсатади ва вирусларга қарши фаоллик намоён этмайди.
Фармакокинетикаси
Сўрилиши
Декспантенол шикастланган тери орқали тез сўрилади. Тери хужайраларида декспантенол пантотенат кислотасига тез айланади ва эндоген пантотенат кислотасининг заҳирасини тўлдиради.
Катталарда хлоргексидинни шикастланмаган тери орқали сўрилиши хусусида маълумотлар йўқ. Гўдакларнинг терисига хлоргексидин глюконатнинг 4% ли эритмаси суртилганда унинг қондаги концентрацияси паст бўлган (1 мкг/мл).
Тақсимланиши
Пантотенат кислотаси қон плазмаси оқсиллари билан (с β-глобулин ва альбумин билан) боғланади. Соғлом катта одамларда қондаги унинг концентрацияси мувофиқ равишда тахминан 500–1000 мкг/мл ни, қон зардобида эса тахминан 100 мкг/мл ни ташкил қилади.
Хлоргексидин тери орқали жуда оз даражада сўрилиши туфайли, уни аъзо ва тўқималарда тақсимланиши ҳақида маълумот кўп эмас. Хлоргексидин (300 мг) перорал юборилганда соғлом катта одамдаги қон плазмасида 0,2 мкг /мл ли максимал даражасига 30 минутдан кейин эришилади.
Чиқарилиши
Пантотенат кислотаси организмдан ўзгармаган ҳолда чиқарилади. Перорал қабул қилингандан кейин 60-70% сийдик билан, қолган қисми аҳлат билан чиқарилади.
Хлоргексидин тери орқали деярли сўрилмайди. Хлоргексидин перорал юборилганда организмдан аҳлат билан деярли тўлиқ чиқарилади.
Қўлланилиши
Терининг инфекцияланиш хавфи мавжуд бўлган кичик жароҳатлар, шилинган, кесилган, тирналган, куйган, чаққан жойлари каби юза шикастланишларида қўлланилади.
Кичик инвазив жаррохликда маҳаллий антисептик восита сифатида қўлланади.
Қўллаш усули ва дозалари
Кремни олдиндан тозаланган жароҳат юзасига ёки яллиғланган тери соҳаларига суткада бир ёки, эҳтиёжга кўра, бир неча марта суртилади.
Зарурати бўлганида боғловларни қўллаш мумкин.
Ножўя таъсирлари
Қуйида келтирилган нохуш самаралар спонтан маълумотлар асосида кўрсатилган, уларнинг ҳар бирини учраш тез-тезлигини аниқ аниқлаш мумкин эмас.
Иммун тизими, тери ва тери ости тўқималари томонидан:
- аллергик реакциялар, шу жумладан терининг аллергик реакциялари: контакт дерматит, аллергик дерматит, қичишиш, эритема, экзема, тошма, эшакеми, терини таъсирланиши, пуфакчали тошма;
- ўта юқори сезувчанлик, анафилактик реакциялар, мувофиқ лаборатор ва клиник кўринишлар билан, шу жумладан астма симптомлари билан кечувчи анафилактик шок, енгил даражадан ўртача даражагача терини шикастланишлари, нафас йўллари, меъда-ичак йўллари, юрак-қон томир ва нафас етишмовчилиги.
Юқорида келтирилган ножўя реакциялар, шунингдек ушбу илова-варақада кўрсатилмаган реакциялар пайдо бўлган ҳолларда, препаратни қабул қилишни тўхтатиш ва шифокор билан маслахатлашиш керак.
Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар
Декспантенол ва/ёки хлоргексидинга ёки препаратнинг компонентларидан биронтасига юқори сезувчанликда қўллаш мумкин эмас.
Қулоқнинг тешилган ноғора пардасига суртиш мумкин эмас.
Дозани ошириб юборилиши
Бепантен Плюс катта дозаларда ҳам яхши ўзлаштирилади, дозани ошириб юборилиш хавфи йўқ. Оғизга тасодифан тушган ҳолларда ҳам, ҳеч қандай махсус чораларни кўриш талаб этилмайди. Тасодифан кўзга тушса, бироз қичиштириши мумкин, бу сув ёки физиологик эритма билан ювилганда бартараф бўлади.Терининг зарарланган бир соҳасига препарат тез-тез кўп марта қўлланганида терини таъсирланишига олиб келиши мумкин.
Огоҳлантириш чоралари
Препаратни терининг катта жароҳат соҳаларига қўллаш мумкин эмас, препарат терининг кичик жароҳатлари учун мўлжалланган.
Кремни қулоққа, кўзга ёки шиллиқ қаватларга тушишидан сақланиш керак.
Бепантен Плюс препаратини инфекцияланиш эҳтимоли юқори бўлмаган терини таъсирланишига (масалан, қуёш нуридан куйиш) ишлов бериш учун қўллаш тавсия этилмайди
Бошқа дори воситалари билан ўзаро таъсири
Хлоргексидин ювувчи совун моддалар ва бошқа анион бирикмалар билан номутаносиб.
Бепантен Плюсни бошқа антисептиклар билан, уларнинг ўзаро таъсирини олдини олиш учун бир вақтда қўллаш тавсия этилмайди (таъсир антагонизми ёки инактивация).
Ҳомиладорлик ва лактация
Ҳомиладорлик ва лактация даврида кремни қўллашни чеклаш зарурати ҳақидаги далиллар йўқ.
Автомобилни ҳайдаш ва механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири
Таъсир қилмайди.
Сақлаш шароити
25ºС дан юқори бўлмаган ҳароратда, болалар ололмайдиган жойда сақлансин.
Яроқлилик муддати
3 йил. Ўрамида кўрсатилган яроқлилик муддати ўтгач қўлланмасин.
Чиқарилиш шакли
30 г туба. Туба илова-варақаси билан картон қутига жойланган.
Дорихоналардан бериш тартиби
Рецептсиз.