ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚнома
САНО БАРГИ
FOLIUM SENNAE
Препаратнинг савдо номи: Сано барги
Дори шакли: Доривор ўсимлик хом ашёси.
Таркиби: Эмодин, хризофан кислотаси ва бошқа моддалар бор. Антрацен ҳосилаларининг миқдори, хризофан кислотасига қайта ҳисобланганда камида 1,35% ни ташкил этиши керак.
Таърифи: Диаметри 7 мм бўлган элакдан ўтказилган майдаланган хом ашё; кулранг-яшил ранг; кучсиз ҳидли; бироз аччиқроқ таъмли шилимшиқлик хисили.
Фармакотерапевтик гуруҳи: Сурги воситалари.
Фармакологик ҳусусиятлари
Дуккакдошлар (Fabaceae) оиласига мансуб, маданий ўстириладиган сано – ўткирбаргли кассия – (Cassia acutifolia Del.) ўсимликларининг гуллаш ва мева тугиш даврида йиғилган, қуритилган ва майдаланган барглари.
Асосан антрагликозидларни (А ва Б сеннозидлар) борлиги билан боғлиқ сурги таъсир кўрсатади. Сурги таъсирининг механизми ичак шиллиқ қаватининг рецепторларини рағбатлантириши, унинг бўшлиғига натрий ионлари ва сувни сўрилишини кучайиши ва бунинг оқибатида ичак ичидаги модда ҳажмини ошиши хамда перистальтикани кучайиши билан боғлиқдир. Препарат қабул қилинганидан кейин ичакни бўшаши одатда 8-10 соатдан кейин юз беради.
Қўлланилиши
Сурункали атоник қабзиятларни, ҳомиладорликдаги қабзиятларни даволашда ва бавосил касаллигида қўлланилади.
Қўллаш усули ва дозалари
Ичга, қайнатма кўринишида. Қайнатмани тайёрлаш учун 5-10 г (1-2 ош қошиқ) майдаланган баргларни ёки 5 фильтр-пакетни сирланган идишга солиб, 100 мл (½ стакан) хона ҳароратдаги қайнаган сув қуйилади, қопқоғи ёпилади ва тез-тез аралаштириб турган ҳолда 30 минут давомида қайнаётган сув ҳаммомида қиздирилади, хона ҳароратида тўлиқ совутилгандан сўнг дока орқали сузиб олинади ва қолган хом-ашё сиқилади (фильтр-пакетлар олинади ва докасиз сиқилади). Олинган қайнатманинг ҳажмини қайнатилган сув билан 100 мл гача етказилади. Қайнатмани салқин жойда кўпи билан 2 сутка сақланади. 1 ош қошиқдан кунига 1-3 марта қабул қилинади.
Ножўя таъсирлари
Юқори сезувчанликда аллергик реакциялар бўлиши мумкин.
Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар
Ичак тутилиши, меъда-ичак йўлларининг ўткир яллиғланиш касалликлари, сиқилган чурра, меъда-ичак ва бачадондан қон кетишлари. Препаратга юқори сезувчанликда қўллаш мумкин эмас.
Махсус кўрсатмалар
Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач ишлатилмасин.
Дозани ошириб юборилиши
Дозани ошириб юборилганда қоринда санчиқсимон оғриқлар ва метеоризм кузатилади. Бундай ҳолатларда дозани камайтириш лозим.
Чиқарилиш шакли
Қутилар ва пакетларда, қутиларга солинган пакетларда 25, 30, 40, 50, 100 г дан ва қутиларга солинган фильтр-пакетларда 1,5 г дан №25 ёки №50.
Сақлаш шароити
Қуруқ ва ёруғликдан ҳимояланган жойда, 250С юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.
Яроқлилик муддати
3 йил.
Дорихоналардан бериш тартиби
Рецептсиз