📜 Инструкция по применению Ламизил
💊 Состав препарата Ламизил
✅ Применение препарата Ламизил
📅 Условия хранения Ламизил
⏳ Срок годности Ламизил

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

ЛАМИЗИЛ®

LAMISIL

 

Препаратнинг савдо номи: Ламизил®

Таъсир этувчи модда (ХПН): тербинафин гидрохлориди

Дори шакли: таблеткалар

Таркиби:

Бир таблетка қуйидагиларни сақлайди:

фаол модда: 250 мг тербинафинга қайта ҳисобланганда 281,25 мг тербинафин гидрохлориди;

ёрдамчи моддалар: магний стеарати, сувсиз коллоид кремний диоксиди, гипромеллоза, натрий крахмал гликоляти, микрокристалл целлюлоза.

Таърифи: думалоқ, икки томонлама қавариқ, оқдан то сарғиш тусли оқ ранглигача бўлган, силлиқ ёки бироз ғадир-будур юзали, четлари ўйилган, бир томонида рискали ва бошқа томонида LAMISIL 250 (айлана бўйлаб) ёзуви бўлган таблеткалар.

Фармакотерапевтик гуруҳи: тизимли қўллаш учун замбуруғларга қарши препаратлар.

АТХ коди: D01BA02.

Фармакологик хусусиятлари

Фармакодинамикаси

Тербинафин аллиламин бўлиб, Trichophyton (масалан T. rubrum, T. mentagrophytes, T. verrucosum, T. tonsurans, T. violaceum), Microsporum (масалан Microsporum canis), Epidermophyton floccosum ва Candida тури ачитқи замбуруғлари (масалан Candida albicans) ва Pityrosporum каби дерматофитлар чақирган тери, соч ва тирноқнинг замбуруғли инфекцияларига қарши кенг таъсир доирасига эгадир. Паст концентрацияларда дерматофитлар, моғор ва айрим диморф замбуруғларга нисбатан фунгицид таъсир кўрсатади. Ачитқи замбуруғларга нисбатан фаоллиги уларнинг турига қараб, фунгицид ёки фунгистатик таъсирларга эга бўлиши мумкин.

Тербинафин замбуруғ ҳужайраларидаги стерин биосинтезининг илк босқичини сусайтиради. Бу эргостеролни танқислиги ва скваленни ҳужайра ичида тўпланишига олиб келади ва замбуруғ ҳужайрасини нобуд бўлишини чақиради. Тербинафиннинг таъсири замбуруғнинг ҳужайра мембранасида скваленэпоксидаза ферментини ингибиция қилиш йўли билан намоён бўлади. Ушбу фермент цитохром Р450 тизимига мансуб эмас.

Препарат ичга қўлланганида тери, соч ва тирноқларда фунгицид таъсирини таъминловчи концентрацияларда тўпланади.

Фармакокинетикаси

Ичга қабул қилингандан кейин тербинафин яхши сўрилади (> 70%), аммо тербинафинни мутлоқ биокираолишлиги жигардан биринчи ўтишдан кейинги метаболизмини ҳисобга олинганида, тахминан 50% ни ташкил қилади. Тербинафиннинг 250 мг бир марталик перорал дозаси плазмадаги ўртача максимал концентрацияси қабул қилгандан кейин 1,5 соатдан сўнг 1,3 мкг/мл ни ташкил этади.

Мувозанат ҳолатда бир марталик дозага солиштирганда, тербинафиннинг максимал концентрацияси ўртача 25% га юқори бўлади, плазмадаги экспозицияси (АUC) эса 2,3 марта ошади. Плазмадаги экспозициясини ошишига қараб, уни самарали ярим чиқарилиш даврини ҳисоблаш мумкин (тахминан 30 соатга тенг). Овқат қабул қилиш тербинафиннинг биокираолишлигига кам таъсир кўрсатади (экспозицияни ошиши тахминан 20% га ошиши), бу дозага тузатиш киритишни талаб этмайди.

Тербинафин плазма оқсиллари билан фаол (99%) боғланади. У дерма орқали тез сўрилади ва липофил шох қаватида тўпланади. Шунингдек, тербинафин ёғ безлари секрети билан ажралади ва соч фолликулаларида, сочларда ва терида юқори концентрацияга эришади. Тербинафин даволаш бошлангандан кейин биринчи бир неча ҳафтада тирноқ пластинкаларига ичига кириши тасдиқланган.

Тербинафин цитохром Р450 нинг камида етти изоферменти иштирокида тез метаболизмга учрайди, бунда CYP2C9, CYP1A2, CYP3A4, CYP2C8, CYP2C19 изоферментлари асосий ролни ўйнайди. Тербинафинни биотрансфармацияси оқибатида замбуруғга қарши фаолликка эга бўлмаган метаболитлари ҳосил бўлади. Улар асосан сийдик билан чиқарилади. Плазмада тербинафиннинг мувозанат концентрациясини ёшга боғлиқ клиник аҳамиятга эга ўзгаришлари аниқланмаган.

Буйрак касалликлари (креатинин клиренси <50 мл/мин) ёки ёндош жигар касалликлари бўлган пациентларда бир марталик дозанинг фармакокинетик тадқиқотлари Ламизил® препаратининг клиренсини тахминан 50% га камайишини кўрсатди.

 

Қўлланилиши

  • Дерматофит-замбуруғлар чақирган онихомикоз (тирноқларнинг замбуруғли инфекцияси).
  • Бошни соч қисмининг микозлари.
  • Шикастланишнинг жойлашган жойи, инфекцияни яққоллиги ва тарқалиши перорал даволаш мақсадга мувофиқлигини кўрсатган ҳолларда терининг замбуруғли инфекциялари– Candida тури (масалан, Candida albicans) замбуруғлари чақирган силлиқ терининг, чот соҳасининг, трихофитиялари терининг дерматомикозлари ва ачитқи инфекцияларини даволашда қўлланилади.

Изоҳ: маҳаллий қўллаш учун Ламизил® препаратидан фарқли равишда, ичга қабул қилиш учун Ламизил® препарати ранг-баранг темираткида самарали эмас.

Қўллаш усули ва дозлари

Препарат аниқ белгиланган вақтда овқатдан олдин ёки кейин, ичга сув билан қабул қилинади. Даволаш давомийлиги касалликнинг характери ва кечишини оғирлигига боғлиқ.

Зарур бўлган даволаш давомийлигини аниқ танлаш лозим, чунки етарли бўлмаган давомийликдаги даволаш ва/ёки препаратни мунтазам қабул қилмаслик инфекцияни қайталанишига олиб келиши мумкин.

Катталар: 250 мг (1 таблетка) дан кунига 1 марта буюрилади.

Тана вазни 40 кг дан катта ўсмирлар (одатда 12 ёшдан ошганларга): 250 мг (1 таблетка) дан кунига 1 марта буюрилади.

Тана вазни 20-40 кг бўлган болалар (5-12 ёш): 125 мг (1/2 таблетка) дан кунига 1 марта буюрилади.

Тана вазни <20 кг бўлган болалар: 62,5 мг (1/4 таблетка) буюрилади.

2 ёшгача бўлган болаларда препаратни қўллаш юзасидан маълумотлар йўқ, шу боисдан ушбу ёш гуруҳ пациентларда қўллаш тавсия этилмайди.

Тавсия этилган даволаш давомийлиги:

Тери инфекциялари

  • оёқ панжаси дерматомикози: 2-6 ҳафта;
  • силлиқ терининг, чот соҳасининг трихофитияси: 2-4 ҳафта;
  • тери кандидози: 2-4 ҳафта.

Инфекциялар билан боғлиқ бўлган кўринишларни ва шикоятларни тўлиқ йўқолиши, фақатгина микологик соғайишдан кейин бир неча ҳафтадан сўнг бошланиши мумкин.

Бошнинг сочли қисмининг микозлари

Тавсия этилган даволаш давомийлиги:

  • бошнинг сочли қисмини замбуруғли шикастланиши – 4 ҳафта.

Бошнинг сочли қисмининг замбуруғли шикастланиши асосан болаларда кузатилади.

Онихомикоз

Кўпчилик пациентлар учун самарали даволаш давомийлиги – 6 ҳафтадан 12 ҳафтагача муддатни ташкил этади.

Қўл бармоқлари тирноқларининг онихомикозлари

6 ҳафта даволанади.

Оёқ бармоқлари тирноқларининг онихомикозлари

Кўпчилик холларда 12 ҳафта даволаш талаб этилади. Тирноқларни ўсиш тезлиги секинлашган айрим пациентларда, янада узоқроқ муддатли даволаш талаб этилиши мумкин.

Тирноқларни замбуруғли инфекцияларида опитимал клиник самара микологик соғайиш ва даволаш тўхтатилгандан сўнг бир неча ой ўтгач кузатилади. Бу соғлом тирноқни ўсиши учун зарур бўлган давр билан белгиланади.

Алоҳида гуруҳ пациентлар учун қўшимча маълумотлар

Жигар фаолиятини бузилишлари бўлган пациентларга

Ламизил® препарати таблеткасини жигарнинг сурункали ёки фаол касалликлари бўлган пациентларда қўллаш мумкин эмас.

Буйрак фаолиятини бузилишлари бўлган пациентларга

Буйрак фаолиятини бузилиши бўлган пациентларда Ламизил® препарати таблеткасини қўллаш етарли даражада ўрганилмаган, шунинг учун препаратни ушбу гуруҳ пациентларида қўллаш тавсия этилмайди.

Кекса пациентлар

Кекса ёшдаги (65 ёш ва ундан ошган) шахсларда препаратнинг дозасини ўзгартиришни талаб этилиши ёки уларда ёшроқ пациентлардагидан фарқ қилувчи ножўя реакцияларни аниқланишини тахмин қилишга асос йўқ.

Ушбу ёш гуруҳида препаратни қўллаган ҳолларда жигар ёки буйрак фаолиятини ёндош бузилишини кузатилиши мумкинлигини ҳисобга олиш лозим.

Ножўя таъсирлари

Ножўя реакциялари MedDRA таснифига мувофиқ келтирилган. Турли ножўя реакцияларни учраш тез-тезлигини баҳолашда қуйидаги таснифдан фойдаланилган: жуда тез-тез (≥1/10); тез-тез (≥1/100, <1/10); тез-тез эмас (≥1/1000, <1/100); кам ҳолларда (≥1/10000, <1/1000); жуда кам ҳолларда (<1/10000), шу жумладан алоҳида хабарлар; постмаркетинг спонтан хабарлар- тез-тезлиги номаълум.

Қон ва лимфатик тизими томонидан: тез-тез эмас – анемия; жуда кам ҳолларда – нейтропения, агранулоцитоз, тромбоцитопения, панцитопения.

Иммун тизими томонидан: жуда кам ҳолларда – анафилактоид реакциялар (шу жумладан ангионевротик шиш), тери ва тизимли қизил югурук; тез-тезлиги номаълум – анафилактик реакциялар, зардоб касаллиги каби реакциялар.

Руҳий бузилишлар: тез-тез – депрессия; тез-тез эмас – ҳавотирлик.

Нерв тизими томонидан: жуда тез-тез – бош оғриғи; тез-тез – дисгезия (таъм сезиш ҳиссини бузилиши) шу жумладан таъм билишни йўқолиши – одатда препаратни қўллаш тўхтатилганидан сўнг бир неча ҳафта давомида ўтиб кетади. Таъм сезиш ҳиссини давомли пасайишининг алоҳида ҳоллари ҳақида хабар берилган; тез-тез эмас – парестезия ва гипестезия; тез-тезлиги номаълум – аносмия, шу жумладан доимий аносмия, гипосмия.

Кўриш аъзолари томонидан: тез-тез – кўришни сусайиши; тез-тезлиги номаълум – кўриш ўткирлигини пасайиши.

Эшитиш аъзолари ва лабиринт томонидан: тез-тез эмас – қулоқларни шанғиллаши; тез-тезлиги номаълум – гипоакузия, эшитишни бузилиши.

Юрак-қон томир тизими томонидан: тез-тезлиги номаълум -васкулит.

Меъда-ичак йўллари томонидан: жуда тез-тез – меъдани тўлиб кетиши ҳисси, иштаҳани пасайиши, диспепсия, кўнгил айниши, қоринда енгил оғриқ; диарея; тез-тезлиги номаълум – панкреатит.

Гепатобилиар тизими томонидан: кам ҳолларда – жигар фаолиятини бузилиши, гепатит, сариқлик, холестаз, жигар ферментлари даражасини ошиши.

Тери ва тери ости тўқималари томонидан: жуда тез-тез – тошма, эшакеми; тез-тез эмас -фотосезувчанлик реакциялари; жуда кам ҳолларда – Стивенс-Джонсон синдроми, токсик эпидермал некролиз, ўткир тарқалган экзантематоз пустулёз, кўп шаклли эритема, токсик тошма, эксфолиатив дерматит, буллёз дерматит, псориазсимон тошма ёки псориазни зўрайиши хуружи, сочларни тўкилиши; тез-тезлиги номаълум –эозинофилия ва тизимли симптомлар билан кечувчи дорилар таъсиридаги тошма.

Таянч-ҳаракат тизими томонидан: жуда тез-тез артралгия, миалгия; тез-тезлиги номаълум – рабдомиолиз.

Умумий бузилишлар: тез-тез – чарчоқ; тез-тез эмас – иситма; тез-тезлиги номаълум – грипп симптомлари билан кечувчи касаллик.

Текширишлар: тез-тез эмас – дисгевзия оқибатида вазнни камайиши; тез-тезлиги номаълум – креатинфосфокиназа даражасини ошиши.

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

Тербинафинга ёки препаратнинг ёрдамчи компонентига ўта юқори сезувчанлик. Сурункали ёки ўткир жигар касалликларида қўллаш мумкин эмас.

Дориларнинг ўзаро таъсири

Бошқа дори воситаларини тербинафинга таъсири

Плазмада тербинафиннинг клиренси метаболизмини қўзғатувчи препаратлар томонидан ошиши ва цитохром Р450 ни сусайтирувчи препаратлар томонидан пасайиши мумкин. Ушбу препаратлар билан бирга даволаш зарурати бўлган ҳолларда, Ламизил® препаратини дозасига тузатиш киритиш лозим.

Тербинафиннинг таъсирини кучайтириш ёки плазмада унинг концентрациясини ошириш мумкин бўлган дори воситалари

Циметидин тербинафиннинг клиренсини 33% га камайтиради.

Флуконазол CYP2С9 ва CYP3А4 ферментини сусайтиришни ҳисобига, тербинафиннинг Сmax ва AUC кўрсаткичини мувофиқ 52% ва 69% га оширади. Агар кетоконазол ва амиодарон каби бир вақтда CYP2СD ва CYP3А4 ни ингибиция қилувчи бошқа препаратлар, тербинафин билан бир вақтда буюрилса, экспозицияни худди шундай ошиши юз бериши мумкин.

Тербинафиннинг таъсирини камайтириши ёки плазмада унинг концентрациясини пасайтириши мумкин бўлган дори воситалари

Рифампицин тербинафиннинг клиренсини 100% га оширади.

Тербинафинни бошқа дори воситаларига таъсири

In vitro шароитида ва соғлом кўнгиллиларда ўтказилган тадқиқотлар натижалари, тербинафин цитохром Р450 иштирокида метаболизмга учрайдиган препаратларнинг (масалан: терфенадин, триазолам, толбутамид ёки перорал контрацептивлар) клиренсини бостириши ёки кучайтириши учун аҳамиятсиз потенциалга эга эканлигини кўрсатади. Тербинафин антипирин ёки дигоксиннинг клиренсига таъсир кўрсатмайди.

Тербинафин флуконазолнинг фармакокинетикасига таъсир кўрсатмайди. Шунингдек тербинафин ва ко-тримоксазол (триметоприм ва сульфаметоксазол), зидовудин ёки теофиллин орасида клиник аҳамиятига эга ўзаро таъсирлари аниқланмаган.

Ламизил® препарати ва перорал контрацептивларни бир вақтда қабул қилаётган пациентларда, айрим ҳолларда хайз циклининг мунтазам эмаслиги аниқланган, лекин ушбу бузилишларнинг тез-тезлиги перорал контрацептивларни алоҳида қўлланганда кузатиладиган кўрсаткич чегарасида қолган.

Тербинафин қуйидаги дори воситаларини таъсирини кучайтириши ёки плазмадаги концентрациясини ошириши мумкин:

кофеин – тербинафин вена ичига юборилган кофеиннинг клиренсини 19% га камайтиради.

Асосан CYP2D6 таъсири остида метаболизмга учрайдиган препаратлар.

In vitro ва in vivo шароитда ўтказилган тадқиқотларда, тербинафин CYP2D6 боғлиқ метаболизмни сусайтириши аниқланган.

Ушбу маълумотлар бу фермент ёрдамида метаболизмга учрайдиган препаратлар, масалан трициклик антидепрессантлар, бета блокаторлар, серотонинни қайта қамраб олишини селектив ингибиторлари, антиаритмик препаратлар (шу жумладан 1А, 1В ва 1С синфи) ва МАО ингибиторларининг В тури учун, айниқса ушбу препарат тор диапазондаги терапевтик концентрацияга эга бўлса, клиник аҳамиятга эга бўлиши мумкин,.

Тербинафин дезипраминнинг клиренсини 82% га камайтиради.

Соғлом шахсларда ўтказилган тадқиқотларда – декстрометорфаннинг (йўталга қарши восита ва CYP2D6 нинг маркер субстрати), тез метаболизаторлари тербинафин сийдикда декстрометорфан/декстрофаннинг метаболик коэффицентини ўртача 16-97 марта оширади. Шу тариқа тербинафин CYP2D6 нинг тез метаболизаторини секин метаболизаторларга айлантириши мумкин.

Тербинафин қуйидаги дори воситаларининг таъсирини ёки плазмадаги концентрациясини камайтириши мумкин: тербинафин циклоспориннинг клиренсини 15% га оширади.

Махсус кўрсатмалар

Жигар фаолияти

Ламизил® препарати жигарнинг сурункали ёки фаол шикастланишлари бўлган пациентларга тавсия этилмайди. Ламизил® препаратини буюришдан олдин, жигар функционал синамаларни ўтказиш лозим, чунки гепатотоксиклик жигарнинг мавжуд касалликлари бўлган  ёки бўлмаган пациентларда кузатилиши мумкин. Шунинг учун жигарнинг функционал синамаларини вақти-вақти билан  назоратини (даволашнинг 4-6 ҳафтасидан кейин) ўтказиш тавсия этилади. Қонда жигар синамалари даражаси ошганида Ламизил® препаратини қабул қилишни дарҳол тўхтатиш зарур.

Ламизил® препарати таблеткасини қабул қилаётган пациентларда жуда кам ҳолларда оғир жигар етишмовчилиги (айрим ҳолларда ўлим билан ёки жигарни кўчириб ўтказиш зарурати билан) кузатилган. Жигар етишмовчилигини ривожланишининг кўпчилик ҳолларида пациентларда жигар фаолиятини жиддий бузилишлари олдиндан мавжуд бўлган. Ламизил® препарати таблеткаларини қабул қилаётган пациентлар, тушунтириб бўлмайдиган тўхтовсиз кўнгил айниши, иштаҳани пасайиши, чарчоқ, қусиш, қориннинг юқори ўнг қисмида оғриқлар, сариқлик, тўқ рангли сийдик ёки оч рангда ич келиши каби симптомлар пайдо бўлган ҳолларда дарҳол шифокорга мурожаат қилишлари лозимлиги тўғрисида огоҳлантирилган бўлишлари лозим. Ушбу симптомлари бўлган пациентлар Ламизил® препаратини қабул қилишни тўхтатишлари лозим ва уларда жигар фаолиятини текширишларини дарҳол ўтказиш зарур.

Дерматологик реакциялар.

Ламизил® препарати таблеткасини қабул қилаётган пациентларда жуда кам ҳолларда жиддий тери реакциялари (Стивенс-Джонсон синдроми, токсик эпидермал некролиз, эозинофилия ва тизимли симптомлари билан дори билан боғлиқ тошма) кузатилган. Терида авж олиб борувчи тошмалар пайдо бўлган ҳолларда Ламизил® препарати билан даволаш тўхтатилиши лозим.

Тербинафинни псориази ёки қизил югуриги бўлган пациентларда қўллашда эҳтиёткорлик зарур, чунки псориазни, тери ва тизимли қизил югурикни зўрайиши ва келиб чиқиши ҳақида постмаркетинг хабарлар мавжуд бўлган.

Гематологик реакциялар.

Ламизил® препарати таблеткасини қабул қилаётган пациентларда жуда кам ҳолларда қонда патологик ўзгаришлари (нейропатия, агранулоцитоз, тромбоцитопения, панцитопения) аниқланган.

Ламизил® препаратини қабул қилаётган пациентларда қонда, ҳар қандай патологик ўзгаришлар аниқланган ҳолларда, медикаментоз даволашни ўзгартириш, шу жумладан препаратни қабул қилишни тўхтатишни тавсия этиш лозим.

Буйрак фаолияти.

Буйрак фаолияти пасайган (креатинин клиренси минутига 50 мл дан кам ёки қон зардобида креатинин даражаси 300 мкмоль/л дан ошган) пациентларда Ламизил® препаратини қўллаш етарли даражада ўрганилмаган, шунинг учун бундай пациентларга препаратни қабул қилиш тавсия этилмайди.

In vitro ва in vivo шароитда ўтказилган тадқиқотларда тербинафин CYP2D6 ферменти билан боғлиқ метаболизмни сусайтириши аниқланган. Бу асосан CYP2D6 таъсири остида метаболизмга учрайдиган препаратлар учун клиник аҳамиятга эга, айниқса агар улар тор терапевтик доирага эга бўлса, масалан қуйидаги синфларга мансуб айрим препаратлар: трициклик антидепрессантлар, серотонинни қайта қамраб олинишини селектив ингибиторлари, В тур МАО ингибиторлари, антиаритмик воситалар (шу жумладан 1А, 1В ва 1С синфлари), шунингдек бета-рецепторлари блокаторлари.

Ҳомиладорлик ёки эмизиш даврида қўлланиши.

Ламизил® препаратини ҳомиладорларда қўллашнинг клиник тажрибаси чекланган, шунинг учун ҳомиладорлик вақтида препаратни, фақат она учун кутилаётган фойда, ҳомила учун потенциал хавфдан устун бўлган ҳоллардагина қўллаш мумкин.

Тербинафин кўкрак сутига ўтади, шунинг учун лактация даврида препаратни қўллаш зарурати бўлса, даволаш даврида эмизишни тўхтатиш масаласини хал этиш лозим.

Болалар.

Ламизил® препаратини тана вазни 20 кг дан ортиқ бўлган болаларга 125 мг дозада буюрилади Тана вазни 20 кг дан кам бўлган болаларда қўллаш тавсия этилмайди.

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.

Дозани ошириб юборилиши

Дозани ошириб юборилишининг бир неча ҳоллари маълум (Ламизил® препаратини 5 г гача қабул қилинган). Бунда бош оғриғи, кўнгил айниши, эпигастрийда оғриқ ва бош айланиши кузатилган. Дозани ошириб юборилиши даволаш биринчи навбатда фаоллаштирилган кўмир ёрдамида препаратни чиқариб юборишни, зарурати бўлганида симптоматик даволашни ўз ичига олади.

Чиқарилиш шакли

250 мг ли таблеткалар 14 донадан блистерда, 1 блистер ўрамда.

Сақлаш шароити.

Ёруғликдан ҳимояланган жойда, 30°С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

Яроқлилик муддати

3 йил.

 

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецепт бўйича.