📜 Инструкция по применению Липофундин МСТ/ЛСТ 20%
💊 Состав препарата Липофундин МСТ/ЛСТ 20%
✅ Применение препарата Липофундин МСТ/ЛСТ 20%
📅 Условия хранения Липофундин МСТ/ЛСТ 20%
⏳ Срок годности Липофундин МСТ/ЛСТ 20%

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

ЛИПОФУНДИН МСТ/ЛСТ 20%

LIPOFUNDIN MCT/LCT 20%

 

Препаратнинг савдо номи: Липофундин МСТ/ЛСТ 20%

Таъсир этувчи моддалар: соя дуккаклари мойи, ўртача занжирли триглицеридлар

Дори шакли: инфузия учун эмульсия

Таркиби:

1000 мл эмульсия қуйидагиларни сақлайди:

фаол моддалар: 100,00 г соя дуккаклари мойи, 100,00 г ўртача занжирли триглицеридлар;

ёрдамчи моддалар: 12,00 г тухум лецитини, 25,00 г глицерол, 0,30 г натрий олеати,            0,200 г а-токоферол, 1000 мл гача инъекция учун сув;

алмаштириб бўлмайдиган ёғ кислоталарининг миқдори: 48,0-58,0 г/л линолен кислотаси, 5,0-11,0 г/л а-линолен кислотаси, 7990 кДж/л (1908 ккал/л) энергетик қиймати.

Таърифи: сут-оқ рангли, кўринарли ёт киритмаларсиз, сувдаги мой туридаги эмульсия.

Фармакотерапевтик гуруҳи: парентерал озиқлантириш учун восита

АТХ коди: В05ВА02

Фармакологик хусусиятлари

Фармакодинамикаси

Липофундин МСТ/ЛСТ 20% парентерал озиқлантиришнинг бир қисми сифатида энергия ва яримтўйинмаган (“алмаштириб бўлмайдиган”) ёғ кислоталарининг манбаи ҳисобланади. Шу мақсадда Липофундин МСТ/ЛСТ 20% ўртача занжирли триглицеридлар, узун занжирли триглицеридлар (соя дуккаклари мойи), фосфолипидлар (тухум лецитини) ва глицерол сақлайди.

Ўртача занжирли триглицеридлар узун занжирли триглицеридларга нисбатан тезроқ гидролизга учрайди, организмдан чиқарилади ва тўлиқ оксидланади. Улар айниқса узун занжирли триглицеридларининг метаболизми ва/ёки чиқарилишини бузилишларида, масалан липопротеинлипаза, липопротеинлипаза кофакторлари, карнитин танқислигида ва карнитинга боғлиқ транспорт тизимини бузилишларида анча афзал энергия манбаи ҳисобланади.

Узун занжирли триглицеридлар таркибига кирувчи тўйинмаган ёғ кислоталари организмда асосан алмаштириб бўлмайдиган ёғ кислоталари етишмовчилигини олдини олиш ва даволаш учун ишлатилади ва кейинги навбатдагина энергия манбаи сифатида ишлатилади. Фосфолипидлар, триглицеридларнинг эмульгатори сифатидаги фаолиятидан ташқари, хужайра мембраналари компоненти ҳисобланади ва уларни оқувчанлиги ва биологик фаолиятларини бажариш учун зарур ҳисобланади.

Эмульсияга изотониклик хусусиятини бериш учун қўшиладиган глицерол глюкоза ва липидларнинг метаболизмида оралиқ модда ҳисобланади: у гликолиз жараёнида энергия ҳосил қилиб, метаболизмга учрайди ёки глюкоза, гликоген ва триглицеридлар синтези учун ишлатилади. Хавфсизлигини ўрганиш юзасидан ўтказилган фармакологик тадқиқотлар жараёнида препаратнинг компонентлари перорал юборилганда кўрсатадиган терапевтик таъсирларига ўхшаш препаратнинг фақат нутритив терапевтик таъсири аниқланган.

Фармакокинетикаси

Сўрилиши

Биокираолишлиги: Липофундин МСТ/ЛСТ 20% вена ичига юборилганлиги туфайли, унинг барча компонентларининг биокираолишлиги 100% ни ташкил этади.

Қон плазмасида триглицеридларнинг максимал индивидуал концентрацияси дозага, юбориш тезлигига, метаболизмнинг ҳолати ва пациентнинг ҳолатига (озиб кетиш даражаси) боғлиқ. Қўллаш бўйича йўриқномасига биноан дозага риоя қилган ҳолда қўлланганида қон плазмасидаги триглицеридларнинг концентрацияси одатда 4 ммоль/л дан ошмайди.

Тақсимланиши

Узун занжирли ёғ кислоталарига нисбатан ўртача занжирли ёғ кислоталарининг альбуминга яқинлиги бироз камроқ, шундай бўлсада, препаратнинг дозаси бўйича тавсияларга риоя қилинганда, ўртача занжирли ёғ кислоталари ва узун занжирли ёғ кислоталари плазмадаги альбуминлар билан деярли тўлиқ боғланади.

Дозага риоя қилинганда ўртача занжирли ёғ кислоталари ва узун занжирли ёғ кислоталари гематоэнцефатик тўсиқ орқали ўтмайди ва шу тариқа, орқа мия суюқлигига тушмайди.

Йўлдош тўсиғи орқали ўтиши ва кўкрак сути билан ажралиши ҳақида маълумотлар йўқ.

Метаболизми

Юборилгандан кейин триглицеридлар гидролизга учрайди ва глицерол ва ёғ кислоталари ҳосил бўлади. Иккала компонентлар энергия ҳосил қилиш билан метаболизмга учрайди ёки биологик фаол моддалар синтези, глюконеогенез ва липидлар ресинтезида ишлатилади.

Чиқарилиши

Липофундин МСТ/ЛСТ 20% препаратининг компонентларини плазмадан ярим чиқарилиш даври тахминан 9 минутни ташкил этади. Триглицеридлар ёки эркин ёғ кислоталарини буйрак орқали чиқарилиши кузатилмайди. Жадаллаштирилган диурез ёки гемодиализ Липофундин МСТ/ЛСТ 20% препаратининг компонентларини чиқарилишига олиб келмайди. Липофундин МСТ/ЛСТ 20% препаратини дозасини ошириб юборилганда жадаллаштирилган диурез ёки гемодиализни талаб этувчи интоксикация юзага келмайди.

Қўлланилиши

  • Енгил утилизация қилинадиган липид компонентига (ўртача занжирли триглицеридлар) эга энергия манбаи;
  • Парентерал озиқлантириш таркибида организмни алмаштириб бўлмайдиган ёғ кислоталари билан таъминлашда қўлланади.

Қўллаш усули ва дозалари

Қўллаш усули

Периферик ва марказий веналарга вена ичига юбориш учун мўлжалланган. Юборилаётган эмульсия ҳарорати ҳона ҳароратига мос келиши керак.

Ёғли эмульсия тўлиқ парентерал озиқлантиришнинг бир қисми сифатида алоҳида юборилиши мумкин.

Максимал суткалик доза инфузияни ўзлаштираолинишини синчков назорати остида фақат босқичма-босқич ошириб бориш йўли билан юборилиши мумкин.

Пациентнинг энергетик эҳтиёжларига қараб қуйидаги дозалар тавсия этилган:

Катталар ва 6 ёшдан ошган болалар

Суткада тана вазнига 1-2 г липидлар/кг, бу суткада тана вазнига 10-20 мл/кг га мос келади.

Янги туғилган чақалоқлар (28 кунликкача)

Суткада тана вазнига 2-3 г  (4 г гача) липидлар/кг, бу суткада тана вазнига 20-30 мл (40 мл гача)/кг га мос келади.

Чала туғилган чақалоқлар ва тана вазни кам бўлган янги туғилган чақалоқларда липидларни чиқариш қобилияти етарли даражада ривожланмаган. Шунинг учун дозалар шахсий равишда танланиши лозим, қон плазмасидаги триглицеридлар ва ёғ кислоталарининг концентрацияси эса синчковлик билан назорат қилиниши лозим.

29 кунликдан 5 ёшгача бўлган болалар

Суткада тана вазнига 1-3 г липидлар/кг, бу суткада тана вазнига 10-30 мл/кг га мос келади.

Инфузия тезлиги

Ёғли эмульсияларнинг инфузия тезлиги максимал даражада паст бўлиши лозим ва инфузиянинг биринчи 15 минутида соатига тана вазнига 0,05-0,1 г липидлар/кг дан ошмаслиги керак, бу соатига тана вазнига 0,5-1,0 мл/кг га мос келади.

Инфузиянинг максимал тезлиги

Соатига тана вазнига 0,15 г липидлар/кг, бу соатига тана вазнига 1,5 мл/кг га мос келади.

Мувофиқ равишда, юбориш тезлиги минутига тана вазнига 0,5 томчи/кг дан ошмаслиги керак.

Бу, тана вазни 70 кг бўлган пациент учун инфузия тезлиги тахминан соатига 100 мл ёки минутига 35 томчини ташкил этишини билдиради.

Холсизланган пациентларда ва болаларда инфузия тезлиги пасайтирилиши керак.

Инфузиянинг шундай тезлигини танлаш керакки, бунда ҳисобланган суткалик доза тахминан 24 соат давомида, лекин 16 соатдан кам бўлмаган вақтда юборилиши лозим.

Қўллаш давомийлиги

Тўлиқ парентерал озиқлантириш доирасида Липофундин МСТ/ЛСТ 20% одатда 1-2 хафта давомида буюрилади. Агар ёғли эмульсияларни қўллаш билан парентерал озиқлантириш узоқ вақт давомида буюрилган бўлса, тегишли лаборатор назоратни амалга оширилганда Липофундин МСТ/ЛСТ 20% препаратини юбориш муддати узайтирилиши мумкин.

Ножўя таъсирлари

Қуйида Липофундин МСТ/ЛСТ 20% препаратини қўллаш билан боғлиқ бўлган тизимли нохуш ножўя реакциялар кўрсатилган. Қўллаш бўйича тавсияларга риоя қилганда, улар жуда кам холларда (<1/10000) ривожланади.

Қон ва лимфатик тизими томонидан бузилишлар

Жуда кам холларда: гиперкоагуляция.

Иммун тизими томонидан бузилишлар

Жуда кам холларда: аллергик реакциялар.

Моддалар алмашинуви ва озиқланиш томонидан бузилишлар

Жуда кам холларда: гиперлипидемия, гипергликемия, метаболик ацидоз.

Ушбу нохуш ножўя реакциялар дозага боғлиқ ҳисобланади ва шунинг учун кўпинча дозани нисбий ёки мутлоқ ошириб юборилганда пайдо бўлади. Ушбу нохуш ножўя реакцияларни пайдо бўлиш тез-тезлиги, препаратнинг йўриқномасига қатъий мувофиқ қўлланганда, дозалаш тартибига риоя қилинганда ва препаратни тўғри ва хавфсиз юборилиши назорат қилинганда 1/10000 дан камроқ учрайди.

Нерв тизими томонидан бузилишлар

Жуда кам холларда: уйқучанлик.

Қон томирлар томонидан бузилишлар

Жуда кам холларда: артериал босимни ошиши ёки пасайиши.

Нафас тизими, кўкрак қафаси ва кўкс оралиғи аъзолари томонидан бузилишлар

Жуда кам холларда: ҳансираш, цианоз.

Меъда-ичак йўллари томонидан бузилишлар

Жуда кам холларда: кўнгил айниши, қусиш.

Умумий бузилишлар ва юбориш жойидаги бузилишлар

Жуда кам холларда: бош оғриғи, қизиб кетиш ҳисси/эритема, тана ҳароратини ошиши, терлаш, қалтираш, белда ва кўкрак қафасида оғриқ, ёғ миқдорини ошиб кетиши синдроми.

Нохуш ножўя реакциялар ривожланган ёки қон плазмасида тригилицеридларнинг концентрацияси катталарда 3 ммоль/л ва болаларда 1,7 ммоль/л дан ошган ҳолларда дозани пасайтириш ёки инфузияни тўхтатиш керак.

Такроран юборилганда, айниқса инфузиянинг бошида, пациентнинг ҳолатини синчковлик билан кузатиш талаб этилади. Қон плазмасидаги триглицеридларнинг миқдори одатдагидан кўпроқ аниқланиши керак.

Ёғ миқдорини ошиб кетиши синдроми

Дозани ошириб юборилиши оқибатида юз бериши мумкин бўлган триглицеридларни утилизация қилиш қобилиятини бузилиши “ёғ миқдорини ошиб кетиши синдроми”га олиб келиши мумкин. Метаболик миқдорни ошиб кетиши симптомларини эрта аниқлаш мақсадида мониторинг олиб бориш лозим. Ёғ миқдорини ошиб кетиши синдроми генетик этиологияли (метаболизмдаги индивидуал фарқлар) бўлиши мумкин, бундан ташқари, ёғ алмашинувига мавжуд ёки ўтказилган касалликлар таъсир қилиши мумкин. Бу синдром шунингдек оғир гипертриглицеридемия фонида, ҳатто тавсия этилган инфузия тезлигига риоя қилинганда ҳам, шунингдек буйрак етишмовчилиги ёки инфекция каби оғир асоратлар ривожланиш фонида ҳам ривожланиши мумкин. Ёғ миқдорини ошиб кетиши синдроми гиперлипидемия, иситма, ёғ инфильтрацияси, гепатомегалия (сариқлик билан ёки усиз), спленомегалия, қоринда оғриқ, холсизлик, анемия, лейкоцитопения, тромбоцитопения, қон ивишини бузилишлари, гемолиз ва ретикулоцитоз, жигар функционал синамаларини нормага мос келмаслиги ва кома билан характерланади. Симптомлар қайтувчан характерга эга ва одатда инфузия тўхтатилганидан кейин йўқ бўлади. Ёғ миқдорини ошиб кетиши синдроми белгилари пайдо бўлган ҳолларда Липофундин МСТ/ЛСТ 20% препаратини юбориш дарҳол тўхтатилиши керак.

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

Препаратни қуйидаги ҳолатларда қўллаш мумкин эмас:

  • Тухум оқсили ёки соя дуккаклари оқсилига, ерёнғоқ мойига ёки таъсир этувчи ёки ёрдамчи моддалардан биронтасига ўта юқори сезувчанлик;
  • Оғир гиперлипидемия;
  • Қон ивишини яққол бузилишлари;
  • Оғир жигар етишмовчилиги;
  • Жигар ичи холестази;
  • Миокард инфаркти ёки инсультнинг ўткир фазаси;
  • Ўткир тромбоэмболия;
  • Ёғ эмболияси;
  • Нотурғун метаболизм (масалан, оғир жароҳатдан кейинги синдром, декомпенсациялашган қандли диабет, оғир сепсис, метаболик ацидоз);
  • Оғир буйрак етишмовчилиги (олиго- ёки анурия) буйрак касаллигини ўринбосар даволаш имконияти бўлмаганида;
  • Гипокалиемия ва гипотоник дегидратация каби сув-электролит мувозанатини мувофиқлаштирилмаган бузилишлари;
  • Декомпенсациялашган юрак етишмовчилиги;
  • Ўткир ўпка шиши;
  • Гипергидратация.

Эҳтиёткорлик билан

Ёғ метаболизмини бузилиши (масалан, буйрак етишмовчилиги, компенсацияланган қандли диабет, панкреатит, жигар фаолиятини енгил ва ўртача даражали бузилиши, гипертриглицеридемия билан кечувчи гипотиреоз ва енгил ва ўртача даражали сепсис) бўлган пациентларга препаратни буюрилганида эҳтиёткорликка риоя қилиш лозим.

 

Дориларнинг ўзаро таъсири

Гепарин қон плазмасида липопротеинларнинг фаоллигини вақтинча ошириши мумкин. Бошида бу плазмада липолизни кучайишига олиб келиши мумкин, сўнгра триглицеридларнинг концентрацияси вақтинча камаяди.

Соя дуккаклари мойи ўзининг таркибида К1 витамини сақлайди. Аммо Липофундин МСТ/ЛСТ 20% препаратидаги унинг миқдори шу даражада пастки, билвосита антикоагулянтлар – кумарин ҳосилаларини қабул қилаётган пациентларда қон ивиши жараёнларига аҳамиятли даражада таъсир кўрсатмайди. Шундай бўлсада, антикоагулянтларни қабул қилаётган пациентларда коагулограммани назорат қилиш керак.

Липофундин МСТ/ЛСТ 20% электролит эритмаларини ёки бошқа дори препаратларининг ташувчиси сифатида қўллаш мумкин эмас, олдиндан мутаносибликни текширмасдан инфузия учун бошқа эритмалар билан аралаштириш мумкин эмас, чунки бундай холларда ёғли эмульсиянинг турғунлиги кафолатланмаслиги мумкин.

Липофундин МСТ/ЛСТ 20% препаратини спирт сақловчи инъекцион ёки инфузион эритмалар билан аралашишига йўл қўйилмайди.

Махсус кўрсатмалар

Липофундин МСТ/ЛСТ 20% доимо аминокислота препаратлари ва углеводлар эритмаларини буюришни ўз ичига олувчи парентерал озиқлантириш тарбининг бир қисми бўлиши керак.

Кўнгил айниши, қусиш, иштаҳани йўқлиги ва гипергликемия – парентерал озиқлантиришни буюриш учун асос бўлувчи симптомлар ҳисобланади ёки кўпинча парентерал озиқлантириш лозим бўлган пациентларда бу симптомлар бўлади.

Липофундин МСТ/ЛСТ 20% препарати юборилганда қон плазмасида триглицеридларнинг концентрациясини назорат қилиш керак. Пациентда ёғ метаболизмининг бузилишлари гумон қилинганда қонда триглицеридларнинг концентрацияси катталарда 3 ммоль/л ва болаларда 1,7 ммоль/л бўлган дастлабки гиперлипидемия инфузияни бошлашдан олдин бартараф этилиши керак. Препарат юборилганидан 12 соатдан кейинги гипертриглицеридемия ёғлар метаболизмини бузилишини кўрсатади.

Пациентдаги метаболизм ҳолатига қараб, ўткинчи гипертриглицеридемия ёки қон плазмасида глюкоза концентрациясини ошиши ривожланиши мумкин. Агар ёғли эмульсияни юбориш вақтида плазмадаги триглицеридларнинг концентрацияси катталар ва болалар учун юқорида кўрсатилган йўл қўйиладиган кўрсаткичлардан юқори бўлса, инфузия тезлигини пасайириш тавсия этилади. Агар плазмадаги триглицеридларнинг концентрацияси 3 ммоль/л дан юқори бўлиб қолса, қон плазмасидаги триглицеридларнинг концентрацияси нормаллашгунигача препаратни юбориш тўхтатилиши керак.

Янги туғилган чақалоқлар ва 1 ёшгача бўлган болаларга ёғли эмульсиялар буюрилганида билирубин альбумин билан бириккан боғидан сиқиб чиқарилиши мумкин. Бу самара узун занжирли триглицеридлар билан боғлиқ.

Гипокалиемия ва гипотоник дегидратация каби сув-электролит мувозанатини бузилишлари парентерал озиқлантиришни бошлашдан олдин зарур миқдорда суюқлик ва электролитларни юбориш йўли билан мувофиқлаштирилиши лозим.

Электролитлар, суюқлик мувозанати ёки тана вазни, кислота-асос мувозанати, қон плазмасида глюкозанинг концентрацияси, узоқ муддат қўллаганда эса – қоннинг хужайравий таркиби, коагулограмма ва жигар фаолиятини назорат қилиш лозим.

Липофундин МСТ/ЛСТ 20% препаратининг ҳар қандай компонентига (масалан, соя дуккаклари мойидаги оқсил изларига ёки тухум лецитинига) ўта юқори сезувчанлик реакциялари жуда кам холларда намоён бўлади, аммо сенсибилизацияланган пациентларда тўлиқ инкор этиб бўлмайди. Аллергик реакциянинг ҳар қандай симптомида (масалан, юқори ҳарорат, қалтираш, тошма ва ҳансираш) Липофундин МСТ/ЛСТ 20% препарати (ёки ҳар қандай бошқа ёғли эмульсия) инфузиясини дарҳол тўхтатиш керак.

Дозани ошириб юборилиши ёғ миқдорини ошиб кетиши синдромига олиб келиши мумкин. Агар препарат инфузияси вақтида ёки тугаганидан кейин дарҳол қон намуналари олинган бўлса, ёғли эмульсия лаборатор текширувларнинг (масалан, билирубин, лактатдегидрогеназа, қонни кислород билан тўйиниш даражаси, гемоглобин) аниқлигини пасайтириши мумкин. Кўпчилик пациентларда липидлар қон оқимидан инфузия тугатилганидан 5-6 соатдан кейин йўқ бўлади.

Энергиянинг ягона манбаи сифатида ёғли эмульсияларни қўллаш метаболик ацидоз пайдо бўлишига олиб келиши мумкин. Углевод эритмаларини бир вақтда қўллаш ушбу асоратни ривожланишини олдини олади. Шундай қилиб, ёғли эмульсия инфузияси доимо етарли миқдорда углевод эритмалари ёки аминокислоталар ва углеводларни сақловчи препаратлар билан бирга юборилиши керак.

Препаратнинг таркибига кирувчи Е витамини қон ивиши омиллари синтезида иштирок этувчи К витаминининг самарадорлигига таъсир қилади. Буни қон ивишини бузилиши бўлган ёки К витамини танқислигига шубҳа қилинган пациентларга препаратни буюришда эътиборга олиш керак. Липофундин МСТ/ЛСТ 20% 2,6 ммоль/л натрий сақлайди. Буни тузсиз парҳезда бўлган пациентларда эътиборга олиш керак.

Агар препаратни юборишда фильтрлардан фойдаланилса, улар ёғлар учун ўтказувчан бўлиши керак.

Эмульсияни аминокислоталар ва углевод эритмаларини бир вақтда юборилганда, Y-симон ёки айланиб ўтувчи коннекторлар иложи борича пациентга яқинроқ жойлашган бўлиши керак.

Ёғли эмульсияни бошқа эритмалар билан бирга Y-симон ёки айланиб ўтувчи коннекторлар орқали юборишдан олдин бу препаратларнинг мутаносиблигини текшириш лозим. Икки валентли электролитларни (масалан, кальций) сақловчи эритмалар билан бирга юборилганда алоҳида эҳтиёткорликка риоя қилиш керак.

Бутилка бир марта қўллаш учун мўлжалланган. Ишлатилмаган препарат қолдиқлари ташлаб юборилсин.

Қўллашдан олдин эҳтиёткорлик билан чайқатиш керак.

Эмульсияни, фақат чайқатилгандан кейин бир хил бўлгандан кейин ва бутилка шикастланмаган бўлсагина ҳоллардагина қўллаш мумкин. Қўллашдан олдин эмульсиянинг бир хиллигини кўздан кечириш керак.

Тўсатдан музлатилгандан кейин препаратни ишлатиб бўлмайди.

Ҳомиладорлик ва эмизиш даврида қўлланиши

Ҳомиладорлик

Липофундин МСТ/ЛСТ 20% препаратини ҳомиладорлик вақтида қўллаш ва йўлдош тўсиғи орқали ўтиши ҳақида маълумотлар етарли эмас. Мавжуд маълумотлар ҳомиладорликни кечиши ва ҳомилани ривожланиши, туғруқ ва туғруқдан кейинги даврда бевосита ёки билвосита таъсири мавжудлигини кўрсатмайди.

Препаратни ҳомиладорлик вақтида, агар она учун кутилаётган фойда ҳомила учун хавфдан юқори бўлгандагина қўллаш мумкин.

Эмизиш даври

Липофундин МСТ/ЛСТ 20% препаратини эмизиш даврида қўллаш тажрибаси йўқ. Ҳозирги вақтда Липофундин МСТ/ЛСТ 20% препаратини кўкрак сути билан ажралиши мумкинлиги ҳақида маълумотлар етарли эмас. Одатда, парентерал озиқлантириш вақтида эмизиш тавсия этилмайди.

Транспорт воситалари, механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири

Препарат транспорт воситалари, механизмларни бошқариш, шунингдек диққатни юқори жамлаш ва психомотор реакцияларнинг тезлигини талаб этувчи потенциал хавфли фаолият турлари билан шуғулланиш қобилиятига таъсир қилмайди.

Препарат болалар олаолмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.

Дозани ошириб юборилиши

Симптомлари

Ёғ миқдорини ошиб кетиши синдроми триглицеридларни чиқарилиши бузилган пациентларда ёғли эмульсияни узоқ вақт давомида юборишнинг натижаси бўлиши мумкин.

Ўртача занжирли триглицеридларни сақловчи ёғли эмульсиянинг дозасини ошириб юборилиши, айниқса углевод эритмаларини ёндош равишда юборилмаганда ҳам метаболик ацидозга олиб келиши мумкин.

Даволаш

Доза ошириб юборилганда инфузияни дарҳол тўхтатиш керак. Кейинчалик ўтказиладиган терапевтик муолажалар муайян симптомлар ва уларнинг оғирлик даражасига боғлиқ. Симптомлар бартараф этилгандан кейин инфузияни қайта бошланган ҳолларда препаратни юбориш тезлиги пациентнинг холатини доимий кузатуви остида оширилиши керак.

Чиқарилиш шакли

20% ли инфузия учун эмульсия. 100 мл, 2550 мл ва 500 мл дан фланцли қизил рангли алюмин қалпоқча ва кулранг рангли резина тиқин билан беркитилган 2 синф гидролитик бутилкада (Европа фармакопеяси).

10 бутилкадан тенг миқдордаги қўллаш бўйича йўриқномаси билан картон қутида (стационарлар учун).

Сақлаш шароити

25оС дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин. Музлатилмасин.

Яроқлилик муддати

2 йил.

Дорихоналардавн бериш тартиби

Рецепт бўйича.

  

ИМЕЮТСЯ ПРОТИВОКАЗАНИЯ. НЕОБХОДИМО ОЗНАКОМИТЬСЯ С ИНСТРУКЦИЕЙ
ПО ПРИМЕНЕНИЮ ИЛИ ПОЛУЧИТЬ КОНСУЛЬТАЦИЮ СПЕЦИАЛИСТА

Лекарственные средства, информация о которых представлена на сайте, могут иметь противопоказания к их применению и использованию. Перед использованием необходимо ознакомиться с инструкцией по применению или получить консультацию у специалистов.