ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА
УНИФЕСТАЛ
UNIFESTAL
Препаратнинг савдо номи: Унифестал
Таъсир этувчи модда (ХНН): панкреатин
Дори шакли: ичакда эрувчи қобиқ билан қопланган таблеткалар.
Таркиби:
Ҳар бир ичакда эрувчи қобиқ билан қопланган таблетка қуйидагиларни сақлайди:
фаол модда: панкреатин;
ёрдамчи моддалар: маккажўхори крахмали, натрий метилпарабен, магний стеарати, желатин, тозаланган тальк, микрокристалл целлюлоза, тозаланган сув.
Таърифи: думалоқ шаклли оқ рангли, иккиёқлама қавариқ ичакда эрувчи қобиқ билан қопланган таблеткалар.
Фармакотерапевтик гуруҳи: хазм қилиш ферментлари.
АТХ коди: А09АА02
Фармакологик хусусиятлари
Фермент препарати. Препаратнинг таркибига кирувчи панкреатик ферментлар (липаза, амилаза ва протеаза) ёғлар, углеводлар ва оқсилларнинг ҳазм бўлишини таъминлайди, бу уларнинг ингичка ичакда тўлиқ сўрилишига ёрдам беради. Овқат ҳазм бўлишини бузилиши оқибатида пайдо бўладиган (меъдадаги оғирлик ва тўлиб кетиш ҳисси, метеоризм, ичакда газларни йиғилиб қолиши билан боғлиқ ҳаво етишмовчилиги ҳисси, ҳансираш, диарея) белгиларини бартараф қилади. Меъда ости безининг касалликларида препарат унинг ташқи секретор фаолиятини етишмовчилигини компенсация қилади ва овқат ҳазм қилиш жараёнини яхшилашга ёрдам беради. Меъда ости бези, меъда ва ингичка ичакнинг хусусий ферментларини, шунингдек сафрони чиқарилишини рағбатлантиради. Таблеткалар меъданинг кислотали муҳитида эримайдиган, ҳазм ферментларини меъда ширасининг рН таъсирида парчаланишидан сақлайдиган ҳимоя қобиғига эга.
Қўлланилиши
– меъда ости безининг ташқи секретор фаолиятининг етишмовчилиги (сурункали панкреатит, муковисцидоз ва бошқалар);
– меъда, ичак, жигар, ўт қопчасининг сурункали яллиғланишли – дистрофик касалликлари, овқат ҳазм бўлишининг бузилиши, метеоризм, диарея (мажмуавий даволаш таркибида) билан кечувчи, бу аъзоларнинг резекцияси ёки нурланишидан кейинги ҳолат;
– меъда–ичак йўлларининг фаолияти меъёрда бўлган пациентларда овқатланиш тартиби бузилганда, шунингдек чайнаш фаолиятининг бузилишларида, узоқ муддатли мажбурий иммобилизацияда, кам ҳаракатли турмуш тарзида овқат ҳазм бўлишини яхшилаш учун;
– қорин бўшлиғи аъзоларини рентгенологик ва ультратовуш текширишларга тайёрлаш.
Қўллаш усули ва дозалари
Препарат ичга, овқатланиш вақтида ёки овқатдан кейин, чайнамасдан, катта микдордаги суюқлик, яхшиси ишқорий бўлмаган (сув, мева шарбатлари) билан бирга қабул қилинади. Доза меъда ости безининг фаолиятини етишмовчилик даражасига қараб шахсий равишда танланади. Катталарга одатда препарат овқатни ҳар гал кабул килишда 1-4 таблеткадан (бу липаза бўйича 8000-32000 ТБ FIP га мос келади) буюрилади. Катталар учун суткалик доза 48000-150000 ТБ FIP (6-8 таблетка) ни ташкил қилади. Меъда ости безининг ташқи секретор фаолиятининг тўлиқ етишмовчилигида (масалан, кистозли фиброзда) доза суткада 400000 ТБ FIP гача оширилиши мумкин, бу катта одамнинг липазага бўлган суткалик эҳтиёжига мос келади. Даволаш курси бир неча кундан (парҳездаги хатоликлар оқибатида овқат ҳазм бўлишини бузилишида) бир неча ой ва ҳаттоки бир неча йиллар (доимий ўринбосар даволашнинг зарурати туғилганида) давом этиши мумкин.
Ножўя таъсирлари
Овқат ҳазм қилиш тизими томонидан: препарат катта дозаларда қабул қилинганида – кўнгил айниши, қусиш, қорин оғриғи (шу жумладан ичак санчиғи), диарея, қабзият, перианал таъсирланиш, оғиз шиллиқ қаватини таъсирланиши.
Аллергик реакциялар: юқори сезувчанлик, шу жумладан тери гиперемияси, тери тошмаси, терини қичишиши; нафас йўлларининг обструкцияси.
Бошқалар: гиперурикемия, гиперурикозурия, фолатларнинг етишмовчилиги.
Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар
Ўткир панкреатит, сурункали панкреатитнинг зўрайиши, препаратнинг компонентларига юқори сезувчанлик.
Препарат ҳомиладорликда эҳтиёткорлик билан буюрилади.
Дориларнинг ўзаро таъсири
Панкреатин бир вақтда, юқори дозаларда, узоқ муддат қўлланганида темир препаратлари ва фолат кислотасининг сўрилишини пасайиши мумкин.
Препарат циметидин, бикарбонатлар билан бир вақтда қўлланганида ҳам фолатлар даражасини вақти-вақти билан назорат қилиш ва/ёки фолат кислотасини буюриш тавсия қилинади.
Махсус кўрсатмалар
Муковисцидозда панкреатиннинг дозаси кераклидан оширилса, илеоцекал бўлими ва кўтарилувчи чамбар ичакда стриктурлар (фиброзли колонопатия) кузатилиши мумкин.
Шунинг учун муковисцидозда доза истеъмол қилинган овқат миқдори ва сифатига қараб, ёғларнинг сўрилиши учун зарур бўлган ферментлар миқдорига адекват бўлиши керак.
Агар препаратни қабул қилишда ичакни ўтказмаслигининг белгилари пайдо бўлса, фиброзли колонопатияни истисно қилиш керак.
Ҳомиладорлик ва лактация даврида қўлланиши
Унифестал ҳомиладорлик ва лактация даврида, фақат агар она учун даволашдан кутилаётган фойда, ҳомила ёки гўдак учун потенциал хавфдан юқори бўлган ҳолда қўллаш мумкин.
Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач ишлатилмасин.
Дозани ошириб юборилиши
Унифестал заҳарланиш чақирадиган компонентларни сақламайди.
Симптомлари: кўнгил айниши, қусиш, диарея, гиперурикозурия, гиперурикемия, перианал таъсирланиш; кам – фиброзли колонопатия (муковисцидозда) ривожланади.
Даволаш: препаратни бекор қилиш, гидратация, симптоматик даволаш.
Чиқарилиш шакли
Ичакда эрувчи қобиқ билан қопланган таблеткалар. 10 таблетка стрипларда.
10 стрип қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутида.
Сақлаш шароити
Қурук, салқин жойда, 25°С дан юқори бўлмаган ҳароратда.
Яроқлилик муддати
3 йил
Дорихоналардан бериш тартиби
Рецептсиз.