ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА
ОРНИЛОКС
ORNILOX
Препаратнинг савдо номи: Орнилокс
Таъсир этувчи моддалар (ХПН): офлоксацин ва орнидазол
Дори шакли: қобиқ билан қопланган таблеткалар
Таркиби
Ҳар бир таблетка қуйидагиларни сақлайди:
Фаол моддалар: офлоксацин 200 мг ва орнидазол 500 мг
Ёрдамчи моддалар: микрокристаллик целлюлоза, приможел, кроскармеллоза натрий, коллоид кремний диоксиди, тальк, магний стеарати.
Таърифи: чўзинчоқ шаклли, зарғалдоқ рангли плёнка қобиқ билан қопланган, бир томони рискали таблеткалар.
Фармакотерапевтик гуруҳи: антибактериал воситалар.
Фармакологик хусусиятлари
Таъсири фаол компонентларининг фармакологик хусусиятлари билан боғлиқ бўлган мажмуавий препаратдир.
Офлоксацин фторхинолонлар гуруҳига киради. Бактерицид таъсири бошқа фторхинолонлар каби, унинг ДНК – гираза ферментини ингибирлаши, ҳужайраларнинг бўлинишини сусайтириши, микроорганизм ҳужайралари цитоплазмасининг структурасини ўзгаришини чақириш қобилияти билан белгиланади. Кенг таъсир доирасига эга. Асосан грамманфий ва айрим граммусбат микроорганизмларга, шу жумладан, пенициллинлар, аминогликозидлар, цефалоспоринлар, сульфаниламидларга чидамлиларли микроорганизмларга таъсир қилади. Офлоксациннинг таъсир доираси қуйидаги микроорганизмларнинг турларини ўз ичига олади: Аэроб грамманфий бактериялар: E.coli, Klebsiella spp., Salmonella spp., Proteus spp., Shigella spp., Yersinia spp., Enterobacter spp., Morganella morganii, Providencia spp., Vibrio spp., Citrobacter spp., Campilobacter spp., Ps. cepasia, Neisseria gonorrhea, N.meningitides, Haemophilus influenzae, Acinetobacter spp., Moraxella catarrhalis;
Аэроб граммусбат бактериялар: стафилококклар, шу жумладан пенициллиназани ишлаб чиқарадиган ва ишлаб чиқармайдиган штаммлар: Streptococcus spp. (айниқса бета-гемолитиклар);
Офлоксацинга ўртача сезгир микроорганизмлар: Enterococcus faecalis, Streptococcus pneumoniae, Pseudomonas spp, Legionella spp. Serratia spp, Bacteriodes spp., Fusobacterium spp., Gardnerella vaginalis, Ureaplasma urealiticum, Bruccela spp. M. Tuberculosis.
Препаратга анаэроб бактериялар, Treponema pallidum, вируслар, замбуруғлар ва содда айвонлар сезгир эмаслар.
Орнидазол – протозойларга қарши восита, 5-нитроимидазол ҳосиласи. Протозой ва аралаш инфекцияларни даволашда юқори самарадорликга эга. Trichomonas vaginalis, Entamoeba histolytica, Giardia lamblia (Giardia intestinalis), шунингдек айрим Bacteroides ва Clostridium spp каби анаэроб бактерияларга, ҳамда анаэроб коккларга нисбатан фаол.
Препарат биттадан кўп қўзғатувчи тури бўлган кўпчилик аралаш инфекцияларда ва мажмуавий қўллашнинг зарурати бўлган ҳолда самарали.
Фармакокинетикаси
Офлоксацин меъда-ичак йўлларидан деярли тўлик сўрилади. Биокираолишлиги 96% дан 100% гачани ташкил қилади. Максимал концентрацияга (Сmax) 30-60 минут давомида эришилади. Плазма оқсиллари билан боғланиши 25% ни ташкил қилади. Ярим чиқарилиш даври (Т1/2) 6-7 соатни ташқил қилади. 90% гачаси ўзгармаган ҳолда асосан сийдик билан чиқарилади. Гематоэнцефалик ва йўлдош тўсиқлари орқали ўтади.
Орнидазол ичга қабул қилинганда осон ва тез сўрилади. Биокираолишлиги 90% ни ташкил қилади. Плазмада Сmax га 3 соатдан кейин эришилади. Плазма оқсиллари билан тахминан 13% боғланади. Орқа мия суюқлигига, организмнинг бошқа суюқликлари ва тўқималарига киради. Жигарда метаболизмга учрайди. Т1/2 13 соатни ташкил қилади. Сийдик билан препаратнинг 63% гачаси, ахлат билан 22% гачаси чиқарилади.
Қўлланилиши
Препаратнинг компонентларига сезгир қўзғатувчилар (микроорганизмлар ва содда ҳайвонлар) чақирган аралаш инфекцияларни даволаш учун қўлланади:
- сийдик жинсий аъзолари тизимининг касалликлари: ўткир ва сурункали пиелонефрит, простатит, цистит, эпидидимит, сийдик-жинсий йўлларининг асоратланган ва қайталанувчи инфекцияларида;
- гинекологик касалликларда;
- пенициллинга чидамли гонококклар, хламидиялар, трихомонадалар ва бошқа микроорганизмлар томонидан чақирилган, жинсий йўли орқали юқадиган касалликларда;
- қорин бўшлиғи аъзолари ва ўт йўлларининг инфекциялари, шунингдек амёбиаз – амёба дизентерияси, ичакдан ташқари шакллари, айниқса жигарнинг амёбали абсцесси, лямблиоз ва қорин тифи, салмонеллёз, шигеллёз каби бошқа инфекцион касалликларда;
- оғиз бўшлиғининг инфекциялари, ўткир некротик ярали гингивитда;
- иммун танқислиги бўлган беморлар ёки нейтропенияли беморларда инфекцион асоратларни олдини олишда;
- операциядан олдинги тайёрлаш ёки жарроҳлик инфекцияларни операциядан кейинги даволаш, айниқса гастроэнтерологияда.
Қўллаш усули ва дозалари
Препаратни ичга, чайнамасдан сув билан бирга овқатдан олдин ҳам, кейин ҳам қабул қилиш мумкин. 2 ойдан ортиқ қабул қилиш тавсия этилмайди. Препаратнинг дозасини ва даволашнинг давомийлигини шифокор белгилайди. Катталар учун ўртача доза 1 таблеткадан суткада 2 марта, даволашнинг давомийлиги 7-10 кун; даволашни касалликнинг клиник белгилари йўқолганидан кейин камида 3 кун давом эттириш лозим.
Ножўя таъсирлари
Овқат ҳазм қилиш тизими томонидан: кўнгил айниши, қусиш, диарея, қоринда оғриқ, меъдада дискомфорт ҳисси, анорексия, жигар ферментларининг даражасини ва/ёки билирубиннинг ошиши; кам – холестатик сариқлик, жигарни оғир шикастланиши, сохтамембраноз колит.
Марказий нерв тизими томонидан: бош оғриғи, бош айланиши, уйқусизлик, дисфория, онгни чалкашиши, депрессия, галлюцинация, уйқучанлик, тремор, невропатия, парестезия ёки гиперпарестезиялар, кўришни бузилиши, таъмнинг бузилиши, кам – тиришишлар, эшитишни, ҳид билишни бузилишлари, ҳушдан кетиш, бош мия ички босимини ошиши.
Юрак-томир тизими томонидан: тахикардия, артериал босимни транзитор пасайиши. Қон яратиш тизими томонидан: анемия, лейкопения, агронулоцитоз, тромбоцитопения, панцитопения; кам – гемолитик анемия.
Сийдик чиқариш тизими томонидан: буйраклар фаолиятини транзитор бузилиши; кам – ўткир интерстициал нефрит ёки қон зардобида креатинин даражасини ошиши, у ўткир буйрак етишмовчилигигача ривожланиши мумкин.
Суяк-мушак тизими томонидан: ҳолсизлик, бўғим ва мушакларда оғриқ, пайларда оғриқ, пайларни яллиғланиши ва узилиши.
Дерматологик реакциялар: тери тошмаси, қичишиш, фотосенсибилизация.
Аллергик реакциялар: жуда кам – кўп шаклли эритема, Стивенс-Джонсон синдроми, Лайелл синдроми, васкулит, анафилаксия, иситма, диспноэ, ангионевротик шиш, пневмонит.
Бошқалар: қонда глюкоза даражасини ошиши.
Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар
Препаратнинг компонентларига юқори сезувчанлик (аллергия), тутқаноқ, марказий нерв тизимининг тиришишга мойиллик билан бўлган шикастланишлари (бош мия жароҳатидан, инсультдан, мия ва мия пардаларининг яллиғланиш жараёнларидан кейин), 16 ёшгача бўлган болалар, ҳомиладорлик, эмизиш даврида қўллаш мумкин эмас.
Дориларнинг ўзаро таъсири
Агар Сиз антацид препаратларни ёки темир сақловчи препаратларни қабул қилаётган бўлсангиз, препаратнинг самарадорлиги сусаяди, шунинг учун препаратни кўрсатилган препаратлардан 2 соат олдин ёки 2 соат кейин қабул қилиш лозим.
Ностероид яллиғланишга қарши воситалар билан бир вақтда қўлланганида марказий нерв тизимига ва тутқаноқ хуружларининг ривожланишига рағбатлантирувчи таъсирининг хавфи ошади.
Пробенецид, циметидин, фуросемид ва метотрексат билан бир вақтда қўлланганида, препаратнинг сийдик билан чиқарилиши камаяди, Т1/2 даври узаяди ва унинг токсик таъсирини ҳавфи ошади.
Препарат кумарин қатори антикоагулянтларнинг самарасини кучайтиради, векуроний бромидининг миорелаксацияловчи таъсирини оширади.
Махсус кўрсатмалар
Агар Сиз препарат билан даволанаётган бўлсангиз, заруратсиз, тўғридан-тўғри қуёш нурлари таъсири остида бўлмаслигингиз керак, ультрабинафша нурлари (симоб-кварц лампалари, солярий) билан нурланишдан сақланиш керак.
Қандни камайтирувчи препаратларни қабул қилаётган қандли диабетли беморларда препаратни эҳтиёткорлик билан қўллаш лозим.
Буйраклар фаолиятининг бузилиши ёки жигарнинг оғир шикастланиши (цирроз) бўлган беморларда ўртача суткалик дозани (2 таблетка) оширмаслик лозим. Транспорт воситаларини бошқараётган, машина ва механизмларда ишлаётган пациентлар нерв тизими томонидан юз бериши мумкин бўлган нохуш самараларни ёдда тутишлари лозим. Препаратни узоқ муддат қўллаш препаратга чидамли микроорганизмларнинг ўсиши билан боғлиқ бўлган иккиламчи инфекцияни чақириши мумкин. Препарат билан даволаниш вақтида алкоголли ичимликларини истеъмол қилишдан сақланиш керак.
Препаратни болалар олаолмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач ишлатилмасин.
Дозани ошириб юборилиши
Симптомлари: бош айланиши, онгни чалкашиши, тутқаноқсимон хуружлар, кўнгил айниши ва қусиш, қоринда оғриқ, шиллиқ қаватларнинг эрозив шикастланишлари.
Даволаш: Симптоматик даволаш. Антидоти йўқ.
Сақлаш шароити
Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25о С дан юқори бўлган ҳароратда.
Яроқлилик муддати
3 йил.
Дорихоналардан бериш тартиби
Рецепт бўйича.