📜 Инструкция по применению Дигоксин инъекция учун эритма
💊 Состав препарата Дигоксин инъекция учун эритма
✅ Применение препарата Дигоксин инъекция учун эритма
📅 Условия хранения Дигоксин инъекция учун эритма
⏳ Срок годности Дигоксин инъекция учун эритма

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

ДИГОКСИН

DIGOXINUM

 

Препаратнинг савдо номи: Дигоксин

Таъсир этувчи модда (ХПН): дигоксин (digoxin)

Дори шакли: инъекция учун эритма

Таркиби:

1 мл эритма қуйидагиларни сақлайди:

фаол модда: 100% асосий модда сақланишига қайта ҳисоблаганда 0,25 мг дигоксин;

ёрдамчи моддалар: глицерин, этанол (96%), сувсиз натрий дифосфати, лимон кислотаси моногидрати, инъекция учун сув.

Таърифи: рангсиз тиниқ суюқлик.

Фармакотерапевтик гуруҳи: Кардиологик препаратлар. Юрак гликозидлари. Ангишвонагул гликозидлари.

ATХ коди: C01A A05.

 

Фармакологик хусусиятлари

Фармакодинамикаси

Тукли ангишвонагул ўсимлигининг баргларидан олинадиган, ўртача таъсир давомийлигига эга юқори липофил юрак гликозиди. Na+-K+-АТФаза билан комплекс ҳосил қилиши ва кардиомиоцитларнинг мембраналари орқали натрий ва калий ионларини ташилишини бузилиши оқибатида мусбат инотроп таъсир кўрсатади. Натижада калий ионларининг мембраналар орқали ташилиши ошади ва уларни кардиомиоцитлар ичида ажралиб чиқиши кучаяди ва бунинг оқибати сифатида – миофибрилларнинг фаоллиги ошади. AV-ўтказувчанликни секинлаштиради, самарали рефрактер даврни узайтиради ва асосан вегетатив нерв тизимининг симпатик қисмини тонусини пасайтириши ва парасиматик қисмини тонусини ошиши ҳисобига юракнинг қисқаришларини тез-тезлигини секинлаштиради.

Фармакокинетикаси

Вена ичига юборилганида препарат плазма оқсиллари билан 30-35% га боғланади, жигарда аҳамиятсиз даражада биотрансформацияланади, асосан сийдик билан, озгина қисми аҳлат билан чиқарилади. Кўкрак сутига ўтиши мумкин. Дигоксиннинг кумуляцияси, дигитоксинга қараганда камроқ ифодаланган. Специфик кардиотоник таъсири 5-10 минутдан кейин, максимал самараси – 1-5 соатдан кейин препаратнинг тўлиқ чиқарилиши – 36 соатдан кейин кузатилади.

 

Қўлланилиши.

Димланган юрак етишмовчилиги, бўлмачаларни липиллаши ва титраши (юрак қисқаришлари тез-тезлигини бошқариш учун), суправентрикуляр пароксизмал тахикардия.

Қўллаш усули ва дозалари

Дигоксин вена ичига юборилади.

Катталарга 0,25-0,5 мг дозада (1-2 мл 0,025% ли эритма) юборилади. 10 мл 5% ли глюкоза эритмаси ёки натрий хлоридининг изотоник эритмасида аста-секин юборилади. Даволашнинг биринчи кунларида суткада 1-2 марта, кейинги кунлари суткада 1 марта 4-5 кун давомида, ундан кейин самарани бир маромда сақлаб турувчи дозаларда per os қабул қилишга ўтилади. Томчилаб юбориш учун 1-2 мл 0,025% ли эритма 100 мл 5% ли глюкоза ёки натрий хлоридининг изотоник эритмасида суюлтирилади (вена ичига минутига 20-40 томчи тезлик билан юборилади).

Болалар учун дозалари ёшга боғлиқ (мг/кг): чала туғилган янги чақалоқларга – 0,02-0,03; муддатида туғилган янги чақалоқларга – 0,03-0,04; 1 ойликдан 2 ёшгача – 0,04-0,06;
2 ёшдан 10 ёшгача – 0,03-0,04; 10 ёшдан катталарга – 0,03.

Кекса ёшли беморларда препаратнинг ярим чиқарилиш даврини узайиши ва кумулятив самарасини ривожланиши мумкинлиги туфайли, катта ёш гуруҳидаги пациентларда креатинин клиренсини аниқлаш тавсия этилади. Креатинин клиренси минутига 50 мл гача камайганида Дигоксиннинг самарани бир маромда сақлаб турувчи дозасини 30-50% га камайтириш лозим.

 

Ножўя таъсирлари

Юрак-қон томир тизими томонидан: юрак ритми ва ўтказувчанлигини бузилиши (синусли брадикардия, экстрасистолия, антиовентрикуляр блокада, бўлмачаларининг пароксизмал тахикардияси, қоринчалар фибрилляцияси, қоринчалар аритмияси).

Қон тизими томонидан: эозинофилия, тромбоцитопения.

Нерв тизими томонидан: бош оғриғи, невралгия, уйқучанлик, онгни чалкашиши, депрессия, бош айланиши, юқори чарчоқлик, ҳолсизлик, ўткир психоз.

Кўриш аъзолари томонидан: рангли кўришнинг бузилиши (атрофдаги буюмларнинг яшил, сариқ ёки оқ рангга бўялиши).

Овқат ҳазм қилиш йўллари томонидан: анорексия, кўнгил айниши, қусиш, диарея, висцерал қон айланишининг бузилиши, ичакнинг ишемияси ва некрози.

Тери ва тери ости клетчаткаси томонидан: аллергик реакциялар (тери тошмаси, гиперемияси, эшакеми).

Бошқалар: гинекомастия.

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

Препаратнинг компонентларига юқори сезувчанлик. Эндокардитлар, Адамс-Стокс-Морганьи синдроми; гликозидли интоксикация, қоринчалар тахикардияси, II ва III даражали антиовентрикуляр блокада, яққол брадикардия, гиперкалциемия, гипокалиемия, алоҳида митрал стеноз, гипертрофик обструктив кардиомиопатия, каротид синуси синдроми, аортанинг кўкрак бўлимининг аневризмаси, WPW синдроми, миокард инфарктининг ўткир даври, юрак гликозидлари билан заҳарланиш натижасидаги аритмиялар, қўшимча атриовентрикуляр йўлларнинг мавжудлиги, гипертрофик субаортал стеноз, нотурғун стенокардия, юрак тампонадаси, қоринчалар фибрилляцияси.

 

Дориларнинг ўзаро таъсири

Гипокалиемия чиқарадиган воситалар, дигоксинга нисбатан сезувчанликни ошириши мумкин (айрим диуретиклар, литий тузлари, глюкокортикостероидлар).

Қуйидаги препаратлар бир вақтда қўлланганида дигоксиннинг қон зардобидаги концентрациясини ошиши мумкин: амиодарон, празозин, пропафенон, хинидин, спиронолактон, тетрациклин, эритромицин, гентамицин, индометацин, хинин, триметоприм, интраконазол, алпразолам, верапамил, фелодипин, нифедипин.

Қуйидаги препаратлар бир вақтда қўлланганида дигоксиннинг қон зардобидаги концентрацияси пасайиши мумкин: антацидлар, каолин-пектин, айрим сурги препаратлари, холестирамин, сульфасалазин, неомицин, рифампицин, айрим цитостатиклар, пеницилламин, метоклопрамид, адреналин, сальбутамол.

Адреномиметик воситалар. Эфедрин гидрохлориди, адреналин гидрохлориди ёки норадреналин гидротартратини, шунингдек селектив бета–адреномиметик воситаларни юрак гликозидлари билан бир вақтда қўллаш юрак аритмиясини пайдо бўлишига ёрдам бериши мумкин.

Аминазин ва бошқа фенотиазин унумлари. Юрак гликозидларининг таъсири камаяди.

Антихолинэстераз препаратлар. Антихолинэстераз препаратлар юрак гликозидлари билан бир вақтда қўлланганида брадикардия кучаяди. Зарурати бўлганида уни атропин сульфатини юбориб бартараф қилиш ёки сусайтириш мумкин.

Глюкокортикостероидлар. Глюкокортикостероидлар билан узоқ вақт даволаш натижасида гипокалиемия пайдо бўлганида юрак гликозидларининг ножўя самараларини ошиши мумкин.

Диуретик воситалар. Диуретик воситалари (гипоклиемия ва гипомагниемия чиқаради, аммо қондаги калций ионларининг концентрациясини оширади) юрак гликозидлари билан қўшилганида охиргиларининг таъсири кучаяди. Улар бир вақтда қўллаганида энг оптимал дозалашга риоя қилиш керак. Вақти-вақти билан гипокалиемия ва аритмияни бартараф қиладиган калий тежовчи диуретикларни (спиронолактон, триамтерен) буюриш мумкин. Аммо бунда гипонатриемия ривожланиши мумкин.

Калий препаратлари. Калий препаратларининг таъсирида юрак гликозидларининг ножўя таъсирлари камаяди.

Кальций препаратлари. Юрак гликозидлари билан даволаганда кальций препаратларини парентерал қўллаш хавфли, чунки кардиотоксик таъсирлари (аритмиялар) кучаяди.

Этилендиаминтетрасирка кислотанинг динатрийли тузи. Юрак гликозидларининг самарадорлиги ва заҳарлигини пасайиши кузатилади.

Кортикотропин препаратлари. Кортикотропин таъсирида юрак гликозидларининг самарасини кучайиши мумкин.

Ксантин ҳосилалари. Кофеин ёки теофилин препаратлари баъзида юрак аритмияси пайдо бўлишини чақиради.

Натрий аденозинтрифосфат. Натрий аденозинтрифосфатини юрак гликозидлари билан бир вақтда буюриш мумкин эмас.

Фаоллаштирилган кўмир. Овқат ҳазм қилиш йўлларида ўзлаштирилишини камайиши муносабати билан, кўпинча юрак гликозидларининг таъсири сусаяди.

Эргокальциферол. Эргокальциферол чиқарган гипервитаминозда, гипрекалциемия ривожланиши билан боғлиқ бўлган юрак гликозидларининг таъсирини кучайиши мумкин.

Наркотик анальгетиклар. Фетанил ва юрак гликозидларининг комбинацияси гипотензия чиқариши мумкин.

Напроксен. Соғлом одамларда юрак гликозидларини напроксен билан қўшиш рухий синамаларнинг натижаларига таъсир қилмайди.

Парацетамол. Бу ўзаро таъсирнинг клиник аҳамияти етарлича ўрганилмаган, аммо парацетамол таъсирида юрак гликозидларининг буйраклар орқали чиқарилишини камайиши тўғрисида маълумотлар бор.

Дигоксин анаболик стероидлар, тиамин хлориди, рибофлавин, пиридоксин, фолат кислотаси, метилурацил, метионин, унитиол, фосфаден, инозин билан юборилганида унинг мусбат инотроп таъсири кучаяди.

Номутаносиблик.

Препаратни бир шприцда бошқа дори воситалари билан аралаштириш мумкин эмас.

 

Махсус кўрсатмалар

Дигоксин билан даволашда бемор шифокор назорати остида бўлиши керак. Узоқ муддатли даволашда препаратнинг оптимал шахсий дозаси одатда 7-10 кун давомида танланади.

Дозани танлашни кекса ва/ёки кучсизланган пациентлар, буйраклар фаолиятини бузилишлари бўлган, кардиостимулятор ўрнатилган пациентлар учун айниқса синчиклаб ўтказиш керак, чунки уларда заҳарли самаралари, бошқа пациентлар томонидан одатда яхши ўзлаштириладиган дозалар қўлланганида намоён бўлиши мумкин.

Дигиталисли интоксикациянинг пайдо бўлишини хавфи гипокалиемияли, гипомагниемияли, гиперкальциемияли, гипернатриемияли, гипотиреозли, “ўпка” юракли пациентларда юқори. Бундай беморларда дигоксинни юқори бир марталик дозаларда қўллашдан сақланиш керак.

Гипертрофик обструктив кардиомиопатияда дигоксинни қўллаш мумкин эмас, лекин ёндош бўлмачалар фибрилляциясида ва юрак етишмовчилигида эҳтиёткорлик билан қўллаш керак.

Қалқонсомин безининг касалликлари бўлган пациентларда препарат эҳтиёткорлик билан қўлланади. Қалқонсимон безининг пасайган фаолиятида дигоксиннинг бошланғич ва самарани бир маромда сақлаб турувчи дозаларини камайтириш керак. Гипертиреозда дигоксинга нисбий чидамлилик мавжуд, бунинг оқибатида препаратнинг дозалари оширилиши мумкин. Тиреотоксикозни даволаш курсини ўтказишда, тиреотоксикоз назоратли ҳолатга ўтганида дигоксиннинг дозасини камайтириш керак. Қисқа ичак синдроми ёки кам сўрилиш синдроми бўлган пациентларга дигоксиннинг сўрилишини бузилиши оқибатида препаратнинг юқорироқ дозалари керак бўлиши мумкин.

Дигоксин билан даволаш даврида мунтазам ЭКГ ва қон зардобида электролитларнинг (калий, кальций, магний) концентрациясини назорат қилиш керак. Электролит балансини тўғрилаш керак, чунки гипокалиемия ва гипомагниемия ангишвонагул гликозидларининг заҳарлилигини кучайтиради.

Кекса ёшли пациентларда препарат алоҳида эҳтиёткорлик билан қўлланади. Кекса пациентларда ярим чиқарилиш даврини узайиши туфайли, ножўя самаралари пайдо бўлишини ва дозани ошириб юборилиши эҳтимолини юқори хавфи мавжуд.

Строфантинни қўллашнинг зарурати бўлган ҳолда, у дигоксин бекор қилинганидан камида 24 соат ўтгач буюрилади.

Дастурли гемодиализда бўлган беморларда дигоксинни қўллаш мумкин эмас (7 кун ичида диализат билан препаратнинг юборилган дозасини 2% чиқарилади).

Даволаш вақтида оғир овқатни ва пентинларни сақловчи маҳсулотларни истеъмол қилишни чеклаш керак.

Ҳомиладорлик ёки эмизиш даврида қўлланиши.

Дигоксиннинг тератоген таъсири бўлиши мумкинлиги ҳақида маълумотлар йўқ. Дигоксини йўлдош орқали ўтишини ва ҳомиладорлик вақтида унинг клиренсини чўзилишини ҳисобга олиш керак.

Ҳомиладорлик вақтида препаратни фақат она учун кутилаётган фойда, ҳомила учун потенциал хавфдан юқори бўлганида қўллаш мумкин.

Дигоксин кўкрак сутига болага салбий таъсир кўрсатмайдиган миқдорда ўтади (дигоксиннинг кўкрак сутидаги концентрацияси она қони плазмасидаги концентрациясини 0,6-0,9% ни ташкил қилади). Эмизаётган аёлларда дигоксин қўлланганида болада юрак қисқаришларининг тез-тезлигини назорат қилиш керак.

Болалар.

Препарат болаларда қўлланади.

Автомобилни бошқариш ёки бошқа механизмлар билан ишлашда реакция тезлигига таъсир қилиш қобилияти.

Таъсир қилмайди. Лекин нерв тизими томонидан мумкин бўлган ножўя самараларини ҳисобга олиб, пациентларга препарат билан даволаниш вақтида, юқори диққатни ва рухий ва ҳаракат реакцияларнинг тезлигини талаб қилувчи потенциал хавфли фаолият турларидан сақланиш тавсия қилинади.

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати тугаганидан сўнг ишлатилмасин.

Дозани ошириб юборилиши

Симптомлари:

юрак-қон томир тизими томонидан: аритмия, шу жумладан брадикардия, атриовентрикуляр блокада, қоринчалар тахикардияси ёки экстрасистолия, қоринчалар фибрилляцияси;

овқат ҳазм қилиш йўллари томонидан: анорексия, кўнгил айниши, қусиш, диарея;

марказий нерв тизими ва сезги аъзолари томонидан: бош оғриғи, толиқиш, бош айланиши, кам ҳолларда – рангларни сезишни бузилиши, кўриш ўткирлигининг пасайиши, скотома, макро- ва микропсия, жуда кам ҳолларда – онгни чалкашиши, синкопал ҳолатлар.

Даволаш: аритмия пайдо бўлганида вена ичига 5% ли глюкоза эритмасининг 500 мл билан 2-2,4 г калий хлориди 10 ХБ инсулин билан томчилатиб юборилади (қон зардобидаги калийнинг концентрацияси 5 мEq/л га етганида юбориш тўхтатилади). Калий сақловчи воситаларни бўлмача-қоринча ўтказувчанлиги бузилганида қўллаш мумкин эмас. Яққол брадикардияда атропин сульфат эритмаси буюрилади. Оксигенотерапия кўрсатилган. Дезинтоксикацион восита сифатида шунингдек, унитиол, этилендиаминтетраацетат буюрилади. Даволаш симптоматик.

Гипокалиемия ривожланганида юракнинг тўлиқ блокадаси бўлмаган ҳолда калий препаратларини юбориш керак. Юракнинг тўлиқ блокадасида электрокардиостимуляция ўтказилади. Аритмияларда лидокаин, прокаинамид, фенитоин қўлланади.

Ҳаёт учун хавфли дигоксиннинг дозасини ошириб юборилишида, мембранали фильтр орқали қўй антителаларининг фрагментларини юбориш кўрсатилган, улар дигоксинни боғлайдилар (Digoxin immune Fab, Digitalis-Antidote BM); 40 мг антидот тахминан 0,6 мг дигоксинни боғлайди. Ангишвонагул гликозидлари билан заҳарланишда диализ ва алмашишли қон қуйиш кам самарали.

Чиқарилиш шакли

1 мл дан ампулаларда, 10 ампуладан қутида.

 

Сақлаш шароити

Оригинал ўрамида, 25оС дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

Яроқлилик муддати

3 йил.

 

Бериш тартиби

Рецепт бўйича.

 

ИМЕЮТСЯ ПРОТИВОКАЗАНИЯ. НЕОБХОДИМО ОЗНАКОМИТЬСЯ С ИНСТРУКЦИЕЙ
ПО ПРИМЕНЕНИЮ ИЛИ ПОЛУЧИТЬ КОНСУЛЬТАЦИЮ СПЕЦИАЛИСТА

Лекарственные средства, информация о которых представлена на сайте, могут иметь противопоказания к их применению и использованию. Перед использованием необходимо ознакомиться с инструкцией по применению или получить консультацию у специалистов.