ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА
ФЕРОПЛЕКТ
FEROPLECT
Препаратнинг савдо номи: ФЕРОПЛЕКТ
Таъсир этувчи моддалар (ХПН): темир сульфат гептагидрати, аскорбин кислотаси.
Дори шакли: қобиқ билан қопланган таблеткалар.
Таркиби:
1 таблетка қуйидагиларни сақлайди:
фаол моддалар: темир сульфат гептагидрати – 50 мг, аскорбин кислотаси – 30 мг;
ёрдамчи моддалар: кросповидон, коповидон, лактоза моногидрати, полиэтиленгликоль (макрогол 6000), микрокристалл целлюлоза, гипромелоза, кальций стеарати.
қобиғи: плёнка ҳосил қилувчи қоплама (поливинил спирти, титан диоксиди (Е 171), тальк, лецитин, ксантан камеди), сахароза, повидон, магний карбонати, сувсиз коллоид кремний диоксиди, титан диоксиди (Е 171), тальк, сариқ асалари муми, минерал мой.
Таърифи: қобиқ билан қопланган, оқ рангдаги ёки кул ранг тусли оқ рангдаги, икки томонлама қавариқ юзали думалоқ шаклдаги таблеткалар. Бўлинганида иккита қатлами кўринади.
Фармакотерапевтик гуруҳи: эритропоэзни рағбатлантирувчи восита.
АТХ коди: B03AЕ10
Фармакологик хусусиятлари
Фармакодинамикаси.
Фероплект метаболик жараёнларни бошқарувчи воситаларга мансуб бўлиб, хусусан препарат келиб чиқиши турли бўлган темир танқислиги билан кечадиган анемияларда организмда темир танқислигини бартараф этади, эритропоэзни рағбатлантиради. Темир аскорбин кислотаси билан биргаликда синергик таъсирга эга. Темир икки валентли темир иони кўринишида Фероплект таркибига киради, у меъда-ичак йўлларида уч валентли темир ионига нисбатан яхши сўрилади. Аскорбин кислотаси ўз антиоксидант хусусиятлари туфайли темирнинг сўрилиши ва ўзлаштирилишига ёрдам беради (у Fe2+ ионини барқарорлаштириб, уни Fe3+ ионига айланишига тўсқинлик қилади).
Фармакокинетикаси.
Фероплект препаратининг фармакокинетик тадқиқотлари ўтказилмаган.
Қўлланилиши
Темир танқислиги билан кечадиган анемияни даволаш ва олдини олиш.
Қўллаш усули ва дозалари
Темир танқислиги билан боғлиқ анемияни даволаш учун катталар ва 12 ёшдан катта бўлган болаларга суткада 3 марта 1-2 таблетка, 4 ёшдан 12 ёшгача бўлган болаларга суткада 3 марта 1 таблетка буюрилади.
Фероплектни овқатланишдан 1 соат олдин ёки овқатлангандан сўнг 2 соат ўтгач чайнамасдан ичга қабул қилинади.
Даволаш давомийлигини шифокор индивидуал равишда пациент қон плазмасидаги темир миқдорига боғлиқ ҳолда аниқлайди. Қонда гемоглобин ва эритроцитлар даражаси нормага келганидан кейин организмда темир «депо»сини яратиш мақсадида препаратни яна 1-2 ой давомида қабул қилиш лозим. Темир танқислиги билан боғлиқ анемияни даволашнинг ўртача давомийлиги 3-6 ойни ташкил этади.
Болаларда. 4 ёшгача бўлган болаларга препарат буюрилмайди.
Ножўя таъсирлари
Овқат ҳазм қилиш тизими томонидан: қоринда дискомфорт, диспепсия, гастроспазм, кўнгил айниши, қусиш, жиғилдон қайнаши, анорексия, эпигастрияда/қоринда оғриқ, гастрит, метеоризм, диарея. Темир перорал препаратларининг юқори дозаларини, айниқса кекса ёшдаги пациентлар томонидан, узоқ вақт давомида қўлланилиши гоҳида копростазга олиб келувчи қабзиятни келтириб чиқариши мумкин.
Ахлат қорамтир рангга кириши, эҳтимол тишлар ва милклар қорайиши мумкин. Юқори дозалар қўлланилганида овқат ҳазм қилиш йўллари (шу жумладан қизилўнгач) шиллиқ қаватининг темир сульфати таблеткалари билан таъсирланиб шилиниши натижасида гастроинтестинал эрозиялар/яралар, қон кетишлар, қизилўнгач стенози юз бериши мумкин.
Нерв тизими томонидан: юқори дозаларда узоқ вақт давомида қўлланилганида – бош оғриғи, уйқунинг бузилиши, бош айланиши, қувватсизлик, жиззакилик, юқори даражада қўзғалувчанлик, чарчоқлик.
Юрак-қон томир тизими томонидан: кўкрак орқасидан сиқилиш ҳисси, қизиб кетиш ҳисси, юқори дозаларда узоқ муддат қўлланилганида –миокард дистрофияси, артериал босимнинг ошиши, микроангиопатияларнинг ривожланиши.
Иммун тизими, тери ва тери ости тўқимаси томонидан: юқори сезувчанлик реакциялари, шу жумладан тошмалар, экзема, қичишиш, эшакеми, тери гиперемияси, анафилактик реакциялар, шу жумладан томоқда оғриқ, ангиоедема, сенсибилизация мавжуд бўлганида анафилактик шок, нафас олиш билан боғлиқ юқори сезувчанлик реакциялари.
Сийдик чиқариш тизими томонидан: сийдикни кислотали мухитга ўзгариши, аскорбин кислотасининг суткада 1 г дан ошадиган дозаларида хавф гуруҳидаги пациентларда гипероксалатурия; юқори дозаларда узоқ муддат қўлланилганида – буйракларнинг гломеруляр аппаратининг шикастланиши, кристаллурия, буйраклар ва сийдик чиқариш йўлларида урат, цистин ва/ёки оксалат конкрементларнинг шаклланиши, буйрак етишмовчилиги. Аскорбин кислотасининг суткада 600 мг дан ортиқ бўлган дозалари сийдик ҳайдаш таъсирига эга.
Қон ҳосил қилиш тизими томонидан: юқори дозаларда узоқ вақт давомида қўлланилганида аскорбин кислотаси ҳисобига тромбоцитоз, тромб ҳосил бўлиши, эритроцитопения, нейтрофил лейкоцитоз, юқори даражада протромбинемия бўлиши мумкин; глюкозо-6-фосфатдегидрогеназа етишмовчилиги бўлган пациентларда эритроцитлар гемолизи ва гемолитик анемия ривожланиши мумкин.
Метаболик бузилишлар: юқори дозаларда узоқ вақт давомида қўлланилганида (препарат аскорбин кислотаси сақлайди) – юқори даражада С витаминози, тўқималар трофикасининг ёмонлашуви, меъда ости бези инсуляр аппарати фаолиятининг сўндирилиши (гипергликемия, глюкозурия), гликоген синтезини бузилиши, қандли диабет, натрий ва суюқликни тутилиб қолиши, рух, мис алмашинувининг бузилиши юз бериши мумкин.
Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар
- Препаратнинг ҳар қандай компонентига юқори сезувчанликда;
- Темирни гемоглобинга кириши бузилиши билан боғлиқ анемияларда (сидероахрестик анемия, қўрғошин билан заҳарланиш оқибатида анемияда);
- Темир чиқарилиши механизмларининг бузилишида (талассемияда);
- Темирни юқори даражада тўпланиши билан кечадиган ҳолатларда (гемохроматоз, гемосидерозда);
- Темир танқислигидан келиб чиқмайдиган анемиянинг бошқа турларида (масалан, апластик ва гемолитик анемиялар, сурункали гемолиз, В12 витамини танқислиги келтириб чиқарган анемияда);
- Темир препаратларини биргаликда парентерал юборишда;
- Такрорий гемотрансфузияларда;
- Пептик яра, қўзғалиш фазасидаги ярали колитда;
- Қизилўнгач стенози ва/ёки меъда-ичак йўлларининг бошқа обструктив касалликларида, ичак дивертикули, ичак тутилишида;
- Тромбоз, тромбозларга мойиллик, тромбофлебитда;
- Буйракларнинг оғир касалликларида;
- Қандли диабетда;
- Сийдик-тош касаллигида (аскорбин кислотасини суткада 1 г дан ортиқ қўлланилганида) қўллаш мумкин эмас.
Дориларнинг ўзаро таъсири
Темир билан боғлиқ ўзаро таъсирлар
Фторхинолонлар: бир вақтда қўлланилишидан чекланиш лозим, чунки темир тузлари норфлоксацин, левофлоксацин, ципрофлоксацин, офлоксацин, гатифлоксацин сўрилишини 30% дан 90% гача ингибиция қилади. Фторхинолонларни энг камида Фероплект қабул қилинишидан 2 соат олдин ёки қабул қилинганидан кейин 4-6 соат ўтгач қўллаш лозим.
Темир препаратлари ва таркибига темир кирадиган бошқа дори воситалари: жигарда темир тўпланиши мумкин, темир дозасини ошириб юбориш эҳтимоли ошади.
Темир тузларининг перорал шакллари хелат бирикмалари ҳосил бўлиши туфайли, кўпгина дори воситаларнинг сўрилишини ингибиция қилади. Шу сабабли темир препаратларини қабул қилиш ва қуйида келтирилган дори воситалари ўртасида маълум интервал бўлиши керак.
Рух, кальций, алюминий, магнийнинг перорал препаратлари (шу жумладан антацидлар, озиқ-овқат қўшимчалари), холестирамин, панкреатин, протон помпаси ингибиторлари, триентин: овқат ҳазм қилиш йўлларидан темир сўрилишини камайиши. Ушбу препаратлар ва Фероплектни қабул қилиш вақт давомида бир-биридан максимал даражада узоқ бўлиши керак (минимал интервал 2 соатни ташкил этади).
Тетрациклинлар: темир ва антибиотиклар сўрилиши пасаяди, шу сабабли улар қабул қилинишидан 3 соат олдин ёки қабул қилинганидан кейин 2 соат ўтгач Фероплектни қўллаш лозим.
D-пеницилламин: пеницилламин ва темир тузлари биргаликда қўлланилганида хелат комплекси ҳосил бўлиши туфайли пеницилламинни ҳам, темир тузларини ҳам сўрилиши камаяди.
Энтакапон, сульфасалазин: темир тузлари ушбу препаратларнинг биокиришаолишини камайтириши мумкин.
Метилдопа: темир тузлари (темир сульфати ёки темир глюконати) билан биргаликда қўлланилганида метилдопанинг биокираолишлиги камаяди, бу унинг гипотензив таъсирини камайишига олиб келиши мумкин; ушбу препаратларни қабул қилиш ўртасидаги интервал имкон қадар катта бўлиши керак.
Леводопа, карбидопа: темир сульфати леводопанинг бир марталик дозаси биокираолишлигини тахминан 50% га, карбидопанинг бир марталик дозаси биокираолишлигини эса деярли 75% га камайтиради.
Қалқонсимон без гормонлари: тироксин сўрилиши пасаяди, бу даволаш натижаларига таъсир кўрсатиши мумкин. Тироксин ва Фероплектни қабул қилиниши ўртасидаги интервал 2 соатдан кам бўлмаслиги керак. Пациентлар қалқонсимон без функциясини мунтазам текширтириб туришлари лозим.
Мофетил микофенолати: темирнинг перорал препаратлари мофетил микофенолати сўрилишини сезиларли равишда камайтиради.
Хлорамфеникол: темир препаратларининг клиник таъсири ривожланишини секинлаштиради. Хлорамфеникол темирнинг плазмада клиренсини ва уни эритроцитларга киритилишини секинлаштиради ҳамда шу тарзда эритропоэзга тўсқинлик қилади.
Ризедронат, клодронат: in vitro шароитдаги тадқиқотлари темир сақловчи препаратлар улар билан комплекслар ҳосил қилишини кўрсатади. Гарчанд ўзаро таъсирга оид in vivo шароитдаги тадқиқотлари ўтказилмаган бўлса-да, уларни биргаликда буюрилиши ризедронат ва клодронат сўрилишини камайтиради.
Бисфосфонатлар: уларнинг сўрилиши бузилиши мумкин. Препаратларни қабул қилиш ўртасидаги вақт интервали энг камида 2 соатни ташкил этиши керак.
Ностероид яллиғланишга қарши воситалар: овқат ҳазм қилиш йўлларининг шиллиқ қаватига темирнинг қўзғатувчи таъсири кучайиши мумкин. Димеркапрол: темир билан токсик комплекслар ҳосил бўлади; бир вақтда қўлланилишидан сақланиш лозим.
Десфероксамин: ушбу препаратларни мажмуавий равишда қўлланилиши комплекс ҳосил бўлиши оқибатида десфероксаминни ҳам, темирни ҳам сўрилишини камайтиради.
Аллопуринол: гемосидероз ривожланиши хавфи билан бирга темир сўрилиши кучаяди.
Аскорбин кислотаси, лимон кислотаси: темир сўрилиши ошади.
Ацетогидроксам кислотаси: ҳар иккала препаратлар фаоллиги пасаяди.
Этидрон кислотаси: этидрон кислотасининг фаоллиги пасаяди. Уни Фероплект қабул қилинганидан кейин камида 2 соат ўтгач қабул қилиш лозим.
Этанол: алкоголни сурункали суиистеъмол қилиш темир сўрилишини ошишига, темир миқдорини ошиб кетишига ва токсик асоратлар хавфига олиб келиши мумкин.
Токоферол: ҳар иккала препаратлар фаоллиги пасаяди.
Глюкокортикостероидлар: эритропоэз рағбатлантирилиши кучайиши мумкин.
Каптоприл: биргаликда қўлланилганида эҳтимол меъда-ичак йўлларида кимёвий реакция натижасида каптоприлнинг «концентрация-вақт» эгри чизиғи остидаги майдони (тахминан 37% га) пасаяди.
Циметидин: темир сўрилиши камаяди, меъдада хлорид кислотаси ажралиши камаяди. Ушбу препаратларни қабул қилиш ўртасидаги интервал энг камида 2 соатни ташкил этиши керак.
Озиқ-овқат маҳсулотлари: ўсимлик маҳсулотларида, сут ва унинг ҳосилаларида, каҳва, чой, тухум, яхлит донда, нонда сақланадиган фитатлар, фосфатлар, оксалатлар ва ошловчи моддалар миқдори юқори бўлган маҳсулотларни бир вақтда истеъмол қилиш темир сўрилишини камайтириши мумкин. Балиқ ҳамда аскорбин кислотаси ва мева кислоталари миқдори юқори бўлган маҳсулотлар темир сўрилишига ёрдам беради. Темир препаратларини ушбу маҳсулотлар қабул қилинишига қадар 1 соат ёки қабул қилинганидан кейин 2 соат давомида қабул қилиш мумкин эмас.
Фероплект қабул қилинганида яширин қонга ахлат таҳлилининг сохта мусбат натижаси олиниши мумкин.
Аскорбин кислотаси билан боғлиқ ўзаро таъсирлар
Аскорбин кислотасининг сўрилиши бир вақтда перорал контрацепция воситалари қўлланилганида, мевали ёки сабзавотли шарбатлар, ишқорий ичимлик истеъмол қилинганида пасаяди.
Аскорбин кислотаси перорал қабул қўлланилганида пенициллин, тетрациклин, темир сўрилишини оширади, гепарин ва билвосита антикоагулянтлар самарадорлигини пасайтиради, салицилатлар билан даволанганида кристаллурия ривожланиши хавфини оширади.
Аскорбин кислотаси ва десфероксаминни бир вақтда қўлланилиши темирнинг тўқималарда, айниқса юрак мушагида токсиклигини оширади, бу қон айланиши тизимининг декомпенсациясига олиб келиши мумкин. Препарат десфероксамин инъекциясидан кейин 2 соат ўтгач қабул қилиниши мумкин. Аскорбин кислотасининг юқори дозаларини дисульфирамин билан даволанаётган шахслар томонидан узоқ вақт давомида қабул қилиниши дисульфирам-алкоголь реакциясини тормозлайди. Препаратнинг юқори дозалари трициклик антидепрессантларнинг, нейролептиклар – фенотиазин ҳосилаларининг самарадорлигини, амфетаминнинг каналчалар реабсорбциясини камайтиради, мексилетинни буйраклар орқали чиқарилишини бузади.
Хинолин қатори препаратлари, кальций хлориди, салицилатлар, кортикостероидлар узоқ вақт давомида қўлланилганида, чекиш, алкоголь организмда аскорбин кислотаси захирасини камайтиради.
Аскорбин кислотаси юқори дозаларда (суткада 2 г дан ортиқ) қон ва сийдик намуналарида креатинин, сийдик кислотаси ва глюкоза даражаларини биокимёвий аниқлаш, ноорганик фосфатлар, жигар ферментлари, қонда билирубин даражаларини аниқлаш натижаларига таъсир кўрсатиши мумкин. Ахлатни яширин қон мавжудлигига скрининг-тести сохта манфий бўлиши мумкин.
Махсус кўрсатмалар
Препарат фақат темир танқислиги билан боғлиқ анемияда самарали бўлади ва темир танқислиги билан боғлиқ бўлмаган анемияларда самарасиздир. Даволаш бошланишидан олдин темир танқислиги ташҳисини (қон зардобида темир даражаси, қон зардобида темирнинг боғланишга юқори умумий қодирлигини) аниқлаш ва темир танқислигининг специфик сабабларини (масалан, меъда эрозияси ёки йўғон ичакнинг кўричакдан тўғри ичаккача бўлган қисми карциномаси) истисно этиш лозим. Уни сурункали/ўткир яллиғланиш жараёнлари ёки янги ўсмалар келтириб чиқарадиган қон зардобида темир концентрацияси пасайганида/анемияларда қўллаш мақсадга мувофиқ эмас, чунки организмга юбориладиган темир ретикулоэндотелиал тизимда тўпланади ва организм томонидан фақат асосий касаллик даволанганидан кейин ишлатила бошланади. Доза ошириб юборилиши эҳтимоли хавфини олдини олиш мақсадида темир тузларини сақлайдиган озиқ-овқат ёки бошқа қўшимчалар қўлланилганида ўта эҳтиёткорликка риоя қилиш зарур. Темир препаратларини лейкоз, ревматоид артрит, жигар ва буйракларнинг сурункали касалликларида, меъда ва ўн икки бармоқ ичак яраси касаллиги қайта бошланиши фазасида, меъда-ичак йўлларининг яллиғланиш касалликларида ва ичак касалликларида (энтерит, ярали колит, Крон касаллигида) эҳтиёткорлик билан қўллаш лозим. Бир вақтда анемия ва Крон касаллиги билан оғриган пациентларда темирни ортиқча тўпланиши, анемия симптомлари эса йўқолмаслиги ҳолати юзага келиши мумкин. Бундай пациентлар синчков текширилиши ва бир вақтда анемия ва Крон касаллигидан даволаниши керак. Препарат перорал қабул қилинганида овқат ҳазм қилиш йўллари аъзоларининг яллиғланиш ва ярали касалликлари кучайиши мумкин. Темир препаратлари айрим микроорганизмларнинг патогенлигини оширади ва ОИТВ-инфекцияланган пациентларда инфекция касалликлари кечиши прогнозига салбий таъсир кўрсатиши мумкин деб ҳисобланади. Шу сабабли темир танқислиги билан боғлиқ анемия қайд этилмаган ОИТВ-инфекцияланган пациентларга темир препаратларини буюриш мумкин эмас. Курс тарзида қўлланилганида зардобдаги темир ва гемоглобин кўрсаткичларини, эритроцитлар миқдорини, эритроцитлар ҳажмини, эритроцитларда гемоглобиннинг ўртача миқдорини, ретикулоцитлар миқдорини даврий (тахминан ҳар 4 ҳафта ўтгач) назорат қилиш зарур. Қон зардобида ферритинни аниқлаш тўпланган темир миқдорини баҳолашга имкон беради; қон зардобида ферритин кўрсаткичи < 15 мкг/л бўлиши организмда темир захиралари мавжуд эмаслигини кўрсатади. Қонда гемоглобин ва эритроцитлар миқдори нормага келганидан сўнг даволашни дарҳол тўхтатиш мумкин эмас. Даволашни муддатидан илгари тўхтатилиши, одатда, темир танқислиги билан боғлиқ анемияни қайталанишига олиб келади. Темирни ичакдан ўзлаштирилишини яхшилаш учун препарат воситасида даволаш билан бир вақтда гўшт маҳсулотлари, сабзавотлар, меваларни истеъмол қилган ҳолда мукаммал овқатланиш лозим. Препаратни ишқорли ичимлик, янги тайёрланган мевали ёки сабзавотли шарбатлар истеъмол қилиш билан бир вақтда қўлланилиши аскорбин кислотасининг сўрилишини камайтиради. Аскорбин кислотасининг сўрилиши ичак дискинезиялари, энтеритлар ва ахилияда бузилиши мумкин. Бошоқли донлардан тайёрланган маҳсулотлар (нон, оқланган тариқ ва буғдой бўтқалари, ёрмалар), дуккакли ғалла экинларидан (соя, нўхот) тайёрланган маҳсулотлар, гуруч, денгиз маҳсулотлари, сут маҳсулотлари, тухум темир сўрилишини секинлаштиради. Фероплект қабул қилиниши ва ушбу маҳсулотларни истеъмол қилиш ўртасидаги вақт оралиғи камида 2 соатни ташкил этиши керак. Препаратни аччиқ чой, қаҳва, сут билан ичмаслик лозим. Фероплект билан даволаш вақтида алкоголь истеъмол қилиш мумкин эмас. Қон ивиши юқори бўлган пациентларга препаратнинг юқори дозаларини буюриш мумкин эмас. Глюкозо-6-фосфатдегидрогеназа танқислиги бўлган пациентларни, анамнезда буйрак касалликлари бўлган пациентларни даволаш учун аскорбин кислотасини сақловчи препаратларни эҳтиёткорлик билан қўллаш лозим. Аскорбин кислотасининг юқори дозалари узоқ вақт қўлланилганида буйрак функциясини, артериал босим даражасини, меъда ости бези функциясини назорат қилиш лозим. Аскорбин кислотаси енгил рағбатлантирувчи таъсир кўрсатиши туфайли, препаратни кун охирида қабул қилиш тавсия этилмайди. Препаратни қўллаш ахлатни қорамтир рангга киришини келтириб чиқариши мумкин, бу клиник аҳамиятга эга эмас. Бу сўрилмаган темирни чиқарилиши билан боғлиқ. Тиш эмали рангининг ўзгаришини олдини олиш учун препаратни чайнамасдан ютиш лозим. Қабзиятни олдини олиш учун препаратни кўп миқдордаги сув билан ичиш лозим. Фероплектни қабул қилишда яширин қонга ахлат таҳлили сохта мусбат натижани бериши мумкин. Аскорбин кислотасини сақлаганлиги туфайли препарат бошқа лаборатория тестларининг натижаларини ўзгартириши мумкин («Бошқа дори воситалаорибилан ўзаро таъсири ва ўзаро таъсирларнинг бошқа турлари» бўлимига қаранг). Темир сақловчи препаратларнинг тасодифан нафас йўлларига тушиши қайтмас бронхиал некрозга олиб келиши мумкин. Шу сабабли Фероплект таблеткалари бўлаклари билан бирга тасодифан нафас ютилганида дарҳол шифокорга мурожаат қилиш зарур. Препарат сахароза сақлайди, шу сабабли уни фруктозани ўзлаштираолмаслик (фруктоземия), сахароза-изомальтаза танқислиги ёки глюкозо-галактоз мальабсорбция синдроми каби кам учрайдиган наслий касалликлари бўлган пациентларга буюриш мумкин эмас. Препарат лактоза сақлайди, шу сабабли уни галактозани ўзлаштираолмаслик, лактаза етишмовчилиги ёки глюкозо-галактоз мальабсорбция синдроми каби кам учрайдиган наслий касалликлари бўлган пациентларга буюриш мумкин эмас.
Ҳомиладорлик ёки лактация даврида қўлланилиши. Темир билан интоксикация оқибатида ҳомила ривожланишини бузилиши ва бола ташлаш ҳақида маълумотлар мавжуд. Темир сақлайдиган дори воситалари эмбриотоксиклиги бўйича ҳайвонларда ўтказилган тажрибаларда етарлича ўрганилмаган. Фероплектни буюриш ва ҳомиладорлик ёки лактация даврида қўллаш давомийлигини аниқлаш учун она учун қўллашдан кутиладиган фойда ва ҳомила/бола учун кутиладиган хавф ўртасидаги нисбатни ҳисобга олиш лозим.
Автотранспортни бошқариш ёки бошқа механизмлар билан ишлаш қобилиятига таъсири. Автотранспортни бошқариш ёки бошқа механизмлар билан ишлаш вақтида препаратни марказий нерв тизими томонидан ножўя реакциялар юзага келиши эҳтимолини ҳисобга олган ҳолда эҳтиёткорлик билан қўллаш лозим.
Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтганидан кейин ишлатилмасин.
Дозани ошириб юборилиши
Симптомлари. Элементар темирни 20 мг/кг миқдорда ичга қабул қилиниши потенциал токсик доза, 200-250 мг/кг миқдорда эса – потенциал ўлимга олиб келувчи доза бўлиб ҳисобланади. Темир дозасини ўткир ошириб юборилишининг кечишини бир нечта босқичга ажратиш мумкин. Биринчи босқичда (қабул қилинганидан кейин 6 соатгача) симптомлар тахикардия, артериал гипотензия, қоринда оғриқ, кўнгил айниши, қусиш, диарея, мелена ва/ёки гематемезисни, оғирроқ ҳолларда эса кома, тиришишлар, шокни ичига олиши мумкин. Иккинчи босқич (қабул қилинганидан кейин 6-24 соат) вақтинча ремиссия ёки клиник барқарорлашуви билан характерланади. Учинчи босқичда меъда-ичак токсиклиги қайталаниши (қусиш, диарея, меъда-ичакдан қон кетиш) ривожланади. Шунингдек дозани ошириб юборилиши симптомлари яққол ифодаланган уйқучанлик (летаргия) ёки комани, дегидратацияни, қон томир етишмовчилигини/оғир шокни (гиповолемия ёки тўғридан-тўғри кардиотоксиклик билан боғлиқ юрак етишмовчилиги оқибатида), жигар етишмовчилигини/сариқлик билан бирга гепатоцеллюляр некрозни, коагуляция ва қон кетиши бузилишларини, гипогликемия, энцефалопатия, метаболик ацидоз, тиришишлар, гипертермия, буйрак етишмовчилигини (тўқима перфузияси пасайиши оқибатида) ва ўпка шишини ўз ичига олиши мумкин. Меъда-ичак йўлларида тешилишлар, шунингдек Yersinia enterocolica sepsis ривожланиши хавфи мавжуд. Тўртинчи босқичда (қабул қилинганидан кейин 2-5 ҳафта ўтгач) қисман ёки тўлиқ меъда-ичак обструкцияси (чандиқ стриктуралари/пилорус стенози оқибатида), жигар циррози ривожланиши мумкин. Айрим сезувчан (глюкозо-6-фосфатдегидрогеназа танқислиги бўлган) пациентларда аскорбин кислотаси дозасини ошириб юборилиши оғир ацидозни ва гемолитик анемияни келтириб чиқариши мумкин.
Темир препаратларининг катта миқдори тасодифан қабул қилинганида болаларда ўткир заҳарланишлар оғир кечади, бунда геморрагик гастроэнтерит, қон аралаш қусиш, қон аралаш диарея ва томир шоки юз бериши мумкин.
Даволаш. Симптомларга, дозага ва потенциал хавфли доза қабул қилинганидан кейинги вақтга боғлиқ бўлади. Тутиб турувчи ва симптоматик чора-тадбирлар қусишни келтириб чиқаришни, сут ичишни ёки хом тухум ютишни (темир-оқсил комплексини ҳосил қилиш учун), меъдани натрий гидроксидининг 1% ли эритмаси билан ювишни (қийин эрийдиган темир карбонатини ҳосил қилиш учун), меъдани десфероксамин эритмаси (2 г/л) билан ювишни ва меъда зонди орқали десфероксамин эритмасини меъдага юборишни (5-10 г десфероксамин 100 мл натрий хлоридининг изотоник эритмасида эритилади), шунингдек ўпкада адекват вентиляцияни таъминлашни, ЭКГ, артериал босим ва диурез мониторингини, вена ичига юбориш учун шароитни яратишни ва адекват гидратацияни таъминлашни ўз ичига олади. Интоксикация даври давомида зардобдаги темир даражасини назорат қилиш лозим. Катталар учун меъда перистальтикасини кучайтириш мақсадида маннитол ёки сорбитолни қабул қилиш фойдали бўлиши мумкин. Диареяни индукция қилиш болалар учун, айниқса кичик ёшдаги болалар учун жуда хавфли бўлиши мумкин, шу сабабли ундан воз кечиш лозим. Пациент эҳтимол тутиладиган аспирацияни ўз вақтида аниқлаш учун синчков назорат остида бўлиши керак. Таблеткалар рентген нурларини ютади, шу сабабли мажбурий қусиш ва меъда ювилганидан кейин меъда-ичак йўлларида қолиб кетиши мумкин бўлган таблеткалар сонини қорин бўшлиғининг рентген тадқиқотларида аниқлаш мумкин. Қон зардобида темир концентрацияси > 3-5 мг/л (55-90 мкмоль/л) бўлганида ва ўсишга мойиллик тамойили бўлганида десфероксаминни парентерал юбориш заруратини кўриб чиқиш лозим. Оғир интоксикацияда: шок ва/ёки комада ва қон зардобида темир даражаси юқори (болаларда > 90 мкмоль/л ва катталарда > 142 мкмоль/л) бўлганида дарҳол интенсив тутиб-турувчи даволашни ҳамда десфероксаминни вена ичига (секин инфузия йўли билан соатига 15 мг/кг дозада, максимал доза – суткада 80 мг/кг) юборишни бошлаш лозим. Ўта юқори тезликда юборилиши артериал гипотензияга олиб келиши мумкин.
Унча оғир бўлмаган интоксикацияда десфероксаминни мушак ичига (50 мг/кг, максимал умумий доза 4 г) юбориш мумкин. Гемодиализ темирни чиқариш учун самарасиздир, аммо темир-десфероксамин комплексини чиқаришни жадаллаштириш учун қўлланилиши мумкин, шунингдек олигурия ёки анурияда буюрилади. Эҳтимол перитонеал диализ қўлланилиши мумкин.
Чиқарилиш шакли
50 та таблетка блистерда ва конвертда.
Сақлаш шароитлари
Оригинал ўрамида 25 С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.
Яроқлилик муддати
2 йил.
Дорихоналардан бериш тартиби
Рецепт бўйича.