ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА
ДОКТОР ДОН
DOKTOR DON
Препаратнинг савдо номи: Доктор дон
Дори шакли: ўсимликлардан олинадиган ялпизли, лимон-асалли, апельсинли пастилкалар
Таркиби:
Ҳар бир пастилка қуйидагиларнинг экстрактини сақлайди:
Томирли Адхатода барглари 25 мг, Қизилмия илдизи 10 мг, Узун Қалампир мевалари 5 мг, Ҳушбўй бинафша гуллари 5 мг, доривор Иссоп барглари 2 мг, Альпиния Галанга 3 мг, доривор Эмблика 5 мг.
Ёрдамчи моддалар: қалампир ялпиз мойи, эвкалипт мойи, ментол, суюқ глюкоза, тальк, метилпарабен, пропилпарабен, сувсиз лимон кислотаси, асал эссенцияси ва лимон эссенцияси лимонли-асалли пастилкалар учун, апельсинли эссенция апельсинли пастилкалар учун.
Таърифи: доктор дон ҳар бир ингредиентни текшириш натижасида яратилган бўлиб, улар турли этиологияли қийин ажраладиган балғамли йўталда даволовчи таъсир кўрсатади. Препарат таркибидаги фаол моддалар асосан доривор ўсимликларнинг экстрактларидан ташкил топган ва синтетик кимёвий моддаларни сақламайди.
Доктор дон – бу синчиклаб танлаб олинган ўсимликлардан ташкил топган оптимал мувозанатланган ва самарали препарат бўлиб, улар қийин ажраладиган балғамли йўталда ва томоқ оғриғида кенг қўлланилади.
Доктор дон – бу турли этиологияли қийин ажраладиган балғамли йўтални, жумладан нафас йўлларининг ўткир ва сурункали касалликларидаги йўтал, шу жумладан ўткир респиратор вирусли касалликларда, пневмонияда, бронхитда, синуситда, СОРК (астма, сурункали бронхит, «чекувчилар» йўтали), туберкулёзда йўтални даволаш учун препаратдир.
Доктор дон растительные пастилки ширин ва ёқимли таъмга эга ва барча ёш гуруҳларида кенг ишлатилади.
Фармакотерапевтик гуруҳи: ўсимликлардан олинган балғам кўчирувчи, йўталга қарши, димланишга қарши ва яллиғланишга қарши восита.
ФАОЛ КОМПОНЕНТЛАРИНИНГ АСОСИЙ ХУСУСИЯТЛАРИ:
Томирли Адхатода – Аччиқ буғланмайдиган алкалоид – вазицин сақлайди, у препаратнинг антисептик хусусиятини таъминлайди ва жуда яхши балғам кўчирувчи таъсирга эга.
Қизилмия – Трахеядаги шилимшиқ секрециясини рағбатлантириши орқали иммуномодулятор, юмшатувчи ва балғам кўчирувчи таъсир кўрсатади.
Ҳушбўй Бинафша – антигистамин, балғам кўчирувчи ва иситмани туширувчи воситадир.
Узун қалампир – Балғам кўчирувчи, оғриқсизлантирувчи ва чалғитувчи таъсир кўрсатади.
Альпиния Галанга – яллиғланишга қарши, талоқнинг ишини яхшилайди, овқат ҳазм қилишга ёрдам беради.
Доривор Эмблика (мевалари) – Ўзининг антисептик ва балғам кўчирувчи таъсирлари билан ёрдам кўрсатади, С витаминининг манбаи.
Доривор Иссоп – йўталга қарши, яллиғланишга қарши таъсир кўрсатади.
Фармакологик хусусиятлари:
Доктор дон балғам кўчирувчи, муколитик ва яллиғланишга қарши таъсирларга эга. Ёпишқоқ балғамни суюлтиради ва нафас йўлларидан шиллиқни чиқарилишига ёрдам беради, яллиғланишни камайтиради ва юмшатувчи таъсир кўрсатади.
Доктор дон нинг биофаол компонентлари респиратор йўлларининг яллиғланган юзасида юпқа ҳимоя қаватини ҳосил қилади ва балғамни узоқ вақт давомида чиқарилишига ёрдам беради ва шу йўл билан томоқни қирувчи йўталда ва қийин ажраладиган балғамли йўталда тинчлантирувчи таъсир кўрсатади.
Доктор дон нафасни енгиллашишига ёрдам беради, бронхоспазмолитик ва шишга қарши восита сифатида таъсир қилади.
Доктор дон томоқ ва бронхларнинг шиллиқ қаватига маҳаллий антисептик самарага эга. Шундай қилиб, уни патоген бактериялардан ҳимоя қилади ва маҳаллий антисептик каби таъсир кўрсатади.
Қўлланилиши
Қуйидаги касалликларда кўкрак қафасидаги димланиш ва махсулотли йўтални баратаф қилиш учун қўлланади:
- Нафас йўлларининг қийин ажраладиган балғамли йўтал ва томоқда оғриқ билан кечувчи касалликларини симптоматик даволаш.
- Шамоллаш ва йўтал, юқори нафас йўлларининг инфекциялари (фарингит, синусит, трехеит, ангина).
- Томоқни қирувчи йўтал, «чекувчилар» йўталида қўлланилади.
Қўллаш мумкин бўмаган ҳолатлар
Препаратнинг компонентларига шахсий юқори сезувчанлик.
Қўллаш усули ва дозалари
Детям старше 4-х лет и взрослым по 1 пастилке каждые 2-3 часа следует медленно рассасывать в полости рта.
Пастилкалар оғизда тўлиқ эриб кетгунигача тутиб турилсин.
Максимал суткалик доза – 8 пастилка.
Ёки шифокор кўрсатмаси бўйича.
Ножўя таъсири
Аниқланмаган, бироқ препаратнинг компонентларига аллергик реакциялар бўлиши мумкин.
Дориларнинг ўзаро таъсири
Бошқа йўталга қарши препаратлар, ҳамда балғамни чиқарилишини пасайтирувчи препаратлар билан бир вақтда қўллаш тавсия қилинмайди.
Махсус кўрсатмалар
Пастилкалар сахароза сақлайди, буни қандли диабети бўлган беморларда ва гипокалорияли пархезда ҳисобга олиш керак.
Болалар олаолмайдиган жойда сақлансин ва ўрамида кўрсатилган яроқлилик муддати тугаганидан сўнг ишлатилмасин.
Дозани ошириб юборилиши
Дозани ошириб юборилишининг эҳтимоли кам.
Чиқарилиши шакли:
8 пастилкадан блистерда. 2 блистер қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутига жойланган.
Яроқлилик муддати:
3 йил.
Сақлаш шароити:
250С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.
Дорихоналардан бериш тартиби:
Шифокор рецептисиз берилади.