ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА
ЛЮГОЛНИНГ ГЛИЦЕРИНЛИ ЭРИТМАСИ
SOLUTIO LUGOLI CUM GLYCERINO
Препаратнинг савдо номи: Люголнинг глицеринли эритмаси.
Таъсир этувчи моддалар: Йод, калий йодиди, глицерин.
Дори шакли: Эритма.
100 мл эритманинг таркиби:
Йод……………………………. 1 г;
Калий йодиди……………. 2 г;
Глицерин…………………….94 г;
Тозаланган сув…………… 3 г.
Фармакотерапевтик гуруҳи: Антисептик ва дезинфекцияловчи восита.
Фармакологик хусусиятлари
Антисептик таъсир кўрсатади.
Қўлланилиши
Ҳалқум ва ҳиқилдоқнинг шиллиқ қаватини яллиғланиш касалликларида, ангуляр стоматитда қўлланади.
Қўллаш усули ва дозалари
Маҳаллий. Эритма билан халқум ва ҳиқилдоқнинг шиллиқ қаватларига суртилади.
Ножўя таъсирлари
Аллергик реакциялар. Узоқ қўлланганда “йодизм” ҳолатлари (ринит, эшакеми, ангионевротик шиш, сўлакни оқиши, кўзни ёшланиши, ҳусунбузарли тошма) юз бериши мумкин.
Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар
Ўта юқори сезувчанлик, жигар ва буйракнинг оғир касалликлари.
Махсус кўрсатмалар
Препарат болалар олаолмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтганидан кейин ишлатилмасин.
Чиқарилиш шакли
Эритма 10, 20, 25, 40, 50 ва 100 мл дан флаконларда.
Сақлаш шароити
Ёруғликдан ҳимояланган жойда, 250С юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.
Яроқлилик муддати
3 йил.
Дорихоналардан бериш тартиби
Рецептсиз.