ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА
АМПИЦИЛЛИН–СРН
AMPICILLIN–CPH
Препаратнинг савдо номи: Ампициллин–СРН
Таъсир этувчи модда (ХПН): ампициллин (ampicillin)
Дори шакли: инъекцион эритма тайёрлаш учун кукун
Таркиби:
1 флакон 500 мг ва 1000 мг ампициллин натрий (ампициллинга эквивалент) сақлайди.
Таърифи: оқдан деярли оқ ранглигача бўлган гигроскопик кукун.
Фармакотерапевтик гуруҳи: антибиотик (пенициллинлар гуруҳи)
АТХ коди: J01CA01
Фармакологик хусусиятлари
Кенг таъсир доирасига эга яримсинтетик пенициллинлар гуруҳининг анибиотигидир. Бактериялар хужайра деворининг синтезини бузиши ҳисобига бактерицид таъсир кўрсатади. Аэроб граммусбат бактериялар: Staphylococcus spp. (пеницилиназани ишлаб чиқарувчи штаммлардан ташқари), Streptococcus spp., Enterobacter spp., Listeria monocytogenes га; аэроб грамманфий бактериялар: Neisseria meningitides, Neisseria gonorrhoeae, Shigella spp., Salmonella spp., Escherichia coli, Bordetella pertussis га, Haemophilus influenzae нинг баъзи штаммларига нисбатан фаол.
Ампициллин пеницилиназа таъсирида парчаланади. Кислота таъсирига чидамли.
Фармакокинетикаси
Ампициллин организмнинг кўп аъзо ва тўқималарига тақсимланади. Йўлдош тўсиғи орқали ўтади, Гематоэнцефалик тўсиқ (ГЭТ) орқали ёмон ўтади. Мия қобиғини яллиғланишида ГЭТ ўтувчанлиги кескин ошади. Ампициллиннинг 30% жигарда метаболизмга учрайди. Сийдик ва сафро билан чиқарилади.
Қўлланилиши
Ампициллинга сезгир микроорганизмлар томонидан чақирилган инфекционяллиғланиш касалликлари: шу жумладан қулоқ, томоқ, бурун инфекциялари, одонтоген инфекциялар, бронх-ўпка инфекциялари, сийдик таносил йўлларининг ўткир ва сурункали инфекциялари, МИЙ нинг инфекциялари (шунингдек сальмонеллез, холецистит), гинекологик инфекциялар, менингит, эндокардит, септицемия, сепсис, ревматизм, сарамас, қизилча, тери ва юмшоқ тўқималарнинг инфекцияларида қўлланилади.
Қўллаш усули ва дозалари
Дозалаш тартиби касалликни кечиш оғирлигига, инфекция жойи ва қўзғатувчининг сезувчанлигига қараб, шахсий равишда белгиланади.
Мушак ичига ва вена ичига юбориш учун катталар учун бир марталик доза 0,250,5 г ни; суткалик доза 13 г ни ташкил қилади. Оғир инфекцияларда суткалик доза 10 г ва ундан ортиққа оширилиши мумкин. Янги туғилган чақалоқларга препаратни суткада 100 мг/кг дозада, бошқа ёшдаги болаларга 50 мг/кг дозада буюрилади. Инфекцион касалликни оғир кечишида кўрсатилган дозалар икки баробар оширилиши мумкин.
Суткалик доза 46 соатлик интервал билан 46 марта юборилади.
Мушак ичига юбориш учун эритма флакон ичидаги моддага 2 мл инъекция учун стерил сув қўшиб, ex tempore тайёрланади. Даволаш давомийлиги 714 кун ва ундан кўпроқни ташкил қилади.
Вена ичига оқим билан юбориш учун препаратнинг бир марталик дозаси (2 г дан кўп бўлмаган) инъекция учун стерил сув ёки натрий хлориди изотоник эритмасининг
510 мл да эритилади ва 35 минут давомида секин юборилади (1-2 г 10-15 минут давомида юборилади). 2 г дан ортиқ бир марталик дозада, препарат вена ичига томчилаб юборилади. Вена ичига томчили юбориш учун препаратнинг бир марталик дозасини
(24 г) кўп бўлмаган ҳажмдаги (мувофиқ равишда 7,515,0 мл) инъекция учун стерил сувда эритилади, кейин антибиотикнинг олинган эритмаси 125250 мл натрий хлоридининг изотоник эритмасига ёки 510% ли глюкоза эритмасига қўшилади ва минутига 6080 томчи тезликда юборилади. Болаларга томчилаб юборилганида эритувчи сифатида 510% ли глюкоза эритмаси (ёшга қараб 3050 мл) қўлланилади.
Эритмаларни тайёрланиши биланоқ дарҳол қўлланилади.
Ножўя таъсирлари
Аллергик реакциялар: эшакеми, эритема, Квинке шиши, ринит, конъюнктивит; кам ҳолларда иситма, бўғинларда оғриқ, эозинофилия; жуда кам ҳолларда анафилактик шок бўлиши мумкин.
Овқат ҳазм қилиш тизими томонидан: кўнгил айниши, қусиш.
Кимётерапевтик таъсирига асосланган самаралари: C. difficale чақирган оғиз бўшлиғининг кандидози, вагинал кандидоз, ичак дисбактериози, колит бўлиши мумкин.
Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар
Инфекцион мононуклеоз, лимфолейкоз, ампициллинга ёки бошқа пенициллинларга юқори сезувчанлик, жигар фаолиятини бузилишида қўллаш мумкин эмас.
Дориларнинг ўзаро таъсири
Ампициллинни бактерицид антибиотиклар (шу жумладан аминогликозидлар, цефалоспоринлар, циклосерин, ванкомицин, рифампицин) билан бир вақтда қўлланганда синергизм; бактериостатик антибиотиклар (шу жумладан макролидлар, хлорамфеникол, линкозамидлар, тетрациклинлар, сульфаниламидлар) билан бир вақтда қўлланганда антагонизм намоён бўлади.
Ампициллин ичак микрофлорасини сусайтириб, билвосита антикоагулянтларнинг самарадорлигини оширади, К витаминининг синтезини ва протромбин индексни пасайтиради.
Ампициллин, метаболизми жараёнида парааминобензой кислотаси (ПАБК) ҳосил бўлувчи дори воситаларининг таъсирини камайтиради.
Пробенецид, диуретиклар, аллапуринол, оксифенбутазон, фенилбутазон, ностероид яллиғланишга қарши воситалар ампициллиннинг буйрак найчалари орқали секрециясини камайтиради, бу унинг қондаги концентрациясини оширади.
Антацидлар, глюкозамин, сурги воситалари, аминогликозидлар ампициллини сўрилишини секинлаштиради ва камайтиради, аскорбин кислотаси эса оширади.
Ампициллин ичга қабул қилиш учун контрацептивларнинг самарасини камайтиради.
Махсус кўрсатмалар
Ампициллин билан даволаш жараёнида буйрак фаолиятини, жигар фаолиятини ва периферик қон манзарасини назорат қилиш керак. Буйрак фаолиятини бузилиши бўлган пациентларга креатинин клиренси (КК) нинг кўрсаткичларига мос равишда дозалаш тартибини тўғрилаш талаб қилинади.
Буйрак етишмовчилиги бўлган беморларда юқори дозаларда қўлланганида марказий нерв тизими (МНТ) га токсик таъсир бўлиши мумкин.
Бактеримияси (сепсис) бўлган беморларда ампициллин қўлланганида бактериолиз реакцияси (ЯришГерксгеймер реакцияси) бўлиши мумкин.
Ҳомиладорлик ва лактация даври
Ампициллинни ҳомиладорлик даврида кўрсатмаларга кўра қўллаш мумкин. Ампициллин кўкрак сути билан паст концентрацияларда ажралади. Лактация даврида ампициллинни қўллаш зарурати бўлганда эмизишни тўхтатишни ўйлаб кўриш керак.
Препарат болалар олаолмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.
Чиқарилиш шакли
Резина тиқин ва алюмин қопқоқли рангсиз тиниқ шиша флакон. 10 ёки 50 флакон қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга иккиламчи ўрамда чиқарилади.
Сақлаш шароити
Препарат қуруқ ва ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25°С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.
Яроқлилик муддати
3 йил.
Дорихоналардан бериш тартиби
Рецепт бўйича.