ИСТЕЪМОЛЧИЛАР УЧУН МАЪЛУМОТ
БЕНОКСИ 0,4%
Кўз томчилари, эритма
oxybuprocaine hydrochloride (оксибупрокаин гидрохлориди)
Сиз дори воситангизни қўллашни бошлашдан олдин маълумотни тўлиқ ўқиб чиқинг.
- Ушбу маълумотни сақлаб қўйинг. Эҳтимол, уни такроран ўқиб чиқиш учун керак бўлиши мумкин.
- Кейинчалик бирон-бир саволлар пайдо бўлган ҳолларда шифокорингиз ёки дорихона ходимига мурожаат этинг.
- Ушбу дори воситаси шахсан Сизга буюрилган. Уни бошқа шахсларга берманг. Агар уларда Сиздагига ўхшаш белгилар бўлса ҳам, у уларнинг соғлиғига зарар етказиши мумкин.
- Агар Сиз ҳар қандай ножўя самараларни аниқласангиз, шифокорингиз ёки фармацевт билан маслаҳатлашинг. Бу, шу жумладан ушбу маълумотда таърифланмаган ҳар қандай ножўя таъсирларни ўз ичига олади.
Ушбу маълумотда нималар сақланади:
- Бенокси 0,4% нима ва у нима учун қўлланади
- Бенокси 0,4% ни қўллашдан олдин нималарни билиш керак
- Бенокси 0,4% қандай қўлланади
- Бўлиши мумкин бўлган ножўя таъсирлар
- Бенокси 0,4% ни қандай сақлаш керак
- Бошқа маълумот
- Бенокси 0,4% нима ва у нима учун қўлланади
Бенокси 0,4% кўзга томизиш учун мўлжалланган эритмадир. У фаол модда – мураккаб эфир типидаги синтетик оғриқсизлантирувчи восита оксибупрокаин хлориди (десенсибилизация қилувчи восита) сақлайди.
Бенокси 0,4% қисқа таъсир ва таъсирни тез бошланиш самарасига эга маҳаллий оғриқсизлантирувчи восита ҳисобланади. Сезувчан нерв толаларида импульсларни ўтказилишини блоклайди, бу қўллаш жойида сезувчанликни вақтинча пасайишини чақиради. Қорачиқни катталиги ва унинг аккомодация қобилиятига таъсир қилмайди.
Бенокси 0,4% конъюнктива юзаси ва чуқурроқда жойлашган ёт заррачаларни олиб ташлашда, тонометрияда, гониоскопияда ва бошқа диагностик текширувларда шох парда ва конъюнктивани маҳаллий оғриқсизлантиришда қўлланади. Инъекцияларга (конъюнктива ости, ретробульбар) тайёрлашда қўлланади. Препарат катталар, ўсмирлар ва 2 ёшдан ошган болаларда қўлланиши мумкин. Препаратни фақат қисқа давр давомида қўллаш керак.
- Бенокси 0,4% ни қўллашдан олдин нималарни билиш керак
Бенокси 0,4% ни қўлламанг
- Агар Сизда оксибупрокаин гидрохлориди ёки бу препаратнинг бошқа ҳар қандай ингредиентига (6 бўлимда санаб ўтилган) аллергия бўлса.
- Парааминобензой кислотасининг мураккаб эфирлари гуруҳига мансуб бошқа маҳаллий оғриқсизлантирувчи воситалар ёки амид типига эга маҳаллий оғриқсизлантирувчи воситаларга юқори сезувчанликда.
- Препаратни 2 ёшгача бўлган болаларда қўллаш мумкин эмас.
Огоҳлантиришлар ва эҳтиёткорлик чоралари
Бенокси 0,4% қуйидаги ҳолатларда жуда эҳтиёткорлик билан қўлланади:
- Аёлларда ҳомиладорлик ва эмизиш даврида (препаратни ҳомиладор ва эмизикли аёлларда фақат агар она учун потенциал фойда ҳомила ва бола учун бўлиши мумкин бўлган хавфдан аҳамиятли даражада юқори бўлгандагина қўллаш мумкин)
- Сохтахолинэстераза танқислиги бўлган пациентларда
- Миастенияси бўлган пациентларда
- Артериал босими паст бўлган пациентларда
- Юрак касалликлари (юрак етишмовчилиги, ритмни бузилиши) бўлган пациентларда
- Тутқаноғи бўлган пациентларда
Юқорида санаб ўтилган ҳолатларда шифокор кутилаётган фойда ва препаратни қўллаш оқибатида бўлиши мумкин бўлган хавф нисбатини эътиборга олиши керак.
Ҳар бир оғриқсизлантирувчи воситани, ҳатто паст концентрацияларда назоратсиз қўллаш, шох парда эпителийсини, ҳатто қисқа вақт қўллагандан кейин шикастланишига олиб келиши мумкин.
Доимий оғриқ бўлган ҳолларда пациентга тизимли оғриқ қолдирувчи восита буюрилиши керак.
Бенокси 0,4% ни бошқа дори препаратлари билан ўзаро таъсири
Бенокси 0,4% ва бошқа препаратларнинг самаралари бир-бирига таъсир кўрсатиши мумкин.
Агар Сиз ҳар қандай бошқа дори воситаларини қўллаётган, яқин орада қўллаган бўлсангиз ёки қўллашни режалаштирган бўлсангиз, бу ҳақида шифокорингизга ёки фармацевтга хабар беринг.
Препарат сукцинилхолин ва симпатомиметикларнинг таъсирини кучайтиради, сульфаниламидлар ва бета-блокаторларнинг таъсирини ингибиция қилади, флуоресцеин эритмалари билан номутаносиб, у хлоргексидин диацетати чўкма ҳосил қилади. Препарат шунингдек кумуш нитрати, симоб тузлари ва ишқорий бирикмалар билан ҳам номутаносиб.
Умуман олганда Бенокси 0,4% ва бошқа дори воситаларини қўллаш орасида камида беш минутлик интервал бўлишига риоя қилиш керак.
Бенокси 0,4% ни овқат ва ичимликлар билан қўллаш
Кўзга томизиш учун эритма ҳақида гап кетаётганлиги туфайли, уни қўллаш овқат ёки ичимликлар билан боғлиқ эмас.
Ҳомиладорлик ва эмизиш даври
Агар Сиз ҳомиладор бўлсангиз ёки эмизсангиз, ҳомиладорман деб гумон қилсангиз ёки ҳомиладор бўлишни режалаштирган бўлсангиз, ушбу дори воситасини қўллашни бошлашдан олдин шифокорингиз ёки фармацевт билан маслаҳатлашинг.
Ҳомиладорлик
Дори воситасини ҳомиладор аёлларда фақат агар она учун кутилаётган фойда ҳомила учун потенциал хавфдан аҳамиятли даражада юқори бўлсангина қўллаш мумкин.
Эмизиш даври
Фаол модда организмдан кўкрак сутига ажралиши номаълум. Препаратни эмизикли аёлларда фақат агар она учун кутилаётган фойда бола учун потенциал хавфдан аҳамиятли даражада юқори бўлсангина қўллаш мумкин.
Автомобилни ва бошқа механизмларни бошқариш
Ҳайдаш, механизмларни бошқариш ёки баландликда ишларни бажаришга фақат препарат қўлланилгандан 1 соат ўтгач йўл қўйилади.
Бенокси 0,4% хлоргексидин диацетати сақлайди
Препарат консервант – хлоргексидин диацетати сақлайди. БЕНОКСИ 0,4% ни қўллаш билан бир вақтда контакт линзаларни тақиш мумкин эмас. Контакт линзалар тақувчи шахслар дори воситасини қўллашдан олдин ечишлари ва фақат оғриқсизлантириш тўлиқ тўхтагандан кейинги такроран тақишлари керак.
- БЕНОКСИ 0,4% қандай қўлланади
Ушбу препаратни ҳар доим шифокорингиз ёки фармацевт буюрганидек қўлланг. Препаратни тўғри қўллаётганлигингизга ишонч ҳосил қилмасангиз, шифокорингиз ёки фармацевт билан маслаҳатлашинг.
Тавсия этилган дозалар:
Томизиш учун эритма конъюнктивал қопчага томизилади. Препаратларни алоҳида қўллаш орасида кўзлар юмилган ҳолатда бўлиши керак. Аниқ доза шифокор томонидан буюрилади.
Шох парда ва конъюнктивани оғрисизлантириш:
Юзада жойлашган ёт жисмларни олиб ташлаш: 5 минут давомида бир томчидан 3 марта.
Чуқур жойлашган ёт жисмларни олиб ташлаш: 30-60 секунд давомида бир томчидан 5-10 марта.
Субконъюнктивал ёки ретробульбар инъекциядан олдин: 5 минут давомида бир томчидан 3 марта.
Тонометрия, гониоскопия ва бошқа текширувлар – 1-2 томчидан.
Контакт линзалардан фойдаланувчи шахслар
Агар Сиз контакт линзалардан фойдалансангиз, Бенокси 0,4% ни кўзларга томизишдан олдин Сиз уларни ечишингиз керак.
Бенокси 0,4% ни қўллаш билан бир вақтда контакт линзаларни тақиш мумкин эмас. Контакт линзалар тақувчи шахслар дори воситасини қўллашдан олдин ечишлари ва фақат оғриқсизлантириш тўлиқ тўхтагандан кейинги такроран тақишлари керак.
Қўллаш бўйича йўриқнома
Препарат фақат шифокор томонидан юборилиши керак.
Пациент наркоз вақида кўзларига тегиши мумкин эмас ва ишлов берилаётган кўз чанг ва бактериал инфекциядан ҳимояланган бўлиши керак.
Оксибупрокаин бактерияларни ўсиши ва кўпайишини тўхтатиши (бактериостатик самара) туфайли, Бенокси 0,4% бактериологик текширувдан олдин қўлланмаслиги керак.
- Қўлларингизни ювинг ва қулай жойга ўтиринг ёки туринг.
- Қопқоқчани бураб ечинг.
- Пастга қаратилган флаконни катта бармоқ ва бошқа бармоқлар орасида ушланг.
- Кўрсаткич бармоқ билан шикастланган кўзнинг пастки қовоғини бироз тортинг
- Томчилагичнинг учини кўзларингизга яқинлаштиринг, лекин у кўзлар ва атрофдаги соҳаларга тегмаслиги керак.
- Кўзларингизга бир томчи тушиши учун флаконни бироз сиқинг, сўнгра пастки қовоқни қўйиб юборинг.
- Бурунга яқин жойда шикастланган кўзнинг бурчагини босинг. Кўзларни юмилган ҳолатда 1 минут ушлаб туринг.
- Агар шифокор тавсия этган бўлса, муолажани бошқа кўз учун ҳам такрорланг.
- Қўллагандан кейин дарҳол флаконга қопқоқни зич қилиб ёпинг.
Агар Сиз Бенокси 0,4% ни керагидан ортиқ қўллаган бўлсангиз
Тавсия этилган дозага риоя қилинганда дозани ошириб юборилиши эҳтимоли деярли йўқ.
Дозани ошириб юборилиши симптомлари тизимли ножўя самаралар ҳисобланади: таъсирланиш, уйқусизлик, кўнгил айниши, қусиш, мушак тортишишлари, тиришишлар, нафас олишни бузилишлари, кома (ҳушдан кетиш), гипотония (артериал босимни пасайиши), шок, юракни тўсатдан тўхташи.
Доза ошириб юборилганда ёки дори воситаси бола томонидан тўсатдан қўлланилган ҳолатларда дарҳол тиббий ёрдамга мурожаат этинг.
Агар Сиз Бенокси 0,4% ни қўллашни унутган бўлсангиз
Бенокси 0,4% оддий тиббий восита сифатида қўлланмаслиги керак.
Агар Сиз Бенокси 0,4% ни қўллашни тўхтатган бўлсангиз
Бенокси 0,4% оддий тиббий восита сифатида қўлланмаслиги керак.
Бу дори препаратини қўллаш юзасидан бирон-бир саволлар туғилса, шифокорингиз ёки фармацевтдан сўранг.
- Бўлиши мумкин бўлган ножўя таъсирлар
Барча дори воситалари каби препарат гарчи ҳамма пациентда ҳам номаён бўлмасада, ножўя таъсирлар чақириши мумкин.
Томизилгандан кейин дастлаб вақтинча ачишиш ва конъюнктивани қизариши, шунингдек эпителийнинг мугуз қаватини шикастланиши юз бериши мумкин. Нерв-паралитик кератит, катарактага ўхшаш ҳолатлар бўлиши мумкин. Қовоқлар ва конъюнктивани аллергик реакциялари.
Тизимли ножўя самаралар: аллергик, юрак-қон томир тизими томонидан реакциялар, анафилактик шок (шок организмни ёт таналарга бўлган юқори сезувчанлиги билан боғлиқ), ҳушдан кетиш (вақтинча ва қисқа муддатли ҳушдан кетиш), нерв тизими токсиклиги белгилари. Томчиларни конъюнктивал қопчага томизилгандан кейин бу тизимли ножўя самаралар ҳолатлари эҳтимоли кам.
- БЕНОКСИ 0,4% ни қандай сақлаш керак
Совуқ ва музлашдан ҳимоялансин. Ёруғлик таъсиридан ҳимоялансин.
Препарат болалар кўрмайдиган ва ололмайдиган жойда сақлансин.
Этикетка ёки қутидаги EXP қисқартмасидан кейин келтирилган яроқлилик муддати ўтгач препарат қўлланилмасин. Яроқлилик муддати кўрсатилган ойнинг охирги кунига мос келади.
Агар Сиз дори воситасини кўринарли шикастланишлари ёки флаконни биринчи очиш ҳимоя тасмасини шикастланишини сезсангиз, препаратни қўлламанг. Бундай ҳолларда дори воситасини дорихонага қайтаринг.
Очилган флакон 28 кун давомида қўлланилсин.
Томчилар қўлланилгандан кейин дарҳол флаконни зич ёпинг.
Дори воситаларини оқава сувларга ёки маиший чиқиндиларга ташлаш мумкин эмас. Сиз ишлатмайдиган дори воситаларини қандай ташлаб юбориш ҳақида фармацевтдан сўранг.
- Бошқа маълумот
Бенокси 0,4% нима сақлайди
- Фаол модда бўлиб 1 мл эритмада 4 мг – оксибупрокаин гидрохлориди ҳисобланади.
- Бошқа компонентлар: Acidum boricum (борная кислота)
chlorhexidini diacetas (хлоргексидин диацетати) – консервант
aqua ad iniectabilia (инъекция учун сув).
Бенокси 0,4% қандай кўринишга эга ва ўрам ичидагиси
1х10 мл, 1х5 мл (томчилагичли полиэтилен флакон).
1х10 мл (томчилагичли шиша флакон)
Сотувда барча ўлчамдаги флаконлар бўлмаслиги мумкин.