📜 Инструкция по применению Bepanthen Суртма
💊 Состав препарата Bepanthen Суртма
✅ Применение препарата Bepanthen Суртма
📅 Условия хранения Bepanthen Суртма
⏳ Срок годности Bepanthen Суртма

BEPANTHEN®

Илова-варақа

(пациентлар учун)

 

Савдо номи

Bepanthen.

Халқаро патентланмаган номи

Декспантенол.

 

Дори шакли

Суртма.

 

Таърифи

Оқ рангли, сарғиш тусли, махсус ланолин ҳидли гомоген суртма.

 

Таркиби

1 г суртма қуйидагиларни сақлайди:

Фаол ингредиентлар: декспантенол 50 мг.

Фаол бўлмаган ингредиентлар: цетил спирти, стеарил спирти, оқ асалари муми (Е901), юмшоқ оқ парафин, бодом ёғи, суюқ парафин, ланолин (Е913), протегин Х, тозаланган сув.

 

Фармакологик хусусиятлари

Декспантенол – фаол компонент, тери хужайраларида тез пантотенат кислотасига айланади ва витамин каби таъсир қилади. Декспантенол маҳаллий қўлланганида пантотенат кислотасига нисбатан тез сўрилади.

Пантотенат кислотаси коэнзим А нинг ҳаётий муҳим компоненти ҳисобланади, ацетилкоэнзим А кўринишида ҳар бир хужайра метаболизмида марказий ўрин эгаллайди. У эпителийнинг шаклланиши ва шикастланган тери ва шиллиқ қаватларнинг тикланиши учун зарур.

Пантотенат кислотаси қон плазмасида оқсиллар билан (β-глобулин ва альбумин билан) боғланади. Организмдан ўзгармаган ҳолда сийдик ва аҳлат билан чиқарилади.

Қўлланилиши

Терининг майда шикастланишларида битиш жараёнларини фаоллаштириш: енгил куйишлар ва тирналишлар; радио-, фототерапия ёки УБ-нурланиш натижасидаги терининг таъсирланишларида; сурункали яраларда, ётоқ яраларда, анал ёриқларида, терини кўчириб ўтказиш ва бачадон бўйни эрозиялари; кортикостероидлар билан даволашда.

Қуруқ ва ёриладиган терини парвариш қилиш.

Эмизикли болаларда бичилишни олдини олиш ва даволаш.

Эмизиш даврида сут безларини мунтазам парвариш қилиш, сўрғичларнинг оғриқлилиги ёки ёриқларини даволаш.

Қўллаш усули ва дозалари

Сиртга буюрилади. Зарурати бўлганида суртма кунига бир ёки кўп марта қўйилади.

Эмизикли аёлларнинг сут безларини парвариш қилиш: ҳар бир эмизишдан кейин сўрғичга қўйилади.

Эмизикли болани парвариш қилиш: тагликни (пелёнка) ҳар гал алмаштирганда қўйилади.

 

Ножўя таъсирлари

Аллергик реакциялар: контактли ва аллергик дерматит, қичишиш, экзема, эритема, тошма, эшакеми, терининг таъсирланиши, пуфакли тошма.

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар.

Препаратнинг компонентларига юқори сезувчанликларда қўллаш мумкин эмас.

Дозани ошириб юборилиши

Декспентенол хатто юқори дозаларда ҳам яхши ўзлаштирилади ва заҳарсиз ҳисобланади.

Махсус кўрсатмалар ва эҳтиёткорлик чоралари

Суртмани кўзга тушишидан сақланиш керак. Мум, стеарил ва цетил спирти маҳаллий тери реакцияларини (масалан, контактли дерматит) чақириши мумкин.

Бошқа дори воситалари билан ўзаро таъсири.

Бошқа препаратлар билан ўзаро таъсирининг ҳоллари аниқ эмас.

Бошқа ўзаро таъсирлари:

Генитал ёки анал соҳаларидаги жароҳатларни даволаш ҳолларида адъювантлар туфайли латексли презерватиларни ёндош ишлатиш, уларнинг мустаҳкамлигини пасайишига ва йиртилишига олиб келади, шу билан презервативларни хавфсизлигини пасайтиради.

Ҳомиладорлик ва лактация

Ҳомиладорлик вақтида препаратни шифокор маслаҳати бўйича ишлатиш мумкин. Лактация даврида сўрғичларнинг ёриқларини даволашда эмизишдан олдин суртма қолдиқларини тозалаш керак.

Сақлаш шароити

250С дан юқори бўлмаган ҳароратда, болалар олаолмайдиган жойда сақлансин.

Яроқлилик муддати

3 йил. Ўрамида кўрсатилган яроқлилик муддати ўтгач ишлатилмасин.

Ўрами

3,5 г ёки 30 г туба илова-варақа билан бирга картон қутида жойланган.

Бериш тартиби

Рецептсиз.

ИМЕЮТСЯ ПРОТИВОКАЗАНИЯ. НЕОБХОДИМО ОЗНАКОМИТЬСЯ С ИНСТРУКЦИЕЙ
ПО ПРИМЕНЕНИЮ ИЛИ ПОЛУЧИТЬ КОНСУЛЬТАЦИЮ СПЕЦИАЛИСТА

Лекарственные средства, информация о которых представлена на сайте, могут иметь противопоказания к их применению и использованию. Перед использованием необходимо ознакомиться с инструкцией по применению или получить консультацию у специалистов.