📜 Инструкция по применению АЛКАИН
💊 Состав препарата АЛКАИН
✅ Применение препарата АЛКАИН
📅 Условия хранения АЛКАИН
⏳ Срок годности АЛКАИН

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

АЛКАИН*

ALCAINE*

 

Препаратнинг савдо номи: АЛКАИН*

Таъсир этувчи модда (ХПН): пропаракаин гидрохлориди (проксиметакаин гидрохлориди)

Дори шакли: 0,5% ли стерил офтальмологик эритма

Таркиби:

1 мл эритма қуйидагиларни сақлайди:

фаол модда: 5 мг проксиметакаин гидрохлориди;

ёрдамчи моддалар: 0,1 мг бензалконий хлориди (консервант), глицерин, хлорид кислотаси ва/ёки натрий гидроксиди (рН бошқариш учун), тозаланган сув.

Таърифи: рангсиздан бироз сарғиш ёки жигарранггача бўлган тиниқ эритма.

Фармакотерапевтик гуруҳи:  маҳаллий оғриқсизлантирувчи восита.

АТХ коди: S01HA04.

 

Фармакологик хусусиятлари

Фармакодинамикаси

Проксиметакаин гидрохлориди, асосан офтальмологияда қўллананадиган мураккаб эфир турига мансуб кучли таъсир этувчи юзаки анестетик ҳисобланади.

Проксиметакаин гидрохлориди бошқа маҳаллий анестетиклар қаторида нерв импульсини натрий ионларини нейрон мембранани ўтказувчанлигини қисқартириш йўли билан нерв импульсларини рағбатлантирилишини ва ўтказувчанлигини реверсив блоклайди. Анестезияни бошланаши вақти проксиметакин билан инстилляция қилингандан кейин 2 минутдан кейин кузатилади ва инстилляциядан кейин максимум 15 минут давомида давом этади, ундан кейин тиклананиш бошланади. Кўзларни рангдор пардасининг ранги проксиметакинни анестетик таъсирига таъсир қилмайди.

Фармакокинетикаси

Проксиметакинни маҳаллий қўллангандан кейин тўқималарга ва плазмага сўрилади ва эстеразалар билан тезда гидролизланади, аммо юқори дозалари ножўя самараларни сабачиси бўлиши мумкин.

АЛКАИН* офтальмологик эритмасини қўллангандан кейин анестезиянинг таъсири 30 секунд давомида бошланади ва нисбатан қисқа вақт давомида (тахминан 15 минут) давом этади.

Хавфсизлиги бўйича клиника олди маълумотлари

Препаратни амбулатор шароитида бир марта қабул қилиш характерига асосланиб проксиметакаинни маҳаллий қўллангандаги самарасиини баҳолаш учун онкогенликка, мутагенликка, фертилликка ёки эмбриофетал ривожланишига бўлган самарасини баҳолаш учун клиника олди текширишлари ўтказилмаган. Шифокорни препаратни қисқача характеристикасига қўшимча кўрсатмани киритишни зарурлиги тўғрисида дори воситасини клиника олди маълумотлари йўқ.

Қўлланилиши

АЛКАИН офтальмологик эритмаси проксиметакаин гидрохлориди сақлайди ва маҳаллий анестетик ҳисобланади.

АЛКАИН офтальмологик эритмаси офтальмологик муолажаларда кўз ички босимини тонометрик ўлчаш, ёт жисмларни ва чок ипларини олиб ташлаш, конъюнктивадан ва шохпардадан таҳлил учун суртмани қиртишлаб олиш, гониоскопик текширишлар ва юзаки анестезия талаб қилинадигани бошқа ҳолларда юзаки анестезия учун мўлжалланган.

Қўллаш усули ва дозалари

Тонометрияни бажаришда ва қисқа давомийликдаги муолажаларда муолажадан бевосита олдин 1-2 томчидан томизилади. Унчалик катта бўлмаган ёт жисмни ёки чок ипини олиб ташлаш каби жарроҳлик аралашувларида 1-2 томчидан ҳар 5-10 минутда 1-2 томчидан (1-3 дозада) ҳар 5-10 минутда томизилади.

Катарактани олиб ташлашда узоқ анестезия зарур бўлганида 1-2 томчидан (3-5 дозада) томизилади.

Болаларда қўлланилиши

Офтальмологик проксиметакаин гидрохлориди эритмасини педиатрик пациентларда хавфсизлиги ва самарадорлиги аниқланган. Проксиметакаин гидрохлоридини ишлатиш катталарда ва ўн икки ёшдан катта болаларда мувофиқ ва яхши назоратланган тадқиқотлар билан ва чақалоқларда ва бошқа педиатрик пациентларда хавфсизлиги бўйича маълумотлар билан тасдиқланади.

Жигар ва буйрак етишмовчилиги бўлган пациентларда қўлланилиши

АЛКАИН офтальмологик эритмасини хавфсизлиги ва самарадорлиги жигар ва буйрак етишмовчилиги бўлган пациентларда аниқланмаган.

Офтальмологик ишлатиш учун мўлжалланган.

Қўллашдан олдин яхшилаб чайқатинг.

Қопқоғи олингандан кейин, агар қопқоқни очишдан ҳимояланган ҳалқаси сусайган бўлса, уни препаратни қўллашдан олдин ечинг.

Пипеткани учини ва эритмани ифлосланишини бартараф қилиш учун пипеткани учи қовоқларга ва уни атрофидаги бошқа юзаларга тегиб кетмаслигига эътибор қилиш керак.

Препарат ишлатилмаса флаконни зич ёпилган ҳолда сақлаш керак.

Қўллангандан кейин бурун-ёш йўлларини окклюзияси ёки қовоқларни яхшилаб ёпиш тавсия қилинади. Бу кўз йўллари орқали қўлланадиган тиббий препаратларни тизимли сўрилишини қисқартириши мумкин ва тизимли ножўя ҳолатларни камайишига олиб келади.

Агар биттадан кўп офтальмологик препаратларни қўллашга зарурат бўлса, уни камида 5 минутлик оралиқда қўллаш лозим. Кўз суртмаларини охирги навбатда қўллаш лозим.

Ножўя таъсирлари

Ножўя кўринишларни умумий жадвали

Қуйидаги ножўя кўринишлар қайд қилинган. Мавжуд бўлган маълумотлар бўйича уларни тез-тезлигини аниқлаш мумкин эмас. Ҳар бир тизим-аъзолар синфи бўйича ножўя ҳолатлар уларнинг жиддийлигини камайиши тартибида келтирилган.

Тизим-аъзолар синфи Ножўя ҳолатлар
Иммун тизми томонидан бузилишлар юқори сезувчанлик
Нерв тизими томонидан бузилишлар синкопе
Кўриш аъзолари томонидан бузилишлар Шох пардани эрозияси, шох пардани хиралашуви, кератит, кўришни ноаниқлиги, фотофобия, мидриаз, кўз оғриғи, кўзларни таъсирланиши, кўз қорачиғни кетиб қолиши, кўришда дискомфорт, кўзни қизариши, кўзни ёшланиши

Танланган ножўя ҳолатларнинг  таърифи

  • Қўшимча равишда маҳсулотни ҳаддан зиёд ишлатиш анестетикни эпителийга нисбатан токсик таъсири туфайли кўзларни шикастланишига олиб келиши мумкин.
  • Проксиметакаин аллергик контакт дерматитни чақириши мумкин.

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

Препаратни фаол ингредиентига ва ҳар қандай ёрдамчи моддаларга юкори сезувчанликда қўллаш мумкин эмас.

Дориларнинг ўзаро таъсири

Ўзаро таъсири бўйича тадқиқотлар ўтказилмаган; аммо ҳеч қандай аҳамиятли ўзаро таъсирлар кузатилмайди.

Махсус кўрсатмалар

  • Офтальмологияда юзаки анестезия учун буюрилади. Инъекция учун эмас.
  • Маҳаллий анестетикни юрак касалликлари ёки гипертиреози бўлган пациентлар эҳтиёткорлик билан қўллашлари лозим.
  • Маҳаллий анестетикни узоқ вақт қўллаш анестезияни давомийлигини қисқартириши мумкин.
  • Узоқ қўллаш шохпардани эпителийсига токсик таъсир қилиши ва у эпителиал шикастланиш кўринишида намоён бўлиши мумкин, улар шохпарданинг қайтмас шикастланишига олиб келиши мумкин.
  • Препаратни узоқ вақт қўллаш битишни секинлаштириши мумкин.
  • Пациентлар анестетикни самараси туфайли уларнинг кўзлари сезувчан бўлмай қолади ва шунинг учун эҳтиёткорликка риоя қилиш ва кўзларни тасодифан шикастланишидан сақланиш лозим.
  • Анестезия вақтида кўзларни таъсирловчилардан, ишқаланишидан ва ёт жисмларни тушишидан ҳимоя қилинг. Узоқ анестезиядан, катарактани олиб ташлангандан кейин кўзларни боғлов билан ёпиш лозим.
  • Проксиметакаин аллергик контакт дерматитини сабабчиси бўлиши мумкин. АЛКАИН офтальмологик эритмани тери билан тўқнашишидан сақланиш лозим.
  • АЛКАИН офтальмологик эритмаси бензалконий хлориди сақлайди, у кўзларни таъсирланишини ва юмшоқ контакт линзаларни рангсизланишини сабабчиси бўлиши мумкин. Бундан ташқари анестетик самара тўлиқ тугамагунича контакт линзаларни тақиш тавсия қилинмайди.

Фертиллик, ҳомиладорлик ва лактация

Ҳомиладорлик

Офтальмологик проксиметакаинни ҳомиладор аёлларга қўлланилишии тўғрисида маълумотлар йўқ ёки чекланган миқдорда мавжуд.

АЛКАИН офтальмологик эритмасини ҳомиладорлик вақтида тавсия этилмайди.

Эмизиш

Маҳаллий қўлланган проксиметакаин ёки унинг метаболитларини кўкрак сутига кириши номаълум; аммо эмизикли бола учун хавфни истисно қилиш мумкин эмас.

Эмизишни тўхтатиш ёки бола учун эмизишдан бўлган фойда ва аёл учун даволашдан бўлган фойдани эътиборга олган ҳолда, АЛКАИН офтальмологик эритмаси билан даволашни тўхтатиш ёки ундан воз кечиш тўғрисида қарорни қабул қилиш лозим.

Фертиллик

АЛКАИН офтальмологик эритмасини маҳаллий қўллангандаги таъсирини баҳолаш бўйича тадқиқотлар ўтказилмаган.

Автомобилни ва мураккаб механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири

АЛКАИН офтальмологик эритмаси транспорт воситасини ҳайдаш ва механизмларни бошқариш қобилиятига таъсир қилмайди ёки жуда оз таъсир қилади. Вақтинчалик кўришни ноаниқлиги ёки бошқа кўришни бузилишлари транспорт воситаларини ҳайдаш ёки механизмларни бошқариш қобилиятига таъсир қилади. Агар қўллангандан кейин кўришни ноаниқлиги пайдо бўлса, пациент транспорт воситасини ҳайдашни ёки механизмларни бошқаришни бошлашдан олдин кўриш тиклангунича кутиши керак.

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.

Дозани ошириб юборилиши

АЛКАИН офтальмологик эритмасини дозасини ошириб юборилишида кўз(лар)ни илиқ сув билан ювиш мумкин. Дозани ошириб юборилишида ёки тасодифан ютиб юборилганда тизимли таъсири марказий нерв тизимини таъсирланиши (МНТ) кўринишида пайдо бўлиши мумкин ва у ўз ичига асабийлашиш, тремор ёки тиришишларни олади; шундан кейин МНТ бостирилиши келади, у ҳушдан кетишга ва респиратор депрессияга олиб келиши мумкин. Препаратни тизимли таъсирини даволаш симптоматик ва тутиб турувчи тарзда бўлиши керак.

Чиқарилиш шакли

15 мл дан паст зичликдаги полиэтилен “Droptainer™” флакон томчилагичда.

1 та флакон қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутига жойлашган.

 

Сақлаш шароити

2ºС дан 8ºСгача бўлган ҳароратда совуткичда сақлансин.

Биринчи очилгандан кейин 4 ҳафтадан сўнг йўқ қилиш керак.

Яроқлилик муддати

30 ой.

Дорихоналардан бериш тартиби

Шифокор рецепти бўйича.

ИМЕЮТСЯ ПРОТИВОКАЗАНИЯ. НЕОБХОДИМО ОЗНАКОМИТЬСЯ С ИНСТРУКЦИЕЙ
ПО ПРИМЕНЕНИЮ ИЛИ ПОЛУЧИТЬ КОНСУЛЬТАЦИЮ СПЕЦИАЛИСТА

Лекарственные средства, информация о которых представлена на сайте, могут иметь противопоказания к их применению и использованию. Перед использованием необходимо ознакомиться с инструкцией по применению или получить консультацию у специалистов.