📜 Инструкция по применению Гино-В6 Қин шамчалари
💊 Состав препарата Гино-В6 Қин шамчалари
✅ Применение препарата Гино-В6 Қин шамчалари
📅 Условия хранения Гино-В6 Қин шамчалари
⏳ Срок годности Гино-В6 Қин шамчалари

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

ГИНО-В6

GINOV6

Препаратнинг савдо номи: Гино-В6

Таъсир этувчи модда (ХПН): Клотримазол.

Чиқарилиш шакли: Қин шамчалари 100 мг дан. Бир блистер 6 та таблетка сақлайди, бирламчи картон қутига, қўллаш бўйича йўриқномаси ва аппликатори билан жойланган.

Таркиби

Ҳар бир таблетка сақлайди:

Фаол модда: клотримазол ФСША 100 мг;

Ёрдамчи моддалар: етарлича миқдорда (тўлдирувчилар).

Фармакотерапевтик гуруҳи: Замбуруғларга қарши воситалар.

 

Фармакологик хусусиятлари

Клотримазол – имидазол гуруҳига мансуб синтетик антимикотик ва антитрихомонад воситадир. Препаратнинг таъсир механизми микроорганизмларнинг хужайра мембранасини ҳосил бўлиши учун зарур бўлган эргостерол синтезини тормозланиши билан боғлиқ, бу унинг ўтказувчанлигини бузилишига ва кейинчалик хужайрани лизисига олиб келади. Препарат шунингдек липосомаларнинг фосфолипид қобиғини ўтказувчанлигини оширади, цитоплазма вакуолизациясини, рибосомалар миқдорини камайишини чақиради. Бундан ташқари, клотримазол пероксидазалар фаоллигини сусайтиради, бу ҳужайрада водород пероксидини тўпланишини осонлаштиради, у эса унинг парчаланишида иштирок этади. Клотримазолнинг таъсир доираси дерматофитларни, ачитқи замбуруғларини, стафилококкларни, эритразма қўзғатувчиларини, трихомонадаларни ўз ичига олади

 

Фармакокинетикаси

Қинга қўлланганда киритилган дозанинг тахминан 3-10 % сўрилади. Жигарда фаол бўлмаган бирикмаларгача метаболизмга учрайди, сийдик ва ахлат билан чиқарилади.

 

Қўлланилиши

Candida тури ачитқи замбуруғлари ва ёки Trichomonas vaginalis (кандидозли вульвовагинит, трихомониаз) чақирган генитал инфекциялар, Клотримазолга сезгир бактериялар чақирган генитал суперинфекциялар.

Қўллаш усули ва дозалари

Қин шамчалари 6 кун давомида қўлланилади, 1 шамчадан суткада 1 марта, кечқурун ухлашдан олдин қинга чуқур киритилади. Даволаш ҳайз кўриш вақтида ўтказилмайди, у бу давргача якунланиши керак. Зарурати бўлганида даволаш курсини такрорлаш мумкин.

Аппликаторларни қўллаш учун қўлланма:

  1. Мослама А ни иложи борича чиқаринг. Қин таблеткасини В мосламага жойлаштиринг.
  2. Мосламани таблетка билан иложи борича қинга чуқур киргазинг (белда ётиб ва тиззаларни озгина букиб).
  3. Қинга таблеткани жойлашни иложи борича мослама А ни итаринг. Мосламани чиқаринг.
  4. Муолажадан кейин А мосламани В мосламадан чиқаринг. Иккала қисмини сув билан яхшилаб ювинг ва яхшилаб қуритинг.

 

Ножўя таъсирлари

Маҳаллий реакциялар – гиперемия, қичишиш, санчиқ, камдан-кам ҳолларда аллергик реакциялар бўлиши мумкин, гоҳида жойида ачишиш ҳисси.

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

Препаратнинг компонентларига юқори сезувчанлик, ҳомиладорлик ва лактация даври.

 

Дориларнинг ўзаро таъсири

Препаратни оғиз орқали қўлламанг. Клотримазол нистатин билан бир вақтда қўлланилганда, Клотримазолнинг фаоллиги пасайиши мумкин. Қинга юборилганида препарат амфотерацин В ва бошқа полиен антибиотикларининг фаоллигини пасайтиради.

 

Махсус кўрсатмалар

Препаратни оғиз орқали қўлламанг. Ҳайз кўриш даврида қин шамчаларини қўллаш мумкин эмас. Реинфекцияни олдини олиш учун иккала жинсий шерикни бир вақтда даволаш керак. Трихомониази бўлган беморларни муваффақиятли даволаш учун Клотримазол билан бир вақтда тизимли таъсирга эга бошқа дори воситалар, масалан, метронидозол ичга буюрилади. Жигар фаолияти бузилишларида синамани эҳтиёткорлик билан қўллаш керак. Таблеткаларни шифокор тавсиясидан кейин қўллаш зарур.

Препарат болалар олаолмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтганидан кейин ишлатилмасин.

Дозани ошириб юборилиши

Клотримазолни юқори дозаларда қўллаш, ҳаётга хавф туғдирувчи қандай бўлмасин реакциялар ва ҳолатларни чақирмаган. Аммо ножўя таъсирнинг кўринишларини кучайтириши мумкин.

 

Сақлаш шароити

Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25 0С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

 

Яроқлилик муддати

3 йил.

 

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецепт бўйича.

 

ИМЕЮТСЯ ПРОТИВОКАЗАНИЯ. НЕОБХОДИМО ОЗНАКОМИТЬСЯ С ИНСТРУКЦИЕЙ
ПО ПРИМЕНЕНИЮ ИЛИ ПОЛУЧИТЬ КОНСУЛЬТАЦИЮ СПЕЦИАЛИСТА

Лекарственные средства, информация о которых представлена на сайте, могут иметь противопоказания к их применению и использованию. Перед использованием необходимо ознакомиться с инструкцией по применению или получить консультацию у специалистов.