📜 Инструкция по применению Локоид Крело
💊 Состав препарата Локоид Крело
✅ Применение препарата Локоид Крело
📅 Условия хранения Локоид Крело
⏳ Срок годности Локоид Крело

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

ЛОКОИД КРЕЛО®

LOCOID CRELO®

 

Препаратнинг савдо номи: Локоид Крело®

Таъсир этувчи модда (ХПН): гидрокортизон (hydrocortisone)

Дори шакли: сиртга қўллаш учун эмульсия

Таркиби:

1 г эмульсия қуйидагиларни сақлайди:

фаол модда: гидрокортизон 17-бутирати – 1 мг,

ёрдамчи моддалар: оқ юмшоқ парафин – 35,00 мг, қаттиқ парафин – 50,00 мг, цетомакрогол 25 – 20,00 мг, цетостеарил спирти – 20,00 мг, бодрингўт мойи – 17,50 мг, пропиленгликоль – 50,00 мг, бутилгидрокситолуол – 0,20 мг, пропилпарагидроксибензоат – 3,00 мг, бутилпарагидроксибензоат – 1,50 мг, лимон кислотаси – 6,00 мг, натрий цитрати – 5,00 мг, тозаланган сув – 790,80 мг.

Таърифи: оқ ёки деярли оқ рангли эмульсия.

Фармакотерапевтик гуруҳи: маҳаллий қўллаш учун глюкокортикостероид.

АТХ коди: D07AB02

 

Фармакологик хусусиятлари

Локоид® сиртга қўллаш учун синтетик галогенизацияланмаган глюкокортикостероид препарати ҳисобланади. Гидрокортизон молекуласини мой кислотасининг қолдиғи (бутират билан) этерификацияси натив гидрокортизонга нисбатан препаратнинг фаоллигини радикал ошириш имкониятини беради. Локоид® тез юзага келадиган яллиғланишга қарши, шишга қарши, қичишишга қарши таъсир кўрсатади.

Локоидни тавсия қилинган дозаларда қўллаш гипоталамо-гипофизар-адренал тизимни сусайишини чақирмайди. Гарчи препаратни юқори дозаларда узоқ муддат қўллаш, айниқса окклюзион боғламлар қўлланганида қон плазмасида кортизолнинг даражасини ошишига олиб келиши мумкин, бу одатда гипоталамо-гипофизар-адренал тизимнинг реактивлигини пасайиши билан кечмайди, препаратни бекор қилиш эса кортизол ишлаб чиқарилишини тез нормаллашишига олиб келади.

Фармакокинетикаси

Сўрилиши

Аппликациядан кейин фаол модда эпидермисда, асосан донадор қаватда тўпланади, тизимли тўпланиши аҳамиятсиз даражада. Гидрокортизон 17-бутиратининг оз миқдори ўзгармаган шаклда тизимли қон оқимига сўрилади.

Метаболизми

Гидрокортизон 17-бутиратининг кўп қисми бевосита эпидермисда гидрокортизон ва бошқа метаболитларгача, кейинчалик жигарда метаболизмга учрайди.

Чиқарилиши

Метаболитлари ва ўзгармаган гидрокортизон 17-бутиратнинг озгина қисми буйрак ва ичак орқали чиқарилади.

Қўлланилиши

Терининг маҳаллий глюкокортикостероидларга сезгир юзаки, инфекцияланмаган қуйидаги касалликларида қўлланади:

  • дерматитлар, шу жумладан атопик, контактли, себореяли;
  • экзема;
  • псориазда қўлланади .

 

Қўллаш усули ва дозалари

Сиртга буюрилади.

Локоид Крело® ни ўткир яллиғланишда, айниқса намланган соҳаларга қўйиш, шунингдек ушбу дори шакли терининг сочли қопламали соҳаларида (масалан, бош терисининг сочли қисми) қўллаш мақсадга мувофиқ.

Препарат юпқа қават қилиб шикастланган терига суткада 1-3 марта суртилади. Ижобий динамика пайдо бўлганидан кейин суртишлар сонини ҳафтада 2-3 мартагача камайтириш мумкин.

Препаратни енгил уқаловчи ҳаракатлар билан суртиш мумкин, зарурати бўлганида намланган юзага Локоид Крело® қўйилганидан кейин оккюзион боғлам қўйилади. Локоид Крело® нинг қолдиқлари тери юзасидан сув билан ювиб ташланади.

Ҳафта давомида ишлатиладиган препаратнинг дозаси 30-60 г дан ошмаслиги керак.

Ножўя таъсирлари

Маҳаллий реакциялар: Терини таъсирланиши, кам ҳолларда – сиртга қўлланадиган стероид даволашга характерли бўлган бошқа маҳаллий реакциялар.

Тизимли реакциялар:

Узоқ муддат қўлланганида, катта юзаларга суртилганида ва/ёки окклюзион боғламлар ишлатилганида, тизимли глюкокортикостероидларга хос ножўя самаралари кузатилиши мумкин. Маҳаллий ва тизимли ножўя самараларини пайдо бўлиш хавфи Локоид Крело® қўлланганида, фторланган стероидлар ишлатилганидагига қараганда пастроқ.

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

  • гидрокортизонга ёки препаратнинг ёрдамчи компонентларига ўта юқори сезувчанлик.
  • терининг бактериал инфекциялари (стрепто- ва стафилодермия, грамманфий фолликулит ва бошқалар);
  • терининг вирусли инфекциялари (оддий герпес, сувчечак, ўраб олувчи темиратки ва бошқалар);
  • терининг замбуруғли инфекциялари;
  • тери туберкулёзи ва сифилитик шикастланишлар;
  • терининг паразитар инфекциялари;
  • терининг неопластик ўзгаришлари (хавфсиз ва хавфли ўсмалар);
  • акне, розацеа, периорал дерматит;
  • поствакцинал давр;
  • тери қопламалари бутунлигини бузилишида (яралар, жароҳатлар) қўллаш мумкин эмас.

Эҳтиёткорлик билан: ҳомиладорлик, лактация даври.

 

Дориларнинг ўзаро таъсири

Локоид Крело® ни бошқа дори воситалари билан ўзаро таъсири тўғрисида маълумотлар йўқ.

Махсус кўрсатмалар

Глаукома ривожланиш хавфи туфайли, Локоид Крело® ни периорбитал соҳага қўйиш мумкин эмас. Конъюнктивага тизимли тушишида кўз ички босимини ошиши хавфи пайдо бўлади.

Яққол лихенификацияда, терини қуруқлигида, гиперкератозда Локоиднинг суртма шаклини ёки Липокремни қўллаган афзал.

Препаратни терининг атрофик ўзгаришлари бўлганида қўлламаган афзал.

Маҳаллий ва тизимли ножўя самараларини пайдо бўлиш хавфи катта шикастланган соҳаларга қўйилганида, узоқ вақт қўлланганида, окклюзион боғламлар ишлатилганида ва болаларда ошади.

Узлуксиз 2 ҳафта давомида даволашдан кейин самара бўлмаганида диагнозни аниқлаштириш лозим.

Ҳар қандай глюкокортикостероид препаратларни қўллашда бўлгани каби, тери ҳосил бўлиш жараёнини бартараф этиш учун етарли даволаш курси давомийлиги ва курсли дозани чеклаган афзал.

Педиатрияда қўлланиши

Болаларда 6 ойликдан бошлаб қўллаш мумкин. Препарат болаларда, юз соҳасига ёки окклюзион боғлам остида қўлланилганида даволаш курсини қисқартириш лозим.

Болаларда қўлланилганида суртилаётган терининг юзаси умумий юзанинг 20% дан ошмаслиги керак.

Болаларда буйрак усти бези пўстлоқ қисми фаолиятини бостирилиши тезроқ ривожланиши мумкин. Бундан ташқари, ўсиш гормонини ажралиб чиқишини камайиши кузатилиши мумкин. Препаратни узоқ вақт давомида қўллаганда тана вазни, бўйи, плазмада кортизол даражасини кузатиш керак. Гидрокортизоннинг 1% ли суртмасига нисбатан 4 хафта давомида хафтасига 30-60 г Локоид қабул қилган болалар иштирокида ўтказилган тадқиқотда ҳеч бир болада буйрак усти бези пўстлоғи функциясини бузилиши аниқланмаган, бунда ушбу кўрсаткич бўйича гидрокортизон 17-бутиратининг оддий гидрокортизондан фарқлари кузатилмаган.

Ҳомиладорлик ва лактация

Глюкокортикостероидлар йўлдош орқали ўтади. Ҳомилага таъсири айниқса препаратни катта юзаларга суртилганда яққол бўлиши мумкин. Кўкрак сути билан ажраладиган гидрокортизоннинг миқдори ҳақида маълумотлар йўқ; препарат лактация даврида буюрилганда алоҳида эҳтиёткорликка риоя қилиш тавсия этилади.

Транспорт воситаларини бошқариш ва механизмлар билан ишлаш қобилиятига таъсири

Локоидни транспорт воситаларини бошқариш ва механизмлар билан ишлаш қобилиятига таъсири ҳақида маълумотлар йўқ.

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач ишлатилмасин.

Дозани ошириб юборилиши

Локоид Крело® нинг дозасини ошириб юборилиши ҳақида маълумотлар йўқ. Препарат юқори дозаларда узоқ муддат қўлланганида юқорида таърифланган ножўя самараларни кучайиши мумкин. Гиперкортицизм симптомлари пайдо бўлганида препаратни бекор қилиш лозим.

Чиқарилиш шакли

30 г дан эмульсия паст зичликдаги полиэтилен томчилагич ва полипропилен бураладиган қопқоқли паст зичликдаги полиэтилен флаконларда. Флаконга этикетка ёпиштирилади.

1 флакондан қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутида.

Сақлаш шароити

25ºС дан юқори бўлмаган ҳароратда.

 

Яроқлилик муддати

2 йил.

 

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецептсиз.

ИМЕЮТСЯ ПРОТИВОКАЗАНИЯ. НЕОБХОДИМО ОЗНАКОМИТЬСЯ С ИНСТРУКЦИЕЙ
ПО ПРИМЕНЕНИЮ ИЛИ ПОЛУЧИТЬ КОНСУЛЬТАЦИЮ СПЕЦИАЛИСТА

Лекарственные средства, информация о которых представлена на сайте, могут иметь противопоказания к их применению и использованию. Перед использованием необходимо ознакомиться с инструкцией по применению или получить консультацию у специалистов.