ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА
ГИНО-В6
GINO–V6
Препаратнинг савдо номи: Гино-В6
Таъсир этувчи модда (ХПН): клотримазол.
Дори шакли: вагинал таблеткалар.
Таркиби:
Ҳар бир таблетка қуйидагиларни сақлайди:
фаол модда: 100 мг клотримазол ФСША;
ёрдамчи моддалар: етарлича миқдорда (тўлдирувчилар).
Таърифи:
Фармакотерапевтик гуруҳи: замбуруғларга қарши воситалар.
АТХ коди: G01AF02
Фармакологик хусусиятлари
Клотримазол – имидазол гуруҳига мансуб синтетик антимикотик ва антитрихомонад воситадир. Препаратнинг таъсир механизми микроорганизмларнинг ҳужайра мембранасини ҳосил бўлиши учун зарур бўлган эргостерол синтезини тормозланиши билан боғлиқ, бу унинг ўтказувчанлигини бузилишига ва кейинчалик ҳужайрани лизисига олиб келади. Препарат шунингдек липосомаларнинг фосфолипид қобиғининг ўтказувчанлигини оширади, цитоплазма вакуолизациясини, рибосомалар миқдорини камайишига олиб келади. Бундан ташқари, клотримазол пероксидазалар фаоллигини сусайтиради, бу ҳужайрада водород пероксидини тўпланишини осонлаштиради, у эса унинг парчаланишида иштирок этади. Клотримазолнинг таъсир доираси дерматофитлар, ачитқи замбуруғлари, стафилококклар, эритразма қўзғатувчилари, трихомонадаларни ўз ичига олади.
Фармакокинетикаси
Қинга қўлланганда киритилган дозанинг тахминан 3-10% сўрилади. Жигарда фаол бўлмаган бирикмаларгача метаболизмга учрайди, сийдик ва ахлат билан чиқарилади.
Қўлланилиши
Candida тури ачитқи замбуруғлари ва/ёки Trichomonas vaginalis (кандидозли вульвовагинит, трихомониаз) чақирган генитал инфекциялар, Клотримазолга сезгир бактериялар чақирган генитал суперинфекцияларда қўлланади.
Қўллаш усули ва дозалари
Вагинал таблеткалар 6 кун давомида қўлланилади, 1 таблеткадан суткада 1 марта, кечқурун ухлашдан олдин қинга чуқур киритилади. Даволаш ҳайз кўриш вақтида ўтказилмайди, даволаш бу давргача якунланиши керак. Зарурати бўлганида даволаш курсини такрорлаш мумкин.
Аппликаторларни қўллаш учун қўлланма:
- Фиксатор А ни иложи борича чиқаринг. Вагинал таблеткасини В мосламага жойлаштиринг.
- Апликатор таблетка билан иложи борича қинга чуқур киргазинг (белда ётиб ва тиззаларни озгина букиб).
- Қинга таблеткани жойлаш учун иложи борича фиксатор А ни чуқурроқ итаринг. Аппликаторни чиқаринг.
- Муолажадан кейин В аппликатордан А фиксаторни чиқаринг. Иккала қисмини сув билан яхшилаб ювинг ва яхшилаб қуритинг.
Ножўя таъсирлари
Маҳаллий реакциялар – гиперемия, қичишиш, санчиқ, кам ҳолларда – аллергик реакциялар бўлиши мумкин, гоҳида юборилган жойида ачишиш ҳисси.
Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар
Препаратнинг компонентларига юқори сезувчанлик, ҳомиладорлик ва лактация даврида қўллаш мумкин эмас.
Дориларнинг ўзаро таъсири
Клотримазол нистатин билан бир вақтда қўлланилганда, Клотримазолнинг фаоллиги пасайиши мумкин. Қинга юборилганида препарат амфотерацин В ва бошқа полиен антибиотикларининг фаоллигини пасайтиради.
Махсус кўрсатмалар
Препаратни оғиз орқали қўлланилмайди. Ҳайз кўриш даврида вагинал таблеткаларни қўллаш мумкин эмас. Реинфекцияни олдини олиш учун иккала жинсий шерикни бир вақтда даволаш керак. Трихомониази бўлган беморларни муваффақиятли даволаш учун Клотримазол билан бир вақтда тизимли таъсирга эга бошқа дори воситалар, масалан, метронидозол ичга буюрилади. Жигар функциясини бузилишларида синамани эҳтиёткорлик билан қўллаш керак. Таблеткаларни шифокор тавсиясидан кейин қўллаш зарур.
Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач ишлатилмасин.
Дозани ошириб юборилиши
Клотримазолни юқори дозаларда қўллаш, ҳаёт учун хавф туғдирувчи бирон бир реакциялар ва ҳолатларни чақирмаган.
Симптомлари: ножўя таъсирларини кучайиши.
Даволаш: симптоматик.
Чиқарилиш шакли
100 мг дан вагинал таблекталар. Бир блистер 6 та таблетка сақлайди, бирламчи картон қутига, қўллаш бўйича йўриқномаси ва аппликатори билан жойланган.
Сақлаш шароити
Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25 0С дан юқори бўлмаган ҳароратда.
Яроқлилик муддати
3 йил.
Дорихоналардан бериш тартиби
Рецепт бўйича.