ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА
ЛАНСОЛ
LANSOL
Препаратнинг савдо номи: Лансол
Таъсир этувчи модда (ХПН): лансопразол
Дори шакли: капсулалар
Таркиби:
Бир капсула қуйидагиларни сақлайди:
фаол модда: 8,5% ли лансопразол микрогранулалари (30 мг лансопразол хисобида) 352,9 мг.
Таърифи: №1 ўлчамли қаттиқ желатин капсулалар. Корпуси – яшил, қопқоғи – яшил.
Капсула ичидагиси – оқ рангли микрогранулалар.
Фармакотерапевтик гуруҳи: меъда ва ўн икки бармоқли ичак ярасига қарши восита
АТХ коди: А02ВС03
Фармакологик хусусиятлари
Фармакодинамикаси
Лансол меъдада хлорид кислота секрециясини сусайтиради. Бензимидазол ҳосиласи ҳисобланади. Таъсир механизми Н+-К+-АТФ-аза ингибиция қилиши билан боғлиқ. Препарат меъданинг париетал хужайраларида фаол сульфонамид ҳосилаларигача метаболизмга учрайди. Бу метаболитлар Н+-К+-АТФ-азанинг сульфонгидрил гуруҳларини фаолсизлантиради, шундай қилиб хлорид кислотаси секрециясини якуний босқичини блоклайди. Кўпроқ даражада кечасига қабул қилинганида, пепсин ишлаб чиқарилишини тормозлайди. Меъда шиллиқ қаватининг оксигенациясини ошириб ва бикарбонатлар секрециясини кўпайтириб, шунингдек ҳимоялаш таъсирини кўрсатади. Лансол овқатн ҳазм бўлиш жараёнига таъсир қилмайди, бироқ яққол антихеликобактер фаолликка эга.
Фармакокинетикаси
Қабул қилинганидан сўнг Лансолнинг плазмадаги максимал концентрацияси 1,5-2,2 соат давомида аниқланади. Овқат қабул қилиш препаратни сўрилиши ва биокираолишлигини пасайтиради, бироқ препаратнинг меъда секрециясига тормозловчи таъсири овқат қабул қилишгача ва кейин бир хил бўлиб қолаверади. Лансол жигар орқали биринчи ўтишда фаол метаболизмга учрайди ва организмдан сийдик ва аҳлат билан чиқарилади.
Қўлланилиши
– зўрайиш босқичидаги меъда ва ўникки бармоқ ичакнинг яра касаллиги;
– рефлюкс-эзофагит;
– Золлингер-Эллисон синдроми;
– стресс яралар;
– меъда ва ўникки бармоқ ичакнинг яра касаллиги бўлган инфекцияланган беморларда меъда шиллиқ қаватида Helicobacter pylori эрадикациясида қўлланилади.
Қўллаш усули ва дозалари
Ўникки бармоқли ичакнинг яра касаллигида ва стресс яраларда суткада 30 мг дозада (1 қабул эрталаб) 2-4 ҳафта давомида буюрилади.
Меъданинг яра касаллигида ва эрозив-ярали эзофагитда суткада 30 мг дан 4-8 ҳафта давомида буюрилади. Оғир ҳолларда препаратнинг дозаси суткада 60 мг гача оширилади.
Меъда шиллиқ қаватида Helicobacter pylori аниқланганида 30 мг дан суткада 2 марта антибиотиклар (кларитромицин ёки амоксициллин) билан 10-14 кун давомида буюрилади.
Золлингер-Эллисон синдромида препарат дозаси кислота ишлаб чиқарилишининг базал даражаси соатига 10 ммолдан камроққа эришилгунича шахсий танланади.
Капсулаларни чайнамасдан ютиш керак.
Ножўя таъсирлари
Диарея, қоринда оғриқ, кам ҳолларда – қабзиятлар, бош оғриғи, бош айланиши, кам ҳолларда – фарингитлар, ринитлар, тери тошмалари, депрессиялар, миалгиялар кузатилиши мумкин.
Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар
– препаратга юқори сезувчанлик;
– ҳомиладорлик;
– лактация даврида қўллаш мумкин эмас.
Дориларнинг ўзаро таъсири
Алюминий ва магний гидроксидларини сақловчи антацидларни, Лансол қабул қилгандан кейин камида 2 соат ўтгач қабул қилиш керак.
Клиник тадқиқотларда Лансолни диазепам, пропроналол, варфарин, преднизолон, фенитоин ёки теофиллин метаболизмига қандай бўлмасин аҳамиятли таъсири кузатилмаган. Препаратни перорал контрацептивлар билан бирга қўллаш эндоген гормонлар даражасининг ўзгаришини чақирмаган.
Махсус кўрсатмалар
Хавфли ўсма борлигини истисно қилиш учун даволаш олдидан ва даволаш тамом бўлганидан кейин, албатта эндоскопик назорат керак, чунки Лансол билан даволаш симптоматикасини ниқоблаши ва тўғри ташхисни орқага суриши мумкин.
Жигар етишмовчилиги бўлган беморларга препаратни эҳтиёткорлик билан буюрилади.
Болаларда препаратни қўллашнинг самарадорлиги ва хавфсизлиги ҳақида клиник маълумотлар йўқ.
Ҳомиладорлик ва лактация даври
Препаратни ҳомиладорликнинг биринчи уч ойлигида ва лактация даврида (эмизиш) қўллаш мумкин эмас.
Препаратни ҳомиладорлик вақтида (II ва III уч ойлиги) эҳтиёткорлик билан буюриш лозим.
Автотранспортни хайдаш ва механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири
Препаратни психомотор реакциялар тезлигига ва эътибор концентрациясига нохуш таъсири хақида маълумотлар йўқ. Бироқ, алоҳида ҳолларда ножўя самаралар чегараланган психофизиологик қобилиятларни чақириши мумкин.
Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач ишлатилмасин.
Дозани ошириб юборилиши
600 мг лансопразолни бир марта қабул қилганда дозани ошириб юборилишининг клиник кўринишлари кузатилмайди. Лансопразол билан дозани ошириб юборилишида беморни кузатиб туриш, тутиб турувчи ва симптоматик даволашни ўтказиш тавсия этилади. Гемодиализ самарасиз.
Чиқарилиш шакли
Капсулалар 30 мг дан, ўрамда 10 капсула
Сақлаш шароити
10-250С ҳароратда сақлансин
Яроқлилик муддати
2 йил.
Дорихоналардан бериш тартиби
Шифокор рецепти бўйича!