📜 Инструкция по применению Анузол-Фармаприм
💊 Состав препарата Анузол-Фармаприм
✅ Применение препарата Анузол-Фармаприм
📅 Условия хранения Анузол-Фармаприм
⏳ Срок годности Анузол-Фармаприм

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

АНУЗОЛ-ФАРМАПРИМ

ANUZOL-FARMAPRIM

Препаратнинг савдо номи: Анузол-Фармаприм

Дори шакли: ректал суппозиторийлар

Таркиби:

1 суппозиторий қуйидагиларни сақлайди:

Фаол моддалар: мингдевонанинг қуруқ эктракти – 30 мг, ксероформ (висмут трибромфеноляти ва висмут оксидининг комплекси) – 100 мг, рух сульфати гептагидрати – 50 мг;

Ёрдамчи моддалар: глицерин, қаттиқ ёғ.

Таърифи: сарғиш-яшилдан оч-жигарранггача ранглигача бўлган, ксероформнинг ўзига хос хидига эга, ялтироқ ва/ёки хира юзали, цилиндрконус шаклли суппозиторийлар, Кесимида ҳаволи ва ғовак ўқи ва воронкасимон чуқурчаси бўлишига йўл қўйилади. Қўнғир доғлари бўлишига йўл қўйилади.

Фармакотерапевтик гуруҳи: Геморрой ва анал ёриқларни даволаш учун маҳаллий қўлланадиган препаратлар. Висмут бирикмалари мажмуада.

АТХ коди: С05АХ02.

 

Фармакологик хусусиятлари

Геморройга қарши мажмуавий восита.

Спазмолитик, яллиғланишга қарши, антисептик, оғриқ қолдирувчи, маҳаллий яллиғланишга қарши, буриштирувчи ва қуритувчи таъсирларга эга.

Мингдевона экстракти атропин гуруҳининг алкалоидларини (гиосциамин, атропин, скополамин, апоатрапин) сақлайди. Меъда-ичак йўллари, ўт ва сийдик чиқариш йўлларининг силлиқ мушакларини бўшаштиради.

Ксерофарм буриштирувчи, қуритувчи ва маҳаллий яллиғланишга қарши таъсир кўрсатади. Тўғри ичак шиллиқ қаватининг юзасида денатурацияланган оқсиллардан ҳимоя плёнкасини ҳосил қилади, қон томирларини торайтирувчи таъсир кўрсатади, маҳаллий яллиғланиш жараёнини камайтиради.

Рух сульфати буриштирувчи, қуритувчи, антисептик таъсир кўрсатади.

Препаратнинг самараси 15-90 минутдан кейин намоён бўлади.

Фармакокинетикаси

Атропин меъда-ичак йўлларидан осон сўрилади, шиллиқ қаватлар орқали ўтади ва қон оқими билан бутун организм бўйлаб тез тарқалади. Гематоэнцефалик тўсиқ, йўлдош орқали ўтади ва она сутида аниқланади. Жигарда қисман метаболизмга учрайди ва ҳам метаболитлари кўринишида, ҳам ўзгармаган ҳолда сийдик билан чиқарилади. Ярим чиқарилиш даври 4 соатни ташкил қилади.

Қўлланилиши

Препарат геморройда (ички ва ташқи), орқа йўлининг ёриқларида, аноректал соҳани шикастланишларида, анал соҳада санчиқ ҳиссида, ачишиш ва таъсирланишларда қўлланади.

Қўллаш усули ва дозалари

Ректал буюрилади. 1 суппозиторийдан кунига 1-3 марта тозаловчи хўқнадан ёки ичак мустақил бўшалганидан кейин киритилади. Максимал суткалик доза 7 суппозиторийни ташкил қилади.

Ножўя таъсирлари

Маҳаллий реакциялар: орқа йўли соҳасида ачишиш;

Иммун тизими томонидан: аллергик реакциялар – ўта юқори сезувчанлик реакциялари;

Нерв тизими томонидан: уйқуни бузилиши, уйқучанлик, бош оғриғи, тиришишлар;

Аудио-вестибуляр аппарати томонидан: бош айланиши;

Кўриш аъзолари томонидан: мидриаз, аккомодация парези;

Юрак-қон томир тизими томонидан: тахикардия, юракни тез уриб кетиши;

Меъда-ичак йўллари томонидан: оғиз қуриши, чанқоқ, қабзият, диарея;

Сийдик чиқариш  тизими томонидан: сийдикни тутилиши.

Бу белгилар пайдо бўлган ҳолларда препаратни қўллашни тўхтатиш ва шифокорга мурожаат қилиш лоим.

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

  • Препаратнинг компонентларига ўта юқори сезувчанлик;
  • ёпиқ бурчакли глаукома,
  • простата бези хавфсиз гиперплазияиси;
  • декомпенсация босқичидаги юрак етишмовчилиги;
  • тахиаритмия;
  • сердечная недостаточность в стадии декомпенсации;
  • тахиаритмия;
  • миастения;
  • ичак атонияси;
  • ҳомиладорлик ва лактация даври;
  • 18 ёшгача болалар ва ўсмирлар

Дориларнинг ўзаро таъсири

Мингдевона алкалоидлари м-холиномиметиклар ва антихолинэстераз воситалар, кортикотропин, кетоконазол, қон ивишига қарши воситаларнинг таъсирини сусайтиради; наркоз воситаларининг таъсир давомийлигини камайтиради; юрак гликозидлари, барбитуратлар, адреномиметиклар, транквилизаторларнинг таъсирини кучайтиради.

Препарат билан даволаниш вақтида спиртли ичимликларни қабул қилиш мумкин эмас.

Махсус кўрсатмалар

Жигар ва буйрак фаолиятини бузилиши бўлган шахсларда ишлатилиши: жигар ва/ёки буйрак етишмовчилиги бўлган пациентларга эҳтиёткорлик билан буюрилади.

Педиатрияда ишлатилиши: препарат 18 ёшдан кейин қўлланади.

Ҳомиладорлик ва лактация: Ҳомиладорликда ва лактация даврида препаратни қўллаш мумкин эмас.

Одамнинг хулқига, автомобилни ёки механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири

Даволаниш даврида транспортни ҳайдаш ёки диққатни юқори жамланиши, тезкор реакцияларнинг тезлиги ва яхши кўришни талаб этувчи механизмларни бошқаришда эҳтиёткорликка амал қилиш лозим.

Препарат болалар олаолмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.

Дозани ошириб юборилиши

Симптомлари: оғизни қуриши, тахикардия, мидриаз, аккомодация парези, боў айланиши, кўнгил айниши, қусиш, сийдикни тутилиши, психомотор қўзғалиш, тиришишлар, фотофобия, терлашни камайиши, гипертермия, галлюцинациялар, нафас фалажи.

Даволаш: симптоматик даволашни ўтказиш керак.

Чиқарилиш шакли

Ректал суппозиторийлар.

5 суппозиторийдан контур уяли ўрамда. 2 контур уяли ўрамдан қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон ўрамда.

 

Сақлаш шароити

Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25°С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин. Музлатилмасин.

Яроқлилик муддати

3 йил.

 

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецептсиз берилади.

 

ИМЕЮТСЯ ПРОТИВОКАЗАНИЯ. НЕОБХОДИМО ОЗНАКОМИТЬСЯ С ИНСТРУКЦИЕЙ
ПО ПРИМЕНЕНИЮ ИЛИ ПОЛУЧИТЬ КОНСУЛЬТАЦИЮ СПЕЦИАЛИСТА

Лекарственные средства, информация о которых представлена на сайте, могут иметь противопоказания к их применению и использованию. Перед использованием необходимо ознакомиться с инструкцией по применению или получить консультацию у специалистов.