ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА
ФЛУКОДАН
FLUCODAN
Препаратнинг савдо номи: Флукодан
Таъсир этувчи модда (ХПН): флуконазол
Дори шакли: инфузия учун эритма
Таркиби
1 флакон қуйидагиларни сақлайди:
фаол модда: 400 мг флуконазол;
ёрдамчи моддалар: натрий хлориди (1,8 г/200 мл), инъекция учун сув.
Таърифи: тиниқ, рангсиз, ҳидсиз, механик киритмалари бўлмаган суюқлик.
Фармакотерапевтик гуруҳи: замбуруғларга қарши восита.
АТХ коди: J02AC01.
Фармакологик хусусиятлари
Флуконазол – триазол гуруҳига мансуб замбуруғларга қарши восита. Препаратнинг фаол моддаси – флуконазол бўлиб замбуруғларнинг ҳужайра мембраналарида стероллар синтезининг кучли селектив ингибитори ҳисобланади. Таъсир механизми цитохром Р450 билан боғлиқ бўлган фермент ланостерол 14-α-деметилазани блокадаси билан боғлиқ. Флуконазол замбуруғ ҳужайраларининг ланостеролини эргостеролга айланишини блоклайди; ҳужайра мембранасининг ўтказувчанлигини оширади, унинг ўсиши ва репликациясини бузади. Замбуруғларнинг цитохром Р450 га юқори танлаб таъсир қилади ва одам организмида бу ферментларни амалда сусайтирмайди (итраконазол, клотримазол, эконазол ва кетоконазол билан солиштирганда одам жигари микросомаларида цитохром Р450 боғлиқ оксидланиш жараёнларини камроқ даражада сусайтиради). Антиандроген фаолликка эга эмас.
Оппортунистик микозларда фаол, шу жумладан Candida spp. (жумладан, иммунодепрессия фонидаги кандидознинг ёйилган шакллари), Cryptococcus neoformans ва Coccidioides immitis (шу жумладан бош мия инфекциялари).
Фармакокинетикаси
Қон зардобида флуконазолнинг чўққи қонцентрациясига вена ичига юборилганидан кейин дарҳол эришилади. Препаратнинг ярим чиқарилиш даври тахминан 30 соатни ташкил этади. Плазмадаги концентрацияси юборилган дозага нисбатан тўғри пропорционал боғлиқ бўлади. Плазма оқсиллари билан боғланиши – 11-12%. Флуконазол организмнинг барча биологик суюқликлари, аъзолари ва тўқималарига яхши ўтади. Препаратнинг сўлак ва балғамдаги концентрацияси унинг плазмадаги даражаларига ўхшаш. Замбуруғли менингити бўлган беморларда орқа мия суюқлигидаги флуконазолнинг миқдори, унинг плазмадаги даражасининг 80% га етади. Тери шох қаватида, эпидермисда, дермада, тер суюқлигидаги концентрацияси қон зардобдагидан ортиқ бўлади. Флуконазол тери шох қаватида тўпланади ва узоқ муддат сақланади.
Флуконазол асосан буйраклар орқали чиқарилади; юборилган дозанинг тахминан 80% ўзгармаган ҳолда сийдик билан чиқарилади. Флуконазолнинг клиренси креатинин клиренсига пропорционал бўлади.
Қўлланилиши
- Орофарингеал кандидоз;
- эзофагеал кандидоз;
- ёйилган кандидоз, шу жумладан кандидемия, диссеминацияланган кандидоз ва инвазив кандидоз инфекциясининг бошқа шакллари (шу жумладан қорин парда, эндокард, кўзлар, нафас ва сийдик йўлларининг инфекциялари);
- криптококкоз, криптококкли менингит ва бошқа локализацияли (масалан, ўпка, тери) инфекциялар;
- хавфли ўсмалари ёки суяк кўмиги кўчириб ўтказилган, цитотоксик химиотерапия ёки нурли терапия натижасида бундай инфекцияларнинг ривожланишига мойил бўлган беморларда замбуруғли инфекцияларни олдини олиш учун қўлланади.
Қўллаш усули ва дозалари
Флуконазол вена ичига томчилаб соатига 200 мг дан кўп бўлмаган тезликда суткада бир марта қўлланади.
Флуконазолнинг суткалик дозаси инфекциянинг характери ва оғирлигига боғлиқ.
Даволашни муддатидан олдин тўхтатиш қайталанишларга олиб келади.
Катталар:
Орофарингеал кандидоз: препаратнинг юклама суткалик дозаси 200 мг суткада 1 мартани ташкил этади, тутиб турувчи дозаси – суткада 100 мг. Даволаш курси: 7-14 кун. Зарурат бўлганида иммунитети яққол пасайган беморларда даволаш давомлироқ бўлиши мумкин.
Эзофагал кандидоз: препаратнинг юклама суткалик дозаси 200 мг суткада 1 мартани ташкил этади, тутиб турувчи дозаси – суткада 100 мг. Клиник самара етарли бўлмаганида доза суткада 400 мг гача оширилиши мумкин. Даволаш курси камида уч ҳафтани ташкил этади.
Тарқоқ кандидоз, шу жумладан кандидемия, диссеминацияланган кандидоз ва кандидоз инфекциясининг бошқа шакллари (шу жумладан қорин парда, эндокард, кўзлар, нафас ва сийдик йўлларининг инфекциялари): даволашнинг биринчи куни 400 мг, сўнгра –суткада 200 мг дан юборилади. Клиник самараси етарли бўлмаганида препаратнинг дозаси суткада 400 мг гача оширилиши мумкин. Даволаш давомийлиги клиник самарадорлигига боғлиқ.
Криптококкоз, шу жумладан криптококкли менингит ва бошқа локализацияли (масалан, ўпка, тери) инфекциялар: биринчи куни – 400 мг, сўнгра эса – 200-400 мг суткада 1 марта. Криптококк инфекцияларни даволаш давомийлиги клиник ва микологик самаранинг бўлишига боғлиқ. Криптококкли менингитни даволаш курси: орқа мия суюқлигида криптококкларни униб чиқиши тўхтаганидан кейин камида 10-12 ҳафта.
Орттирилган иммунтанқислиги синдроми (ОИТС) бўлган беморларда криптококкли менингитнинг қайталанишларини олдини олиш учун бирламчи даволаш курси тўлиқ якунланганидан кейин флуконазол билан даволашни суткада 200 мг дозада узоқ муддат давом эттириш мумкин.
Хавфли ўсмалари ёки суяк кўмиги кўчириб ўтказилган, цитотоксик химиотерапия ёки нурли терапия натижасида бундай инфекцияларнинг ривожланишига мойил бўлган беморларда замбуруғли инфекцияларни олдини олиш: тарқоқ инфекциянинг хавфи юқори бўлганида, масалан, кутилаётган яққол ёки узоқ муддат сақланувчи нейтропенияси бўлган беморларда, тавсия қилинадиган доза суткада 1 марта 400 мг ни ташкил қилади. Флуконазол кутилаётган нейтропенияни пайдо бўлишидан бир неча кун олдин буюрилади; нейтрофилларнинг сони 1000/мкл дан кўпроқ ошганидан кейин даволаш яна 7 сутка давомида давом эттирилади.
Болалар:
Препаратни суткалик дозаси катталарга буюриладиган суткалик дозалардан ошмаслиги керак. Флуконазол ҳар куни суткада 1 марта қўлланади.
Педиатрия амалиётидаги дозалари катталарнинг дозаларига қуйидаги алгоритм бўйича эквивалент:
Педиатрик доза | Катталар учун дозаси |
3 мг/кг | 100 мг |
6 мг/кг | 200 мг |
12 мг/кг | 400 мг |
Ҳаётининг биринчи икки ҳафтасидаги болаларга мўлжалланган максимал дозаси 12 мг/кг ни ташкил этади, ҳар 72 соатда юборилади. Ҳаётининг 3 ва 4 ҳафталари орасида бўлган болалар учун максимал дозаси 12 мг/кг ни ташкил этади, ҳар 48 соатда юборилади.
Орофарингеал кандидозда биринчи куни 6 мг/кг зарб дозаси буюрилиши мумкин, флуконазолнинг тутиб турувчи дозаси суткада 3 мг/кг ни ташкил этади. Даволаш давомийлиги: 2 ҳафтадан кам бўлмаслиги керак.
Эзофагал кандидоз: препаратнинг юклама суткалик дозаси 6 мг/кг ташкил этади суткада 1 марта юборилади, тутиб турувчи дозаси – суткада 3 мг/кг. Клиник жавоб реакцияси етарли бўлмаганида дозаси суткада 12 мг/кг гача оширилиши мумкин. Даволаш курси: уч ҳафтадан кам эмас.
Тарқоқ кандидозни даволаш учун тавсия этилган дозаси касалликнинг оғирлигига қараб суткада 6-12 мг/кг ни ташкил этади.
Криптококкли менингит ва бошқа локалазацияли криптококк инфекциялари: биринчи куни – ўртача 12 мг/кг, сўнгра – 6-12 мг/кг суткада 1 марта. Криптококк инфекцияларини даволаш давомийлиги клиник ва микологик самарани кузатилишига боғлиқ. Криптококкли менингитни даволаш курси: орқа мия суюқлигидан криптококкларни униб чиқиши тўхтаганидан кейин камида 10-12 ҳафта давом эттирилади.
ОИТС бўлган беморларда криптококкли менингитнинг қайталанишларини олдини олиш учун бирламчи даволаш курси тўлиқ якунланганидан кейин флуконазол билан даволашни суткада 6 мг/кг дозада жуда узоқ муддат давомида давом эттириш мумкин.
Кекса ёшдаги пациентларда буйраклар фаолиятини бузилишлари бўлмаганида, флуконазол одатдаги дозалаш тартибига мувофиқ қўлланади.
Буйраклар фаолияти бузилганида флуконазолни қўлланиши:
Препарат бир марта қўлланганида дозасини тўғрилаш талаб қилинмайди.
Бир даволаш курсида биринчи (зарб) дозаси 50 дан 400 мг гачани ташкил этади. Сўнгра препаратнинг дозаси ёки қўллашнинг тез-тезлигини креатинин клиренсига қараб ўзгартириш керак, хусусан:
Креатинин клиренси мл/мин | Флуконазолнинг суткалик дозаси |
>50 | 100% |
≤50 (диализ йўқ) | 50% |
Мунтазам диализ | 100% ҳар диализдан кейин |
Флуконазол инфузия учун эритма қуйидаги эритувчилар билан мутаносиб: 20% глюкоза эритмаси, Рингер эритмаси, Хартман эритмаси, глюкозадаги калий хлориди эритмаси, 4,2% ли натрий бикарбонат эритмаси, натрий хлоридини изотоник эритмаси.
Яққол номутаносиблик бўлмаслигига қарамасдан, препаратни бошқа инфузион эритмалар билан аралаштириш тавсия қилинмайди.
Флакондаги дори препаратининг ишлатилмаган қолдиқларини амалдаги кўрсатмаларга мувофиқ йўқотиш керак, уларни кейинчалик ишлатиш учун сақлаш мумкин эмас.
Ножўя таъсирлари
Овқат ҳазм қилиш тизими томонидан: иштаҳани пасайиши, кўнгил айниши, диарея, метеоризм, қорин оғриғи, кам ҳолларда – жигар фаолиятини бузилиши (склераларни сариқлиги, сариқлик, гипербилирубинемия, АЛТ, АСТ ва ИФ фаоллигини ошиши)
Нерв тизими томонидан: бош оғриғи, бош айланиши, ҳаддан ташқари толиқиш, кам ҳолларда – тиришишлар.
Қон яратиш аъзолари томонидан: кам ҳолларда – лейкопения, тромбоцитопения (қон кетишлари, петехиялар), нейтропения, агранулоцитоз.
Аллергик реакциялар: тери тошмаси, кам ҳолларда – кўп шаклли экссудатив эритема (шу жумладан Стивенс-Джонсон синдроми), токсик эпидермал некролиз (Лайелл синдроми), анафилактоид реакциялар.
Бошқалар: кам ҳолларда – буйраклар фаолиятини бузилиши, алопеция, гиперхолестеринемия, гипертриглицеридемия, гипокалиемия.
Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар
- Флуконазолга ва бошқа азол бирикмаларига юқори сезувчанлик;
- QТ интервалини узайтирувчи (шу жумладан терфенадин ёки астемизол) препаратлар билан бир вақтда қабул қилиш;
- ҳомиладорлик;
- лактация (эмизиш) даврида қўллаш мумкин эмас.
Дориларнинг ўзаро таъсири
Флуконазол антигистамин воситалари (астемизол, терфенадин), қисқа таъсир даврига эга бўлган бензодиазепинлар гуруҳига кирувчи анксиолитиклар (мидазолам, триазолам); рифабутин, цизаприд, фенитоин, зидовудин, такролимус, циклоспориннинг фармакологик таъсирини кучайтиради; теофиллиннинг ярим чиқарилиш даврини узайтиради ва интоксикация ривожланиши хавфини оширади, бу унинг дозасини тўғрилашни талаб қилади.
Гидрохлортиазид плазмада флуконазолнинг концентрацияси даражасини оширади, рифампицин билан бир вақтда қўлланганида қон плазмасидан флуконазолнинг ярим чиқарилиш даврини пасайиши кузатилади.
Флуконазол сульфонилмочевина ҳосилалари (глибенкламид, глипизид, толбутамид) – перорал гипогликемик дори препаратларининг қон плазмасидаги концентрацияси даражасини, шунингдек ярим чиқарилиш даврини оширади. Бу дори препаратлари бир вақтда қўлланганида, гипогликемияни олдини олиш учун қондаги қанд даражасини синчиклаб назорат қилиш керак.
Флуконазол перорал ҳомиладорликка қарши дори препаратлари билан бир вақтда қўлланганида гормонларнинг (эстрадиол, левоноргестрел, норэтидрон) концентрацияси даражаси ўзгариб туриши мумкин, бу дори препаратлари бир вақтда буюрилганида мумкин бўлган ножўя симптомларни олдини олиш учун, пациентларнинг ҳолатини синчиклаб назорат қилиш керак.
Кумарин антикоагулянтларининг самарадорлигини оширади, протромбин вақти ошиши мумкин, шунинг учун қон кетиши (гематомалар, бурун ва меъда ичак йўлларидан қон кетишлар, гематурия, мелена) ривожланиши мумкин.
Флуконазол ва амфотерицин В бир вақтда буюрилганида, уларнинг таъсирини антагонистик характерга эга эканлигини ҳисобга олиш керак, лекин амалда ўзаро таъсирнинг натижаси қайси моддани олдин қабул қилиниши ва патоген замбуруғнинг тури билан белгиланади.
Махсус кўрсатмалар
Флуконазол билан даволашни клиник-гематологик ремиссия бошлангунича давом эттириш керак. Даволашни муддатидан олдин тўхтатиш қайталанишларга олиб келади.
Даволаш давомида қон кўрсаткичларини, буйраклар ва жигар фаолиятини назорат қилиш керак.
Флуконазол билан даволаш вақтида, жигар фаолиятини жиддийроқ шикастланиши белгиларини аниқлаш мақсадида, шу кўрсатгичлари бузиладиган беморларни кузатиб бориш керак. Флуконазолни гепатотоксик таъсири одатда қайтувчи бўлиб, даволаш тўхтатилганидан кейин симптомлари йўқолади.
Буйраклар фаолияти бузилган пациентларга, янги туғилган чақалоқларга, ОИТС бўлган беморларга (иммунитети сусайган бошқа ҳолатларда), шунингдек потенциал проаритмик ҳолатлари бўлган пациентларга препарат эҳтиёткорлик билан буюрилади.
Ҳомиладорлик ва лактацияда қўлланиши.
Агар потенциал фойда хавфдан ошсагина флуконазолни ҳомиладорликда буюриш мумкин.
Флуконазол кўкрак сутида плазмадагидек концентрацияларда аниқланади, шунинг учун лактация даврида уни буюрилганида эмизишни тўхтатиш керак.
Автомобилни ва бошқа механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири.
Флуконазол автомобилни ҳайдаш ва психомотор реакцияларнинг юқори тезлигини талаб қилувчи ишларни бажариш қобилятига таъсир қилмайди.
Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач ишлатилмасин.
Дозани ошириб юборилиши
Симптомлари: галлюцинациялар ва параноидал ҳатти-ҳаракат бўлиши мумкин. Доза ошириб юборилганида дарҳол шифокорга мурожаат қилиш керак.
Даволаш: симптоматик. Флуконазолнинг чиқарилишини жадалланган диурезни ўтказиш йўли билан тезлаштириш мумкин. Уч соатлик гемодиализ сеанси қон плазмасидаги флуконазолнинг миқдорини тахминан 50% га пасайтириш имкониятини беради.
Чиқарилиш шакли
Инфузия учун эритма 200 мл дан шиша флаконларда.
1 флакон қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутида.
Сақлаш шароити
25°С дан юқори бўлмаган ҳароратда. Музлатилмасин.
Яроқлилик муддати
3 йил.
Дорихоналардан бериш тартиби
Рецепт бўйича.