ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА
5 % ЙОДНИНГ СПИРТЛИ ЭРИТМАСИ
SOLUTIO IODI SPIRITUOSAE 5 %
Препаратнинг савдо номи: Йоднинг 5 % ли спиртли эритмаси.
Таъсир этувчи модда (ХПН): йод
Дори шакли: эритма
Таркиби:
фаол модда: йод;
ёрдамчи моддалар: калий йодид, 96% ли тиббиёт этил спирти ва тозаланган сув.
Таърифи: тиниқ, қизил-қўнғир рангли, ўзига хос ҳидли эритма.
Фармакотерапевтик гуруҳи: Антисептик воситалар.
АТХ коди: D08АG03
Фармакологик хусусиятлари
Сиртга қўлланганда антисептик, қўзғатувчи ва чалғитувчи таъсир кўрсатади. Ичга қабул қилинганда қалқонсимон бези функциясига таъсир қилади, диссимиляция, фибринолиз жараёнини кучайтиради, ёғ алмашинувига қониқарли таъсир кўрсатади, қон ивиши тезлигини пасайтиради, балғам кўчирувчи таъсир кўрсатади.
Сифилиснинг учламчи даврида тўқималарда пайдо бўладиган тугунсимон тузилмаларда йодни тўпланиши уларни сўрилиши ва юмшатишига ёрдам беради. Бироқ туберкулёз ўчоғларида йоднинг тўпланиши яллиғланиш жараёнини кучайтиради.
Фармакокинетикаси
Шикастланмаган тери орқали осон сўрилади. Қалқонсимон безда тўпланади. Йўлдош тўсиғи орқали ўтади. Организмдан асосан буйрак, қисман меъда-ичак йўллари, тер ва сут безлари орқали чиқарилади.
Қўлланилиши
Сиртга: Терининг инфекцион-яллиғланишли шикастланиши, жароҳатлар, кесилган жойлар, миалгия, трофик ва варикоз яралар, термик ва кимёвий куйишнинг I ва II даражасида. Маҳаллий: тонзилитлар, ларингитларда. Ичга: атеросклероз, сифилисни учинчи босқичи, нафас олиш йўлларининг сурункали яллиғланишида қўлланади.
Қўллаш усули ва дозалари
Сиртга препарат эритмасига ботирилган пахтали тампон билан зарарланган соҳа “йодли сетка” қилиб ишлов берилади. Жарроҳлик амалиётида ва куйганда зарарланган жойга қўйиладиган дока салфетка йодга ҳўлланиб босилади.
Маҳаллий – препаратни 5-10 томчиси 100-200 мл қайнаган илиқ сувда эритилади ва томоқни чайиш учун ишлатилади. Атеросклерозни олдини олиш учун ичга суткада 1 марта 5-10 томчидан 30 кун давомида йилда 2-3 марта; атеросклероз ва нафас йўллари яллиғланишини даволашда 10 томчидан суткада 3 марта; сифилисни учинчи босқичида 5 дан 50 томчигача суткада 2-3 марта қабул қилинади. Максимал бир марталик дозаси – 20 томчи, суткалик – 60 томчи. Препарат сут билан овқатдан кейин қабул қилинади.
Ножўя таъсирлари
Сиртга қўлланганда: кам ҳолларда тери қичишади. Ичга қабул қилинганда: тери аллергик реакциялари, тахикардия, асабийлик, уйқуни бузилиши, кўп терлаш, диарея (40 ёшдан юқори пациентларда), гипо ёки гипертиреоидизм ҳолатлари юз бериши мумкин.
Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар
Йодга юқори сезувчанлик. Ичга қабул қилиш учун: ўпка туберкулёзи, нефрит, нефроз, юрак етишмовчилиги, аденомалар (шу жумладан қалқонсимон безларда), чипқон, ҳуснбузар, сурункали пиодермия, геморрагик диатез, эшакеми, ҳомиладорлик, лактация (эмизиш), 5 ёшгача бўлган болаларда қўллаш мумкин эмас.
Дориларнинг ўзаро таъсири
Сиртга қўлланганда водород пероксиди ёки бошқа дезинфекцияловчи воситалар билан қўшиб ишлатиш мумкин эмас.
Махсус кўрсатмалар
Юқори дозаларда узоқ муддат қўлланганда дозани ошириб юборилиши, йодизм кўринишлари: яққол ринит (тумов), сўлак ажралиши ошиши, эшакеми, Квинке шиши намоён бўлиши мумкин. Бундай ҳолларда препаратни бекор қилиш, қусишни чақириш, меъдани ювишни, кейин симптоматик даволаш ўтказиш керак.
Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач ишлатилмасин.
Чиқарилиш шакли
10 мл, 15 мл, 25 мл дан суюқлик флаконларда (банкаларда).
Сақлаш шароити
Ёруғликдан ҳимояланган жойда, 250 С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.
Яроқлилик муддати
3 йил.
Дорихоналардан бериш тартиби
Рецептсиз