📜 Инструкция по применению Лорисепт
💊 Состав препарата Лорисепт
✅ Применение препарата Лорисепт
📅 Условия хранения Лорисепт
⏳ Срок годности Лорисепт

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

ЛОРИСЕПТ

LORISEPTUM

 

Препаратнинг савдо номи: Лорисепт

Таъсир этувчи моддалар: прополис настойкаси, аскорбин кислотаси.

Дори шакли: таблеткалар.

Таркиби:

1 таблетка қуйидагиларни сақлайди:

фаол моддалар: прополис настойкаси, аскорбин кислотаси.

ёрдамчи моддалар: лимон кислотаси, какао, кальций стеарини, қанд.

Таърифи: оч жигарранг рангли мармарсимон доғлари бўлган, ўзига хос нордон ширин таъмли ва ҳидли таблеткалар.

Фармакотерапевтик гуруҳи: ЛОР-аъзоларининг касалликларида даволаш учун восита.

АТХ коди: R02AA

 

Фармакологик хусусиятлари

Аскорбин кислотаси оксидланиш-қайтарилиш жараёнларини бошқарилишида иштирок этади, қоннинг ивишини, иммун тизимини рағбатлантириб, организмни инфекцияга бўлган қаршилигини оширади.

Прополис микробларга қарши, қичишишга қарши, оғриқ қолдирувчи ва кучсиз ифодаланган яллиғланишга қарши таъсир кўрсатади.

Препарат умуман бактерицид, регенерацияни кучайтирувчи, организмнинг ҳимоя кучларини фаоллаштирувчи таъсир кўрсатади, С витамини танқислигини тўлдиради.

Қўлланилиши

Юқори нафас йўлларининг инфекцион-вирусли ва яллиғланиш характерли касалликларини (ўткир респиратор вирусли инфекциялар; ларингит, фарингит), оғиз бўшлиғи шиллиқ қаватининг касалликларини (парадонтопатия), организмнинг қаршилигини пасайиши ҳолларини олдини олиш ва даволашда қўлланади.

Қўллаш усули ва дозалари

Тил остига (оғизда тўлиқ эригунча) 1 таблеткадан кунига 4-10 марта буюрилади. Даволаш давомийлиги 5-15 кун ташкил қилади. Зарурати бўлганида бир ойдан кейин даволаш курси такрорланади.

Ножўя таъсирлари

Аллергик реакциялар бўлиши мумкин.

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

Препарат компонентларини шахсий ўзлаштираолмаслик, қандли диабетда ыщллаш мумкин эмас.

Махсус кўрсатмалар

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва уни яроқлилик муддати ўтганидан сўнг қўлланмасин.

Чиқарилиш шакли

6 ёки 10 таблеткадан контур-уяли ўрамда.

Сақлаш шароити

Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 250С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

Яроқлилик муддати

2 йил.

 

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецептсиз.

ИМЕЮТСЯ ПРОТИВОКАЗАНИЯ. НЕОБХОДИМО ОЗНАКОМИТЬСЯ С ИНСТРУКЦИЕЙ
ПО ПРИМЕНЕНИЮ ИЛИ ПОЛУЧИТЬ КОНСУЛЬТАЦИЮ СПЕЦИАЛИСТА

Лекарственные средства, информация о которых представлена на сайте, могут иметь противопоказания к их применению и использованию. Перед использованием необходимо ознакомиться с инструкцией по применению или получить консультацию у специалистов.