📜 Инструкция по применению Меновален
💊 Состав препарата Меновален
✅ Применение препарата Меновален
📅 Условия хранения Меновален
⏳ Срок годности Меновален

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

МЕНОВАЛЕН

MENOVALEN

 

Препаратнинг савдо номи: Меновален

Таъсир этувчи моддалар: валериананинг липофил комплекси ((10-15):1) (Valerianae radices extractum spissum) ва қалампир ялпиз липофил комплекси ((10,8-14,8):10) (Menthae piperitae extractum spissum);

Дори шакли: капсулалар

Таркиби:

1 капсула қуйидагиларни сақлайди:

фаол моддалар: қуруқ моддага қайта ҳисобланганда 50 мг валериана липофил комплекси (Valerianae radices extractum spissum), қуруқ моддага қайта ҳисобланганда 25 мг қалампир ялпиз липофил комплекси ((10,8-14,8):1) (Menthae piperitae extractum spissum);

ёрдамчи моддалар: микрокристалл целлюлоза, картошка крахмали, коллоидли сувсиз кремний диоксиди, енгил магний карбонати. Капсуланинг қопқоқчаси ва корпуси таркибига бриллиант қора BN (Е151) бўёвчиси киради.

Таърифи: цилиндрли шаклли, четлари ярим сферик, қопқоқчаси яишл ва корпуси кулранг тусли, оқ рангли қаттиқ желатин капсулалар.

Капсула ичидаги модда – ўзига хос кучсиз ҳидли, қўнғир-яшилсимон рангли масса, кукун кўринишида ёки гранулаланган кукун.

Фармакотерапевтик гуруҳи: ухлатувчи ва седатив моддалар.

АТХ коди: N05CM.

Фармакологик хусусиятлари

Препаратнинг таркибига кирувчи компонентлар – валериана ва қалампир ялпизнинг самараси ҳисобига енгил седатив таъсир этувчи, ўсимликлардан олинган мажмуавий препаратдир. Кучсиз тинчлантирувчи таъсир кўрсатади, ақлий зўриқиш холатларида, қўзғалиш ҳолатида, жиззакиликдаги кучсиз транзитор нерв зўриқишларини камайтириш учун қўлланилади.

Валериана седатив таъсир кўрсатади, нерв зўриқиши оқибатидаги безовталик, қўзғалиш ва зўриқиш каби жиззакилик симптомларида кайфиятга ижобий таъсир кўрсатади. Препарат тезроқ ухлаб қолишга ёрдам беради.

Қалампир ялпиз тинчлантирувчи препаратларда валериана билан биргаликда ананавий тарзда қўлланилади.

Препарат, кучли таъсир этувчи тинчлантирувчи воситаларни қабул қилиш мақсадга мувофиқ бўлмаган неврозларда қўлланади.

Қўлланилиши

Қуйидаги симптомлар:

  • нерв зўриқиши;
  • безовталик;
  • диққатни жамлашни пасайиши;
  • уйқуни бузилишлари билан кечадиган неврозда қўлланилади.

Қўллаш усули ва дозалари

Катталар ва 12 ёшдан ошган болаларда Меновален 1 капсуладан кунига 3 марта овқатдан ярим соат олдин қўлланилади.

Уйқусизликнинг бошланғич шаклларида препарат 1-2 капсуладан уйқудан 1-1,5 соат олдин қўлланилади.

Даволаш муддатини шифокор индивидуал равишда белгилайди ва у одатда 3-4 ҳафтани ташкил этади.

Агар даволаниш бошлангандан кейин 14 кун давомида ахвол яхшиланмаса, шифокор билан маслахатлашиш лозим.

 

Ножўя таъсирлари

Нерв тизими: бош оғриғи, бош айланиши, лоҳаслик, уйқучанлик, эмоционал реакциялари сусайиши, депрессия, умумий ҳолсизлик, ақлий ва жисмоний иш қобилиятини пасайиши, диққатни жамлашни пасайиши; алоҳида ҳолатларда – рухий қўзғалиш, хавотирлик, уйқусизлик.

Юрак-қон томир тизими: артериал гипотензия, тўш ортида сиқилиш хисси, юрак уришини ҳис этиш, юракда оғриқ (шу жумладан брадикардия, тахикардия).

Хазм қилиш йўллари: диспептик кўринишлар, жиғилдон қайнаши, кўнгил айниши, диарея, қорин бўшлиғида спазмлар ва оғриқ, узоқ вақт қўлланилганда овқатни хазм қилишни сусайиши, қабзият бўлиши мумкин.

Гепатобилиар тизим: гепатотоксиклик кўринишлари бўлиши мумкин.

Аллергик реакциялар: юқори сезувчанликнинг кўринишлари, шу жумладан, тери тошмалари, қичишиш, эшакеми, гиперемия, шишлар, хансираш бўилиши мумкин.

Ножўя реакциялар кам юз беради ва улар қайтувчандир, одатда препарат узоқ вақт давомида қўлланилганда ва тавсия қилинган дозалар анча оширилганда ривожланади.

Ҳар қандай нохуш реакциялар пайдо бўлганида препаратни қабул қилишни тўхтатиш ва албатта шифокорга муроажаат қилиш керак.

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар:

  • Валериана, қалампир ялпиз ёки препаратанинг бошқа компонентларига юқори сезувчанлик;
  • Яққол артериал гипотензия;
  • Депрессия ёки марказий нерв тизими фаолиятини сусайиши билан кечувчи бошқа ҳолатлар, яққол уйқучанликда қўллаш мумкин эмас.

 

Дориларнинг ўзаро таъсири

Препарат транквилизаторлар (шу жумладан хлоридиазепоксид, диазепам), седатив ухлатувчи воситалар (шу жумладан фенобарбитал, зопиклон, золпидем), анксиолитик, спазмолитик препаратлар, марказий таъсирга эга антигипертензив воситалар, анальгетиклар, нейролептиклар, этил спирти, ноотроп воситалар, наркоз воситалари, кураресимон миорелаксантлар таъсирини кучайтиради.

Синтетик седатив препаратлар билан бирга қўллаш тавсия этилмайди.

Этанолни бир вақтда бирга қабул қилиш мумкин эмас.

 

Махсус кўрсатмалар

Препаратнинг тавсия этилган дозаларини ошириш мумкин эмас.

Препаратни қўллаётганда алкоголли ичимликларни истеъмол қилишдан сақланиши керак.

Жигар фаолиятини оғир бузилиши бўлган ёки илгари оғир жигар касаллигини ўтказган пациентлар, ўт-тош касаллиги бор пациентлар препаратни қабул қилаётганда эҳтиёткорликка амал қилишлари керак.

Препаратнинг таркибига қалампир ялпиз киргани туфайли, гастроэзофагеал рефлюкс, ахлоргидрия, диафрагманинг қизилўнгач тешиги чурраси бор беморлар касаллик симптомлари кучайиши мумкинлиги туфайли, препаратни қўллаш мумкин эмас.

Бронхиал астмада эхтиёткорлик билан қўллаш керак.

Валериана ўртача депрессив таъсир кўрсатиши мумкин, шунинг учун препаратни синтетик седатив воситаларнинг самарасини кучайтириш таъсирига эга бўлганлиги сабабли бирга қўллаш тавсия этилмайди.

Мия қон томирларининг яққол ривожланган атеросклерозида препаратни фақат шифокор назорати остида қўллаш мумкин.

Валериана, ялпиз ҳидига специфик сезгирлик кузатилиши мумкин.

Ҳомиладорлик ва эмизиш даврида қўлланилиши.

Препаратни ҳомиладорлик ва эмизиш даврида, шу даврларда қўллашдаги хавфсизлиги тўғрисида маълумотлар етарли бўлмагани туфайли, қўллаш тавсия этилмайди.

Болалар.

Препарат 12 ёшгача бўлган болаларда қўлланилмайди.

Автомобилни ҳайдаш ёки бошқа механизмлар билан ишлашда реакция тезлиги таъсир этиш хусусияти.

Препарат седатив таъсир кўрсатиши туфайли, препаратни қўллаганда автотранспортни бошқариш ёки бошқа механизмлар билан ишлашдан сақланиш керак.

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач ишлатилмасин.

Дозани ошириб юборилиши.

Симптомлари: кучли толиқиш, умумий холсизлик, ёруғликни сезувчанлик, бош оғриғи, бош айланиши, уйқучанлик, қоринда спазм ва оғриқлар, кўнгил айниши, тўш ортида сиқилиш ҳисси, тахикардия/брадикардия, қўлларни қалтираши ва қорачиқни кенгайиши, эшитиш ва кўриш ўткирлигини пасайиши бўлиши мумкин.

Даволаш: препарат қабул қилишни тўхтатиш ва албатта шифокорга мурожаат қилиш. Зарурат бўлганида меъдани ювиш, фаоллаштирилган кўмир қабул қилиш, симптоматик даволашни ўтказиш керак.

Чиқарилиш шакли

10 капсуладан блистерда; 2 та блистердан қутида.

 

Сақлаш шароити

Оригинал ўрамда, 25оС дан юқори бўлмаган ҳароратда.

Яроқлилик муддати

2 йил.

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецептсиз.

ИМЕЮТСЯ ПРОТИВОКАЗАНИЯ. НЕОБХОДИМО ОЗНАКОМИТЬСЯ С ИНСТРУКЦИЕЙ
ПО ПРИМЕНЕНИЮ ИЛИ ПОЛУЧИТЬ КОНСУЛЬТАЦИЮ СПЕЦИАЛИСТА

Лекарственные средства, информация о которых представлена на сайте, могут иметь противопоказания к их применению и использованию. Перед использованием необходимо ознакомиться с инструкцией по применению или получить консультацию у специалистов.