📜 Инструкция по применению Силамакс
💊 Состав препарата Силамакс
✅ Применение препарата Силамакс
📅 Условия хранения Силамакс
⏳ Срок годности Силамакс

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

СИЛАМАКС®

SILAMAX®

 

Препаратнинг савдо номи: Силамакс®

Таъсир этувчи модда (ХПН): силденафил

Дори шакли: таблеткалар

Таркиби:

бир таблетка қуйидагиларни сақлайди:

фаол модда: 25 мг ёки 50 мг ёки 100 мг силденафил;

ёрдамчи моддалар: лактоза, маккажўхори крахмали, магний стеарати, тозаланган тальк, кроскармеллоза натрий, натрий крахмал гликоляти, коллоид диоксиди, микрокристалл целлюлоза, метилпарабен, пропилпарабен, кальций фосфат дигидрооксиди.

Таърифи: кўк рангли, овал ёки ромб шаклидаги, икки ёқлама қавариқ, бир томонида 25 ёки 50 ёки 100 ёзуви бўлган плёнка қобиқ билан қопланган таблеткалар.

Фармакотерапевтик гуруҳи: Потенцияни мувофиқлаштирувчи воситалар.

АТХ коди: G04BE03

 

Фармакологик хусусиятлари

Силденафил цитрат специфик фосфодиэстераза 5 турининг (ФДЭ 5) кучли ва селектив ингибиторидир.

Жинсий олатдаги эрекциянинг физиолигик механизми жинсий рағбатлантириш вақтида ғовак танадан азот оксидини (NO) ажралиб чиқишини тахмин қилади. NO гуанилатциклаза ферментини фаоллаштиради, бу эса циклик гуанозин монофосфат цГМФ миқдорини ошишига ва мувофиқ равишда, ғовак тана мушакларини бўшашишига олиб келади, бунинг оқибатида жинсий олатда қон оқими кучаяди.

Силденафил изояцияланган ғовак танага тўғридан-тўғри бўшаштирувчи таъсир кўрсатмайди, балки ғовак танадаги цГМФни парчаланишига масъул бўлган фосфодиэстераза 5 турини ингибиция қилиш орқали, шу тўқимага NO нинг бўшаштирувчи таъсирини фаол кучайтиради. Бу цГМФ миқдорини ошишига олиб келади, натижада силлиқ мускуллар бўшашади ва ғовак танадаги қон оқими кучаяди.

Шунинг учун Силденафилни тавсия этилган дозаларда сексуал рағбатлантириш бўлмаганида қўллаш самарасиздир.

Силденафилни эректил дисфункцияга таъсири:

Турли хил этиологияли (органик, психоген, аралаш) эрекциянинг бузилиш ҳолатлари бўлган пациентлар иштирокидаги икки томонлама яширин, плацебо-назоратли кесишган тадқиқотларда силденафил плацебо билан қиёсий рапвишда буюрилганидан кейин жинсий рағбатлантиришнинг натижаси сифатида жинсий алоқа учун етарли, узоқ муддатли эрекция бўлиши  кузатилган.     

Силденафилни қон босимига таъсири:

Препаратни ичга 100 мг дозада қабул қилинганида, ётган ҳолдаги максимал систолик артериал босимини (АБ) пасайиши ўртача 8.4 мм.сим.уст., диастолик (АБ) ни эса, 5.5 мм.сим.уст. ташкил этди. АБ га нисбатан бундан ҳам яққолроқ, лекин худди шундай ўткинчи таъсир, бир вақтда нитратлар қабул қилган пациентларда ҳам кузатилади.

Силденафилни гемодинамикага таъсири:

Соғлом кўнгиллиларда силденафилни 100 мг дозада бир марта қабул қилиниши, ЭКГда сезиларли клиник ўзгаришларни чақирмаган.

Силденафилни кўриш қобилиятига таъсири.

Препаратни 100 мг дозада қабул қилган айрим пациентларда 1 соатдан кейин ранг ажратиш қобилиятини енгил ва ўткинчи бузилиши (кўк/яшил) кузатилади, бу ҳолат 2 соат ўтгандан кейин йўқолган. Ранг ажратиш қобилиятини бузилиш механизми, кўз шох пардасига ёруғликни етказиб берувчи ФДЭ 6 ферментини сусайиши билан тушунтирилади.

Силденафил кўриш ўткирлигига, контраст сезгирлигига, кўз ички босими ва қорачиғининг  диаметрига таъсир кўрсатмайди.

Фармакокинетикаси

Силденафилнинг фармококинетикаси ичга қабул қилинган дозалар диапазонига боғлиқ.

Препарат меъда-ичак йўлларидан тез сўрилади. Препарат ичга, очқоринга қабул қилинганидан кейин максимал концентрацияга (Смах) 30-120 минутдан (ўртача 60 минут) кейин эришилади. Мутлоқ биокиришаолишлиги 41% (23-63%) ташкил этади. Ёғли таом билан бирга қабул қилинганда силденафилнинг сўрилиш тезлиги камаяди; максимал концентрацияга эришиш вақти (Тmах) 60 минутга ошади, Сmах эса 29% га камаяди.

Мувозанат ҳолатидаги силденафилнинг тақсимланиш ҳажми (Vd) ўртача 105 л ни  ташкил этади, бу унинг тўқималарга тақсимланишидан далолат беради. Силденафил ва унинг асосий айланиб юрувчи N-десметил метаболитининг тахминан 96 % плазма оқсиллари билан боғланади. Плазма оқсиллари билан боғланиши силденафилнинг умумий концентрациясига боғлиқ эмас. Силденафилни қабул қилган соғлом кўнгиллилар спермасида препарат қабул қилингандан сўнг 90 минутдан кейин дозанинг 0,002% дан камроғи (ўртача 188 нг) аниқланган.

Силденафил асосан жигарнинг микросомал изоферментлари цитохром Р450 3А4 (асосий йўл) ва цитохром Р450 2С9 (қўшимча йўл) таъсири остида метаболизмга учрайди. Силденафилнинг N-деметилланиш йўли орқали ҳосил бўлувчи асосий айланиб юрувчи метаболити кейинчалик яна метаболизмга учрайди. ФДЭ га нисбатан бўлган танлаб таъсири бўйича метаболит силденафил билан бир хил, in vitro шароитида ФДЭ 5 га нисбатан фаоллиги бўйича эса силденафилнинг фаоллигини тахминан 50% ни ташкил этади. Метаболитнинг плазмадаги концентрацияси силденафилнинг концентрациясини тахминан 40% ни ташкил этади. Силденафилни организмдаги умумий клиренси 41 л/соат, терминал фазадаги ярим чиқарилиш даври (Т½) 3-5 соат. Асосан метаболитлар кўринишида аҳлат билан (таҳминан ичга қабул қилинган дозанинг 80%) ва кам миқдорда сийдик билан (таҳминан ичга қабул қилинган дозанинг 13%) чиқарилади.

Махсус клиник ҳолатлардаги фармакокинетикаси.

Қон плазмасида силденафилнинг даражасини (“концентрация-вақт” эгри чизиғи остидаги майдонини – AUC) ошишига қуйидаги омиллар таъсир кўрсатади:

– 65 ёшдан катта ёш (AUC даражаси 40% га ошади);

– жигар функциясин етишмовчилиги (масалан, жигар циррозида 80% га ошади);

– ўткир буйрак етишмовчилиги (креатинин клиренси (<30 мл/минут, 100% га ошади);

– цитохром Р450 3А4 ингибиторларини ёндош қабул қилиш (масалан, эритромицинни қабул қилиш 182% га, саквинавир, 210% га ошади).

Қўлланилиши

Жинсий алоқадан қониқиш учун етарли бўлган жинсий олатнинг эрекциясига эришиш ёки эрекцияни сақлаб тураолмаслик билан характерланувчи эрекция бузилишини даволаш.

Силденафил фақат жинсий қўзғалиш бўлганидагина самаралидир!

 

Қўллаш усули ва дозалари

Препарат ичга қабул қилинади.

Кўпчилик пациентлар учун тавсия этиладиган доза 50 мг ни ташкил этади, препарат сексуал фаолликдан тахминан 1 соат, ёғли овқат қабул қилгандан кейин эса – сексуал фаолликдан 1,5-2 соат олдин қабул қилинади. Препаратнинг  самарадорлиги ва ўзлаштира олинишини ҳисобга олиб, дозани 100 мг гача ошириш ёки 25 мг гача пасайтириш мумкин.

Максимал тавсия этиладиган қўллаш сони суткада 1 марта.

 

Ножўя таъсирлари

Ножўя таъсирлар одатда ўткинчи ҳарактерга эга бўлиб, енгил ёки ўртача намоён бўлади.

Дозани танлаш билан боғлиқ тадқиқотлардаги ножўя таъсирларининг ҳарактери фиксацияланган дозалар билан ўтказилган тадқиқотлардаги худди шундай кўринишлар билан бир хил бўлган, чунки бунга ўхшаш тадқиқотлар тавсия қилинадиган қўллаш схемасини яхши эттиради.

Умуман организм томонидан:  астения, оғриқ, қоринда оғриқ, инфекция, гриппсимон синдром.

Юрак-қон томир тизими томонидан: вазодилятация (қон томирларини кенгайиши) симптомлари.

Меъда-ичак йўллари томонидан: диарея, қоринда оғриқ, кўнгил айниши.

Таянч-ҳаракат аппарати томонидан: белда оғриқ, артралгиялар, миалгилар.

Нерв тизими томонидан: бош айланиши, мушак тонусини ошиши, уйқусизлик.

Нафас тизими томонидан: бурунни битиши, фарингит, ринит, синусит, нафас йўлларининг инфекциялари, нафас олишни бузилиши.

Дерматологик реакциялар: тошма.

Сезги аъзолари томонидан: кўришни ўзгариши (енгил ва ўткинчи; асосан объектлар рангини ўзгариши, ҳамда ёруғлик қабул қилинишни кучайиши ва кўриш аниқлигини бузилиши), конъюнктивит.

Сийдик-жинсий аъзолари томонидан: сийдик чиқариш йўлларининг инфекциялари, простата бези функциясини бузилиши.

Постмаркетинг кузатувлар давомида эрекцияни ва/ёки приапизм ҳолларини учраганлиги ҳақида ҳабар қилинган.

 

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

Препаратнинг компонентларига юқори сезувчанликда қўллаш мумкин эмас.

Препаратни азот оксиди донаторлари, органик нитратлар ёки турли дори шаклларидаги нитратларни мунтазам ёки танаффуслар билан қабул қилаётган пациентларда қўллаш мумкин эмас, чунки силденафил мунтазам ёки шошилинч ҳолатларда қўлланаётган нитратларнинг гипотензив таъсирни кучайтиради.

Препарат аёллар ва болаларда қўллаш учун мўлжалланмаган. Аёлларда ҳомиладорлик ва лактация даврида адекват ва яхши назоратли тадқиқотлар ўтказилмаган.

 

Дориларнинг ўзаро таъсири

Бошқа препартларнинг силденафилга таъсири.

Цитохром Р450 3А4нинг носпецифик ингибитори бўлган циметидин (800 мг) in vitro тадқиқотларда, силденафил билан бир вақтда қабул қилинганида, соғлом кўнгиллилар плазмасида охиргисининг миқдорини 56 % га ошишини чақирган.

Цитохром Р450 3А4нинг специфик ингибитори эритромицин (эритромицинни 5 кун давомида 500 мг дан кунига 2 марта қабул қилинганда) силденафил билан бир вақтда қабул қилинганида, эритромициннинг қондаги доимий концентрациясига эришиши фонида, силденафилнинг AUC кўрсаткичини 182% ошишига ёрдам берган. Шунингдек, ОИТВ-протеаза ва цитохром Р450 3А4 ингибитори бўлган саквинавир (саквинавир 1200 мг дан кунига 3 марта қабул қилинганда) силденафил билан бир вақтда қабул қилинганида, саквинавирнинг қондаги доимий концентрациясига эришиши фонида, силденафилнинг максимал концентрациясини 140% га, AUCни эса 120% га ортиши кузатилди. Силденафил саквинавирнинг фармакокинетик параметрларига таъсир кўрсатмайди.

ОИТВ-протеаза ингибитори ва цитохром Р450 нинг кучли ингибитори ҳисобланган Ритонавирни (500 мг дозада кунига 2 марта) силденафил билан бир вақтда (бир марта 100 мг дозада) қабул қилинганда қондаги доимий  концентрацияси Сmах 300% га (4 мартага), AUC эса 1000% (11 мартага) ошади. 24 соат кейин силденафилни қон плазмасидаги концентрацияси 200 нг/мл ни (24 соатдан кейин бир марта бир ўзи қўллангандаги силденафилнинг қон плазмасидаги қиёсий концентрацияси 5 нг/млга тенг) ташкил этади. Бу Ритонавирни цитохром Р450 субстратлари ҳисобланган бир қатор препаратларга  бўлган таъсири билан мувофиқ келади. Силденафил ритонавирнинг фармакокинетик параметрларига таъсир кўрсатмайди.

Клиник тадқиқотлар натижаларининг популяцион фармакокинетик таҳлили цитохром Р450 3А4 ингибиторларини (кетоконазол, итраконазол, эритромицин каби) бир вақтда қабул қилиш силденафилнинг клиренсини пасайишини намойиш этди.

Антацидни (магний гидроксиди/алюминий гидроксиди) бир марта қабул қилиш, силденафилнинг биокираолишлигига таъсир этмайди.

Силденафилни клиник синовларида иштирок этган пациентларнинг фармакокинетик тадқиқотларининг натижаси, цитохром Р450 2С9 ингибитори (толбутамид, варфарин), цитохром Р450 2D6 ингибитори (серотонинни қайта қамраб олинишининг селектив ингибиторлари ва трициклик антидепрессантлар), тиазидлар ва тиазидларга ўхшаш диуретиклар, ҳалқали ва калийни тежовчи диуретиклар, ААФ ингибиторлари ва кальций антагонистлари препаратнинг фармакокинетик параметрларига таъсир этмаслигини кўрсатди.

Силденафилни бошқа препаратларга таъсири.

Силденафил (100 мг) ва амлодипинни артериал гипертензияси бўлган пациентларда ўзаро таъсири аниқланмаган.

Ацетилсалицил кислотаси (150 мг дозада) қабул қилинганида силденафил (50 мг дозада) қон кетиш вақтини қўшимча узайтирилишини чақирмаган.

Силденафил (50 мг дозада) соғлом одамларда этанолнинг қондаги максимал миқдори ўртача 80 мг/мл бўлганда, гипотензив таъсирини кучайтирмаган.

 

Махсус кўрсатмалар

Сексуал фаоллик юрак касалликларида маълум даражада ҳавфли; шунинг учун ҳар қандай эрекция бузилишларини даволашдан олдин юрак-қон томир тизимини текширувини ўтказиш лозим.

Силденафил клиник тадқиқотларда артериал босимни ўткинчи пасайишига олиб келувчи тизимли қон томир кенгайтирувчи таъсир кўрсатган. Шифокор препаратни буюришдан олдин уни қон томирларни кенгайтирувчи таъсири оқибатидаги ножўя таъсирлари ҳавфини турли ёндош касалликлари бўлган пациентларда, айниқса, сексуал фаоллик фонида диққат билан ўрганиб чиқиши керак.

Вазодилататорларга юқори сезувчанлик чап қоринча обструкцияси (масалан, аортал стеноз, гипертрофик кардиомиопатия), ҳамда АБ ни автоном назоратини оғир бузилишлари билан намоён бўладиган, кам учрайдиган турли тизимларни кўплаб атрофияси бўлган пациентларда кузатилади.

Силденафилни қўллаш хавфсизлиги тўғрисидаги маълумотларни йўқлиги туфайли, препаратни қуйидаги гуруҳ пациентларида эҳтиёткорлик билан ишлатиш лозим:

– миокард инфарктини ўтказган, мия қон айланишини бузилишлари бўлганлар, шунингдек сўнгги 6 ой давомида ҳаётига ҳавф солувчи аритмия бўлганида;

–  ортостатик гипотензия (АБ 90/50), ёки гипертензия (АБ170/110) билан касалланганлар.

– беқарор стенокардия билан боғлиқ бўлган юрак етишмовчилиги ва юрак ишемик касаллиги билан касалланганлар.

– наслий пигментли ретинит, кўзнинг тўр пардасининг фосфодиэстераза синтезини туғма  бузилиши бўлганлар.

– жинсий олатнинг анатомик деформацияси бўлган пациентлар (масалан, ангуляция, ғоваксимон фиброз ёки Пейрони касаллиги) ва приапизмани ривожланишига олиб келувчи (ўроқсимон-ҳужайрали анемия, кўплаб миелома ёки лейкемия) касалликлари бўлган пациентларда эҳтиёткорлик билан қўллаш керак.

Эрекцияни бузилишини даволаш учун мўлжалланган препаратларни, сексуал фаоллик муҳим бўлмаган эркакларга буюриш тавсия этилмайди. Силденафилни бундан ташқари эрекцияни бузилишида тавсия этиладиган бошқа дорилар билан бирга қўллашни ҳавфсизлиги ва самарадорлиги ўрганилмаганлиги сабабли, уларни бирга қўллаш тавсия этилмайди.

Препарат 65 ёшдан ошган пациентларда, жигар функциясини бузилишлари бўлган пациентларда, оғир буйрак етишмовчилиги бўлган пациентларда, ҳамда бир вақтда цитохром Р450 3А4 ингибиторларини (масалан, эритромицин, саквинавир) қабул қилаётган пациентларда силденафилнинг плазмадаги миқдорини ошиши юз беради, бу препарат самарасини оширибгина қолмай, балки ножўя самараларни ҳам пайдо бўлишини келтириб чиқариши мумкин. Бунга ўхшаш гуруҳ пациентларга препаратни суткада 25 мг дозада буюриш мақсадга мувофиқдир.

Препарат бош айланишини ва кўришни бузилишини чақириши мумкин, шунинг учун автомобилни бошқариш ва техникадан фойдаланишдан олдин. пациентлар препаратга нисбатан ўз реакциялариини баҳолашлари лозим.

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва уни яроқлилик муддати ўтгач ишлатилмасин.

Дозани ошириб юборилиши

Соғлом кўнгиллиларда ўтказилган тадқиқотларда препаратни бир марталик 800 мг гача дозада қабул қилингандаги ножўя таъсирлари, унинг кам дозада қабул қилинганидагилари билан деярли мос келади, аммо нисбатан кўпроқ  учраган.

Даволаш: зарурат бўлганида симптоматик даволаш ўтказилади. Гемодиализ силденафилнинг креатинин клиренсини тезлаштирмайди, чунки у плазма оқсиллари билан фаол боғланади ва сийдик билан чиқарилмайди.

 

Чиқарилиш шакли

Қобиқ билан қопланган таблеткалар 25 мг, 50 мг ва 100 мг дан.

Сақлаш шароити

Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 30°С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

Яроқлилик муддати

2 йил.

 

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецепт бўйича.

 

ИМЕЮТСЯ ПРОТИВОКАЗАНИЯ. НЕОБХОДИМО ОЗНАКОМИТЬСЯ С ИНСТРУКЦИЕЙ
ПО ПРИМЕНЕНИЮ ИЛИ ПОЛУЧИТЬ КОНСУЛЬТАЦИЮ СПЕЦИАЛИСТА

Лекарственные средства, информация о которых представлена на сайте, могут иметь противопоказания к их применению и использованию. Перед использованием необходимо ознакомиться с инструкцией по применению или получить консультацию у специалистов.