ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА
ОРТОФЕН ФОРТЕ
ORTOFEN FORTE
Препаратнинг савдо номи: Ортофен Форте
Таъсир этувчи модда (ХПН): диклофенак натрий
Дори шакли: таъсири узайтирилган капсулалар.
Таркиби:
1 капсула қуйидагиларни сақлайди:
250 мг диклофенак микрогранулар (пеллетлар), 100 мг диклофенак натрийни сақлайди;
Таърифи: оқ рангли 2 рақамли қаттиқ желатинли капсулалар.
Капсула таркиби: шарсимон шаклли, оқ рангли ёки деярли оқ рангли, қобиқ билан қопланган микрогранулалар.
Фармакотерапевтик гуруҳи: Ностероид яллиғланишга қарши воситалар.
АТХ коди: M01AВ05
Фармакологик хусусиятлари
Фармакодинамикаси
Ортофен Форте препарати ностероид структурасига эга бўлган яллиғланишга қарши, оғриқни қолдирувчи ва антипиретик таъсирга эга бўлган модда ҳисобланиб диклофенакнинг натрийли тузини сақлайди. Диклофенакнинг асосий таъсир механизми яллиғланиш, оғриқда ва тана ҳароратини ошишида муҳим роль ўйнайдиган простагландинларнинг биосинтезини сусайтириш билан ифодаланади. In vitro тадқиқотларда диклофенак натрий концентрациялари пациентларни даволаш давомида эришиладиган эквивалент концентрацияларда, тоғай тўқимасида протеогликанларнинг биосинтезини сусайиши намоён бўлган.
Ревматик касалликларда препаратнинг яллиғланишга қарши ва оғриқ қолдирувчи хусусиятлари бўғимларнинг тинч ҳолатларда ва ҳаракатдаги оғриғи, эрталабки танглиги ва шиши каби симптомларини яққол намоён бўлишини камайиши, шунингдек бўғимларнинг фаолиятини яхшилиниши билан ифодаланувчи яққол клиник самарани таъминлайди.
Посттравматик/операциядан кейинги яллиғланишларда Ортофен Форте спонтан оғриқ ва ҳаракатлардаги оғриқни тез камайишини, шунингдек яллиғланиш шишлари ва жароҳат шишларини камайтиришини таъминлайди.
Клиник тадқиқотларда норевматик характерга эга бўлган ўртача ва кучли оғриқ синдромида препарат яққол оғриқ қолдирувчи самара намоён қилган.
Бирламчи дисменореяда Ортофен Форте препарати яққол ифодаланган оғриқ ва хайз қон кетишининг жадаллигини камайтиради.
Фармакокинетикаси
Сўрилиши.
Овқат қабул қилишда препаратининг сўрилиши ва тизимли биокираолишлигига клиник жиҳатдан сезиларли таъсир кўрсатмайди.
1 капсула Ортофен Форте қабул қилинганидан сўнг 24 соат ўтгач плазмадаги диклофенакнинг ўртача концентрацияси 13 нг/мл (40 нмоль/л) ни ташкил қилади.
Ортофен Форте 1 капсуласини суткада 1 марта қабул қилингандан кейин дозалаш даврининг охирида препаратнинг минимал концентрацияси тахминан 22 нг/мл (70 нмоль/л) ни ташкил этади.
Тақсимланиши.
Диклофенакнинг қон плазмаси оқсиллари билан боғланиши 99,7% ни, асосан альбуминлар билан 99,4% ни ташкил қилади. Организмда кузатиладиган тақсимланиш ҳажми 0,12-0,17 л/кг ни ташкил қилади.
Диклофенак синовиал суюқлигига ўтиб, унинг максимал концентрацияси қон плазмасига қараганда 2–4 соат кечроқ эришилади. Синовиал суюқликдан ярим чиқарилиш даври 3–6 соатни ташкил қилади. Шунинг ҳисобига препарат юборилганидан кейин хатто 2 соат ўтгач ҳам, таъсир этувчи модданинг концентрацияси синовиал суюқлигида, қон плазмасидагига қараганда юқори бўлиб, 12 соат давомида юқори даражаларда сақланиб қолади.
Метаболизми.
Диклофенакнинг метаболизми ўзгармаган молекуланинг қисман глюкурон кислотаси билан бирикиш йўли билан юз беради, лекин асосан бир ва кўп марталик гидроксилланиш ва метоксилланиш йўли билан, бу бир неча фенолли метаболитларини (3-гидрокси-,4-гидрокси-,5-гидрокси-,4,5-гидрокси- ва 3-гидрокси-4-метоксидиклофенак) ҳосил қилади ва улардан кўпчилигини глюкуронид конъюгатларга айланади. Ҳосил бўлган фенолли метаболитларидан иккитаси диклофенак натрийга нисбатан камроқ даражада фармакологик фаолликка эга.
Диклофенакнинг умумий тизимли клиренси 263±56 мл/мин (ўртача ± СО) ташкил қилади.
Охирги ярим чиқарилиш даври 1-2 соатни ташкил қилади. 4 та метаболитининг ярим чиқарилиш даври, шу жумладан икки фармакологик фаоллиги ҳам, узоқ муддатли бўлмай, 1-3 соатни ташкил қилади. Деярли фаол бўлмаган метаболити – 3-гидрокси-4-метоксидиклофенак, нисбатан узоқ ярим чиқарилиш даврига эга. Препарат дозасининг тахминан 60% сийдик билан метаболитлар кўринишида ва диклофенакнинг 1% дан камроғи эса ўзгармаган ҳолда чиқарилади.
Алоҳида гуруҳ пациентларидаги фармакокинетикаси.
Турли ёшдаги пациентлар препаратни қабул қилинганидан кейин, уларни ёши билан боғлиқ бўлган сўрилиши, метаболизми ва чиқарилиши орасида ишончли фарқлар аниқланмаган.
Буйрак функциясини бузилиши бўлган пациентларда одатдаги ёки индивидуал танланган доза буюрилганида ўзгармаган фаол модда миқдорини ошиши кузатилмаган. Креатинин клиренси минутига 10 мл бўлган пациентларда диклофенакнинг метаболитларининг ҳисобланган мувозанат концентрациялари соғлом кўнгиллиларга қараганда тахминан 4 марта юқори бўлади.
Шунга қарамасдан, метаболитлар охир оқибатда фақат сафро билан чиқарилади.
Жигар функциясини бузилишлари (сурункали гепатит, компенсацияланган жигар циррози) бўлган пациентларда диклофенакнинг фармакокинетикаси ва метаболизми жигар фаолияти нормал бўлган пациентлардаги билан ўхшашдир.
Қўлланилиши
– таянч-ҳаракат аппаратининг яллиғланиш ва дегенератив касалликлари: ревматоид, псориатик, сурункали полиартрит, ювенил ревматоид артрит, анкилозловчи спондиллит, Бехтерев касаллиги, остеоартрит, шу жумладан спондилоартроз, оғриқли цервикал синдроми;
– бўғимлардан ташқари тўқималарнинг ревматик касалликлари;
– постревматик ва операциядан кейинги яллиғланиш ва шиш билан кечувчи, хусусан стоматологик ва ортопедик операциялардан кейинги оғриқли синдромлар;
– гинекологик касалликлардаги оғриқ ва/ёки яллиғланиш: бирламчи дисменорея, аднекситда қўлланади.
Шунингдек умумий тиббий тамойилларга мувофиқ, асосий касалликни базис терапия воситалари билан даволаш лозим. Тана ҳароратини кўтарилиши ўз-ўзидан ушбу препаратни буюриш учун кўрсатма ҳисобланмайди.
Кам ва ўртача интенсивликдаги оғриқли синдромда (бош, тиш оғриғи, мигрень, белда оғриқ, артралгия, миалгия, неврологик иситма синдромида) қўлланилади.
Қўллаш усули ва дозалари
Доза индивидуал равишда танланади. Минимал самарали доза иложи борича қисқа вақт оралиқ давомида буюрилади.
Катталар
Ортофен Фортени овқатдан олдин қабул қилинади. Капсулалар чайнамасдан, бир стакан сув билан ичилади.
Препаратнинг суткалик дозаси, одатда Ортофен Форте препаратининг 1 капсуласини ташкил қилади. Касалликни енгил холатлари ва узоқ муддатли даволашда Ортофен Фортенинг суткада 1 капсуласини буюриш, одатда етарли бўлади.
Касалликнинг симптомлари кечаси ёки эрталаб кўпроқ намоён бўлганида, Ортофен Фортени кечасига қабул қилган маъқулроқ.
Ножўя таъсирлари
Ножўя реакцияларини ривожланиш тез-тезлигини таснифини самаралари: жуда тез холларда (≥10%), тез-тез (≥1% ва <10%), баъзида (≥0,1% ва <1%), кам холларда (<0,01%, шу жумладан айрим ҳолларда).
Овқат ҳазм қилиш тизими томонидан: жуда кўп ҳолларда – кўнгил айниши, қайд қилиш, диарея, унча кўп бўлмаган меъда-ичак қон кетишлари; тез ҳолларда – иштаҳани йўқолиши, диспепсия, метеоризм, қоринда спастик оғриқлар, меъда-ичак йўлларида яралар ҳосил бўлиши (баъзи холларда – қон кетиш ва тешилиш билан), қонда трансаминазалар фаоллигини ошиши; баъзида – қон аралаш қусиш, мелена ёки қон аралаш диарея, жигар функциясини бузилиши, ўткир гепатит сариқ касаллиги билан ёки усиз (жуда кам ҳолларда – яшин тезлигида кечувчи гепатит); жуда кам ҳолларда – стоматит, глоссит, қизилўнгачни шикастланиши, ярали колит ёки Крон касаллигини зўрайиши, панкреатит, қабзият, ичак тутилиши, ичакда чандиқли жараён, диафрагмасимон ичак стриктураси.
Марказий нерв тизими томонидан: тез-тез – бош оғриғи, бош айланиши, карахтлик ҳисси, қўзғалувчанлик, таъсирчанлик, чарчоқлик; жуда кам ҳолларда – сезишни бузилиши, таъм билишни бузилиши, хотирани бузилиши, дезориентация, тиришиш, тремор, кўришни бузилиши (кўришни ноаниқлиги ва иккита кўриш) қулоқларда шовқин, эшитишни бузилиши, психотик реакциялар, депрессия, қўрқув хисси, даҳшатли тушлар кўриш.
Сийдик-чиқариш йўллари тизими томонидан: баъзида – шишлар пайдо бўлиши (айниқса артериал гипертония ва буйрак етишмовчилиги бўлган пациентларда); жуда кам ҳолларда – интерстициал нефрит, ўткир буйрак етишмовчилиги, протенурия ва/ёки гематурия билан биргаликда кечувчи, некротик папиллит, нефротик синдром.
Юрак-қон томир тизими томонидан: жуда кам ҳолларда – юракни уриб кетиши, юрак етишмовчилиги, миокард инфаркти, артериал гипертензия.
Қон яратиш тизими томонидан: жуда кам ҳолларда – анемия, лейкопения, тромбоцитопения, панцитопения, агранулоцитоз, гемолитическая анемия.
Аллергик ва дерматологик реакциялар: тез-тез – тери тошмаси ва қичишиш; баъзида – сочларни тўкилиши, алопеция, эшакеми; жуда кам ҳолларда – экзантема, экзема, эритема, фотосенсибилизация, пурпура (шу жумладан, аллергик характерли), тери реакцияларининг оғир шакллари (Стивенс-Джонсон синдроми ва токсик эпидермал некролиз/Лайелл синдроми), умумий характерли юқори сезувчанликни оғир реакциялари (Квинке шиши, ҳансираш, тахикардия, анафилактик шоккча бўлган артериал босимни пасайиши), аллергик васкулит ва пневмонит.
Бошқалар: жуда кам ҳолларда – инфекцион-яллиғланиш касалликларини зўрайиши (масалан некротик фасцитни ривожланиши), асептик менингит симптомлари (аутоиммун касалликлари бўлган беморларада).
Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар
- препаратнинг таъсир этувчи ёки ёрдамчи моддаларига юқори сезувчанлик;
- анамнезда бронхоспазм, ўткир ринит, назал полипоз, эшакеми каби, ацетилсалицил кислотаси ёки бошқа ностероид яллиғланишга қарши препаратлар (НЯҚП) билан боғлиқ аллергик касалликларнинг мавжудлиги;
- зўрайиш давридаги меъда ва/ёки ўникки бармоқ ичакнинг яра касаллиги ёки меъда-ичак қон кетишлари;
- ичакнинг яллиғланиш касаллиги, масалан Крон касаллиги ёки ярали колит;
- оғир юрак етишмовчилиги (Нью-Йорк кардиологик ассоциацияси таснифи бўйича III-IV синфи);
- оғир жигар етишмовчилиги (жигар циррози асцит билан бирга);
- оғир буйрак етишмовчилиги (креатинин клиренси <30 мл/мин);
- коронар шунтлаш (ёки сунъий қон айланиш аппарати ишлатилганидан кейин) операциясидан кейинги оғриқ синдромини даволашда қўллаш мумкин эмас.
Дориларнинг ўзаро таъсири
Ортофен Форте бошқа НЯҚВ, ГКС, ацетилсалицил кислотаси, серотонинни қайта қамраб олиш селектив ингибиторлари билан бир вақтда қўлланганда меъда-ичак яралар ва қон кетишлар пайдо бўлиш хавфи ошади.
Ортофен Форте бир вақтда қўлланганида дигоксин, фенитоин ва литийиннг қон зардобидаги даражасини ошириши мумкин.
Ортофен Форте препарати диуретиклар ва гипотензив воситаларни таъсирини камайтиради.
Ортофен Форте калий тежовчи диуретиклар билан бир вақтда қўлланганида гиперкалемияга олиб келиши мумкин.
Ортофен Форте препарати метотрексатни қабул қилишдан олдин ва кейин 24 соат давомида қўлланилса қонда метотрексатнинг концентрацияси ва токсик таъсирини ошишига олиб келади.
Ортофен Форте циклоспоринни нефротоксик таъсирини кучайтириш мумкин.
Гипогликемик препаратлар ва антикоагулянтлар билан бирга қабул қилинганда қонда глюкоза даражасини ва қоннинг ивишини мунтазам назорат қилиш керак.
Пробенецид ва сульфинпиразон сақловчи дори воситалар организмдан диклофенакни чиқарилишини секинлаштириши мумкин.
Махсус кўрсатмалар
Барча ностероид яллиғланишга қарши воситалар (НЯҚВ) қўлланилганда огохлантирувчи симптомлари ёки анамнезида жиддий меъда-ичак ўзгаришлари ёки уларсиз ривожланган меъда-ичак қон кетишлари, яралар ёки перфорацияларни даволаш давомийлигининг ҳар қандай вақти давомида пайдо бўлиши ва ўлимга олиб келиши мумкин. Кекса ёшдаги беморлар бу кўринишлар, одатда, яна ҳам жиддий оқибатларга олиб келиши мумкин. Диклофенак натрий қабул қилаётган беморларда меъда-ичак қон кетишлари пайдо бўлса, дори воситасини бекор қилиши керак.
Плацебо назоратланган тадқиқотлар ЦОГ-2 нинг баъзи бир селектив ингибиторлари таъсирида тромболитик юрак-қон томир ва цереброваскуляр асоратлар хавфининг юқорилигини кўрсатади. Диклофенак билан максимал дозада узоқ вақт даволашни ўрганиш бўйича хозирги вақтгача маълум бўлган клиник тадқиқотлар эса, маълумотлар йўқ. Шунинг учун клиник тасдиқланган юрак ишемик касаллиги, цереброваскуляр бузилишлар, периферик артерияларининг окклюзион касалликлари ёки юқори хавф омиллари (масалан, артериал гипертензия, гиперлипидемия, қандли диабет, чекиш) бўлган пациентларга диклофенак қўллашнинг хавфи ва фойдасини синчиклаб баҳолаш керак. Хавф мавжуд бўлгани учун қисқа даволаш курси давомида энг кичик самарали доза қўлланиши лозим.
НЯҚВ нинг буйрак самараларига суюқликни ушлаб қолиш ва шиш, ва/ёки артериал гипертензия киради. Шунинг учун диклофенакни суюқликни ушлаб қолишга олиб келадиган юрак дисфункциялари бўлган пациентларга ва бошқа ҳолатларда эҳтиёткорлик билан қўллаш лозим.
Диуретиклар ёки тегишли ААФ ингибиторлари қўллаётган ёки гепаволемия ривожланиши хавфи юқори бўлган пациентларга ҳам эҳтиёткорлик билан буюрилади.
НЯҚВ, шу жумладан диклофенак натрий қўлланиши билан боғлиқ жуда кам ҳолатларда тери томонидан эксфолиатив дерматит, Стивенс-Джонсон синдроми ва токсик эпидермал некролиз каби жиддий реакциялар кузатилган. Бундай реакциялар ривожланишининг энг юқори хавфи даволашнинг биринчи ойида юзага келади. “Диклофенак натрий” препаратини қўллашни, терида биринчи марта тошмалар, шиллиқ қаватлар шикастланиши ёки юқори сезувчанликнинг ҳар қандай бошқа белгилари пайдо бўлганда тўхтатиш керак.
Бошқа НЯҚВ ларни қўллагандаги каби, кам ҳолатларда, диклофенакни илгари экспозициясиз аллергик реакциялар, шу жумладан анафилактик/анафилактоид реакциялар ҳам пайдо бўлиши мумкин.
НЯҚВ лар жиддий юрак-қон томирнинг тромботик кўринишлар; миокард инфаркти ва инсульт ривожланиш хавфини ошириши мумкин, шунинг учун диклофенак натрийни аортокоронар шунтлаш операциясидан кейинги оғриқни даволаш учун қўллаш тавсия этилмайди. Бошқа НЯҚВ каби, диклофенак натрий фармакодинамик хусусиятларига кўра инфекциянинг белгилари ва симптомларини ниқоблаши мумкин.
Огоҳлантиришлар.
– Умумий.
«Диклофенак натрий» препарати тизимли НЯҚВ, шу жумладан циклооксигеназа-2 нинг селектив ингибиторлари билан бирон-бир синергик фойда йўқлиги ва қўшимча ножўя самаралар келиб чиқиши мумкин бўлгани учун, бирга қўллашдан сақланиш керак. Препаратни кекса одамларга эҳтиёткорлик билан қўллаш лозим. Хусусан, соғлиғи яхши бўлмаган кексаларга ва тана вазни кўрсаткичи паст бўлган пациентлар учун энг кам самарали дозалар қўллаш тавсия этилади.
– Анамнезда астма.
Бронхиал астма, мавсумий аллергик ринит, бурун шиллиқ қавати шиши (яъни назал полиплари), ўпканинг сурункали обструктив касалликлари ёки нафас йўлларининг сурункали инфекциялари (айниқса аллергияга ўхшаш ринит симптомлари) бор бўлган беморларда бошқаларга қараганда астманинг зўрайиши (уларнинг анальгетикларни ўзлаштираолишлиги билан боғлиқ (анальгетик астма), Квинке шиши ёки эшакеми каби НЯҚВ га реакциялар тезроқ келиб чиқади. Шунинг учун, махсус олдини олиш чоралари тавсия қилинган (шошилинч ёрдам бериш учун тайёрлик). Бу чоралар, бошқа моддаларга аллергияси бўлган беморларда тери реакциялари, қичишиш ёки эшакеми ривожланганда ҳам тегишли. Диклофенак натрий бронхиал астмаси бўлган пациентларга парентерал қўлланилаётганда алоҳида эҳтиёткор бўлиш керак, чунки симптомлар зўрайиши мумкин.
– Овқат хазм қилиш йўлларига таъсири.
Бошқа НЯҚВ қўлланилгандаги каби “Диклофенак натрий” препаратини овқат ҳазм қилиш йўллари (ОҲҚЙ) томонидан бузилишлар тўғрисида хабар берувчи симптомлар ёки анамнезида меъда ёки ичак яраси, қон кетишлари ёки перфорациялар кўрсатилган пациентларга албатта тиббий кузатув ва махсус эҳтиёткор бўлиши керак. ОХҚЙ да қон кетиш бошланиши хавфи асоратлари бўлганларда, шунингдек кекса ёшдаги одамларда доза ошиши билан ошиб боради.
Анамнезида яраси бўлган, айниқса қон кетишлари ёки перфорация каби асоратлари бўлган пациентларда ва кекса ёшдаги одамларда, ОХҚЙ га токсик таъсири хавфини пасайтириш учун, даволаш минимал самарали дозадан бошланади ва шу дозада ушлаб турилади.
Бундай пациентлар учун, шунингдек, ацетилсалицил кислотаси (АСК) нинг кичик дозаларини сақловчи дори воситаларининг ва ОХҚЙга нохуш таъсир этиш хавфи билан бошқа дори воситаларини ёндош даволаш қўлланишига муҳтож беморларга ҳимоя воситаларини (масалан, протон помпа ингибиторлари ёки мизопростол) ни мажмуавий даволаш кўринишида бирга қўллаш мақсадга мувофиқ бўлиши мумкин.
Анамнезида меъда-ичак токсиклиги бўлган пациентлар, айниқса кекса ёшдагилар, ҳар қандай абдоминал симптомлари (айниқса ОХҚЙ қон кетишларида) тўғрисида хабар беришлари керак.
Огоҳлантиришлар яра ёки қон кетишлари пайдо бўлиш хавфини ошириш мумкин бўлган ёндош препаратлар (тизимли кортикостероидлар, антикоагулянтлар, антитромботик воситалар ёки серотонинни қайта қамраб олинишининг селектив ингибиторлари) қабул қилаётган беморларга ҳам тегишли.
Диклофенак натрийни анамнезида Крон касаллиги ёки носпецифик ярали колитлари каби ичакнинг яллиғланиш касалликлари бўлган беморларга, синчиклаб тиббий кузатув ўрнатиш ва уларнинг ҳолати зўрайиши мумкин бўлгани учун, олдини олиш чораларини кўриб, эҳтиёткорлик билан буюриш керак.
– Жигарга таъсири.
Диклофенак натрий жигар фаолиятини бузилиши бўлган пациентларга буюрилганда синчиклаб тиббий назорат ўрнатиш керак, чунки уларнинг холати ёмонлашиши мумкин.
Бошқа НЯҚВ қўлланилгандаги каби, бир ёки ундан кўпроқ жигар энзимларининг даражаси ошиши мумкин. “Диклофенак натрий” препарати билан узоқ муддатли даволашда (таблеткалар ёки суппозиторийлар билан), олдини олиш чораси сифатида жигар фаолиятини устидан мунтазам назорат қилинади. Агар жигар фаолияти бузилишлари сақлаётган бўлса ёки кучайса, агар клиник белгилари ёки симптомлар жигар касалигининг чуқурлашиши билан боғлиқ бўлса ёки, агар бошқа ўзгаришлар (масалан эозинофилия, тошмалар) кузатилса “Диклофенак натрий” препаратини қўллашни тўхтатиш керак. Гепатит каби касалликлар кечиши продормал симптомларсиз ўтиши мумкин.
Диклофенак натрий жигар порфирияси бўлган пациентларда қўлланилаётганда, хуружлар эҳтимоли бўлгани учун, эҳтиёткорлик лозим.
– Буйракларга таъсири.
НЯҚВ билан даволаганда суюқлик ушланиб қолиши ва шишлар тўғрисида хабарлар бўлгани учун, юрак ёки буйрак фаолиятини бузилиши бўлганида (шу жумладан, гиповолемия фонида функционал буйрак етишмовчилиги, нефротоксик синдром, югурикли нефропатия ва компенсацияланмаган жигар циррози), анамнезида артериал гипертензия, кекса ёшдаги беморлар, диуретиклар билан ёндош даволанаётган беморлар ёки буйрак фаолиятига сезиларли таъсир этадиган препаратлар қабул қилаётган беморлар ва турли сабаблар натижасида ҳужайрадан ташқари суюқлик ҳажми сезиларли камайган пациентлар (масалан, жиддий жаррохлик аралашувларидан кейин) га алоҳида аҳамият бериш керак. Бундай ҳолатларда олдини олиш чораси сифатида буйрак фаолияти мониторинги тавсия этилади. Даволашни тўхтатиш, одатда даволашдан олдинги ҳолатга қайтишга олиб келади.
– Гематологик кўрсаткичларга таъсири.
Бошқа НЯҚВ каби, препарат узоқ вақт қўлланилганда қон манзарасини мониторинги тавсия этилади.
Бошқа НЯҚВ лар каби, диклофенак натрий тромбоцитлар агрегациясини вақтинча сусайтириши мумкин.
Гемостазни бузилиши бўлган беморларни синчиклаб назорат қилиб туриш керак.
Ҳомиладорлик ва эмизиш даврида қўлланиши.
Ҳомиладорлик.
Она учун потенциал фойда ҳомила учун хавфдан устунлик қилгандаги ҳолатлардан ташқари, диклофенак натрийни ҳомиладорликнинг биринчи икки уч ойларида қўллаш мумкин эмас. Бошқа ностероид яллиғланишга қарши воситалари каби, диклофенак натрийни ҳомиладорликнинг учинчи уч ойлигида, бачадон қисқариши йўқолиши ва/ёки ductus arteriosus нинг вақтидан олдин бекилиши мумкинлиги натижасида қўллаш мумкин эмас.
Эмизиш даври.
Бошқа НЯҚВ каби, диклофенак кўп бўлмаган миқдорда кўкрак сутига киради. Шунинг учун, болага нохуш таъсир бўлишига йўл қўймаслик учун, диклофенак натрийни эмизиш даврида қўлланилмасин.
Фертиллик.
Бошқа НЯҚВ каби, диклофенак натрий аёллар фертилигига таъсир этиши мумкин. Ҳомиладорликни режалаштираётган аёлларга препарат тавсия этилмайди. Ҳомиладор бўлиши қийин бўлган ёки инфертиллик бўйича текширувдан ўтаётган аёллар “Диклофенак натрий” препаратини қабул қилишни тўхтатишлари керак.
Болалар.
“Диклофенак натрий” инъекция учун эритмаси кучли таъсир кўрсатгани сабабли болаларда (18 ёшгача) қўлланилмайди.
Автотранспортни бошқариш ёки бошқа механизмлар билан ишлашда реакция тезлигига таъсир этиш хусусиятлари.
“Диклофенак натрий” препарати билан даволанаётган пациентларда кўришни бузилишлари, бош айланиши, вертиго, уйқучанлик ёки марказий нерв тизими томонидан бошқа бузилишлар кузатилса, автотранспортни бошқариш ва механизмлар билан ишлашдан сақланиш керак.
Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтганидан кейин ишлатилмасин.
Дозани ошириб юборилиши
Диклофенак натрийнинг дозасини ошириб юборилишини типик клиник симптомлари маълум эмас. Дозаси ошириб юборилганида қусиш, меъда-ичакдан қон кетиши, диарея, бош айланиши, қулоқларни шанғиллаши ёки тиришишлар кузатилиши мумкин. Жиддий заҳарланиш кузатилганида ўткир буйрак етишмовчилиги ва жигарни шикастланиши бўлиши мумкин.
Даволаш. Артериал гипотензия, буйрак етишмовчилиги, тиришишлар, меъда-ичак йўлларининг шиллиқ қаватини таъсирланиши ва нафас фаолиятини сусайиши каби асоратлар кузатилганида тутиб турувчи ва симптоматик даволаш кўрсатилган. НЯҚВ ни плазма оқсиллари билан боғланиш даражаси юқорилиги ва экстенсив метаболизмга учраши туфайли, махсус даволаш, масалан, жадаллаштирилган диурез, гемодиализ ёки гемоперфузия уларни организмдан чиқарилишида муҳим аҳамиятга эга эмас.
Препаратнинг потенциал токсик дозасини қабул қилиш натижасида дозаси ошириб юборилганида фаоллаштирилган кўмир қабул қилиш керак. Агар дозани ошириб юборилиши ҳаёт учун потенциал ҳавф солувчи дозада қабул қилиш натижасида ривожланган бўлса, меъдани тозалаш (қусишни сунъий равишда чақириш ёки меъдани ювиш) керак.
Чиқарилиш шакли
10 та капсула контур уяли ўрамда. 1, 2, 3та контур уяли ўрамлар қўллаш бўйича йўриқномаси билан картон қутига жойланади.
Сақлаш шароити
Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 250С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.
Яроқлилик муддати
3 йил.
Дорихоналардан бериш тартиби
Рецепт бўйича.