ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА
МАХАВАР®
MAHAVAR®
Препаратнинг савдо номи: Махавар®
Дори шакли: капсулалар
Таркиби:
Ҳар бир капсула қуйидагиларни сақлайди:
Фаол моддалар: | мг |
Дабдабали Глориоза экстракти (Gloriosa superba) | 100 |
Уруғқанотли Моринга экстракти (Moringa pterygosperma) | 75 |
Оддий сабзи экстракти (Daucus carota) | 50 |
Тўқ қизил Қоракуя экстракти (Claviceps purpurae) | 50 |
Ўтли пахта экстракти (Gossypium herbaccum) | 50 |
Цейлон қўрғошини экстракти (Plumbago zeylanica) | 50 |
Нордон Эмбелия экстракти (Embelia ribes) | 25 |
Хитой Гибискуси экстракти (Hibiscus rosa-sinensis) | 25 |
Тозаланган Бура (динатрия тетраборат) | 75 |
ёрдамчи моддалар: натрия метилгидроксибензоати, натрия пропил гидроксибензоати, натрия бензоати, кальций карбонат, қаттиқ желатин капсулалар қобиғи.
Таърифи: жуда кам жигарранг рангли гранулалари бўлган, оқ кукун сақловчи, кўк рангли қаттиқ желатин капсулалар.
Фармакотерапевтик гуруҳи: ҳайз кўришни функционал бузилишларида қўлланадиган аювердик восита.
АТХ коди: G02CX
Фармакологик хусусиятлари
Фармакодинамикаси
Препаратнинг таъсири унинг алоҳида компонентларига боғлиқ, ушбу комбинацияни ўсимлик компонентлари синергик фармакологик таъсир кўрсатади, ҳайз кўриш циклини бошқаришига ёрдам беради.
Препарат бачадонни рағбатлантириш йўли билан бевосита таъсир қилувчи ўтлар сақлайди, эндометрийни тикланишини оширади.
Ҳайз кўриш циклини нормаллашишига ёрдам беради, ҳайз қонининг миқдорини назорат қилади, дисменореяни намоён бўлишини камайтиради.
Фармакокинетикаси
Халқаро конвенцияга мувофиқ (EMEAHMPWG11/99) ўсимликлардан олинган препаратларда клиник тадқиқотлар ўтказишда фармакокинетик параметрларни изоляция қилинган тадқиқотлар талаб қилинмайди.
Қўлланилиши
- альгодисменорея;
- меноррагия;
- метрорагия;
- хайз кўришни кечикиши;
- номунтазам ҳайз кўриш;
- бирламчи ва иккиламчи аменореяда қўлланади.
Қўллаш усули ва дозалари
Ичга катта аёлларга 1 капсуладан кунига 2 марта. Оғир ҳолатларда 1 капсуладан кунига 3 марта. Яхшироқ натижага препарат қабул қилингандан кейин 3-5 кун ўтгач эришилади.
Ножўя таъсирлари
Препаратни қўлланилишига кўрсатилиши бўйича қўллаш ва кўрсатилган дозада ножўя таъсирлар аниқланмаган.
Препаратнинг компонентларига индивидуал юқори сезувчанлик реакциялари кутилиши мумкин.
Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар
Препаратнинг компонентларига юқори сезувчанлик. Ҳомиладорлик ва эмизиш даврида қўллаш мумкин эмас.
Дориларнинг ўзаро таъсири
Номаълум.
Махсус кўрсатмалар
Препарат болаларга ва эркакларга буюрилмайди.
Ҳомиладорлик ва эмизишда қўлланилиши: қўллаш мумкин эмас.
Автотранспортни ҳайдаш ва механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири: Препарат автотранспортни ҳайдаш ва механизмларни бошқариш қобилиятига таъсир қилмайди.
Препарат болалар ололмайдиган жайда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.
Дозани ошириб юборилиши
Хабарлар бўлмаган.
Чиқарилиш шакли
Блистерда 6 капсула, 2 блистердан № 12 қўллаш бўйича йўриқномаси билан картон ўрамда.
Блистерда 10 капсула, 10 блистердан № 100 қўллаш бўйича йўриқномаси билан картон ўрамда.
Сақлаш шароити
Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25°С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.
Яроқлилик муддати
3 йил.
Дорихоналардан бериш тартиби
Рецептсиз.