📜 Инструкция по применению AЦЦ® экстра 600 мг
💊 Состав препарата AЦЦ® экстра 600 мг
✅ Применение препарата AЦЦ® экстра 600 мг
📅 Условия хранения AЦЦ® экстра 600 мг
⏳ Срок годности AЦЦ® экстра 600 мг

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

AЦЦ® ЭКСТРА 600 мг

 

Препаратнинг савдо номи: AЦЦ® экстра 600 мг

Таъсир этувчи модда (ХПН): ацетилцистеин/acetylcysteine

Дори шакли: вишилловчи таблеткалар

Таркиби:

бир вишилловчи 600 мг таблеткалар қуйидагиларни сақлайди:

фаол модда: ацетилцистеин;

ёрдамчи моддалар: сувсиз лимон кислотаси, натрий гидрокарбонати, сувсиз натрий карбонати, маннитол, сувсиз лактоза, аскорбин кислотаси, натрий цикламати, натрий сахаринати, натрий цитрати дигидрати, рух сульфати моногидрати, лимон “ВВ” ароматизатори.

Таърифи: оқ рангли, думалоқ, ўймали ва лимон ҳидли силлиқ таблеткалар.

Фармакотерапевтик гуруҳи: Муколитиклар.

АТХ коди: R05CB01.

 

Фармакологик хусусиятлари

Фармакодинамикаси

Ацетилцистеин цистеин аминокислотасининг ҳосиласи бўлиб ҳисобланади. Ацетилцистеин нафас йўлларида секретолитик ва секретомотор таъсирини кўрсатади, шилимшиқларнинг қовушқоқлигини пасайтиради.

Сурункали бронхити/муковисцидози бўлган пациентларда ацетилцистеин профилактика мақсадларида қўлланилганида бактериал зўрайишларнинг тез-тезлиги ва оғирлик даражаси пасаяди.

У кимёвий радикалларни зарарсизлантиради, зарарли моддаларнинг детоксикацияси учун муҳим бўлган глутатион синтезини кучайтиришга ёрдам беради. Бу парацетамол билан интоксикацияда ацетилцистеиннинг антидот таъсирини изоҳлайди.

 

Фармакокинетикаси

Перорал қўлланилганида ацетилцистеин тезда ва деярли тўлиқ равишда абсорбцияланади, ҳамда цистеин (фармакологик фаол метаболит), шунингдек диацетилцистин, цистин ва бошқа аралаш дисульфидлар ҳосил бўлгани ҳолда жигарда метаболизмга учрайди. Ичга қабул қилинган ацетилцистеиннинг биокиришаолиши жуда ҳам паст (тахминан 10%). Плазмада препаратнинг энг юқори концентрацияларига 1–3 соат ўтгач эришилади. Қон плазмасидаги оқсиллар билан боғланиши – тахминан 50%.

Қон плазмасидан ацетилцистеиннинг ярим чиқарилиши даври тахминан 1 соатни ташкил этади, жигар фаолиятини бузилиши 8 соатга қадар узайишига олиб келади. Организмдан буйраклар орқали деярли фақат нофаол метаболитлар шаклида чиқарилади.

Ацетилцистеин йўлдош орқали сингиб ўтади ва киндик қонида аниқланади. Она сутига чиқарилиши ҳақидаги маълумотлар йўқ.

Ацетилцистеиннинг одамда гематоэнцефалик тўсиғи орқали сингиб ўтишига қодирлиги ҳақидаги маълумотлар йўқ.

 

Қўлланилиши

АЦЦ экстра – қовушқоқ балғамни суюлтириш ва уни нафас йўлларидан чиқаришни енгиллаштириш учун муколитик восита.

АЦЦ экстра қуюқ ва қийин кўчадиган балғам ҳосил бўлиши билан кечадиган нафас йўлларининг касалликларида, бронхит (ўткир, сурункали ва обструктив бронхит), бронхиолит, бронхоэктаз, пневмония, ларингит, трахеит, грипп, бронхиал астмада, шунингдек муковисцидоз, синуситларда қўлланилади.

 

Қўллаш усули ва дозалари

АЦЦ экстрани қуйидаги дозаларда  қўллаш тавсия этилади.

Катталар ва 14 ёшдан ошган ўсмирларда

½ вишилловчи таблеткаларни суткада икки марта ёки 1 вишилловчи таблеткаларни  суткада бир марта (суткада 600 мг ацетилцистеинга тўғри келади).

АЦЦ препарати лозим даражада таъсир кўрсатиши учун қўллаш бўйича йўриқномага аниқ риоя қилиш лозим!

Қўллаш усули

Ичга қабул қилиш учун (эритилгандан кейин).

Овқатланишдан кейин, олдиндан таблеткани бир стакан сувда эритиб қабул қилинади.

Қўшимча суюқлик препаратни муколитик самарасини оширади.

Қабул қилишни давомийлиги

Қисқа вақтли шамоллаш касалликларида қабул қилиш давомийлиги 5–7 кунни ташкил этади.

Агар симптомлари 4-5 кундан кейин ёмонлашса ёки яхшиланмаса, шифокор билан маслахатлашиш керак.

Сурункали бронхитда ва муковисцидозда даволаш узоқроқ муддатли курслар билан ўтказилади. Даволашнинг энг узоқ муддати – 3-6 ой.

Қабул қилишни ўтказиб юборилиши

Агар Сиз препаратнинг қабул қилинишини бир марта ўтказиб юборган ёки жуда ҳам кичик дозасини қабул қилган бўлсангиз, навбатдаги дозани қабул қилиш вақтини кутинг ва дозалаш бўйича тавсияларда кўрсатилганидек препаратни қабул қилишни давом эттиринг.

 

Ножўя таъсирлари

Ножўя таъсирларни баҳолаш уларнинг юзага келиши тез-тезлигига асосланади: жуда тез-тез (≥1/10), тез-тез (≥1/100 ва <1/10), тез-тез эмас (≥1/1 000 ва <1/100), кам ҳолларда (≥1/10000 ва <1/1000), жуда кам ҳолларда (<1/10000), тез-тезлиги номаълум (ҳамма фойдалана оладиган маълумотларга кўра аниқлаш имкони йўқ).

Иммун тизими томонидан бузилишлар

Тез-тез эмас: юқори сезувчанлик реакциялари.

Жуда кам ҳолларда: анафилактик шок, анафилактик/анафилактоид реакциялар.

Нерв тизими томонидан бузилишлар

Тез-тез эмас: бош оғриғи.

Эшитиш аъзоси томонидан бузилишлар ва лабиринтга оид бузилишлар

Тез-тез эмас: тиннитус.

Юрак томонидан бузилишлар

Тез-тез эмас: тахикардия.

Томирлар томонидан бузилишлар

Тез-тез эмас: артериал гипотензия.

Жуда кам ҳолларда: қон кетиши.

Нафас олиш тизими, кўкрак қафаси аъзолари ва кўкс оралиғи томонидан бузилишлар

Кам ҳолларда: ҳансираш, бронхоспазм.

Меъда-ичак йўллари томонидан бузилишлар

Тез-тез эмас: кўнгил айниши, қусиш, диарея, қоринда оғриқ.

Кам ҳолларда: диспепсия.

Тери ва тери ости тўқималар томонидан бузилишлар

Тез-тез эмас: эшакеми, тошма, ангионевротик шиш, қичишиш, экзантема.

Умумий бузилишлар ва юборилган жойда бузилишлар

Тез-тез эмас: иситмалаш.

Тез-тезлиги номаълум: юзнинг шишиши.

Турли тадқиқотларда ацетилцистеин иштирок этганида қон тромбоцитлари агрегатлашувининг пасайиши исботланган. Ҳозирги вақтда ушбу ҳолатнинг клиник аҳамияти аниқланмаган.

 

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

– Ацетилцистеин ёки препаратнинг ҳар қандай ёрдамчи моддаларига юқори сезувчанликда.

– Фаол пептик ярада қўллаш мумкин эмас.

Фаол моддасида АЦЦ экстра 600 мг ни миқдори юқори бўлганлиги туфайли, уни 14 ёшдан кичик болаларни даволашда қўллаш мумкин эмас.

 

Дориларнинг ўзаро таъсири

АЦЦ экстра ва йўталга қарши препаратларни комбинацияланган қўлланилишида йўтал рефлекси сусайтирилиши оқибатида секретни хавфли тўпланиб қолиши юзага келиши мумкин. Шу сабабли бундай комбинацияланган даволашни буюриш учун жуда ҳам синчков ташҳис қўйиш зарур.

Ҳозирги вақтга қадар ацетилцистеин томонидан антибиотикларни инактивация қилиш ҳақидаги олинган хабарлар мутлақ in vitro тажрибаларига асосланган бўлиб, уларда тегишли моддалар бир-бири билан бевосита аралаштирилган. Шунга қарамай, хавфсизлик мақсадида перорал антибиотикларни АЦЦ экстра алоҳида ҳолда, энг камида икки соатлик интервалга риоя қилган ҳолда қабул қилиш лозим. Бу цефиксим ва лоракарбефга тааллуқли эмас.

АЦЦ экстра нитроглицериннинг томирни кенгайтирувчи таъсирини кучайтириши мумкин. Эҳтиёткорликка риоя қилиш тавсия этилади.

Аскорбин кислотасини ўзаро таъсири билан боғлиқлиги

Аскорбин кислотаси билан бир вақтда қўлланганда изопреналинни  хронотроп таъсирини камайтиради. Узоқ вақт қўллаганда дисульфирам-этанолни ўзаро таъсирини бузиши мумкин. Бирга қўллаганда амигдалинни захарлиги ошади. Антипсихотик воситаларни (фенотиазин хосилалари) терапевтик таъсирини, амфетамин ва трициклик тетрациклинларни каналчалар реабсорбциясини  камайтиради. Қонда бензилпенициллин ва тетрациклинларни концентрациясини оширади.

Темир препаратларини ичакда сўрилишини яхшилайди; дефероксамин билан бир вақтда қўллаганда темирни экскрециясини ошириши мумкин, шунинг учун аскорбин кислотасини дефероксамин билан даволашни биринчи ойида қўллаш мумкин эмас. Аскорбин кислотаси билан алюминий гидроксидини бир вақтда  қўллаганда, алюминийни абсорбциясини ошириши мумкин.

 

Махсус кўрсатмалар

Бронхиал астма билан касалланган пациентлар ва анамнезда яралари бўлган пациентлар мазкур препарат билан даволашда эҳтиёткорликка риоя қилиши лозим.

АЦЦ экстранинг қўлланилиши бронхиал секретнинг суюлишига, ва демак унинг ҳажми ортишига (айниқса даволаш бошланишида) олиб келиши мумкин. Йўталиб тупуриб ташлаш мумкин бўлмаганида (тупуриб ташлаш етарли даражада бўлмаганида) тегишли (дренаж ва аспирация каби) чоралар кўрилиши керак.

Ацетилцистеин қўлланилиши вақтида Стивенс–Джонсон ва Лайелл синдроми каби оғир тери реакциялари жуда кам ҳолларда кузатилган. Тери ва шиллиқ қаватлар томонидан ўзгаришлар юзага келганида АЦЦ экстра қабул қилишни тўхтатиш ва дарҳол шифокорга мурожаат қилиш лозим.

Бир вишилловчи таблетка 6,03 ммоль (138,8 мг) натрий сақлайди. Натрий (натрий/тузини паст сақлаш) миқдорини назорат қилиб, пархез қилувчи пациентлар бу холни эътиборга олишлари керак.

АЦЦ лактоза сақлайди, шунинг учун уни галактозани ўзлаштираолмаслик, лактаза дефицити ёки глюкоза-галактозани сўрилишини бузилиши кам учрайдиган наслий патологияда қўллаш мумкин эмас.

Қандли диабети бўлган беморлар учун кўрсатма: бир вишилловчи таблетка 0,01 нон бирлигини сақлайди.

Бир вишилловчи АЦЦ экстра таблеткаси 75 мг аскорбин кислотасини сақлайди, бу суткада тавсия этилган витамин С ни қабул қилиш учун тўғри келади.

Препаратни таркибида  аскорбин кислотаси бўлгани учун: глюкоза-6-фосфатдегирогеназа дефицити, гемохроматоз, сидеробласт анемия, талассемия, гипероксалурия, оксалоз, буйрак-тош касаллигида эхтиёткорлик билан қўлланиши керак.

Аскорбин кислотаси салицилат ва қисқа таъсирли сульфаниламидлар билан даволаганда кристаллурия ривожланишини хавфини оширади, буйраклардан кислоталарни чиқарилишини секинлаштиради, ишқор реакцияга эга (жумладан, алкалоидлар) препаратларни чиқарилишини тезлаштиради, қонда перорал контрацептивларни концентрациясини пасайтиради.

Аскорбин кислотаси турли лаборатория тестларини натижаларини нотўғри талқин қилдириши мумкин (қонда глюкоза миқдорини, билирубин, трансаминаза фаоллигини, ЛДГ). Аскорбин кислотанинг юқори дозалари нажасдаги қонни яширин тестларини сохтаманфий қилиб бериши мумкин.

Ҳомиладорлик ва лактация даврида

Ҳомиладор аёлларда ацетилцистеин қўлланилганлиги ҳақидаги маълумотлар етарли эмас. Ацетилцистеинни она сутига чиқарилиши ҳақидаги маълумотлар етарли эмас. Ҳомиладорлик ва лактация даврида препаратни фақат фойда ва хавф нисбати қатъий баҳоланганидан кейин қўллаш лозим.

Транспорт воситаларини бошқариш ва механимлар билан ишлаш қобилиятига таъсири

Кўрсатилмаган.

 

Дозани ошириб юборилиши

Ҳозирги вақтга қадар ацетилцистеиннинг перорал шаклларини қабул қилишдан келиб чиқадиган дозани токсик ошириб юборилиши ҳоллари кузатилмаган. Ацетилцистеинни уч ой давомида суткада 11,6 г дозада қабул қилган кўнгиллиларда ҳеч қандай оғир ножўя реакциялар қайд этилмаган. Тана вазнининг ҳар килограммига 500 мг гача эришиладиган ацетилцистеиннинг ичга қабул қилган дозалари таъсири ҳеч қандай интоксикация симптомларисиз кечган.

Доза ошириб юборилганида меъда-ичак йўллари томонидан кўнгил айниши, қусиш ва диарея каби симптомлар юзага келиши мумкин. Ҳаётнинг биринчи йилида болаларда гиперсекреция хавфи мавжуд.

Зарурат бўлганида симптоматик даволаш ўтказилади.

 

Чиқарилиш шакли

Ламинация қилинган алюмин фольгага ва қоғозга ўрамланган, вишилловчи таблетка герметик ўрам учун мўлжалланган. 10 ёки 20 вишилловчи таблеткалар ўрамларга жойланган.

Сақлаш шароитлари

25°С дан юқори бўлмаган ҳароратда болалар ололмайдиган жойда сақлансин.

 

 

Яроқлилик муддати

3 йил. Ўрамида кўрсатилган яроқлилик муддати тугаганидан сўнги ишлатилмасин.

 

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецептсиз берилади.

 

Рўйхатдан ўтказилганлик гувоҳномасининг эгаси

Сандоз Фармасьютикалз д.д., Веровшкова 57, Любляна, Словения.

ИМЕЮТСЯ ПРОТИВОКАЗАНИЯ. НЕОБХОДИМО ОЗНАКОМИТЬСЯ С ИНСТРУКЦИЕЙ
ПО ПРИМЕНЕНИЮ ИЛИ ПОЛУЧИТЬ КОНСУЛЬТАЦИЮ СПЕЦИАЛИСТА

Лекарственные средства, информация о которых представлена на сайте, могут иметь противопоказания к их применению и использованию. Перед использованием необходимо ознакомиться с инструкцией по применению или получить консультацию у специалистов.