📜 Инструкция по применению Ланотан
💊 Состав препарата Ланотан
✅ Применение препарата Ланотан
📅 Условия хранения Ланотан
⏳ Срок годности Ланотан

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

ЛАНОТАН

LANOTAN

 

Препаратнинг савдо номи: Ланотан

Таъсир этувчи модда (ХПН): латанопрост (latanoprost)

Дори шакли: кўз томчилари

Таркиби:

1 мл препарат қуйидагиларни сақлайди:

Фаол модда: 0,05 мг латанопрост;

Ёрдамчи моддалар: бензалконий хлориди, натрий дигидрофосфат моногидрати, сувсиз натрий гидрофосфати, натрий хлориди, инъекция учун сув.

Таърифи: тиниқ рангсиз суюқлик.

Фармакотерапевтик гуруҳи: Глаукомага қарши препаратлар ва миотик воситалар. Простагландинлар аналоглари. Латанопрост.

АТХ коди: S01E E01.

Фармакологик хусусиятлари

Фармакодинамикаси

Препаратнинг фаол субстанцияси латанопрост, простагландин F2α нинг аналоги бўлиб, простаноид FP рецепторининг селектив агонисти ҳисобланади. Кўз ички суюқлигини оқиб чиқишини ошириш йўли билан кўз ички босимини пасайтиради. Кўз ички босимини пасайиши препарат юборилганидан кейин тахминан 3-4 соат ўтгач бошланади, максимал самараси эса 8-12 соатдан кейин аниқланади. Кўздаги гипотензив таъсири тахминан         24 соат давом этади.

Асосий таъсир механизми кўз ички суюқлигини увеосклерал оқиб чиқишни ошишига қаратилган.

Латанопрост кўз ички суюқлигини ҳосил бўлишига ишончли таъсир кўрсатмайди. Гематоофтальмик тўсиққа таъсир қилмайди.

Латанопростни терапевтик дозаларда юрак-томир ва нафас тизимларига фармакологик таъсир қилмаслиги аниқланган.

Фармакокинетикаси

Латанопрост – бу олддориларининг изопропил эфири ҳисобланиб, ўз-ўзича фаолликка эга эмас, лекин латанопрост кислотасини ҳосил бўлиши билан гидролизланган биологик фаол шаклига айланади. Олддорилар шох парда орқали яҳши ўтадилар, ва кўз ички суюқлигига тушувчи барча дорилар каби шох парда орқали ўтишда гидролизга учрайди.

Кўз ички суюқлигидаги максимал концентрациясига маҳаллий қўлланганидан кейин тахминан 2 соат ўтгач эришилади. Кўз томчилари қўлланганидан кейин латанопрост биринчи навбатда олдинги сегментда, конъюнктивада ва қовоқларда тақсимланади. Препаратнинг фақат кам миқдори орқа сегментга етиб боради.

Кўзда латанопрост кислотасини метаболизми деярли юз бермайди. Асосий метаболизми жигарда юз беради. Плазмадан ярим чиқарилиш даври 17 минутни ташкил қилади. Асосий метаболитлари, 1,2-динор- ва 1,2,3,4-тетранор-метаболитлари биологик фаолликка умуман эга эмас ёки кучсиз биологик фаолликка эга бўлиб, асосан сийдик билан чиқарилади.

Қўлланилиши

Очиқ бурчакли глаукома, сурункали ёпиқ бурчакли глаукома ва кўз ички босими юқори бўлган беморларда, ошган кўз ички босимини пасайтиришда қўлланади.

Қўллаш усули ва дозалари

Шикастланган кўзнинг конъюнктива бўшлиғига суткада 1 марта 1 томчидан томизилади. Агар Ланотан кечқурун юборилса оптимал самарага эришилади.

Препаратни томизишни тез-тезлиги суткада 1 мартадан ошмаслиги керак.

Агар доза ўтказиб юборилган бўлса, унда кейинчалик даволашни давом эттириш ва навбатдаги дозани одатдагидек юбориш керак.

Кўз томчиларини томизиш олдидан контакт линзаларни ечиш ва уларни фақат препарат томизилганидан кейин 15 минут ўтгач тақиш мумкин.

Биттадан кўпроқ маҳаллий офтальмологик препарат қўлланган ҳолда, препаратларни 5 минутдан кам бўлмаган интерваллар билан буюриш керак.

Даволаш давомийлиги шахсий равишда белгиланади.

Ножўя таъсирлари

Нерв тизими томонидан: кўнгил айниши, бош оғриғи.

Кўриш аъзоси томонидан: конъюнктивитлар, киприкларни ўзгариши (узунлиги, пигментацияси, миқдори, қалинлигини ўзгариши), ирит, кератит, киприкларнинг ўсишини нотўғри йўналиши, баъзида бу кўзларни таъсирланишига олиб келади, кўришни ноаниқлиги, блефарит, кўзда оғриқ, камалак парданинг пигментациясини кучайиши, эпителийнинг транзитор нуқтали эрозияси ва қовоқларни шиши.

Нафас тизими томонидан: астма, бронхиал астмани кечишини ёмонлашиши, астманинг ўткир ҳуружи ва ҳансираш.

Тери томонидан: қовоқлар терисини қорайиши, локал тошма.

Таянч-ҳаракат аппарати томонидан: мушаклар ва бўғимларда оғриқ.

Умумий бузилишлар: кўкрак қафасида носпецифик оғриқ.

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

Препаратнинг ҳар қандай компонентига ўта юқори сезувчанлик.

Дориларнинг ўзаро таъсири

Латанопростни кўз ички босимини пасайтириш учун мўлжалланган бошқа препаратлар билан бирга қўллаш мумкин.

Агар маҳаллий бирдан ортиқ офтальмологик препаратлар буюрилган бўлса, уларни                   5 минутдан кам бўлмаган интервал билан қўллаш керак.

Простагландинларнинг икки аналоглари ёки простагландинларнинг ҳосилалари бир вақтда маҳаллий қўлланганидан кейин, кўз ички босимини парадоксал ошиши ҳақида хабар берилган. Демак, икки ёки кўпроқ простагландинларни, простагландинларнинг аналогларини ёки простагландинларнинг ҳосилаларини бир вақтда қўллаш тавсия этилмайди.

Махсус кўрсатмалар

Ланотан камалак пардада жигарранг пигментнинг миқдорини ошириши хисобига аста-секин кўзларнинг рангини ўзгаришини чақириши мумкин. Кўзларнинг рангини ўзгаришини самараси асосан камалак парданинг аралаш бўялиши, масалан, мовий-жигарранг, кулранг-жигарранг, сариқ-жигарранг ёки яшил-жигарранг бўлган беморларда аниқланади. Ранг ўзгариши камалак пардадаги стромал меланоцитларда меланиннинг миқдорини ошиши туфайли юз беради. Одатда, қорачиқ атрофида бўлган жигарранг пигментация концентрик тарқалади ва бутун камалак парда ёки унинг бир қисми тўқ жигарранг бўлиши мумкин. Камалак парданинг рангини ўзгариши аста-секин юз беради (бир неча ойлар ёки ҳатто йиллар давомида) ва бирон-бир клиник симптомлар ёки патологик ўзгаришлар билан бирга кечмайди.

Препарат бекор қилинганидан кейин жигарранг пигментнинг миқдорини кейинги ошиши кузатилмайди.

Даволашни буюришдан олдин пациентларга кўзларнинг рангини ўзгариши мумкинлиги ҳақида хабар бериш керак. Фақат бир кўзни даволаш доимий гиперхромияга олиб келиши мумкин. Латанопростни қўллаш туфайли қовоқлар терисини қорайиши ҳақида хабар берилган, у қайтарувчан бўлиши мумкин. Латанопрост аста-секин киприклар ва даволанаётган кўзнинг майин тукларини ўзгартириши мумкин; бу ўзгаришлар узунлиги, қуюқлиги, киприклар ва сочларнинг пигментацияси ва миқдори ва киприкларни нотўғри йўналишда ўсишини ўз ичига олади. Киприкларни ўзгариши қайтувчандир ва даволаш тўхтатилганидан кейин тикланади.

Латанопрост билан даволаниш вақтида макуляр шиш, шу жумладан цистоид макуляр шиш, ҳақида хабар берилган. Бу самаралар асосан кристаллчасиз пациентларда ва кристаллчанинг орқа капсуласи ёрилган сохтафакияли пациентларда ёки тўр парданинг сариқ доғининг шишини маълум хавф омиллари бўлган пациентларда кузатилган. Бу пациентларга латанопрост билан даволаниш вақтида эхтиёткор бўлиш тавсия қилинади. Камалак пардада невуслар ёки лентига (доғлар) бўлганида даволашнинг таъсири остида уларнинг ўзгариши юз бермайди. Трабекуляр тўрда ёки кўзнинг олдинги камерасининг бошқа ҳар қандай бўлимида пигментни тўпланиши юз бермайди, лекин беморлар мунтазам текширувдан ўтишлари керак ва, клиник вазиятга қараб, агар камалак парданинг пигментациясини кўпайиши юз берса, Ланотан билан даволашни тўхтатиш керак.

Сохтафакияси бўлган беморлардаги сурункали ёпиқ бурчакли глаукома, очиқ бурчакли глаукомада, шунингдек пигментли глаукомада латанопростни қўллашнинг чекланган тажрибаси бор. Бугунги кунда латанопростни яллиғланишли, неоваскуляр ёки туғма глаукомада, кўзларнинг яллиғланишли касалликларида қўллаш бўйича маълумотлар йўқ. Ланотан қорачиқга таъсир қилмайди ёки аҳамиятсиз даражада таъсир қилади, лекин ёпиқ бурчакли глаукоманинг зўрайишида препаратни таъсири ҳақида маълумотлар йўқ. Шунинг учун етарли миқдорда экспериментал маълумотлар олинмагунича, бундай ҳолатларда Ланотанни эхтиёткорлик билан қўллаш тавсия қилинади.

Ланотан бензалконий хлориди сақлайди, у контакт линзаларда адсобцияланиши мумкин, шунинг учун томизиш олдидан уларни ечиш ва 15-20 минут ўтгач тақиш керак.

Ҳомиладорлик ёки эмизиш даврида қўлланиши. Ланотанни ҳомиладорлик даврида фақат она учун кутилаётган фойда, ҳомила учун потенциал хавфдан юқори бўлган ҳолда қўллаш мумкин.

Латанопрост ва унинг метаболитлари она сутига ўтиши мумкин, шунинг учун эмизаётган оналар препаратни қўлламасликлари керак. Препаратни қўллашнинг зарурати бўлганида эмизишни тўхтатиш керак.

Болалар. Болаларда Ланотанни қўллашнинг хавфсизлиги ва самарадорлиги аниқланмаган, шунинг учун педиатрия амалиётида препаратни қўллаш тавсия этилмайди.

Автотранспортни бошқариш ёки бошқа механизмлар билан ишлашда реакция тезлигига таъсир қилиш қобилияти. Кўз томчилари кўришни транзитор бузилишини чақириши мумкин, шунинг учун автотранспортни бошқариш ва бошқа механизмларда ишлашдан сақланиш керак.

Препарат болалар олаолмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтганидан сўнг ишлатилмасин.

Дозани ошириб юборилиши

Доза ошириб юборилганида кузатилиши мумкин: кўзни таъсирланиши, конъюнктиванинг гиперемияси.

Ланотан тасодифан ичга қабул қилинганида, бир флаконда 125 мкг латанопрост сақланишини хисобга олиш керак; жигар орқали биринчи ўтишда 90% дан кўпроғи метаболизмга учрайди. Агар латанопростнинг дозаси 5,5-10 мкг/кг ни ташкил қилса, кўнгил айниши, қорин оғриғи, бош айланиши, бош оғриғи, кучсизлик, юзга қонни оқиб келиши ва терчанлик кузатилиши мумкин. Латанопростнинг терапевтикдан 7 марта юқори бўлган дозалари қўлланганида, бронхиал астмаси бўлган беморларда бронхоконстрикция кузатилмаган.

Даволаш симптоматик.

Чиқарилиш шакли

2,5 мл дан қутига жойланган флаконда.

Сақлаш шароити

Ёруғликдан ҳимояланган жойда, 2ºС дан 8ºС гача ҳароратда сақлансин.

Яроқлилик муддати

2 йил.

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецепт бўйича.

 

ИМЕЮТСЯ ПРОТИВОКАЗАНИЯ. НЕОБХОДИМО ОЗНАКОМИТЬСЯ С ИНСТРУКЦИЕЙ
ПО ПРИМЕНЕНИЮ ИЛИ ПОЛУЧИТЬ КОНСУЛЬТАЦИЮ СПЕЦИАЛИСТА

Лекарственные средства, информация о которых представлена на сайте, могут иметь противопоказания к их применению и использованию. Перед использованием необходимо ознакомиться с инструкцией по применению или получить консультацию у специалистов.