ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА
ДИКЛОФЕНАК-АКОС
DICLOFENACUM
Препаратнинг савдо номи: Диклофенак-АКОС
Таъсир қилувчи модда (ХПН): диклофенак
Дори шакли: сиртга қўллаш учун суртма
100 г суртманинг таркиби:
Фаол модда: диклофенак натрий – 1,0 г;
Ёрдамчи моддалар: диметилсульфоксид (димексид) (5 г), макрогол 400 (полиэтиленгликоль 400), макрогол 4000 (полиэтиленгликоль 4000), пропиленгликоль, метилпарагидроксибен-зоат (нипагин, метилпарабен), пропилпарагидроксибензоат (нипазол, пропилпарабен).
Таърифи: оқ ёки деярли оқ рангли, ўзига хос енгил ҳидли суртма.
Фармакотерапевтик гуруҳи: ностероид яллиғланишга қарши восита.
АТХ коди: M02AA15
Фармакологик хусусиятлари
Препаратнинг фаол компоненти диклофенак – яққол анальгезияловчи (оғриқ қолдирувчи) ва яллиғланишга қарши хусусиятларга эга бўлган ностероид яллиғланишга қарши восита (НЯҚВ). Циклооксигеназа 1 ва 2 фермент фаоллигини танламасдан бостириб, яллиғланишни ривожланишини асосий бўғини бўлган арахидон кислотасининг метаболизми ва простагландинлар синтезини бузади.
Фармакокинетикаси
Препаратни тавсия қилинган суртиш усулида диклофенакнинг кўпи билан 6% сўрилади. Оқсиллар билан боғланиши – 99,7%. Буйраклар орқали чиқарилади. Шикастланган бўғим соҳасига қўйилганида синовиал суюқлигидаги концентрацияси, плазмадагига нисбатан юқори.
Қўлланилиши
Юмшоқ тўқималарни посттравматик яллиғланиши, масалан, чўзилишлар, зўриқишлар ва лат ейишлар оқибатидаги.
Юмшоқ тўқималарнинг ревматик касалликлари (тендовагинит, бурсит, периартикуляр тўқималарни шикастланиши), ревматик ва норевматик мушак оғриқлари.
Таянч-ҳаракат аппаратининг яллиғланиш касалликлари (ревматоид артрит, псориатик, ювенил сурункали артрит, анкилозловчи спондилоартрит, подагрик артрит).
Таянч-ҳаракат аппаратининг дегенератив касалликлари (деформацияловчи остеоартроз, остеохондроз).
Оғриқ синдроми (радикулит, люмбаго, ишиас, миалгия, тендовагинит, бурсит).
Қўллаш усули ва дозалари
Сиртга. Катталар ва 12 ёшдан ошган болаларга препарат терига кунига 2-3 марта суртилади ва бироз ишқалаб сингдирилади. Препаратнинг керакли миқдори оғриқли соҳанинг ўлчамига боғлиқ. Препаратнинг бир марталик дозаси – 5 г гача (тубани оғзи тўлиқ очилишида тахминан 10 см). 6 ёшдан 12 ёшгача бўлган болаларга кўпи билан кунига 2 марта қўлланади, препаратнинг бир марталик дозаси 3 г гача (тубанинг оғзи тўлиқ очилишида тахминан 6 см).
Препарат қўйилганидан кейин қўлларни ювиш керак.
Даволашнинг давомийлиги кўрсатмалар ва аниқланган самарага боғлиқ. Препарат 2 ҳафта ишлатилганидан кейин шифокор билан маслаҳатлашиш керак.
Ножўя таъсирлари
Маҳаллий реакциялар: экзема, фотосенсибилизация, контакт дерматит (терининг ишлов берилаётган соҳасини қичишиши, қизариши, шиши, папулалар, везикулалар, қипиқланиш).
Тизимли реакциялар: ёйилган тери тошмаси, аллергик реакциялар (эшакеми, ангионевротик шиш, бронхоспастик реакциялар).
Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар
Диклофенакка ёки препаратнинг бошқа компонентларига, ацетилсалицил кислотасига ёки бошқа НЯҚВга юқори сезувчанлик, бронхообструкция, ринитнинг хуружлари тўғрисидаги анамнестик маълумотлар, ацетилсалицил кислотаси ёки бошқа НЯҚВ қабул қилинганидан кейинги эшакеми, ҳомиладорлик (III уч ойлиги), лактация даври, болалик ёши (6 ёшгача), қўйиш мўлжалланган жойлардаги тери қопламларининг бутунлигини бузилиши.
Эҳтиёткорлик билан. Жигар порфирияси (зўрайиши), меъда-ичак йўлларини эрозив-ярали шикастланишлари, жигар ва буйрак фаолиятини оғир даражали бузилишлари, сурункали юрак етишмовчилиги, бронхиал астма, қон ивишини бузилишлари (шу жумладан гемофилия, қон кетиш вақтини узайиши, қон кетишларига мойиллик), кексалик ёши, ҳомиладорликнинг I ва II уч ойлиги.
Дориларнинг ўзаро таъсири
Препарат фотосенсибилизацияни чақирувчи препаратларнинг таъсирини кучайтириши мумкин. Бошқа дори препаратлари билан клиник аҳамиятли ўзаро таъсирлари таърифланмаган.
Махсус кўрсатмалар
Суртмани очиқ жароҳатларга тушишига йўл қўймасдан, фақат шикастланган терига қўйиш керак. Қўйилганидан кейин окклюзион боғловларни қўйиш мумкин эмас. Препаратни кўзга ва шиллиқ қаватларга тушишига йўл қўймаслик керак.
Препаратнинг катта миқдори узоқ вақт ишлатилганида НЯҚВ га хос бўлган тизимли ножўя таъсирларни пайдо бўлишини истисно қилиб бўлмайди.
Диклофенакнинг бошқа дори шакллари билан бирга ишлатилганида, бу дори воситасининг максимал суткалик дозасини ҳисобга олиш керак.
Ҳомиладорлик ва лактация даврида қўлланиши
Препаратни ҳомиладорликнинг III уч ойлигида қўллаш мумкин эмас. Препаратни лактация даврида қўллаш тажрибаси йўқ. I ва II уч ойликларида фақат шифокор билан маслаҳатлашганидан кейин ишлатиш мумкин.
Препарат болалар олаолмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.
Дозани ошириб юборилиши
Сиртга қўлланганида препаратнинг фаол компонентларини жуда паст тизимли сўрилиши, деярли дозани ошириб юборилишини бўлмаслигини англатади. Суртманинг катта миқдори
(20 г дан кўпроқ) тасодифан ютиб юборилганида, НЯҚВ га хос бўлган тизимли нохуш реакциялар пайдо бўлиши мумкин. Меъдани ювиш ва фаоллаштирилган кўмирни қабул қилиш керак.
Чиқарилиш шакли
Сиртга қўллаш учун 1% ли суртма.
30 г дан алюминий тубаларда.
Ҳар бир туба қўллаш бўйича йўриқномаси билан картон қутида.
Сақлаш шароити
Қуруқ жойда, 8 дан 15оС гача ҳароратда. Музлатишга йўл қўйилмайди.
Яроқлилик муддати
2 йил.
Дорихоналардан бериш тартиби
Рецептсиз.