ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА
ПЕДЕКС
PEDEX
Препаратнинг савдо номи: Педекс
Таъсир этувчи модда (ХПН): перметрин (permethrinum)
Дори шакли: сиртга қўллаш учун эритма 5 мг/г.
Таркиби:
1 г эритма қуйидагиларни сақлайди:
фаол модда: 5 мг перметрин;
ёрдамчи моддалар: этил спирти, изопропил спирти, игнабаргли дарахт эмир мойи, тозаланган сув.
Таърифи: сарғиш, тиниқ суюқлик.
Бироз товланишига ва оз миқдорда қуйқа (оз миқдорда чўкма) бўлишига йўл қўйилади.
Фармакотерапевтик гуруҳи: паразитларга қарши восита.
АТХ коди: Р03АС04.
Фармакологик хусусиятлари
Перметрин цис- ва транс-шаклдаги синтетик пиретроид изомерларининг аралашмаси бўлиб ҳисобланади. Бу кўпгина инсектлар, шу жумладан қичима канасига таъсир кўрсатувчи сиртга қўлланадиган инсектицид ва акарицид воситадир. Перметрин мембрананинг поляризациясини бошқарувчи каналларда калий ва натрий оқимини издан чиқариб, интектларнинг нерв хужайралари мембранасига таъсир кўрсатади. Реполяризацияни издан чиқиши оқибатида инсектнинг фалажи юз беради.
Қўлланилиши
Катталар ва 2 ойликдан ошган болаларда битларни турли ривожланиш босқичида (сирка, личинка, ҳашорот) бартараф этишда қўлланади.
Қўллаш усули ва дозалари
Бошдаги сочлар ва соч илдизлари пахта ёки марлили тампон (губка) ёрдамида Педекс эритмаси билан намланади. Педекс сочларни зичлиги ва узунлигига қараб битта одамга 25-50 мл ҳисобидан суртилади. Бош рўмол билан боғланади. 40 минутдан кейин бош совун ёки шампунли илиқ сув билан ювилади. Соч ювилгандан кейин ўлган ҳашоротларни олиб ташлаш учун зич тароқ билан таралади.
Ножўя таъсирлари
Педекс шиллиқ қаватларга енгил таъсирловчи самарага эга. Кам ҳолларда аппликация соҳасида қичишиш, эритема, тошма ёки ачишиш ҳисси кузатилиши мумкин. Ушбу йўриқномада кўрсатилмаган ножўя кўринишлар аниқланганда шифокор ёки фармацевтга хабар беринг!
Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар
Фаол моддага ва/ёки эритманинг ҳар қандай бошқа компонентига юқори сезувчанликда қўллаш мумкин эмас.
Дориларнинг ўзаро таъсири
Маълумотлар йўқ.
Махсус кўрсатмалар
Эритма кўзларга тушганида кўп миқдордаги сув билан ювиб ташлаш керак.
2 ойликдан 6 ойликкача бўлган болаларда тиббиёт ҳодими кузатуви остида эритма билан ишлов бериш тавсия этилади.
Ҳомиладорлик ва лактация даври
Ҳомиладорлик даврида фақат кузатилиши мумкин бўлган хавф омилини синчковлик билан баҳолагандан кейингина қўллаш мумкин. Эмизиш даврида препаратни қўллашдан ёки эмизишдан воз кечиш керак.
Автотранспортни ҳайдаш ва механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири
Педекс транспорт воситаларини бошқариш ва механизмларга хизмат кўрсатиш қобилиятига таъсир кўрсатмайди.
Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач ишлатилмасин.
Дозани ошириб юборилиши
Дозани ошириб юборилиши ҳолатлари ҳақида маълумот йўқ.
Чиқарилиш шакли
60 мл дан тўқ рангли шиша флаконларда, флаконлар қўллаш бўйича йўриқномаси билан картон қутига жойланади.
Сақлаш шароити
Намликдан сақлансин. Ёруғликдан ҳимоялансин. +25°С гача ҳароратда сақлансин.
Яроқлилик муддати
3 йил.
Дорихоналардан бериш тартиби
Рецептсиз берилади.
Қўллашга тайёрлаш ва йўқ қилиш бўйича кўрсатмалар
Махсус кўрсатмалар йўқ.