📜 Инструкция по применению Фамотидин
💊 Состав препарата Фамотидин
✅ Применение препарата Фамотидин
📅 Условия хранения Фамотидин
⏳ Срок годности Фамотидин

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

ФAМОТИДИН-ЛАХИСАМ

FAMOTIDIN-LAXISAM

 

Препаратнинг савдо номи: Фамотидин-Лахисам

Таъсир этувчи модда (ХПН): фамотидин

Дори шакли: инъекция учун эритма тайёрлаш учун лиофилизация қилинган кукун

Таркиби: 

Лиофилизация қилинган кукун сақловчи бир флакон қуйидагиларни сақлайди:

фаол модда: фамотидин – 20,0 мг;

ёрдамчи моддалар: динатрий гидрогенфосфат дигидрати – 2,40 мг, L-аспарагин кислотаси – 16,0 мг, маннитол – 80,0 мг, натрий дигидрогенфосфат дигидрати – 0,933 мг, инъекция учун сув – етарли миқдорда.

Эритувчи сақловчи бир ампула қуйидагиларни сақлайди: инъекция учун 0,9% ли натрий хлориди 5 мл.

Таърифи: оқ рангли лиофилизация қилинган масса.

Фармакотерапевтик гуруҳи: меъда ва ўн икки бармоқ ичак яра касаллигига қарши восита (Н2-блокатори)

АТХ коди: А02ВА03

 

Фармакологик хусусиятлари

Фармакодинамикаси

Фамотидин Н2-гистамин рецепторларининг кучли рақобатли ингибиторидир. Фамотидиннинг асосий клиник аҳамиятли фармакологик таъсири меъда секрециясини ингибиция қилиш ҳисобланади. Фамотидин кислотанинг концентрациясини ҳам, меъда секрециясининг ҳажмини ҳам пасайтиради, айни вақтда пепсиннинг секрецияси меъда ширасини ажралиб чиққан ҳажмига пропорционаллиги қолади.

Фамотидин соғлом кўнгиллиларда ҳам ва гиперсекрецияси бўлган беморларда ҳам меъданинг базал ва тунги секрециясини ҳам пентагастрин, бетазол, кофеин, инсулин ва адашган нервининг физиологик рефлекси билан рағбатлантирилган секрецияни ҳам ингибиция қилади. 20 ва 40 мг дозалар ишлатилганидаги секрецияни ингибиция қилишининг давомийлиги 10-12 соатни ташкил қилади. 20 ва 40 мг дозаларни кечки вақтда бир марта перорал қабул қилиш хлорид кислотанинг базал ва тунги секрециясини ингибиция қилишини таъминлайди. Фамотидин-Лахисам оч қоринга ёки овқат қабул қилгандан кейинги зардобдаги гастриннинг даражасига деярли таъсир кўрсатмайди. Фамотидин меъдани бўшашига, меъда ости безининг экзокрин функциясига, жигарда ва портал тизимда қон оқимига таъсир кўрсатмайди. Фамотидин жигарнинг цитохром Р-450 фермент тизимига таъсир қилмайди. Препаратнинг антиандроген таъсири аниқланмаган. Фамотидин билан даволагандан кейин зардобдаги гормонларнинг даражаси ўзгармаган.

Фармакокинетикаси

Плазма оқсиллари билан боғланиши нисбатан паст: 15-20%. Плазмадан ярим чиқарилиш даври 2,3-3,5 соат. Креатинин клиренси минутига 10 мл кам бўлган ҳолларда ярим чиқарилиш даври 20 соатгача етиши мумкин. Жигарда метаболизмга учрайди, ягона маълум метаболити сульфоксиддир.

Фамотидиннинг 65-70% сийдик орқали ўзгармаган кўринишида, 30-35% метаболит кўринишида чиқарилади. Йўлдош орқали ўтади, кўкрак сути билан ажралади. Юборилган дозанинг катта бўлмаган миқдори сульфоксид кўринишида чиқарилиши мумкин. 

 

Қўлланилиши

Препарат қуйидаги касалликларда қўлланади:

  • меъданинг хавфсиз яраси;
  • меъданинг малигнизацияланмаган яраси;
  • гастро-эзофагал рефлюкс касаллиги;
  • полиэндокрин аденоматоз.

 

Қўллаш усуллари ва дозалари

Тайёрланган эритма фақат вена ичига юбориш мумкин.

Препарат фақат стационарда ишлатилади. Препарат перорал қабул қилиш имконияти бўлмаганда қўлланади.

Тавсия қилинган доза кунига икки марта (ҳар 12 соатда) вена ичига (в/и) 20 мг ни ташкил қилади.

Зўрайиш босқичидаги меъда ва ўн икки бармоқ ичак яра касалликлари ва гиперсекретор ҳолатларда: в/и секин 20 мг дан суткада 2 марта 2 минут давомида суюлтирилган ҳолатда; в/и инфузия: секин 20 мг дан суткада 2 марта 15-30 минут давомида юборилади.

Рефлюкс-эзофагитда: бошланғич доза 20 мг, суткада 2 марта в/и секин юборилади.

Золингер-Эллисон синдромида: бошланғич доза ҳар 6 соатда в/и 20 мг ни ташкил қилади. Шундан сўнг: доза секрециянинг ҳажми ва беморнинг ҳолатига боғлиқ.

Умумий анестезияни ўтказишда меъда ичидагисининг аспирациясини олдини олиш: Препарат операция куни эрталаб в/и 20 мг ёки операциядан камида 2 соат олдин қўлланади. Вена ичига юбориш учун бошланғич доза 20 мг дан оширмаслик керак. Вена ичига инъекцияни амалга ошириш учун флакон ичидагиси 5-10 мл 0,9% ли натрий хлориди эритмасида (эритувчининг ампуласи) эритиш, сўнгра эса секин (камида 2 минут давомида) юбориш керак. Препаратни инфузиясида 15-30 минут давомида юбориш керак. 

Эритмаларни бевосита юборишдан олдин тайёрлаш керак. Фақат тиниқ рангсиз эритмаларни ишлатиш мумкин. 

Буйрак етишмовчилигида:

Фамотидинни асосан буйраклар орқали чиқарилиши туфайли, уни оғир буйрак етишмовчилиги бўлган пациентларда эҳтиёткорлик билан қўллаш керак. Агар креатинин клиренси минутига 30 мл дан кам бўлса, зардобдаги креатинин концентрацияси эса 3 мг 100 мл дан кўп бўлса, суткалик доза 20 мг гача пасайтирилиши ёки юборишлар орасидаги интервал 36-48 соатгача оширилиши керак.

Болаларда қўлланиши:

Болаларда препаратнинг хавфсизлиги ва самарадорлиги аниқланмаган.

Кекса пациентларда қўлланиши:

Ёшга қараб дозага тузатиш киритиш талаб қилинмайди.

 

Ножўя таъсирлари

Қуйидаги келтирилган нохуш ҳолатлар жуда кам ҳолларда ёки кам ҳолларда кузатилган. Бироқ кўп ҳолатлар фамотидин билан даволаш боғлиқлиги аниқланмаган.

Аъзо ва тизим Кам ҳолларда (≥1/10000 – <1/1000) Жуда кам ҳолларда 

(<1/10000)

Номаълум (мавжуд маълумотлар асоси-да аниқлашнинг имконияти йўқ)
Гематологик бузилишлар Агранулоцитоз

Лейкопения

Панцитопения

Тромбоцитопения

Иммун бузилишлар Анафилаксия
Модда алмашинуви ва озиқланиш томонидан бузилишлари Анорексия
Руҳий бузилишлар Депрессия

Галлюцинациялар

Қўзғалиш

Хавотирлик

Онгни чалкашиши

Неврологик бузилишлар Бош оғриғи

Бош айланиши

 
Эшитиш аъзоси ва мувозанат томонидан бузилишлар Қулоқларда шанғиллаш
Кардиологик бузилишлар Аритмия

Атриовентрикуляр блокада

Респиратор бузилишлар, кўкрак қафаси ва кўкс оралиғи касалликлари Бронхоспазм
Овқат ҳазм қилиш тизими томонидан бузилишлари Диарея

Қабзият

Қоринда дискомфорт ҳисси 

Кўнгил айниши

Қусиш

Оғизни қуриши

Гепатобилиар бузилишлар Холестатик сариқлик 
Тери ва тери ости клетчаткасининг касалликлари Хуснбузар тошмалар

Алопеция

Ангионевротик шиш

Терини қуриши

Токсик эпидермал некролиз

Эшакеми

Қичишиш

Суяк-мушак тизими ва бириктирувчи тўқима томонидан бузилишлар Артралгия

Мушак спазмлари

Репродуктив бузилишлар сут безлари касалликлари  Гинекомастия* 
Тизимли бузилишлар ва юбориш жойидаги асоратлар Юқори толиқиш

Иситма

Лаборатор текширишларида аниқланган нормадан оғишлар “Жигар” ферментлари фаоллигини оғишлари

 

* Гинекомастия жуда кам ҳолларда учрайди ва препарат бекор қилинганида қайтувчан характерга эга.

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

Таъсир этувчи моддага ёки ҳар қандай ёрдамчи моддаларга ўта юқори сезувчанлик, ҳомиладорлик ва лактация даврида, болаларда қўллаш мумкин эмас.

 

Дори воситаларнинг ўзаро таъсири

0,18% ли ва 0,9% ли натрий хлориди эритмаси, 4 ли ва 5% ли декстроза эритмаси, 4,2% ли натрий гидрокарбонати эритмаси билан мутаносиб.

Амоксициллин ва клавуланат кислотасини сўрилишини оширади

Антацидлар ва сукральфат фамотидинни сўрилишини секинлаштиради.

Итраконазол ва кетоконазол сўрилишини камайтиради.

Суяк кўмиги фаолиятини сусайтирувчи дори воситалар нейтропенияни ривожланиш хавфини оширади.

 

Махсус кўрсатмалар

Фамотидин билан даволашни бошлашдан олдин, ёки бундай имконият бўлмаса, перорал даволашга ўтишдан олдин меъдада  хавфли ўсма борлигини истисно қилиш керак.

Жигар етишмовчилигида фамотидинни эҳтиёткорлик билан, паст дозаларда ишлатиш керак.

Н2-рецепторларининг антагонистлари қўлланилганида кесишган реактивлик таърифлангани туфайли, анамнезида Н2-рецепторларининг бошқа антагонистларига ўта юқори сезувчанлиги бўлган беморларда препаратни қўллаш, эҳтиёткорликни талаб қилади.

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.

 

Дозани ошириб юборилиши

Симптомлари: қусиш, ҳаракат қўзғалиши, тремор, АБ пасайиши, тахикардия, коллапс.

Даволаш: симптоматик ва тутиб турувчи даволаш; гемодиализ.

 

Чиқарилиш шакли

20 мг дан препарат 5 мл сиғим резина тиқин билан герметик ёпилган, алюмин мажмуавий қалпоқча қисилган (Flipp/off) рангсиз шиша флаконларда.

Препарат сақловчи 5 флакон эритувчи (инъекция учун 0,9% ли натрий хлориди эритмаси 5 мл дан) сақловчи 5 ампула билан мажмуада контур уяли пластик қутига жойланади.

Бир контур уяли ўрам қўллаш бўйича йўриқномаси билан картон панелга жойланади.

 

Сақлаш шароити

Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25оС дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

 

Яроқлилик муддати

2 йил.

 

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецепт бўйича.

ИМЕЮТСЯ ПРОТИВОКАЗАНИЯ. НЕОБХОДИМО ОЗНАКОМИТЬСЯ С ИНСТРУКЦИЕЙ
ПО ПРИМЕНЕНИЮ ИЛИ ПОЛУЧИТЬ КОНСУЛЬТАЦИЮ СПЕЦИАЛИСТА

Лекарственные средства, информация о которых представлена на сайте, могут иметь противопоказания к их применению и использованию. Перед использованием необходимо ознакомиться с инструкцией по применению или получить консультацию у специалистов.