BEPANTHEN®
Илова-варақа
(пациентлар учун)
Савдо номи
Bepanthen.
Халқаро патентланмаган номи
Декспантенол.
Дори шакли
Крем.
Таърифи
Оқ ёки сарғиш тусли оқ рангли, кучсиз ҳидли гомоген тиниқ бўлмаган крем.
Таркиби
1 г крем қуйидагиларни сақлайди
Фаол ингредиентлар: декспантенол 50 мг.
Нофаол ингредиентлар: DL-пантолактон, феноксиэтанол, амфизол К, цетил спирти, стеарил спирти, ланолин (Е913), изопропилмиристат, пропиленгликоль (Е1520), тозаланган сув.
Фармакологик хусусиятлари
Декспантенол – фаол компонент, тери хужайраларида тез пантотенат кислотасига айланади ва витамин каби таъсир қилади. Декспантенол маҳаллий қўлланганида пантотенат кислотасига нисбатан тез сўрилади.
Пантотенат кислотаси коэнзим А нинг ҳаётий муҳим компоненти ҳисобланади, ацетилкоэнзим А кўринишида ҳар бир хужайра метаболизмида марказий ўрин эгаллайди. У эпителийнинг шаклланиши ва шикастланган тери ва шиллиқ қаватларнинг тикланиши учун зарур.
Пантотенат кислотаси қон плазмасида оқсиллар билан (β-глобулин ва альбумин билан) боғланади. Организмдан ўзгармаган ҳолда сийдик ва аҳлат билан чиқарилади.
Қўлланилиши
Терининг майда шикастланишларида битиш жараёнларини фаоллаштириш: енгил куйишлар ва тирналишлар; радио-, фототерапия ёки УБ-нурланиш натижасидаги терининг таъсирланишларида; сурункали яраларда, ётоқ яраларда, анал ёриқларида, терини кўчириб ўтказиш ва бачадон бўйни эрозиялари; кортикостероидлар билан даволашда.
Қуруқ ва ёриладиган терини парвариш қилиш.
Эмизикли болаларда бичилишни олдини олиш ва даволаш.
Эмизиш даврида сут безларини мунтазам парвариш қилиш, сўрғичларнинг оғриқлилиги ёки ёриқларини даволашда қўлланилади.
Қўллаш усули ва дозалари
Сиртга қўлланилади. Заруратга қараб крем кунига бир ёки кўп марта қўйилади.
Эмизикли аёлларнинг сут безларини парвариш қилиш: ҳар бир эмизишдан кейин сўрғичга қўйилади.
Эмизикли болани парвариш қилиш: тагликни (пелёнка) ҳар гал алмаштирганда қўйилади.
Ножўя таъсирлари
Аллергик реакциялар: контакт ва аллергик дерматит, қичишиш, экзема, эритема, тошма, эшакеми, терининг таъсирланиши, пуфакли тошмалар кузатилиши мумкин.
Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар.
Препаратнинг компонентларига юқори сезувчанликларда қўллаш мумкин эмас.
Дозани ошириб юборилиши
Декспентенол хатто юқори дозаларда ҳам яхши ўзлаштирилади ва токсик ҳисобланмайди.
Махсус кўрсатмалар ва эҳтиёткорлик чоралари
Кремни кўзга тушишидан сақланиш керак.
Бошқа дори воситалари билан ўзаро таъсири.
Бошқа препаратлар билан ўзаро таъсирининг ҳоллари аниқ эмас.
Ҳомиладорлик ва лактация
Ҳомиладорлик вақтида препаратни шифокор маслаҳати бўйича ишлатиш мумкин. Лактация даврида сўрғичларнинг ёриқларини даволашда эмизишдан олдин крем қолдиқларини тозалаш керак.
Сақлаш шароити
250С дан юқори бўлмаган ҳароратда, болалар ололмайдиган жойда сақлансин.
Яроқлилик муддати
3 йил. Ўрамида кўрсатилган яроқлилик муддати ўтгач ишлатилмасин.
Ўрами
30 г туба илова-варақаси билан бирга картон қутида жойланган.
Бериш тартиби
Рецептсиз.