ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА
ХОЛОСАС
CHOLOSASUM
Препаратнинг савдо номи: Холосас
Таъсир этувчи модда: доривор ўсимлик хом ашёси (наъматак экстракти).
Дори шакли: сироп
Таркиби:
1000 г препарат қуйидагиларни сақлайди:
наъматак меваси – 220 г, қанд – 600 г;
тозаланган сув – 1000 г препарат олиш учун етарли миқдорда.
Таърифи: тўқ-жигарранг рангли, ўзига хос ҳидли, нордон-ширин таъмли, қуюқ сиропсимон суюқлик.
Фармакотерапевтик гуруҳи: Cафро ҳайдовчи восита.
Код АТХ: А05АХ
Фармакологик хусусиятлари
Cафро ҳайдовчи воситадир. Гепатоцитларнинг нормал фаолиятини тиклайди ва сақлаб туради, жараённи сурункалига ўтишини олдини олади, сафро чиқишини тиклайди, иммун тизимининг ҳолатини нормалаштиради, яллиғланишга қарши, сийдик ҳайдовчи таъсирларга эга, ичак моторикасини кучайтиради. С витамини ва бошқа биофаол табиий моддалар бўлганлиги туфайли, умумий қувватлантирувчи таъсирга эга, иммунитетни оширади.
Қўлланилиши
Гепатитлар, холециститлар, холангитлар, дори воситалар ва алкоголли заҳарланишларда қўлланади.
Қўллаш усули ва дозалари
Ичга буюрилади. Катталарга 1 чой қошиқдан, болаларга – 1/4-1/2 чой қошиқдан, овқатланишдан 30 минут олдин, кунига 2-3 марта буюрилади.
Ножўя таъсирлари
Аниқланмаган.
Қўллаш мумкин бўлмаган холатлар
Препаратнинг компонентларига юқори сезувчанликда қўллаш мумкин эмас.
Махсус кўрсатмалар
Препарат қандли диабети бўлган беморларда (препарат қанд сақлайди) эҳтиёткорлик билан қўлланади.
Препаратни болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач ишлатилмасин.
Чиқарилиш шакли
Сироп 100 г, 140 г дан бураладиган қопқоқли шиша флаконларда. Ҳар бир флакон қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картонли пеналга жойланган.
Сақлаш шароити
Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25°С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.
Яроқлилик муддати
2 йил.
Дорихоналардан бериш тартиби
Рецептсиз