ҚЎЛЛАШ БУЙИЧА ЙЎРИҚНОМА
ЗЕФТИЗИН
ZEFTISIN
Препаратнинг савдо номи: Зефтизин
Таъсир этувчи модда (ХПН): цетиризин дигидрохлорид
Дори шакли: сироп
Таркиби:
фаол модда: цетиризин дигидрохлорид
ёрдамчи моддалар: сахароза, пропиленгликоль, натрий бензоат, натрий эдетат, «Sunset Yellow» Е110 буёки, апельсин эссенцияси, лимон кислотаси, тозаланган сув.
Таърифи: ўзига хос ҳидли, ширин таъмли, тўқ сариқ рангли, сиропсимон суюқлик.
Фармакотерапевтик гуруҳи: Аллергияга қарши воситалар.
АТХ коди: R06AE07
Фармакологик хусусиятлари
Аллергияга қарши препарат, гистамин Н1-рецепторлари блокатори. Цетиризин гистаминни рақобатли антогонистлари гуруҳига таалуқли. Яққол аллергияга қарши таъсирга эга, аллергик реакцияларни ривожланишини огоҳлантиради ва антиэкссудатив самараларга эга. Аллергик реакцияларни эрта босқичида таъсир қилади, ҳамда яллиғланиш ҳужайраларини миграциясини камайтиради, кечки аллергик реакцияларда иштирок этадиган медиаторларни чиққарилишини сусайтиради. Капилярлар ўтказувчанлигини камайтиради, тўқималар шишини ривожланишини огоҳлантиради, силлиқ мушаклар спазмини йўқотади. Гистаминни юборилишига, ҳамда совуқ қотганда (совуқ эшакеми) махсус аллергенларни тери реакцияларини бартараф қилади.
Деярли антихолинэргик ва антисеротонин таъсир кўқилмайди.
Терапевтик дозаларда деярли седатив таъсирни кўрсатмайди. Курсий қабул қилиш фонида чидамлилик ривожланмайди. Препаратнинг таъсири 20 минутдан кейин (50% пациентларда) ёки 1 соатдан кейин (95% пациентларда) бошланади ва 24 соат давомида сақланади.
Фармакокинетикаси
Сўрилиши: ичга қабул қилингандан сўнг цетиризин меъда-ичак йўлларидан тез ва яхши сўрилади. Максимал концентрация даражаси (Смах) таҳминан 30-60 минутдан кейин аниқланади. Овқат қабул қилиш сўрилиш катталигига сезиларли таъсир кўрсатмайди, бироқ бундай холларда сўрилиш тезлиги бироз пасаяди.
Тақсимланиши: Цетиризин қон плазмаси оқсиллари билан таҳминан 93% га боғланади. Тақсимланиш ҳажми (Vd) паст (0,5 л/кг), препарат ҳужайра ичига кирмайди. Препарат гематоэнцелик тўсиқ орқали кирмайди.
Метаболизми: Цетиризин жигарда нофаол метаболитни ҳосил қилиб, суст метаболланади. 10 мг дозада 10 кун қўлланганда препаратни тўпланиши кузатилмайди.
Чиқарилиши: Таҳминан 70% буйраклар орқали асосан ўзгармаган ҳолда юз беради. Тизимли клиренс катталиги 54 мл/мин атрофидагини ташкил этади. Бир марталик дозани қабул қилингандан кейин яримчиқарилиш даври (Т1/2) 10 соат атрофидагини ташкил қилади. 2 ёшдан 12 ёшгача бўлган болаларда Т1/2 5-6 соатгача камаяди. Буйраклар фаолияти бузилишида (креатинин клиренси (КК) 11-31 мл/мин. дан пастда) ва гемодиализда бўлган пациентларда (КК 7 мл/мин.дан камда) Т1/2 3 мартага ошади, клиренс 70% га камаяди. Сурункали касалликлари фонида ва кекса пациентларда Т1/2 катталиги 50% га ошиши ва клиренсни 40% га камайиши аниқланади. Гемодиализ самарасиз.
Қўлланилиши
- мавсумий ва йил бўйи аллергик ринит ва конъюнктивит;
- аллергик дерматозлар;
- поллиноз (пичан иситмаси);
- эшакеми (шу жумладан сурункали идиопатик);
- Квинке шишида.
Қўллаш усули ва дозалари
Препаратни овқатни қабул қилинишига боғлиқ бўлмаган холда ичга буюрилади.
Катталар ва 12 ёшдан катта болаларга – сиропни 10 млдан суткада 1 мартта, ҳар куни қўллаш тавсия қилинади, кечқурун маққулроқ.
6 дан 12 ёшгача бўлган болаларга – сиропни 10 мл дан суткасида бир мартта ёки сиропни 5 мл дан суткада 2 мартта, эрталаб ва кечқурун.
2 дан 6 ёшгача бўлган болаларга – сиропни 5 мл дан ёки сиропни 2,5 мл дан суткада 2 мартта, эрталаб ва кечқурун.
Буйрак етишмовчилигини ўрта ёки оғир шакли бўлган пациентларда препарат дозасини 2 мартта камайтириш керак.
Жигар фаолиятини бузилишларида дозани уни суткада 5 мл гача ва ундан камга камайтириб бир вақтда буйрак етишмовчилиги билан бўлганда ўта эҳтиёткорлик билан шахсий танланади.
Буйраклар фаолияти меъёрий бўлган кекса ёшдаги пациентларда дозани тў¼ирлаш талаб қилинмайди.
Ножўя таъсирлари
Овқат ҳазм қилиш тизими томонидан: оғиз қуриши, диспепсия.
МНТ томонидан: бош оғриғи, уйқучанлик, толиқиш, бош айланиши, асабийлик, мигрень.
Аллергик реакциялар: тери тошмаси, ангионевротик шиш, эшакеми, терини қичишиши.
Препарат одатда жуда яхши ўзлаштирилади. Ножўя ҳолатлар кам пайдо бўлади ва ўтувчан характерга эга.
Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар
Препаратнинг компонентларига юқори сезувчанлик, буйракни оғир касалликлари, кексаларга, 2 ёшгача бўлган болалар, ҳомиладорлик ва лактация даври.
Дорилар билан ўзаро таъсири
Цетиризинни бошқа дори воситалари билан клиник сезиларли ўзаро таъсирлари аниқланмаган. Теофиллин билан (суткада 400 мг) бирга истеъмол қилиниши препаратнинг умумий клиренсини пасайишига олиб келади (теофиллин кинетикаси ўзгармайди).
Препаратни қандли диабети бўлган пациентларга қўлланганда 10 мл сиропда 3 г сорбитол сақланиши, у 0,25 НБ мос келишини ҳисобга олиш керак.
Махсус кўрсатмалар
Марказий нерв тизимини сусайтирувчи воситаларини бир вақтда ишлатиш ва алкоголни истеъмол қилиш тавсия қилинмайди.
Даволаш вақтида юқори диққат концентрациясини ва тезкор психомотор реакцияларни талаб қиладиган потенциал хавфни фаолият турлари билан шуғулланишдан сақланиш зарур.
Препаратни болалар ололмайдиган жойда сақлаш ва уни яроқлилик муддати ўтгач ишлатилмаслик лозим.
Дозани ошириб юборилиши
Симптомлари: уйқучанлик, нотинчлик, тормозланиб қолиш, ҳолсизлик, толиқиш (кўпинча суткада 50 мг дозада қабул қилинганда), безовталик, бош оғриғи, таъсирчанлик сийдикнинг тутилиши, тремор, тахикардия, қичишиш, тошма.
Даволаш: меъдани ювиш, фаолланган кўмирни буюриш, симптоматик давони ўтказиш.
Махсус антидоти аниқланмаган. Гемодиализ самарасиз.
Чиқарилиш шакли
Сироп флаконларда 50, 60 ва 100 мл дан.
Сақлаш шароити
Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25°С дан юқори бўлмаган хароратда саклансин.
Яроқлилик муддати
2 йил.
Дорихоналардан бериш тартиби
Рецептсиз.