ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА
ОРНИФЛОКС
ORNIFLOX
Препаратнинг савдо номи: Орнифлокс
Таъсир этувчи моддалар (ХПН): офлоксацин, орнидазол
Дори шакли: қобиқ билан қопланган таблеткалар.
Таркиби:
фаол моддалар: офлоксацин – 200 мг, орнидазол – 500 мг;
ёрдамчи моддалар: маккажўхори крахмали, микрокристаллик целлюлоза, натрий лаурил сульфати, повидон (К 30), лактоза, тальк, кремний диоксид коллоидный, магний стеарати, натрий крахмал гликоляти.
қобик таркиби: гипермеллоза, тальк, пропиленгликоль, Сансет сариқ бўёғи, диоксид титани, макрогол (тип 6000).
Таърифи: овал шаклидаги, оч-тўқ сариқ рангидан, ўта тўқ сариқдан-тўқ сариқ ранггача бўлган қобиқ билан қопланган, бир томони рискали таблеткалар.
Фармакотерапевтик гурухи: Антибактериал синтетик восита.
АТХ коди: J01RA
Фармакологик хусусиятлари
Мажмувий препарат, унинг таъсири фаол компонентларининг фармакологик хусусиятлари билан боғлиқ.
Офлоксацин фторхинолонлар гуруҳига киради. Бактерицид таъсири бошқа фторхинолонлар каби, унинг ДНК – гираза ферментини ингибирлаши, ҳужайраларнинг бўлинишини сусайтириши, микроорганизм ҳужайралари цитоплазмасининг структурасини ўзгартиришини чақириш қобилияти билан белгиланади. Кенг таъсир доирасига эга.
Асосан грамманфий ва айрим граммусбат микроорганизмларга, шу жумладан пенициллинларга, аминогликозидларга, цефалоспоринларга, сульфаниламидларга чидамлиларга ҳам таъсир қилади.
Офлоксациннинг таъсир доираси микроорганизмларнинг қуйидаги турларини ўз ичига олади:
– Аэроб грамманфий бактериялар: E.coli, Klebsiella spp., Salmonella spp,, Proteus spp., Shigella spp., Yersinia spp., Enterobacter spp., Morganella morganii, Providencia spp., Vibrio spp., Citrobacter spp., Campilobacter spp., Ps. cepasia, Neisseria gonorrhea, N.meningitides, Haemophilusinfluenzae, Acinetobacter spp., Moraxella catarrhalis;
– Аэроб граммусбат бактериялар: стафилококклар, пенициллиназани ишлаб чиқарадиган ва ишлаб чиқармайдиган штаммларини ҳам қўшиб: Streptococcus spp (айниқса бета-гемолитик стрептококклар;
Офлоксацинга ўртача сезгир микроорганизмлар: Enterococcus faecali, Streptococcus pneumoniae, Pseudomonas spp, Legionella spp., Serratia spp., Bacteriodes spp., Fusobacterium spp., Gardnerella vaginalis, Ureaplasma urealiticum, Bruccela spp. M. Tuberculosis;
Препаратга сезгир бўлмаган анаэроб бактериялар: Treponema pallidum, вируслар, замбуруғлар ва соддалар.
Орнидазол- протозойларга қарши восита, 5-нитроимидазол ҳосиласи. Протозой ва аралаш инфекцияларни даволашда юқори самарадорликга эга. Trichomonas vaginalis, Entamoeba histolytica, Giardia lamblia (Giardia intestinalis), шунингдек айрим Bacteroides ва Clostridium spp каби анаэроб бактерияларга, шунингдек анаэроб коккларга нисбатан фаол.
Препарат биттадан кўп қўзғатувчи тури бўлган кўпчилик аралаш инфекцияларда ва мажмуавий қўллаш зарурати бўлган ҳолларда самарали.
Фармакокинетикаси
Офлоксацин меъда-ичак йўлларидан деярли тўлик сўрилади. Биокиришаолишлиги 96 % дан 100% гача. Максимал концентрациясига (С max) 30-60 минут давомида эришилади. Плазма оқсиллари билан боғланиши 25% ни ташкил қилади. Ярим чиқарилиш даври (Т1/2) 6-7 соатни ташқил қилади. 90% гача қисми ўзгармаган ҳолда асосан сийдик билан чиқарилади. Гематоэнцефалик ва йўлдош тўсиқлари орқали ўтади.
Орнидазол ичга қабул қилинганда осон ва тез сўрилади. Биокиришаолишлиги 90% ни ташкил қилади. Плазмада Сmax га 3 соатдан кейин эришилади. Плазма оқсиллари билан тахминан 13% боғланади. Орқа мия суюқлигига, организмнинг бошқа суюқликлари ва тўқималарига киради. Жигарда метаболизмга учрайди Т1/2 13 соатни ташкил қилади. Сийдик билан препаратнинг 63% гача миқдори, ахлат билан 22% гача миқдори чиқарилади.
Кўлланилиши
Препаратнинг компонентларига сезгир қўзғатувчилар (микроорганизмлар ва соддалар) томонидан чақирилган аралаш инфекцияларни даволаш учун қўлланади:
– сийдик-жинсий аъзолари тизимининг касалликлари: ўткир ва сурункали пиелонефрит, простатит, цистит, эпидидимит, жарроҳлик инфекциялари, сийдик-жинсий йўлларининг асоратланган ва қайталанувчи инфекциялари;
– гинекологик касалликлар;
– пенициллинга чидамли гонококклар, хламидиялар, трихомонадалар ва бошқа микроорганизмлар томонидан чақириладиган, жинсий йўли орқали юқадиган касалликлар;
– қорин бўшлиғи аъзолари ва ўт-сафро йўлларининг инфекциялари, шунингдек амёбиаз – амёба дизентерияси, ичакдан ташқари шакллари, айниқса жигарнинг амёбали абсцесси, лямблиоз ва қорин тифи, салмонеллез, шигеллез каби бошқа инфекцион касалликлар;
– оғиз бўшлиғининг инфекциялари, ўткир некротик ярали гингивит;
– иммун танқислиги бўлган беморлар ёки нейтропенияли беморларда инфекцион асоратларни олдини олиш;
– операциядан олдинги тайёрлаш ёки жарроҳлик инфекцияларни, айниқса гастроэнтерологияда операциядан кейинги даволаш.
Қўллаш усули ва дозалари
Препаратни ичга, чайнамасдан сув билан бирга овқат қабул қилишдан қатъий назар ҳам қабул қилиш мумкин.
2 ойдан ортиқ қабул қилиш тавсия этилмайди. Препаратнинг дозасини ва даволаш давомийлигини шифокор белгилайди. Катталар учун ўртача доза 1 таблеткадан суткада 2 марта буюрилади, даволаш давомийлиги 7-10 кун; даволашни касалликнинг клиник белгилари йўқолганидан кейин камида 3 кун давом эттириш лозим.
Ножўя таъсирлари
Овқат ҳазм қилиш тизими томонидан: кўнгил айниши, қусиш, иштаҳани йўқолиши, энтероколит, гипогликемик препаратлар қабул қилаётган, қандли диабети бўлган беморларда гипогликемия, диарея, қорин оғриғи, меъдада дискомфорт ҳисси, анорексия, жигар ферментларининг даражасини ва/ёки билирубинни ошиши; кам – холестатик сариқлик, жигарни оғир шикастланиши, сохтамембраноз колит.
Марказий нерв тизими томонидан: бош оғриғи, бош айланиши, уйқусизлик, дисфория, онгни чалкашиши, депрессия, галлюцинация, уйқучанлик, тремор, невропатия, парестезия ёки гиперпарестезиялар, кўришни бузилиши, таъмни бузилиши; кам- тиришишлар, эшитишни, ҳид билишни бузилишлари, онгни йўқолиши, бош мия ички босимини ошиши.
Юрак-томир тизими томонидан: тахикардия, артериал босимни транзитор пасайиши, тенденитлар, айниқса кекса ёшдаги пациентларда.
Қон яратиш тизими томонидан: анемия, лейкопения, эозинофилия, агронулоцитоз, тромбоцитопения, панцитопения; кам- гемолитик анемия.
Сийдик чиқариш тизими томонидан: буйраклар фаолиятини транзитор бузилиши; кам- ўткир интерстициал нефрит ёки қон зардобида креатинин даражасини ошиши, у ўткир буйрак етишмовчилигигача ривожланиши мумкин.
Суяк мушак тизими томонидан: ҳолсизлик, бўғим ва мушакларда оғриқ, пайларда оғриқ, пайларни яллиғланиши ва узилиши.
Дерматологик реакциялар: тери тошмаси, қичишиш, фотосенсибилизация.
Аллергик реакциялар: жуда кам- кўп шаклли эритема, Стивенс-Джонсон синдроми, Лайелл синдроми, васкулит, анафилаксия, иситма, диспноэ, ангионевротик шиш, пневмонит.
Бошқалар: қонда глюкоза даражасини ошиши.
Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар
Препаратнинг компонентларига юқори сезувчанлик (аллергия), тутқаноқ, марказий нерв тизимининг тиришишга мойиллиги бўлган шикастланишлари (бош мия жароҳатидан, инсультдан, мия ва мия пардаларининг яллиғланиш жараёнларидан кейинги ҳолатлар), 16 ёшгача бўлган болалар, ҳомиладорлик, эмизиш даври.
Дориларнинг ўзаро таъсири
Антацид препаратларни қабул қилишда ёки темир сақловчи препаратларни қабул қилаётган бўлсангиз, препаратнинг самарадорлиги сусаяди, шунинг учун препаратни кўрсатилган препаратлардан 2 соат олдин ёки 2 соат кейин қабул қилиш лозим.
Ностероид яллиғланишга қарши воситалар билан бир вақтда қўлланганида марказий нерв тизимига ва тутқаноқ хуружларининг ривожланишига рағбатлантирувчи таъсирини ҳавфи ошади. Пробенецид, циметидин, фуросемид ва метотрексат билан бир вақтда қўлланганида, препаратни сийдик билан чиқарилиши камаяди, Т1/2 даври узаяди ва унинг заҳарли таъсирининг ҳавфи ошади. Орнифлокс кумарин қатори антикоагулянтларнинг самарасини кучайтиради, векуроний бромидининг миорелаксацияловчи таъсирини оширади.
Махсус кўрсатмалар
Агарда Сиз препарат билан даволанаётган бўлсангиз, зарурати бўлмаса, тўғри қуёш нурлари таъсири остида бўлмаслик керак, ультрабинафша нурлари (симоб-кварц лампалари, солярий) билан нурланишдан сақланиш керак.
Қандни камайтирувчи препаратларни қабул қилаётган қандли диабети бўлган беморларда препаратни эҳтиёткорлик билан қўллаш лозим.
Буйраклар фаолиятини бузилиши ёки жигарни оғир шикастланиши (цирроз) бўлган беморларда ўртача суткалик дозани (2 таблетка) оширмаслик лозим.
Транспорт воситаларини бошқараётган, машина ва механизмларда ишлаётган пациентлар нерв тизими томонидан юз бериши мумкин бўлган нохуш самараларни ёдда тутишлари лозим.
Препаратни узоқ муддат қўллаш препаратга чидамли микроорганизмларни ўсиши билан боғлиқ бўлган иккиламчи инфекцияни чақириши мумкин.
Препарат билан даволаниш вақтида алкоголли ичимликларини истеъмол қилишдан сақланиш керак.
Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва уни яроқлилик муддати ўтганидан кейин ишлатилмасин.
Дозани ошириб юборилиши
Симптомлари: бош айланиши, онгни чалкашиши, тутқаноқсимон хуружлар, кўнгил айниши ва қусиш, қоринда оғриқ, шилиқ қаватларнинг эрозив шикастланишлари.
Даволаш: Симптоматик. Антидоти йўқ.
Чиқарилиш шакли
Қобиқ билан қопланган таблеткалар.
№10, №20, №30, №40, №50 таблеткалар қўллаш бўйича йўриқномаси билан картон қутига жойланган.
Сақлаш шароити
Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 250 С дан юқори бўлган ҳароратда сақлансин.
Дорихоналардан бериш тартиби
Рецепт бўйича.
Яроқлилик муддати
3 йил.