📜 Инструкция по применению Тиббий этил спирти 70%
💊 Состав препарата Тиббий этил спирти 70%
✅ Применение препарата Тиббий этил спирти 70%
📅 Условия хранения Тиббий этил спирти 70%
⏳ Срок годности Тиббий этил спирти 70%

 ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

70%ТИББИЁТ ЭТИЛ СПИРТИ

SPIRITUS AETHYLICUS MEDICINALIS 70%

 

Препаратнинг савдо номи: Тиббий этил спирти 70%

Таъсир этувчи модда (ХПН): Этил спирти (этанол).

Дори шакли: 70% суюқлик.

Таркиби:

Тиббиёт этил спирти 96%, тозаланган сув.

Таърифи: Ўзига хос спирт ҳидли, тиниқ, рангсиз эритма.

Фармакотерапевтик гуруҳи: Антисептик ва дезинфекцияловчи воситалар.

 

Фармакологик хусусиятлари

Сиртга қўлланганида антисептик ва қўзғатувчи таъсир кўрсатади. 40% эритма микроорганизмларнинг кўпайишини тўхтатади, 70% эритма эса, микроорганизмларнинг ҳаёт фаолиятини бутунлай тўхтатади. Этил спирти бу концентрацияда патоген микрофлоранинг кўпроқ тўпланадиган эпидермиснинг чуқур қаватларига киради. Шунинг учун терини зарарсизлантириш учун 70% ли этил спирти қўлланади. Этил спиртининг таъсирловчи таъсири тери рецепторларидан рефлексларини пайдо бўлишига ва қўзғатилган рефлексоген соҳа билан боғлиқ бўлган аъзоларини қон билан тўлишини тикланишига олиб келади. Терининг катта юзалари қўзғатилишида нафасни рефлектор қўзғалиши ва артериал босимни кўтарилиши, ҳамда юрак қисқаришлари ритмини тезлашиши кузатилади. Таъсирловчи таъсирини олиш учун одатда этил спиртининг 40% ли эритмаси қўлланади.

 

Қўлланилиши

Терига антисептик (жарроҳнинг қўллари, операция майдони, инъекция ўрнини, терининг катта бўлмаган жароҳатлари ва шилинишлари, ўсмирлар ва бошқа турли тери ҳуснбузарлари ва шунга ўхшашларга) ишлов бериш учун, юмшоқ тўқималар ва ички аъзоларни лат ейишида, шамоллаш касалликларида, мигренда ва бошқаларда қон билан таъминланишни нормаллаштириш учун; настойкаларни тайёрлаш учун қўлланади.

Қўллаш усули ва дозалари

Терига антисептик ишлов бериш суюлтирилмаган препарат билан ўтказилади. Қўзғатувчи самара олиш учун препарат дистилланган ёки қайнатилган сув билан 4 ҳажмда препарат ва 3 ҳажмда сув нисбатида суюлтирилади. Олинган 40% ли эритмада баданни уқалаш ўтказилади ёки компресс учун ишлатилади. Бронхитларда ва ўпкаларни шамоллашида енгил компресс орқага ва кўкракка, мигрень ва тумовда – оёқ тагига, лат ейишда – лат еган жойга қўйилади.

Ножўя таъсирлари

Тери қопламасини шикастланишида препарат қўйилган жойда ачишиш сезилади, у бир неча минутдан сўнг ўз-ўзидан ўтиб кетади.

 

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

Терининг катта шикастланган жойларига компресс қўйиш мумкин эмас.

 Махсус кўрсатмалар

Препаратни болалар олаолмайдиган жойда сақлаш лозим.

Чиқарилиш шакли

20 мл, 25 мл, 40 мл 50 мл дан флаконларда эритма.

Сақлаш шароити

Оғиз яхши беркитилган идишда, ёругликдан химояланган жойда, оловдан узоқда 250С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

Яроқлилик муддати

Чекланмаган.

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецептсиз.

ИМЕЮТСЯ ПРОТИВОКАЗАНИЯ. НЕОБХОДИМО ОЗНАКОМИТЬСЯ С ИНСТРУКЦИЕЙ
ПО ПРИМЕНЕНИЮ ИЛИ ПОЛУЧИТЬ КОНСУЛЬТАЦИЮ СПЕЦИАЛИСТА

Лекарственные средства, информация о которых представлена на сайте, могут иметь противопоказания к их применению и использованию. Перед использованием необходимо ознакомиться с инструкцией по применению или получить консультацию у специалистов.