📜 Инструкция по применению НИРМИН 5С
💊 Состав препарата НИРМИН 5С
✅ Применение препарата НИРМИН 5С
📅 Условия хранения НИРМИН 5С
⏳ Срок годности НИРМИН 5С

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

“НИРМИН 5С”

(аминокислоталар 5% сорбитол 5% билан)

 

Савдо номи: “НИРМИН 5С”
Дори шакли: инфузия учун эритма

Таркиби:

Аминокислота Ёрлиғидаги кўрсатма

г/100 мл

Спецификация
1. L-Аспарагин кислотаси 0,250 Бр.Ф.
2. L-Треонин 0,250 АҚШ Ф.
3. L-Серин 0,100 АҚШ Ф.
4. L-Глутамин кислотаси 0,075 АҚШ Ф.
5. Глицин 0,760 Бр.Ф.
6. L-Алании 0,200 АҚШ Ф.
7. L-Валин 0,360 АҚШ Ф.
8. L-Метионин 0,225 АҚШ Ф.
9. L-Изолейцин 0,352 АҚШ Ф.
10. L-Лейцин 0,490 АҚШ Ф.
11. L-Тирозин 0,025 АҚШ Ф.
12. L-Фенилаланин 0,533 АҚШ Ф.
13. L-Гистидин 0,250 Бр.Ф.
14. L-Триптофан 0,090 АҚШ Ф.
15. L-Лизин гидрохлориди 0,430 АҚШ Ф.
16. L-Аргинин 0,500 АҚШ Ф.
17. L-Пролин 0,100 АҚШ Ф.
18. L-Цистеин 0,010 Бр.Ф.
19. Сорбитол 5,000 Бр.Ф.
20. Натрий метабисульфити 0,020 Бр.Ф.
21. Натрий гидроксиди 0,140 Бр.Ф.
22. Инъекция учун сув Q.S. Бр.Ф.
Таърифия: тиниқ, рангсиз ёки оч сариқ эритма.
Фармакотерапевтик гуруҳи: парентерал озиқланиш учун препарат.

АТХ коди: В05ВА01

 Фармакологик хусусиятлари

“Нирмин 5С” оқсилга паст, нормал ёки юқори эҳтиёжи бўлган турли патологияли беморларни, энтерал озиқланиш самарасиз ёки иложи бўлмаган ҳолларда парентерал озиқлантириш учун мўлжалланган. “Нирмин 5С” да сақланувчи алмаштириб бўладиган ва алмаштириб бўлмайдиган L-аминокислоталар табиий физиологик бирикмалардир. Овқат билан тушадиган ва оқсилларнинг парчаланиши йўли билан олинадиган аминокислоталар каби, парентерал юбориладиган аминокислоталар ҳам қон плазмасининг эркин аминокислоталарининг умумий таркибига тушади, ундан хужайраларга оқсилларнинг синтези учун ва турли метаболик йўлларига кетади.

Барча аминокислоталар L-шаклларда бўлиб, бу уларнинг оқсил биосинтезида тўғридан-тўғри иштирок этиш имкониятини таъминлайди. Барча саккизта алмашитириб бўлмайдиган, шунингдек шартли равишда алмаштириб бўладиган L-аргинин ва L-гистидин сақлайди. L-аргинин аммиакни мочевинага айланишига ёрдам беради, жигарда оқсилларнинг катаболизмида ҳосил бўладиган аммонийнинг заҳарли ионларини боғлайди.

Бу препаратларда энергиянинг асосий манбаи сорбитолдир, у жигарда фруктоза-6-фосфатга фосфорланади. Сорбитол ва фруктозани ўзлаштирилишида инсулин иштирок этмайди, бу уларни инсулинга боғлиқ бўлмаган энергия манбаига айлантиради – улар қўлланганида глюкоза сақловчи парентерал озиқланиш учун препаратлар ишлатилганида учраши мумкин бўлган гипергликемик ацидоз пайдо бўлмайди. Бундан ташқари, сорбитол глюкозага қараганда аминокислоталарнинг энг яхши эритувчисидир, чунки альдегид ва кетон гуруҳларни сақламайди, аминогурухлар билан ўзаро таъсир қилмайди ва аминокислоталарнинг ўзлаштирилишини пасайтирмайди.

Фармакокинетикаси

Парентерал юборилган аминокислоталар организмда оқсил синтези жараёнида ишлатилади. Бу жараёнда ишлатилмайдиган аминокислоталар мочевинани ҳосил бўлиши билан дезаминацияга учрайдилар, у сўнгра сийдик билан чиқарилади. Аминокислоталарнинг Т1/2 (соғлом одамларда) 5-15 минутни ташкил қилади. Аминокислоталарнинг қондаги концентрацияси тез оширилганида, улар биотрансформацияланишга улгурмай, организм томонидан ўзлаштирилмай, сийдик билан чиқиши мумкин.

“Нирмин 5С” организмда флавинмононуклеотид ферментига биотрансформацияланади, сўнгра эса флавинадениндинулеотидга. “Нирмин 5С” метаболитлари плазма оқсиллари билан 60% га боғланади. “Нирмин 5С” сийдик билан, қисман метаболитлари шаклида чиқарилади. Сорбитол дастлаб жигарда фруктозагача метаболизмга учрайди, лекин дарҳол глюкозагача метаболланиши ҳам мумкин.

 

Қўлланилиши

Парентерал озиқлантириш

  • энтерал озиқланишнинг имкони йўқлигида;
  • овқат ҳазм қилиш аъзоларининг оғир касалликларида (меъда-ичак йўлларининг обструкцияси, мальабсорбция синдроми, ичакнинг яллиғланиш касалликлари, панкреатит, ичак оқмалари);
  • жароҳатларда;
  • куйишларда;
  • сепсисда;
  • хавфли ўсмаларда;
  • операциядан олдинги ва кейинги даврда қўлланилади.

 

Қўллаш усули ва дозалари

Пациентнинг ҳолатига қараб шахсий равишда белгиланади.

Дозалаш пациентнинг ёши, тана вазни ва ҳолатига қараб, аминокислотани талаб этилишига мувофиқ буюрилиши керак.

Препарат в/и инфузия кўринишида (юбориш тезлиги минутига 3-4 мл) суткада тана вазнига қараб, бу суткада 1-2 г аминокислота/кг га мувофиқ келади.

 

Дори воситасининг ножўя таъсирлари

Овқат ҳазм қилиш тизими: жигар ферментларининг фаоллигини ошиши.

Маҳаллий реакциялар: препарат юборилган жойда терининг таъсирланиши, тромбофлебит.

Аминокислоталар қон таркибини ўзгартириши ва қонда аммиакнинг миқдорини ошириши мумкин. Кўнгил айниши, қусиш, қоринда оғриқлар, толиқиш ҳисси, эшакеми, артериал гипертензия, тахикардия, парестезиялар, нафасни бузилиши, терлаш ва тана ҳароратини ошиши пайдо бўлиши мумкин.

 

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

  • протеинлар синтезини бузилиши;
  • буйраклар фаолиятининг яққол бузилишлари;
  • жигар фаолиятининг яққол бузилишлари;
  • юрак етишмовчилигининг оғир шакллари;
  • фруктозани ўзлаштираолмаслик;
  • метанол билан заҳарланиш;
  • гиперкалиемия;
  • ацидозда қўллаш мумкин эмас.

 

Дориларнинг ўзаро таъсири

Аргининни тиазид диуретиклар ва аминофиллин билан бир вақтда юбориш қонда инсулин миқдорини оширади.

Аргинин спиронолактон билан бир вақтда қўлланганида оғир гиперкалиемия кузатилиши мумкин. Бирга қўлланганида изониазид, пенициллин, перорал контрацептивлар пиридоксиннинг метаболизмини пасайтиради. Бир вақтда қўлланганида “Нирмин 5С” доксициклиннинг, тетрациклиннинг, окситетрациклиннинг, эритромициннинг ва линкомициннинг фаоллигини аҳамияти камайтирди.

Фармацевтик ўзаро таъсири

Препарат юборилганида аргининни тиопентал билан номутаносиблигини ҳисобга олиш керак. Эритмага амикацин, ампицллин, цефотаксим, цефтриаксон, хлорамфеникол, клиндамицин, доксициклин, эритромицин глюцептати ёки лактобионати кўринишида, гентамицин, нетилмицин, пенициллин, пиперацилин, тетрациклин, торбамицин, ванкомицинларни қўшиш мумкин. Бундай эритмалар хона ҳароратида 6-24 соатгача барқарор бўлиб қолади. Шунингдек эритмага аминофиллин, кальций глюконати, хлорпромазин, циметидин, низатидин, фамотидин, ранитидин, циклофосфамид, цитарабин, дигоксин, допамин, фторурацил, фолат кислотаси, фуросемид, гепарин, инсулин, пропранолол, норадреналин, лидокаин, морфин, метотрексат, метилдопа, метилпреднизолон, метоклопамид, фитоменадионни қўшиш мумкин. Бундай эритмаларнинг хона ҳароратидаги барқарорлиги – 24 соатгача.

 

Махсус кўрсатмалар

Сепсисда, ноаниқ генезли артериал гипертензияда, жигар касалликларида, шунингдек суюқликни юбориш чеклаш керак бўлган беморларга препаратни эҳтиёткорлик билан буюриш керак.

Препаратни буюришда, препаратнинг таркибига кирувчи аргинин қон плазмасида фосфорнинг концентрациясини камайишини ва калийнинг концентрациясини ошишини, айниқса қандли диабети бўлган пациентларда чақириши мумкин. Шунинг учун ҳар қандай турдаги қандли диабети бўлган беморларга “Нирмин 5С” ни фақат инсулинотерапия фонида буюриш мумкин.

Ҳомиладорлик ва эмизиш вақтида қўлланиш

“Нирмин 5С” препаратини ҳомиладорликда ва эмизиш даврида қўллаш мумкинлиги тўғрисидаги маълумотлар тақдим этилмаган.

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач ишлатилмасин.

 

Чиқарилиш шакли

100 мл, 200 мл ва 500 мл дан резина тиқинли, алюминий қопқоқча билан зич ёпилган шиша флаконларда.

 

Сақлаш муддати

Ёруғликдан ҳимояланган жойда, 250С дан юқори бўлмаган ҳароратда.

Музлатилмасин.

 

Яроқлилик муддати

2 йил.

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецепт бўйича.