📜 Инструкция по применению Ламитор-Артемис
💊 Состав препарата Ламитор-Артемис
✅ Применение препарата Ламитор-Артемис
📅 Условия хранения Ламитор-Артемис
⏳ Срок годности Ламитор-Артемис

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

ЛАМИТОР-АРТЕМИС

LAMITOR-ARTEMIS

 

Препаратнинг савдо номи: Ламитор-Артемис

Таъсир этувчи модда (ХПН): ламотриджин

Дори шакли: плёнка қобиқ билан қопланган таблеткалар

Таркиби:

Бир таблетка қуйидагиларни сақлайди:

фаол модда: ламотриджин – 100 мг

ёрдамчи моддалар: маннитол, P.V.P.K, микрокристалл целлюлоза, изопропил спирти, магний стеарати, тальк, натрий крахмал гликоляти, натрий кроскармеллоза, кирон Т-314, коллоид кремний оксиди, гидроксипропилметилцеллюлоза, лактоза моногидрати, титан диоксиди, этилцеллюлоза, полиэтиленгликоль 6000, дихлорметан.

Таърифи: думалоқ шаклли, икки ёқлама қавариқ, икки томони силлиқ, оқдан деярли оқ рангли плёнка қобиқ билан қопланган таблеткалар.

Фармакотерапевтик гуруҳи: тиришишга қарши восита.

АТХ коди: N03АX09.

Фармакологик таъсири

Тиришишга қарши воситадир. Таъсир механизми пресинаптик мембрананинг потенциалга боғлиқ натрий каналларига таъсири билан боғлиқ. Бу медиаторларни, биринчи навбатда аминокислоталарни қўзғатувчи, бош мияда эпилептик тўлқинларни шаклланишида муҳим роль ўйновчи глутаматни синаптик ёриққа ажралиб чиқишини камайишига олиб келади.

Фармакокинетикаси

Ламотриджин ичга қабул қилингандан кейин меъда-ичак йўлларидан тез ва тўлиқ сўрилади. Плазмадаги Сmax га тахминан 2,5 соатдан кейин эришилади. Плазма оқсиллари билан боғланиши 55% ни ташкил қилади. Асосий метаболити N-глюкуронид ҳосил бўлиши билан жадал метаболизмга учрайди.

Катталарда Т1/2 ўртача 29 соатни ташкил қилади. Асосан метаболити кўринишида буйрак орқали чиқарилади; фаол модданинг тахминан 8% ўзгармаган кўринишда чиқарилади.

Т1/2 катталарга нисбатан болаларда пастроқ.

Қўлланилиши

Парциал ва тарқалган тонико-клоник тиришиш хуружларида (кўпинча тиришишга қарши бошқа воситалар билан даволашга резистент ҳолатларда) қўлланади.

Қўллаш усули ва дозалари

Катталар ва 12 ёшдан ошган болалар учун ичга қабул қилганда бошланғич бир марталик доза 25-50 мг, самарани бир маромда ушлаб турувчи доза суткада 100-200 мг ни ташкил қилади. Кам ҳолларда суткада 500-700 мг дозалар талаб этилиши мумкин.

2 ёшдан 12 ёшгача бўлган болалар учун бошланғич доза суткада 0,2-2 мг/кг, самарани бир маромда ушлаб турувчи доза суткада 1-15 мг/кг ни ташкил қилади.

2 ёшдан 12 ёшгача бўлган болалар учун минимал суткалик доза қўлланилаётган даволаш схемасига қараб 200-400 мг ни ташкил қилади.

Қабул қилиш тез-тезлиги, қабул қилиш орасидаги интервал доза оширилганда қўлланилаётган даволаш схемаси, ўтказилаётган даволашга пациентнинг реакциясига боғлиқ.

 

Ножўя таъсирлари

Тери томонидан: тери тошмалари, Стивенс-Джонсон синдроми, токсик эпидермал некролиз.

Қон яратиш тизими томонидан: нейтропения, лейкопения, анемия, тромбоцитопения, панцитопения, апластик анемия, агранулоцитоз, лимфаденопатия.

Иммун тизими томонидан: ўта юқори сезувчанлик синдроми, шу жумладан иситма, лимфаденопатия, юзни шиши, қон томонидан ва жигар функциясини бузилиши, ДВС-синдром, кўп аъзолар томонидан бузилишлар.

Руҳият томонидан: таъсирчанлик, тажавузкорлик, тиклар, галлюцинациялар, онгни чалкашиши.

Марказий нерв тизими томонидан: бош оғриғи, уйқучанлик, уйқусизлик, бош айланиши, тремор, атаксия, нистагм.

Сезги аъзолари томонидан: диплопия, кўришни ноаниқлиги, конъюнктивит.

Меъда-ичак йўллари томонидан: кўнгил айниши, қусиш, диарея.

Жигар ва ўт чиқариш йўллари томонидан: “жигар” ферментлари фаоллигини ошиши, жигар функциясини бузилиши, жигар етишмовчилиги.

Мушак ва бириктирувчи тўқима томонидан: югуриксимон синдром.

Нерв тизими томонидан: бош оғриғи, ажитация, уйқучанлик, бош айланиши.

Умумий реакциялар: оғриқ, белда оғриқ.

 

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

  • ламотриджин ёки препаратнинг ҳар қандай компонентига юқори сезувчанлик;
  • 2 ёшгача бўлган болаларда қўллаш мумкин эмас.

Эҳтиёткорлик билан: ҳомиладорлик ва лактация даври.

Дориларнинг ўзаро таъсири

Тиришишга қарши воситалар – жигарда метаболизм индукторлари (шу жумладан фенитоин, карбамазепин, фенобарбитал, примидон) билан бир вақтда қўлланилганда ламотриджиннинг метаболизми тезлашади. Ламотриджин ва карбамазепин ёки фенитоинни бир вақтда қўллаганда ламотроджиннинг Т1/2 камайиши кузатилади. Ламотриджин билан даволаш бошланганидан кейин карбамазепин қабул қилаётган пациентларда бош айланиши, атаксия, диплопия, кўришни ноаниқлиги ва кўнгил айниши ҳақида хабарлар мавжуд.

Вальтроат натрий таъсири остида жигарнинг микросомал ферментларини ингибицияси оқибатида, бир вақтда қўлланилганда ламотриджиннинг метаболизми секинлашади, ламотроджиннинг Т1/2 ошади.

Махсус кўрсатмалар

Буйрак етишмовчилиги бўлган пациентларда эҳтиёткорлик билан қўлланади.

Кекса ёшдаги пациентларда ламотриджинни қўллаш мумкин эмас.

Яққол тери аллергик реакциялари пайдо бўлганда ламотриджинни қўллашни тўхтатиш керак.

Ламотриджинни тўсатдан бекор қилганда тутқаноқ кўринишлари кучайиши мумкин, шунинг учун дозани 2 хафта давомида камайтириб, даволашни аста-секин бекор қилиш керак.

Карбамазепин билан бир вақтда қўлланилганда бош айланиши, диплопия, атаксия, кўришни бузилиши, кўнгил айниши кузатилиши мумкин. Бу кўринишлар одатда карбамазепиннинг дозаси камайтирилганда ўтиб кетади.

2 ёшгача бўлган болаларда ламотриджинни қўллаш мумкин эмас.

Ҳомиладорлик ва лактация даври

Ламотриджинни ҳомиладорлик ва лактация даврида қўллашнинг хавфсизлиги юзасидан клиник маълумотлар етарли эмас.

Ҳомиладорликда қўллаш заруратини ҳал қилганда она учун даволашдан фойда ва ҳомила учун потенциал хавфини солиштириш керак.

Дастлабки маълумотлар ламотриджин плазмадаги концентрациясининг 40-45% ни ташкил қилувчи концентрацияларда кўкрак сутига киришини намойиш қилган. Оналари ламотриджин қабул қилган кўпгина эмизикли болаларда ножўя таъсирлар кузатилмаган.

Автотранспортни ҳайдаш ва механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири

Даволаш даврида психомотор реакцияларнинг тезлигини пасайиши кузатилади. Буни диққатни юқори жамлаш ва психомотор реакцияларнинг тезлигини талаб этувчи фаолият турлари билан шуғулланувчи шахсларда эътиборга олиш керак.

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.

Дозани ошириб юборилиши

Симптомлари: нистагм, атаксия, онгини чалкашиши,ва кома.

Даволаш: госпитализация ва клиник манзара ёки миллий токсикологик марказ тавсияларига мувофиқ  тутиб турувчи даволашни ўтказиш тавсия этилагн.

Чиқарилиш шакли

10 таблеткадан алюмин фольгали ёки алюмин фольга ва ПВХ плёнкали блистерда. 3, 10 блистердан қўллаш бўйича йўриқномаси билан картон қутига жойланади.

Сақлаш шароити

Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25°С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

Яроқлилик муддати

3 йил.

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецепт бўйича.