РОЗУВАСТАТИН-СЗ
дори препаратини тиббиётда қўллаш бўйича
ЙЎРИҚНОМА
Препаратнинг савдо номи: Розувастатин-СЗ.
Халқаро патентланмаган номи: розувастатин.
Дори шакли: пленка қобиқ билавн қопланган таблеткалар.
Таркиби:
Доза 5 мг
Фаол модда: розувастатинга қайта хисоблаганда розувастатин кальций – 5 мг.
Ёрдамчи моддалар:
ядро – лактоза моногидрати (сут қанди) – 32,9 мг; кальций гидрофосфат дигидрати – 5,0 мг; повидон (ўртамолекуляр поливинилпирролидон) – 3,0 мг; натрий кроскармеллоза (примеллоза) – 3,0 мг; натрий стеарилфумарат – 0,8 мг; коллоид кремний диоксиди (аэросил) – 0,3 мг; микрокристаллик целлюлоза – 30,0 мг;
қобиқ – Опадрай II (қисман гидролизланган поливинил спирти – 0,88 мг; макрогол (полиэтиленгликоль) 3350 – 0,247 мг; тальк – 0,4 мг; титан диоксиди Е 171 – 0,3834 мг; соя лецитини Е 322 – 0,07 мг; индигокармин бўёвчиси асосидаги алюмин лаки – 0,0012 мг; азорубин бўёвчиси асосидаги алюмин лаки – 0,0102 мг; пунцо [Понсо 4R] бўёвчиси асосидаги алюмин лаки – 0,0082 мг).
Доза 10 мг
Фаол модда: розувастатинга қайта хисоблаганда розувастатин кальций – 10 мг.
Ёрдамчи моддалар:
ядро – лактоза моногидрати (сут қанди) – 44,3 мг; кальций гидрофосфат дигидрати – 10,0 мг; повидон (ўртамолекуляр поливинилпирролидон) – 6,0 мг; натрий кроскармеллоза (примеллоза) – 4,0 мг; натрий стеарилфумарат – 1,2 мг; коллоид кремний диоксиди (аэросил) – 0,5 мг; микрокристаллик целлюлоза – 44,0 мг;
қобиқ – Опадрай II (қисман гидролизланган поливинил спирти – 1,76 мг; макрогол (полиэтиленгликоль) 3350 – 0,494 мг; тальк – 0,8 мг; титан диоксиди Е 171 – 0,7668 мг; соя лецитини Е 322 – 0,14 мг; индигокармин бўёвчиси асосидаги алюмин лаки – 0,0024 мг; азорубин бўёвчиси асосидаги алюмин лаки – 0,0204 мг; пунцо [Понсо 4R] бўёвчиси асосидаги алюмин лаки – 0,0164 мг).
Доза 20 мг
Фаол модда: розувастатинга қайта хисоблаганда розувастатин кальций – 20 мг.
Ёрдамчи моддалар:
ядро – лактоза моногидрати (сут қанди) – 67,6 мг; кальций гидрофосфат дигидрати – 20,0 мг; повидон (ўртамолекуляр поливинилпирролидон) – 9,0 мг; натрий кроскармеллоза (примеллоза) – 6,6 мг; натрий стеарилфумарат – 2,0 мг; коллоид кремний диоксиди (аэросил) – 0,8 мг; микрокристаллик целлюлоза – 74,0 мг;
қобиқ – Опадрай II (қисман гидролизланган поливинил спирти – 2,68 мг; макрогол (полиэтиленгликоль) 3350 – 0,741 мг; тальк – 1,2 мг; титан диоксиди Е 171 – 1,1502 мг; соя лецитини Е 322 – 0,21 мг; индигокармин бўёвчиси асосидаги алюмин лаки – 0,0036 мг; азорубин бўёвчиси асосидаги алюмин лаки – 0,0306 мг; пунцо [Понсо 4R] бўёвчиси асосидаги алюмин лаки – 0,0246 мг).
Доза 40 мг
Фаол модда: розувастатинга қайта хисоблаганда розувастатин кальций –40 мг.
Ёрдамчи моддалар:
ядро – лактоза моногидрати (сут қанди) – 55,2 мг; кальций гидрофосфат дигидрати – 40,0 мг; повидон (ўртамолекуляр поливинилпирролидон) – 13,0 мг; натрий кроскармеллоза (примеллоза) – 8,3 мг; натрий стеарилфумарат – 2,5 мг; коллоид кремний диоксиди (аэросил) – 1,0 мг; микрокристаллик целлюлоза – 90,0 мг;
қобиқ – Опадрай II (қисман гидролизланган поливинил спирти – 3,52 мг; макрогол (полиэтиленгликоль) 3350 – 0,988 мг; тальк – 1,6 мг; титан диоксиди Е 171 – 1,5336 мг; соя лецитини Е 322 – 0,28 мг; индигокармин бўёвчиси асосидаги алюмин лаки – 0,0048 мг; азорубин бўёвчиси асосидаги алюмин лаки – 0,0408 мг; пунцо [Понсо 4R] бўёвчиси асосидаги алюмин лаки – 0,0328 мг).
Таърифи
Пушти рангли пленка қобиқ билан қопланган, думалоқ, икки томонлама қабариқ таблеткалар. Кўндаланг кесимда таблетканинг ядроси оқ ёки деярли оқ рангли.
Дори препаратининг фармакотерапевтик гурухи: гиполипидемик восита – ГМГ-КоА-редуктаза ингибитори.
АТХ коди: [C10AA07].
ФАРМОКОЛОГИК ХУСУСИЯТЛАРИ
Фармакодинамикаси
Таъсир механизми
Розувастатин 3-гидрокси-3-метилглутарил кофермент А ни холестериннинг ўтмишдоши мевалон кислотасига айлантирадиган фермент ГМГ-КоА-редуктазанинг селектив, рақобатли ингибитори хисобланади. Розхувастатиннинг таъсирини асосий нишони жигар хисобланади, унда холестериннинг (ХС) синтез ива паст зичликдаги липопротеинларнинг (ПЗЛП) катаболизми амалга оширилади.
Розувастатин ПЗЛП ни қамраб олиниши ва катаболизмини ошириб, хужайралар юзасида “жигар” ПЗЛП рецепторлари сонини оширади, ПЗЛП ва ЖПЗЛП нинг умумий сонини камайтириб, жуда паст зичликдаги липопротеидлар (ЖПЗЛП) синтезини ингибирланишига олиб келади.
Фармакодинамикаси
Розувастатин-СЗ ПЗЛП-холестерини (ПЗЛП-ХС), умумий холестерин, триглицеридлар (ТГ) юқори концентрацияларини пасайтиради, Юқори зичликдаги липопротенинлар-холестерини (ЮЗЛП-ХС) концентрациясини оширади, шунингдек аполипопротеин А (АпоВ), ноЮЗЛП-ХС, ЖПЗЛП-ХС, ЖПЗЛП-ТГ концентрациясини пасайтиради ва аполипопротеин А-1 (АпоА-1) концентрациясини оширади, ПЗЛП-ХС/ЮЗЛП-ХС, умумий ХС/ЮЗЛП-ХС ВА ноЮЗЛП-ХС/ЮЗЛП-ХС ва АпоВ/АпоА-1 нисбатини пасайтиради.
Розувастатин-СЗ препарати Билан даволаш бошлангандан кейин бир хафта давомида терапевтик самара ривожланади, мумкин бўлган самарани 90% га икки хафта даволашдан кейин эришилади. Максимал терапевтик самарага одатда даволашнинг 4-нчи хафтасида эришилади ва препарат мунтазам қабул қилинганда тутиб турилади.
Розувастатин-СЗ ирқи, жинси ёки ёшидан қатъий назар, тригилцеридемияли ёки усиз гиперхолестеринемияси бўлган катта пациентларда, шу жумладан қандли диабети ва оилавий гиперхолестеринемияси бўлган пациентларда хам самарадор.
Фередриксон бўйича IIа ва IIb тур гиперхолестеринемияси (ПЗЛП-ХС ни дастлабки ўртача концентрацияси тахминан 4,8 ммоль/л) бўлган 80% пациентларда, 10 мг доза препаратни қабул қилиш фонида ПЗЛП-ХС концентрацияси 3 ммолль/л дан кам қийматларга эришади.
Рохувастатин-СЗ ни 20-80 мг дозада олаётган гетерозигот оилавий гиперхолестеринемияси бўлган пациентларда, липид профили кўрсатгичларини ижобий динамикаси аниқланади. 40 мг суткалик дозагача титрлангандан кейин (даволашни 12 хафтаси), ПЗЛП-ХС концентрациясини 53% га пасайиши аниқланади. 33% пациентларда ПЗЛП-ХС концентрациясини 3 ммоль/л дан камига эришилади.
Розувастатин-СЗ ни 20 мг ва40 мг дозада қабул қилаётган гомозигот оилавий гиперхолестеринемияси бўлган пациентларда, ПЗЛП-ХС концентрациясини ўртача пасайиши 22% ни ташкил қилади.
Розувастатин-СЗ ни 6 хафта давомида суткада бир марта 5 мг дан 40 мг гача дозада олган ТГ нинг бошланғич концентрацияси 273 дан 817 мг/дл гача бўлган гипертриглицеридемияли пациентларда, қон плазмасида ТГ нинг концентрацияси ахамиятли пасайган.
Фенобарбитал Билан мажмуада триглицеридларнинг миқдорига нисбатан ва липидларни пасайтирувчи дозаларда никотин кислотаси Билан ПЗЛП-ХС миқдорига нисбатан аддитив самара аниқланади (“Махсус кўрсатмалар” бўлимига хам қаранг).
Клиник текширишларнинг натижалари бўйича яққол гиперхолестеринемияси ва юрак-томир касалликларнинг (ЮТК) юқори хавфи бўлган пациентларга, Розувастатин-СЗ препарати 40 мг дозада буюрилиши керак.
Клиник синовларнинг натижалари (Бирламчи профилактика учун статинлар қўллашни асосалаш: розувастатинни бахолаш бўйича интервенцион текшириш), розувастатинни юрак-томир асоратлар ривожланиши хавфини ахамиятли пасайтиришини кўрсатган.
Фармакокинетикаси
Сўрилиши ва тақсимлданиши
Қон плазмасидаги розувастатиннинг максимал концентрациясига ичга қабул қилгандан кейин тахминан 5 соат ўтгач эришилади. Мутлоқ биокираолиши тахминан 20% ни ташкил қилади.
Рохувастатин асосан жигарда метаболланади, у холестерин синтезининг ва ПЗЛП-ХС метаболизмининг асосий жойи хисобланалди. Розувастатиннинг тақсимланиш хажми тахминан 134 л ни ташкил қилади. Розувастатиннинг тахминан 90% қон плазмаси оқсиллари, асосан альбумин билан боғланади.
Метаболизми
Чекланган метаболизмга дучор бўлади (тахминан 10%). Розувастатин цитохром Р450 ферментлар тизими метаболизми учун нопрофил субстрат хисобланади. Розувастатиннинг метаболизмида иштирок этувчи асосий изофермент CYP2C9 хисобланади. CYP2C19, CYP3A4 ва CYP2D6 изоферментлар метаболизмга камроқ даражада жалб қилинган.
Розувастатиннинг асосий аниқланган метаболитлари N-десметилрозувастатин ва лактонли метаболитлар хисобланади, N-десметилрозувастатин розувастатинга қараганда тахминан 50% дан камроқ фаол, лактонли метаболитлари фармакологик нофаол. Айланиб юрувчи ГМГ-КоА-редуктазани ингибирлаш бўйича фармакологик фаолликнинг 90% дан кўпроғи розувастатин, қолгани – унинг метаболитлари билан таъминланеади.
Чиқарилиши
Розувастатиннинг дозасини тахминан 90% ўзгармаган холда ичак орқали (сўрилган ва сўрилмаган розувастатинни хам қўшиб) чиқарилади. Қолган қисми буйраклар орқали чиқарилади. Яримчиқарилишининг плазма даври (Т1/2) тахминан 19 соатни ташкил қилади. Препартанинг дозаси оширилганда яримчиқарилиш даври ўзгармайди. Ўртача геометрик плазма клиренси тахминан 50 л/соатни ташкил қилади (ўзгариш коэффициенти 21,7%). ГМГ-КоА-редуктазанинг бошқа ингибиторлари холидаги каби, розувастатиннинг «жигар” қамраб олиниш жараёнига розувастатиннижигар элиминациясида мухим рол ўйновчи холестеринни мембранадан олиб ўтувчиси жалб қилинган.
Тўғри чизиқлилик
Розувастатиннинг тизимли экспозицияси дозана пропорционал ошади. Хаар кунги қабул қилишда фармакокинетик параметрлар ўзгармайди.
Беморларнинг алохида популяциялари. Ё шва жинс
Жинс ва ёш розувастатиннинг фармакокинетикасига клиник ахамиятли таъсир кўрсатмайди.
Этник гурухлар
Фармакокинетик текширишлар монголоид ирқ пациентларида (японлар, хиттойлар, филлипинликлар, вьетнамликлар ва корейцлар) европоидлар Билан солшиштирганда, AUC (“концентрация-вақт” эгри чизиғи ости майдони) медианаси ва Cmax (қон плазмасидаги максимал концентрацияси) тахминан икки марта ошишини кўрсатган; хиндларда AUC медианаси ва Cmax ни 1,3 марта ошиши кўрсатилган. Фармакокинетик тахлилда европоид ва негроид ирқларнинг вакиллари орасида фармакокинетикада клиник ахамиятли фарқлар аниқланмаган.
Буйрак етишмовчилиги
Енгил ва ўртача ифодаланган буйрак етишмовчилиги бўлган пациентларда розувастатин ёки N-десметилрозувастатиннинг плазма концентрациясининг катталиги ахамиятли ўзгармайди. Яққол буйрак етишмовчилиги бўлган пациентларда (креатинин клиренси (КК) 30 мл/минутдан кам) соғлои кўнгилликлардаги билан солиштирганеда, қон плазмасидаги розувастатиннинг концентрацияси 3 марта юқори, N-десметилрозувастатиннинг концентрацияси эса 9 марта юқори.Гемодиализдаги пациентларда қон плазмасидаги розувастатиннинг концентрацияси соғлом кўнгилликлардагига қараганда тахминан 50% га юқори
Жигар етишмовчилиги
Жигар етишмовчилигининг турли босқичлари бўлган пациентларда розувастатиннинг ярим чиқарилиш даврини Чайлд-Пью шкаласи бўйича 7 ва пастроқ балларга ошиши аниқланган. Чайлд-Пью шкаласи бўйича 8 ва 9 баллар бўлган икки пациентда, яримчиқарилиш даврини 2 марта ошиши аниқланган. Чайлд-Пью шкаласи бўйича 9 баллдан бқори пациентларда розувастатинни қўллаш тажрибаси йўқ.
Генетик полиморфизм
ГМГ-КоА-редуктаза ингибиторлари, шу жумладан розувастатин ОАТР1В1 (гепатоцитьлар томониданстатинларни қамраб олинишида иштирокқилувчи органик анионларни ташувчи полипептид) ва ВСRP (афлюксли ташувчи) ташувчи оқсиллар билан боғланади. SLCO1B1 (OATP1B1) c.521CC ва ABCG2 (BCRP) c.421AA генотипларни ташувчиларда, SLCO1B1 c.521CC ва ABCG2 c.421AA генотипларни ташувчилар Билан солиштирганда, розувастатинга экспозицияни (AUC) мувофиқ 1,6 ва 2,4 марта ошиши аниқланган.
ҚЎЛЛАНИШИ
- Фередриксон таснифи бўйича бирламчи гиперхолестеринемия (Iia тур, оилавий гетерозигот гиперхолестеринемияни хам қўшиб) ёки аралаш гиперхолестеринемия (Iib тур) пархезга қўшимча сифатида, пархез ва даволашнинг бошқа номедикаментоз усуллари (масалан, жисмоний машқлар, тана вазнини пасайтириш) етарли бўлмаганда.
- Оилавий гомозигот гиперхолестеринемия пархез ва бошқа липидларни пасайтирувчи даволашга (масаклан, ПЗЛП-аферез) қўшимча сифатида, ёки бундай даволаш етарлича самарали бўлмаган холларда.
- Гипертриглицеридемия (Фередриксон таснифи бўйича IV тур) пархезга қўшимча сифатида.
- Умумий ХС ва ПЗЛП-ХС концентрациясини пасайтириш учун даволаш кўрсатилган пациентларда, атероскларозни ривожланиб боришини секинлаштириш учун пархезга қўшимча сифатида.
- ЮИК клиник белгилари бўлмаган, лекин унинг ривожланишини юқори хавфи бўлган (эркаклар учун 50 дан катта, аёллар учун 60 дан катта ёш, С-реактив оқсил концентрацияси юқори (2 мг/л дан кўп), артериал гипертензия, ЮЗЛП-ХС паст концентрацияси, чекиш, ЮИК эрта бошланишини оилавий анамнези мавжудлигида) катта пациентларда асосий юрак-томир асоратларни бирламчи олдини олиш.
ҚЎЛЛАШ МУМКИН БЎЛМАГАН ХОЛАТЛАР
- розувастатинга ёки препаратнинг хар қандай компонентига юқори сезувчанлик.
- лактозани ўзлапштираолмаслик, лактаза танқислиги ёки глюкоза-галактозани кам сўрилиши (препарат лактаза сақлайди).
- 18 ёшгача бўлган болалар.
- фаол босқичдани жигар касалликлари, зардоб трансаминазалари фаоллигини турғун ошиши ва қон зардобида трансаминазалар фаоллигини хар қандай ошиши (норманинг юқори чегараси билан солиштирганда 3 мартадан кўпроқ).
- оғир буйрак етишмовчилиги (КК 30 мл/минутдан кам)
- миопатия
- бир вақтда циклоспори қабул қилиш.
- аёлларда: хомиладорлик; эмизиш даври, контрацепциянинг адекват усулларини йўқлиги.
- қонда креатинфосфокиназа (КФК) концентрациясини норманинг юқори чегараси билан солиштирганда 5 мартадан кўпроққа ошиши.
- ОИТВ-протеаза ингибиторлари билан бирга қўллаш.
- миотоксик асоратлар ривожланишига мойил пациентлар.
40 мг суткалик доза Розувастатин-СЗ препарати учун.
- розувастатинга ёки препаратнинг хар қандай компонентига юқори сезувчанлик.
- лактозани ўзлапштираолмаслик, лактаза танқислиги ёки глюкоза-галактозани кам сўрилиши (препарат лактаза сақлайди).
- 18 ёшгача бўлган болалар.
- бир вақтда циклоспори қабул қилиш.
- аёлларда: хомиладорлик; эмизиш даври, контрацепциянинг адекват усулларини йўқлиги.
- қонда креатинфосфокиназа (КФК) концентрациясини норманинг юқори чегараси билан солиштирганда 5 мартадан кўпроққа ошиши.
- ОИТВ-протеаза ингибиторлари билан бирга қўллаш.
- ўртача ва оғир даражали буйрак етишмовчилиги *КК 60 мл/минутдан кам).
- фаол босқичдани жигар касалликлари, зардоб трансаминазалари фаоллигини турғун ошиши ва қон зардобида трансаминазалар фаоллигини хар қандай ошиши (норманинг юқори чегараси билан солиштирганда 3 мартадан кўпроқ). Миопатия/рабдомиолиз ривожланишини хавф омиллари бўлган пациёнтларда, хусусан:
- гипотиреоз
- ГМГ-КоА-редуктазанинг бошқа ингибиторларини ёки анамнездани фибратларни қабул қилиш фонидаги миотоксиклик
- алкоголни хаддан зиёд истеъмол қилиш
- розувастатиннинг плазма концентрациясини ошишига олиб келиши мумкин бўлган холатлар
- бир вақтда фибратларни қабул қилиш
- миопатия
- мушак касалликларини шахсий ёки оилавий анамнези
- монголоид ирқи пациентлари
5 мг, 10 мг ва 20 мг суткалик доза Розувастатин-СЗ препарати учун:
Миопатия/рабдомиолиз ривожланиш хавфини мавжудлиги – буйрак етишмовчилиги, гипотиреоз, шахсий ёки оилавий анамнезданаслий мушак касалликларини ва ГМГ-КоА-редуктазанинг бошыа ингибитолрлари ёки фибратларни ишлатмишдаги олдинги анамнезда мушак токсиклигини мавжудлиги; алкоголни хаддан зиёд истеъмол қилиш; 65 дан катта ёш; розувастатиннинг юқори плазма концентрацияси аниыланган холатлар; ирыыа тааллуыликлик (монголоид ирқ); фибратлар Билан бир вақтда буюриш (“Фармакокинетика” бўлимига қаранг); анамнездаги жигар касалликлари; сепсис; артериал гипертензия; катта хирургик аралашувлар; травмалар; оғир мктаболик, эндокрин ёки электролитли бузилишлар ёки назорат қиланмайдиган тиришиш хуружлари.
Колхицин ва эзетимиб билан бир вақтда қўллаш (“Бошқа дори воситалдари билан ўзаро таъсири” бўлимига қаранг).
40 мг суткалик доза Розувастатин-СЗ препарати учун:
Оғирлиги енгил даражали буйрак етишмовчилиги (КК60 мл/минутдан кўп); 65 дан катта ёш; анамнездаги жигар касалликлари; сепсис; артериал гипертония; катта хирургик аралашувлар; травмалар; оғир мктаболик, эндокрин ёки электролитли бузилишлар ёки назорат қиланмайдиган тиришиш хуружлари.
Колхицин ва эзетимиб билан бир вақтда қўллаш (“Бошқа дори воситалдари билан ўзаро таъсири” бўлимига қаранг).
Жигар етишмовчилиги бўлган пациентлар
Чайлд-Пью шкаласи бўйича 9 баллдан юқори бўлган пациентларда препаратни қўллаш маълумотлари ёки тажрибаси йўқ («Фармакодинамика” ва “Махсус кўрсатмалар” бўлимига қаранг).
ХОМИЛАДОРЛИК ВА ЭМИЗИШ ДАВРИДА ҚЎЛЛАНИШИ
Розувастатин-СЗ ни хомиладорлик ва эмизиш даврида қўллаш мумкин эмас. Репродуктив ёшдаги аёллар контрацепциянинг адекват усулларини қўллашлари керак.
Холестерин ва холестериннинг биосинтезини бошқа махсулотлари хомиланинг ривожланиши учун мухумлиги туфайли, ГМГ-КоА-редуктазани ингибирлашни потенциал хавфи, хомиладорларда препаратни қўллашнинг фойдасидан юқори.
Дволаш жараёнида хомиладорлик пайдо бўлган холда, дархол препаратни қўллаш тўхтатилиши керак.
Розувастатинни кўкрак сути билан чиқарилиши бўйича маълумотлар йўқ, шунинг учун эмизиш даврида препарат қабул қилишни тўхтатиш керак (“Қўллаш мумкин бўлмаган холдатлар” бўлимига қаранг).
ҚЎЛЛАШ УСУЛИ ВА ДОЗАЛАРИ
Ичга, таблеткани чайналмасдан ва майдаламасдан, бутунлигича сув билан бирга ютиш керак. Препарат сутканинг хар қандай вақтида овқат қабул қилишдан қатъий назар буюрилиши мумкин.
Розувастатин-СЗ препарати Билан даволашни бошлашгача пациент стандарт гипохолестеринемик пархезга риоя қилишни бошлаши ва даволаш вақтида унга риоя қилиши керак. Препаратнинг дозаси даволашни мақсади ва даволашга терапевтик жавобга қараб, липидларнинг мақсадли концентрациялари бўйича жорий тавсияларни эътиборга олиб шахсий танланиши керак.
Препаратни қабул қилишни бошлаётган пациентлар учун, ёки ГМГ-КоА-редуктазанинг бошқа ингибиторларини қабулидан ўтказилган пациентлар учун тавсия этиладиган бошланғич доза, суткада 1 марта 5 мг ёки 10 мг Розувастатин-СЗ препаратини ташкил қилиши керак. Бошланғич доза танланганда холестеринни шахсий сақланишига таяниш ва мумкин бўлган юрак-томир асоратлар хавфини, шунингдек ножўя самаралар ривожланишини потенциал хавфини эътиборга олиш керак. Зарурати бўлган холда доза 4 хафта ўтгач каттагача оширилиши мумкин («Фармакодинамика” бўлимига қаранг).
40 мг доза қабул қилганда, препаратнинг пастроқ дозалари билан солиштирганда, ножўя самаралари ривожланиши мумкинлиги туфайли, дозани 40 мг гача ошириш, даволашўни 4 хафтаси давомида қўшимча тавсия этилган бошланғич дозадан юқори доза қабул қилгандан кейин, фақатоғир даражали гиперхолестеринемияси бўлган ва юрак-томир асортларнинг юқори хавфи бўлган (айниқса оилавий гиперхолестеринемияси бўлган пациентларда) ўтказилиши мумкин, уларда 20 мг доза қабул қилганда даволашни хохланган натижасига эришилган эмас, ва улар мутахассиснингг кузатуви остида бўладилар («Махсус кўрсатмалар” бўлимига қаранг). 40 мг дозада препарат қабул қилаётган пациентларни жуда синчиклаб кузатиш тавсия этилади.
Илгари шифокорга мурожаат қилмаган пациентларга 40 мг дозани буюриш тавсия этилмайди. Даволашни 2-4 хафтасидан кейин ва/ёки Розувастатин препаратининг дозаси оширилганда липид алмашинувининг кўрсатгичларини назорат қилиш керак (дозани тўҳирлаш зарурати талаб қилинганда).
Кекса пациентлар
Дозани тўғирлаш талаб этилмайди.
Буйрак етишмовчилиги бўлган пациентлар
Оғирлиги енгил ёки ўртача даражали буйрак етишмовчилиги бўлган пациентларда дозани тўғирлаш талаб этилмайди. Оғир буйрак етишмовчилиги (КК 30 мл/минутдан кам) бўлган пациентларда Розувастатин-СЗ препаратини қўллаш мумкин эмас. Буйраклар фаолиятини ўртача бузилишлари (КК 30-60 мл/мин) бўлган пациентларда препаратни 40 мг дозада қўллаш мумкин эмас (“Махсус кўрсатмалар” ва “Фармакодинамика” бўлимларига қаранг). Буйраклар фаолиятини ўртача бузилишлари бўлган пациентларда препаратнинг тавсия этиладиган бошланғич дозаси 5 мг.
Жигар етишмовчилиги бўлган пациентлар
Жигарни фаол босқичдаги касалликлари бўлган пациентларда Розувастатин-СЗ ни қўллаш мумкин эмас («Қўллаш мумкин бўлмаган холатлар” бўлимига қаранг.
Алохида популяциялар. Этник гурухлар
Турли этник гурухларга мансуб пациентларда розувастатиннинг фармакокинетик параметрларини ўрганишда, японлар ва хиттойлар орасида розувастатиннинг тизимли концентрациясини ошиши аниқланган. (“Махсус кўрсатмалар” бўлимила қаранг).
Бу гурух пациентларга Розувастатин-СЗ препаратини буюришда буни хисобга оши керак. 10 мг ва 20 мг дозаларни буюришда монголоид ирқи пациентлари учун тавсия этиладиган бошланғич доза 5 мг ни ташкил қилади. Монголоид ирқи пациентларига препаратни 40 мг дозада буюриш мумкин эмас (“Қўллаш мумкин бўлмаган холатлар” бўлимига қарангг).
Генетие полиморфизм
SLCO1D1 (OATP1B1) c.521CC ва ABCG2 (BARP) c.421AA генотипларни ташувчиларда SLCO1D1 c.521CC ва ABCG2 c.421AA генотипларни ташувчилар билан солиштирганда розувастатинга экспозицияни (AUC) ошиши аниқланган. c.521CC ёки c.421AA генотипларни ташувчи пациентлар учун Розувастатин-СЗ препаратини тавсия этиладиган максимал дозаси суткада бир марта 20 мг ни ташкил қилади (“Фармакокинетика”, “Махсус кўрсатмалар” ва “Бошқа дори препаратлари билан ўзаро таъсири” бўлимларига қаранг).
Миопатияга мойиллиги бўлган пациентлар
Миопатия ривожланишига мойилликга ишора қилиши мумкин бўлган омиллари бўлган пациентларга препаратни 40 мг дозада буюриш мумкин эмас (“Қўллаш мумкин бўлмаган холатлар” бўлимига қаранг).
Йўлдош даволаш
Розувастатин турли ташувчи оқсиллар (хусусан, ОАТР1В1 ва BARP) билан боғланади. Розувастатин-СЗ прапарати ташувчи оқсиллар билан ўзаро таъсири хисобига плазмада розувастатиннинг концентрациясини оширувчи дори препаратлари (циклоспорин, ОИТВ протеазани айрим ингибиторлари, ритонавирни атаназавир, лопинавир ва/ёки типранавин билан мажмуасини хам қўшиб) билан бирга қўлланганда, миопатия хавфи ошиши мумкин (рабдомиолизни хам қўшиб) (“Махсус кўрсатмалар” ва “Бошқа дори препаратлари билан ўзаро таъсири” бўлимларига қаранг). Бундай холларда муқобил даволашни буюриш имкониятимни бахолаш ёки Розувастатин-СЗ препаратини қабул қилишни вақтинчалик тўхтатиш керак.
Агар юқорида кўрсатилган препаратларни қўллаш зарур бўлса, Розувастатин-СЗ препарати Билан йўлдош даволашни фойда ва хавф нисьатини бахолаш ва унинг дозасини пасайтириш имкониятини кўриш керак (“Бошқа дори препаратлари билан ўзаро таъсири” бўлимига қаранг).
НОЖЎЯ ТАСИРЛАРИ
Розувастатин-СЗ препаратини қабул қилишда кузатиладиган ножўя самаралар, одатда ахамиятсиз ифодаланган ва мустақил ўтиб кетади. ГМГ-КоА-редуктазанинг бошқа ингибиторларини қўллашдаги каби, ножўя самаралар пайдо бўлишини тез-тезлиги, асосан, дозага боғлиқ характерга эга. Нохуш самаралар пайдо бўлишини тез-тезлиги қуйдагича тақдим этилган: тез-тез (≥ 1/100, ≤ 1/10), тез-тез эмас (≥ 1/1000, ≤ 1/100), кам(≥ 1/10000, ≤ 1/1000), жуда кам (1/10000), тез-тезлиги аниқланмаган (бор бўлган маълумотлар бўйича хисоблаш мумкин эмас).
Иммун тизими
Кам: юқори сезувчанлик реакцияси, ангионевротик шишни хам қўшиб.
Эндокрин тизими
Тез-тез: 2 тур қандли диабет.
Марказий нерв тизими томонидан
Тез-тез: бош оғриғи, бош айланиши.
Овқат хазм қилиш тизими томонидан
Тез-тез: қабзият, кўнгшил айниши, қорин оғриқлари.
Кам: панкреатит.
Тери қопламалари томонидан
Тез-тез эмас: терини қичишиши, тошма, эшакеми.
Таянч-харакат аппарати томонидан
Тез-тез: миалгия.
Кам: миопатия (миозитни хам қўшиб), рабдомиолиз.
Бошқалар
Тез-тез: астеник синдром.
Сийдик чиқариш тизими томонидан
Розувастатин-СЗ олаётган пациентларда, протеинурия аниқланиши мумкин. Сийдикда оқсиллар миқдорини ўзгариши (бўлмаслигидан ёки излари миқдоридан ++ ёки кўпроқгача) 10-20 мг препарат қабул қилаётган пациентларда, ва 40 мг препарат қабул қилаётган тахминан 3% пациентларда кузатилади. 20 мг доза қабул қилганда сийдикда оқсиллар миқдорини ахамиятсиз ўзгариши аниқланган. Кўпчилик холларда даволаш жараёнида протеинурия камаяди ёки йўқолиб кетади ва буйрак касаллигини ўткир пайдо бўлиши ёки мавжудини зўрайиб кетишини билдирмайди.
Таянч-харакат аппарати томонидан
Розувастатин-СЗ препарати хама дозаларда қўлланганда ва, айниқса препаратнинг 20 мг дан юқори дозалари қабул қилинганда, таянч-харакат аппаратига қуйдаги таъсирлари хақида хабар берилган: миалгия, миопатия (миозитни хам қўшиб), кам холларда – ўткир буйрак етишмовчилиги билан ёки усиз рабдомиолиз.
Креатинфосфокиназа (КФК) фаоллигини дозага боғлиқ ошиши, розувастатин қабул қилган пациентларнинг ахамиятсиз сонида кузатилади. Кўпчилик холларда у ахамиятсиз, симптомсиз ва вақтинчалик бўлган. КФК фаоллигини ошиши (норманингг юқори чегараси билан солиштирганда 5 мартадан кўп) холида, даволашни тўхтатиш керак («Махсус кўрсатмалар” бўлимига қаранг).
Жигар томонидан
Розувастатин қўлланганда пациентларнинг ахамиятсиз сонида «жигар” трансаминазалари фаоллигини дозага боғлиқ ошиши кузатилади. Кўпчилик холларда у ахамиятсиз, симптомсиз ва вақтинчалик.
Лаборатория кўрсатгичлари
Розувастатин-СЗ препарати қўлланганда шунингдек лаборатория кўрсатгичларини қуйдагим ўзгаришлари кузатилган: глюкоза, билиркбин концентрациясини, гамма-глутамилтранспептидаза, ишқорий фосфатаза фаоллигини ошиши, қалқонсимон бези фаолиятини бузилиши.
Постмаркетинг қўллаш
Розувастатин-СЗ препаратини постмаркетинг қўллашда қуйдаги ножўя самаралари хақида хабар берилган:
Қон яратиш тизими томонидан
Аниқланмаган тез-тезликда: тромбоцитопения.
Овқат хазм қилиш йўллари томонидан
Жуда тез-тез: сариқлик, гепатит.
Кам: “жигар” трансаминазалари фаоллигини ошиши.
Аниқланмаган тез-тезликда: диарея.
Таянч-харакат аппарати томонидан
Жуда тез-тез: артралгия.
Аниқланмаган тез-тезликда: иммунитетга боғлиқ некрозловчи миопатия.
Марказий нерв тизими томонидан
Жуда кам: полинейропатия, хотирани йўқолиши.
Нафас тизими томонидан
Аниқланмаган тез-тезликда: йўтал, хансираш.
Сийдик чиқариш тизими томонидан
Жуда кам: гематурия.
Тери қопламалари ват ери ости ёғ клетчаткаси томоанидан
Аниқланмаган тез-тезликда: Стивенс-Джонсон синдроми.
Репродуктив тизими ва сут безлари томонидан
Аниқланмаган тез-тезликда: гинекомастия.
Бошқалар
Аниқланмаган тез-тезликда: периферик шишлар.
Айрим статинлар қўлланганда қуйдаги ножўя самаралар хақида хабар берилган: депрессия, уйқуни бузилиши, уйқусизлик ва «дахшатли” тушлар кўришни хам қўшиб, сексуал дисфункция.
Ўпканинг интерстициал касаллигини якка холлари, айниқса препарат узоқ муддат қўлланганда, хақида хабар берилган («Махсус кўрсатмалар” бўлимига қаранг).
ДОЗАНИМ ОШИРИБ ЮБОРИЛИШИ
Бир вақтда бир неча суткалик дозалар қабул қилинганда розувастатиннинг фармакокинетик параметрлари ўзгармайди.
Розувастатин дозасини ошириб юборилишини специфик давоси мавжуд эмас. Доза ошириб юборилганда симптоматик даволаш ва хаётий мухим аъзолар ва тизимлар фаолиятини тутиб туришга қаратилган чоралар ўтказиш тавсия этилади. Жигар фаолияти ва КФК даражасини назорат қилиш керак. Гемодиализни самарали бўлишини эхтимоли кам.
БОШҚА ДОРИ ПРЕПАРАТЛАРИ БИЛАН ЎЗАРО ТАЪСИРИ
Бошқа дори препаратларни қўллашни розувастатинга таъсири
Ташувчи оқсилларнинг ингибиторлари:
Розувастатин айрим ташувчи оқсиллар, хусусан ОАТЗ1В1 ва BCRP Билан боғланади. Бу ташувчи оқсилларнинг ингибиторлари бўлган препаратларни йўлдош қўллаш, плазмада розувастатиннинг концентрациясини ошиши ва миопатитя ривожланишини юқори хавфи Билан бирга кечиши мумкин (жадвал 1 ва “Қўллаш усули ва дозалари” ва “Махсус кўрсатмалар” бўлимларига қаранг).
Циклоспорин: розувастатин ва циклоспорин бир вақтда қўлланганда розувастатиннинг AUC соғлом кўнгилликларда аниқланган қийматдан ўртача 7 марта юқори бўлган (жадвапл 1 га қаранг). Циклоспориннинг плазма концентрациясига таъсир қилмайди. Циклоспорин қабул қилаётган пациентларда Розувастатин-СЗ ни қўллаш мумкин эмас (“Қўллаш мумкин бўлмаган холатлар бўлимига қаранг).
Одам иммун танқислиги вируси (ОИТВ) протеаза ингибиторлари:
Ўзаро таъсирининг аниқ механизми номаълумлигига қарамасдан, ОИТВ протеаза ингибиторларини бирга қўллаш розувастатиннинг экспозициясини ахамиятли ошишига олиб келиши мумкин (жадвал 1 га қаранг). 20 мг розувастатин ОИТВ протеазанинг икки ингибиторини (400 мг лопинавир/100 мг ритонавир) сақловчи мажмуавий препаратни бир вақтда қўллаш бўйича фармакокинетик текширишларда, соғлом кўнгилликларда розувастатиннинг AUC(0-24) ва Сmax мувофиқ тахминан икки марта ва беш марта ошишига олиб келган. Шунинг учун розувастатин ва ОИТВ протеаза ингибиторларини бир вақтда қабул қилиш тавсия этилмайди («Қўллаш усули ва дозалари”, “Қўллаш мумкин бўлмаган холатлар” ва “Махсус кўрсатмалар” бўлимларига, жадвал 1 га қаранг).
Гемфиброзил ва бошқа гиполипидемик воситалар: розувастатин ва гемфиброзилни бирга қўллаш қон плазмасида розувастатиннинг максимал концентрациясини ва AUC ни 2 марта ошишига олиб келади (“Махсус кўрсатмалар” бўлимига қаранг). Специфик ўзаро таъсири бўйича маълумотларга асосланиб, фенофибрат билан фармакокинетик ахамиятли ўзаро таъсири, мумкин бўлган фармакодинамик ўзаро таъсири кутилмайди.
Гемфиброзил, фенофибрат, бошқа фибратлар ва никотин кислотасинингг липидларни пасайтирувчи дозалари, улар монотерапияда қўлланганда миопатия чақиришлари мумкинлиги туфайли, ГМГ-КоА-редуктаза ингибиторлари билан бир вақтда ишлатилганда миопатия пайдо бўлиши хавфини оширадилар (“Махсус кўрсатмалар” бўлимига қаранг). Препарат гемифиброзил, фибратлар, липидларни пасайтирувчи дозаларда (суткада 1 г дан кўп) никотин кислотаси билан бир вақтда қабул қилинганда, пациентларга препаратни 5 мг бошланғич дозаси тавсия этилади, фибратлар Билан бирга буюрилганда 40 мг дозада қабул қилиш мумкин эмас (“Қўллаш мумкин бўлмаган холатлар”, “Қўллаш усули ва дозалари” ва “Махсус кўрсатмалар” бўлимларига қаранг).
Эзетимиб: Гиперзолестеринемияси бўлган пациентларда Розувастатин-СЗ препаратини 10 мг дозада ва эзетимибни 10 мг дозада бир вақтда қўллаш, розувастатиннинг AUC ни ошиши билан бирга кечган (жадвал 1 га қаранг).
Розувастатин-СЗ препарати ва эзетимиб орасида фармакодинамик ўзаро таъсир туфайли, ножўя самаралар пайдо бўлиши хавфини истисно қилиш мумкин эмас.
Антацидлар: Розувастатин ва алюминий ва магний гидроксидини сақловчи антацидлар суспензияларини бир вақтда қўллаш, розувастатиннинг плазма концентрациясини тахминан 50% га пасайишига олиб келади. Агар антиацидлар розувастатин қабул қилгандан кейин 2 соат ўтгач қўлланса, бу Самара кучсизроқ ифодаланади. Бундай ўзаро таъсирнинг клиник ахамияти ўрганилмаган.
Эритромицин: Розувастатин ва эритромицинни бир вақтда қўллаш розувастатиннинг AUC ни 20% га ва Сmax ни 30% га камайишига олиб келади. Шундай ўзаро таъсир эритромицинни қабул қилиш чақирган ичак моторикасини кучайиши натижасида пайдо бўлиши мумкин.
Цитохром Р450 изоферментлари: in vivo ва invitro текширишларнинг натижалари, розувастатин цитохром Р450 изоферментларининг ингибитори хам, индуктори хам эмаслигини кўрсатади. Бундан ташқари, розувастатин бу изоферментлар учун кучсиз субстрат хисобланади. Шунинг учун цитохром Р450 изоферментларини иштироки Билан метаболизм даражасида бошқа дори воситалдари билан розувастатиннинг ўзаро таъсири кутилмайди. Розувастатинни флуконазол (CYP2C9 ва CYP3A4 изоферментлар ингибитори) ва кетоконазол (CYP 2A6 ва CYP3A4 изоферментлар ингибитори) билан клиник ахамиятли ўзаро таъсири аниқланмаган.
Розувастатиннинг дозасини тўғирлдашни талаб қилувчи дори воситалари билан ўзаро таъсири (жадвал 1 га қаранг)
Розувастатинга экспозицияни оширувчи дори востиалари Билан уни бирга қўллашнинг зарурати бўлганда, Розувастатин-СЗ препаратининг дозасини тўҳирлаш керак.Агар экспозицияни 2 марта ва кўроқ ошиши кутилса, Розувастатин-СЗ препаратининг бошланғич дозаси суткада бир марта 5 мг ни ташкил қилиши керак. Шунингдек Розувастатин-СЗ препаратининг максимал суткалик дозасини шундай тўғирлаш керакки, розувастатин билан ўзаро таъсир қилувчи дори воситаларини бир вақтда буюришсиз қабул қилинадиган 40 мг доза учун розувастатинга кутиладиган экспозициядан юқори бўлмасин. Масалан, гемфиброзил билан бир вақтда буюрилганда Розувастатин-СЗ препаратининг максимал суткалик дозаси 20 мг ни (экспозицияни 1,9 марта ошиши), ритонавир/атаназавир билан – 10 мг ни (экспозицияни 3,1 марта ошиши) ташкил қилади.
Жадвал 1.
Йўлдош даволашни розувастатиннинг экспозициясига таъсири (AUC, маълумотлар камайиш тартибида берилган) – чоп этилган клиник текширишларнинг натижалари
Йўлдош даволаш тартиби | Розувастатинни қабул қилиш таритби | Розувастатинниг AUC ни ўзгариши |
Циклоспорин 75-200 мг суткада 2 марта, 6 ой | 10 мг суткада 1 марта, 10 кун | 7,1 марта ошиши |
Атаназавир 300 мг/рито-навир 100 мг суткада 1 марта, 8 кун | 10 мг бир марта | 3,1 марта ошиши |
Лопинавир 400 мг/рито-навир 100 мг суткада 2 марта, 17 кун | 20 мг муткада 1 марта, 7 кун | 2,1 марта ошиши |
Гемфиброзил 600 мг суткада 2 марта, 7 кун | 80 мг бир марта | 1,9 марта ошиши |
Элтромбопаг 75 мг суткада 1 марта, 10 кун | 10 мг бир марта | 1,6 марта ошиши |
Дарунавир 600 мг/ритонавир 100 мг суткада 2 марта, 7 кун | 10 мг суткада 1 марта
7 кун |
1,5 марта ошиши |
Типранавир 500 мг/ритонавир 200 мг суткада 2 марта, 11 кун | 10 мг бир марта | 1,4 марта ошиши |
Дронедарон 400 мг сут. 2 марта | Маълумотлар йўқ | 1,4 марта ошиши |
Итраконазол 200 мг суткада 1 марта, 5 кун | 10 мг ёки 80 мг бир марта | 1,4 марта ошиши |
Эзетимиб 10 мг суткада 1 марта, 14 кун | 10 мг суткада 1 марта, 14 кун | 1,2 марта ошиши |
Фосампренавир 700 мг/рито-навир 100 мг сут. 2 марта 8 к. | 10 мг бир марта | Ўзгаришлапрсиз |
Алеглитазар 0,3 мг, 7 кун | 40 мг, 7 кун | Ўзгаришларсиз |
Силимарин 140 мг суткада 3 марта, 5 кун | 10 мг бир марта | Ўзгаришларсиз |
Фенофибрат 67 мг суткада 3 марта, 7 кун | 10 мг, 7 кун | Ўзгаригшларсиз |
Рифампин 450 мг суткада 1 марта, 7 кун | 20 мг бир марта | Ўзгаришларсиз |
Кетоконазол 200 мг суткада 2 марта, 7 кун | 80 мг бир марта | Ўзгаришларсиз |
Флуконазол 200 мг суткада 1 марта, 11 кун | 80 мг бир марта | Ўзгаришларсиз |
Эритромицин 500 мг суткада 4 марта, 7 кун | 80 мг бир марта | 28% га пасайиши |
Байкалин 50 мг суткада 3 марта, 14 кун | 20 мг бир марта | 47% га пасайиши |
Розувастатин қўллашни бошқа препаратларга таъсири
Квитаминининг антагонистлари: бир вақтда К витаминининг антагонистларини (масалан варфарин) олаётган пациентларда розувастатин билан даволашни бошлаш ёки препаратнинг дозасини ошириш, Халқаро Меёрлаштирилган Нисбатни (ХМН) ошишига олиб келиши мумкин. Розувастатинни бекор қилиш ёки препаратнинг дозасини пасайтириш ХМН ни камайишига олиб келиши мумкин. Бундай холларда ХМН ни назорат қилиш тавсия этилади.
Перорал контрацептивлар/гормонлар ўрнини босувчи даволаш: розувастатин ва перорал контрацептивларни бир вақтда қўллаш этинилэстрадиол ва норгестрел AUC ни мувофиқ 26% ва 34% га оширади. Плазма концентрациясини бундай ошиши перорал контрацептивларнинг дозасини танлишда хисобга олиниши керак.Розувастатин-СЗ препарат ива гормон ўрнини босувчи даволашни бир вақтда қўллаш бўйича фармакокинетик маълумотлар йўқ, демак, бу мажмуа қўлланганда хам, ўхшаш самарани истисно қилиш мумкин эмас. Лекин бундай мажмуа клиник текширишлар вақтида кенг қўлланган ва пациенткалар томонидан яхши ўзлаштирилган.
Бошқа дори воситалари: розувастатинни дигоксин Билан клиник ахамиятли ўзаро таъсири кутилмайди.
МАХСУС КЎРСАТМАЛАР
Буйракли самаралари
Розувастатин-СЗ препаратининг юқори дозаларини (асосан 40 мг) олаётган пациентларда, найчали протеинурия кузатилган, у кўпчилик холларда ўткинчи бўлган. Бундай протеинурия ўткир буйрак касалликлари ёки буйрак касалликларини кучайишидан далолат бермайди. Препаратни 40 мг дозада қабул қилаётган пациентларда, даволаш вақтида буйраклар фаолияти кўрсатгичларини назорат қилиш тавсия этилади.
Таянч-харакат аппарати томонидан
Розувастатин-СЗ хама дозаларда қўлланганда ва, айниқса препаратнинг 20 мг дан юқори дозаларини қабул қилганда таянч-харакат аппаратига қуйдаги таъсирлари хақида хабар берилган: миалгия, миопатия, кам холларда рабдомиолиз.
Креатининфосфокиназани аниқлаш
КФК фаоллигини аниқлашни жадал жисмоний юукламалардан кейин ёки КФК фаоллигини ошишини мумкин бўлган бошқа сабаблари мавжудлигида ўтказмаслик керак, бу олинган натижаларни нотўғри талқин қилишга олиб келиши мумкин. Агар КФК нинг дастлабки фаоллиги ахамиятли юқори бўлса (норманинг юқори чегарасида 5 марта юқори), такрорий ўлчашни 5-7 кундан кейин ўтказиш керак. Агар такрорий тест КФК нинг джастлабки фаоллигини тасдиқласа (норманинг юқори чегараси билан солиштирганда 5 мартадан юқорироқ), даволашни буюриш керак эмас.
Даволашни бошлашгача
ГМГ-КоА-редуктазанинг бошқа ингибиторларини буюришдаги каби, Розувастатин-СЗ препаратини буюришда, миопатия/рабдомиолиз хавф омиллари бўлган пациентларда эхтиёткорлик номоён қилиш керак («Эхтиёткорлик билан” бўлимига қаранг), даволашни хавфи ва мумкин бўлган фойдаси нисбатини кўриш ва клиник кузатув ўтказиш керак.
Даволаш вақтида
Тўсатдан мушак оғриқлари, мушак кучсизлиги ва спазмлар, айниқса сирқовланиш ва иситма Билан, пайдо бўлган холларда, дархол шифокорга хабар бериш кераклиги хақида пациент хабардор қилинган бўлиши керак. Бундай пациентларда КФК фаоллигини аниқлаш керак. Агар КФК фаоллиги ахамиятли ошган (норманинг юқори чегараси билан солиштирганда 5 мартадан юқорироқ) ёки агар мушаклар томонидан симптомлар кескин ифодаланган бўлса ва кундалик дискомфорт чақирса (хатто, агар КФК фаоллиги норманинг юқори чегараси билан солиштирганда 5 мартадан кам бўлса хам), даволаш тўхтатилиши керак. Агар симптомлар йўқолса, ва КФК фаоллиги нормага қайтса, Розувастатин-СЗ препаратини ёки ГМГ-КоА-редуктазанинг бошқа ингибиторларини пациентларни синчиклаб кузатиш билан кам дозаларда қайта буюриш масаласини кўриш керак. Симптомлар бўлмаганда КФК фаоллигини оддий назорати мақсадга мувофиқ эмас.
Статинлар, шу жумладан розувастатин билан даволаш вақтида ёки қабул қилиш тўхтатилганда проксимал мушакларни турғун кучсизлиги ва қон зардобида КФК даражасини ошиши кўринишидаги клиник кўринишлар билан иммунитетга боғлиқ бўлган некрозловчи миопатияни жуда кам холлари аниқланган. Мушак ва нерв тизимини қўшимча текширишларни, серологик текширишларни, шунингдек иммунодепрессив воситалар Билан даволашни ўтказиш талаб қилиниши мумкин.
Розувастатин-СЗ препаратини қабул қилиш ва йўлдош даволашда скелет мушакларига таъсирининг ошишини белгилари аниқланмаган. Лекин ГМГ-КоА-редуктазанинг бошқа ингибиторларини фибрин кислотасининг хосилалари, гемфиброзилни хам қўшиб, циклоспорин, никотин кислотаси, азолли замбуруғларга қарши воситалар, протеазалар ингибиторлари ва макролид анитбиотиклар билан бирга қабул қилган пациентларда миозит ва миопатия холлар сонини ошиши хақида хабарлар берилган. Гемфиброзил ГМГ-КоА-редуктазанинг айрим ингибиторлари билан бирга қўлланганда, миопатия пайдо бўлиши хавфини оширади. Шундай қилиб, Розувастатин-СЗ препарат ива гемфиброзилни бир вақтда қўллаш тавсия этилмайди. Розувастатин-СЗ препарат ива фибратлар ёки липидларни пасайтирувчи дозаларда никотин кислотаси бирга қўлланганда, хавф ва мумкин бўлгапн фойда нисбати синчиклаб бахоланиши керак. Розувастатин-СЗ препаратини 40 мг дозада фибратлар Билан бирга қабул қилиш мумкин эмас (“Бошқа дори препаратлари билан ўзаро таъсири” ва “Қўллаш мумкин бўлмган холатлар” бўлимлирига қаранг).
Розувастатин-СЗ препарати Билан даволаш бошлангандан 2-4 хафта ўтгач ва/ёки доза оширилганда, липидлар алмашинуви кўрсатгичларини назорат қилиш керак (зарурати бўлганда дозани ошириш талаб этилади).
Жигар
Даволашни бошлашгача ва даволаш бошланганидан кейин 3 ой ўтгач жигар фаолиятининг кўрсатгичларини аниқлаш тавсия этилади. Агар қон зардобида трансаминазалар фаоллиги норманинг юқори чегарасидан 3 марта ортиқ бўлса, Розувастатин-СЗ препаратини қабул қилишни тўхтатиш ёки препаратнинг дозасини пасайтириш керак. Гиперхолестеринемияси бўлган пациентларда гипотиреоз ёки нефротик синдром оқибатида, асосий касалликларни даволаш Розувастатин-СЗ препарати Билан даволаш бошлангунича ўтказилиши керак.
Алохида популяциялар. Этник гурухлар.
Клиник текширишлар давомида хиттой ва япон пациентлари орасида европеоид пациентлар орасида олинган кўрсатгичлар билан солиштирганда, розувастатиннинг тизимли концентрациясини ошиши аниқланган (“Қўллаш усули ва дозалари” ва “Фармакокинетикаси” бўлимларига қаранг).
ОИТВпротеаза ингибиторлари
Препаратни ОИТВ протеаза ингибиторлари Билан бирга қўллаш тавсия этилмайди (“Бошқа дорилар билан ўзаро таъсири” ва “Қўллаш мумкин бўлмаган холатлар” бўлмиларига қаранг).
Лактоза
Препаратни лактаза етишмовчилиги, лактазани ўзлаштираолмаслик ва глюкоза-галактозани кам сўрилиши бўлган пациентларда қўллаш мумкин эмас.
Ўпканинг интерстициал касалликлар
Статинларнинг юқори дозалари қўлланганда, айниқса узоқ вақт давомида, ўпканингинтерстициал касалликларини якка холлари хақида хабар берилган. Касалликнинг кўринишлари хансираш, махсулотсиз йўтал ва умумий ўзини хис қилишни ёмонлашуви (кучсизлик, вазнни пасайиши ва иситма) бўлиши мумкин. Ўпканинг интерстициал касаллигига гумон қилинганда, статинлар Билан даволашни тўхтатиш керак.
2 тур қандли диабет
Глюкозанинг концентрацияси 5,6 дан 6,9 ммоль/л гача бўлган пациентларда Розувастатин-СЗ препарати билан даволаш, 2 тур қандли диабет ривожланишини юқори хавфи билан ассоциацияланган.
АВТОТРАНСПОРТНИ ХАЙДАШ ВА МЕХАНИЗМЛАРНИ БОШҚАРИШ ҚОБИЛЯТИГА ТАЪСИРИ
Розувастатин-СЗ препаратини транспорт воситаларини бошқариш ва механизмларни ишлатиш қобилятига таъсирини ўрганиш бўйича текширишлар ўтказилмаган. Автотранспортни бошқаришла ва диққатни юқори жамлашни ва психомотор реакциялар тезлигини талаб қилувчи ишда эхтиёткорликка риоя қилиш керак.
ЧИҚАРИЛИШ ШАКЛИ
Пленка қобиқ билан қопланган таблеткалар, 5 мг, 10 мг, 20 мг ва 40 мг дан.
10, 14 ёки 30 таблеткадан контур уяли ўрамда.
20 ёки 50 таблеткадан полимер банкалар ёки полимер флаконларда.
Хаар бир банка ёки флакон, 10 тапблеткадан 3,6 контур уяли ўрам, 14 таблеткадан 2, 4 контур уяли ўрам ёки 30 таблеткадан 2, 3, 4 контур уяли ўрам қўллаш бўйича йўриқномаси билан картон қутига жойланади.
ЯРОҚЛИЛИК МУДДАТИ
3 йил. Ўрамида кўрсатилган яроқлилик муддати ўтгач ишлатилмасин.
САҚЛАШ ШАРОИТИ
Қуруқ, ёруғлиудан химояланган, 25Ос дан юқори бўлмаган хароратда сақлансин.
Болалар олаолмайдиган жойда сақлансин.
БЕРИШ ТАРТИБИ
Рецепт бўйича берилади.