ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА
КАЛЬЦИЯ ХЛОРИД
СALCII CHLORIDUM
Препаратнинг савдо номи: Кальций хлориди
Таъсир этувчи модда (ХПН): кальций хлориди
Дори шакли: вена ичига юбориш учун эритма
Таркиби:
1 мл эритма қуйидагиларни сақлайди:
фаол модда: кальций хлориди гексагидрати – 100 мг;
ёрдамчи моддалар: инъекция учун сув.
Таърифи: тиниқ, рангсиз суюқлик.
Фармакотерапевтик гуруҳи: Минерал препарат. Кальций-фосфор алмашинувини бошқарувчи восита.
АТХ коди: В05ХА07
Фармакологик хусусиятлари
Кальций препарати, нерв импульсларини ўтказиш, скелет ва силлиқ мушаклар қисқариши, миокард фаолияти, суяк тўқимасини шаклланиши, қонни ивиш жараёнларини амалга ошириш учун зарур кальций танқислиги ўрнини тўлдиради. Хужайра ва қон томир девори ўтказувчанлигини камайтиради.
Фармакокинетикаси
Тахминан 45% плазма оқсиллари билан мажмуада бўлади. Буйраклар (20%) ва ичак (80%) орқали чиқарилади. Гломеруляр фильтрация орқали чиқариладиган кальцийнинг 95% Генле халқасининг юқорига кўтарилувчи сегментида, шунингдек проксимал ва дистал буйрак каналчаларида қайта сўрилади.
Қўлланилиши
Аллергик касалликлар (эшакеми, ангионевротик шиш, аллергодерматозлар, зардоб касаллиги), ҳашаротларни чақиши, гипокальциемия (шу жумладан гипокальцемик тетания, гипопаратиреозда), қўрқошин санчиғи, гиперкалиемия, магний препаратларининг дозани ошириб юборилишида (мажмуавий даволаш таркибида) қўлланади.
Қўллаш усули ва дозалари
Вена ичига оқим билан (аста-секин) ёки минутига 0,75-1,5 мл дан катта бўлмаган тезликда томчилаб юборилади.
Юбориш тугатилганидан кейин пациент қисқа вақт “ётган” ҳолатда қолиши керак.
Аллергик касалликларда (эшакеми, ангионевротик шиш, аллергодерматозлар, зардоб касаллиги), ҳашоратлар чақиши, қўрғошин санчиғи, магний препаратларининг дозасини ошириб юборишда – 7,5-15 мл буюрилади.
Ўткир гипокальциемияда – 7,5-15 мл 1-3 кун давомида юборилади, зарурати бўлганида юборишлар ҳар 1-3 кунда такрорланади.
Гипокальциемик тетанияда – 5-17,5 мл юборилади. Юборишлар ҳар 8 соатда терапевтик самарагача эришилгунигача такрорланади.
Гиперкалиемияда (ЭКГ назорати остида) – 2,45-15 мл юборилади, зарурати бўлганида такрорий дозани 1-2 минутдан кейин юборилади.
Болаларга – 0,3 мл/кг дан юборилади, максимал суткалик доза 15 мл.
Вена ичига томчилаб юбориш учун эритмани дастлаб декстрозанинг 5% ли эритмаси ёки натрий хлоридининг 0,9% ли эритмасида суюлтирилади.
Ножўя таъсирлари
Тез юборилганда – қизиш кетиш ҳисси, юз териси гиперемияси, оғизда мел таъми, периферик вазодилатация, артериал босимни пасайиши, аритмиялар (шу жумладан брадикардия) ҳушдан кетиш. Кам ҳолларда (буйрак фаолиятини бузилишида) – гиперкальциемия. Маҳаллий реакциялар: вена йўли бўйлаб таъсирланиш; тери гиперемияси, тошма, кальцификация экстравазациядан далолат бериши мумкин, бу атрофдаги тўқималарнинг некрозига олиб келиши мумкин.
Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар
Препаратга юқори сезувчанлик, гиперкальциемия, гиперкальциурия, оғир даражали сурункали буйрак етишмовчилиги, қоринчалар фибрилляцияси, сийдик-тош касаллиги, саркоидоз, юрак гликозидларини бир вақтда қабул қилиш; ҳомиладорлик, лактация даврида қўллаш мумкин эмас.
Эҳтиёткорлик билан. Енгил ва ўртача даражадаги сурункали буйрак етишмовчилиги, дегидратация, электролит мувозанатни бузилиши (гиперкальциемия хавфи), юрак касалликлари (аритмия хавфи), буйрак касалликлари, “ўпка” юраги, респиратор ацидоз, нафас етишмовчилигида (кальций хлоридини оксидланиши натижасида токсик реакциялар хавфини ошиши) эҳтиёткорлик билан қўлланади.
Дориларнинг ўзаро таъсири
Юрак гликозидлари билан бир вақтда қўлланганда аритмиялар ривожланиши хавфи ошади (бир вақтда қўллаш мумкин эмас).
“Секин” кальций каналлари блокаторларининг самарадорлигини камайтиради. Кальций – ва магний сақловчи бошқа препаратлар бир вақтда қабул қилиш гиперкалиемия ёки гипермагниемия хавфини мувофиқ оширади, айниқса сурункали буйрак еишмовчилиги бўлган пациентларда. Деполяризация қилмайдиган миорелаксантларнинг самарадорлиги камайтиради. Тубокурарин хлориди таъсирининг давомийлигини ошириши мумкин.
Тетрациклин, магний сульфати, фосфатлар, карбонатлар ёки тартратлар сақловчи дори воситалари билан фармацевтик номутаносиб.
Дектрозанинг 5% ли эритмаси ва натрий хлоридининг 0,9% ли эритмаси билан мутаносиб.
Махсус кўрсатмалар
Даволаш қонда кальций концентрациясининг назорати остида олиб борилади.
Тери остига ёки мушак ичига юбориш мумкин эмас – тўқималар некрози бўлиши мумкин (5% ли дан бошлаб кальций хлоридининг юқори концентрациялари атрофдаги тўқималарнинг кучли таъсирланишини чақиради).
Юбориш жойида оғриқ ва гиперемия пайдо бўлганида юборишни тўхтатиш ва препарат экстравазациясини инкор қилиш керак.
Кальций хлоридини вена ичига юборишда қизиш ҳисси аввал оғизда, сўнгра бутун тана бўйлаб пайдо бўлади.
Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач ишлатилмасин.
Дозани ошириб юборилиши
Симптомлари: гиперкальциемия (чанқоқлик, кўнгил айниши, қусиш, қабзият, полиурия, абдоминал оғриқ, мушак кучсизлиги, руҳий бузилишлар, оғир ҳолларда – аритмия, кома), айниқса сурункали буйрак етишмовчилиги бўлган пациентларда.
Даволаш: енгил даражали дозани ошириб юборилишида (кальций концентрацияси – 2,6-2,9 ммоль/л) юбориш тўхтатилади ва кальций сақловчи бошқа препаратлар бекор қилинади. Оғир даражали дозани ошириб юборилишида (кальций концентрацияси) натрий хлоридининг 0,9% ли эритмаси, нотиазид диуретиклар юборилади; зардобда калий ва магний концентрацияни назорати амалга оширилади; юрак-қон томир тизими фаолиятини назорат қилинади, аритмияларни олдини олиш учун бета-адреноблокаторлар юборилади, гемодиализ.
Чиқарилиш шакли
Вена ичига юбориш учун эритма 100 мг/мл.
5 мл ёки 10 мл дан нейтрал шиша ампулаларда.
10 ампула қўллаш бўйича йўриқномаси ва ампулани очиш учун пичоқ ёки ампула скарификатори билан картон қутига жойланади.
Синдириш нуқтаси, ўйиқчаси, ҳалқаси бўлган ампулаларни ишлатишда ампулани очиш учун пичоқ ёки ампула скарификаторини жойлаштирмасликка йўл қўйилади.
Сақлаш шароити
5оС дан 25оС гача бўлган ҳароратда сақлансин.
Яроқлилик муддати
5 йил.
Дорихоналардан бериш тартиби
Рецепт бўйича.