📜 Инструкция по применению Кўка (оқ қалдирмоқ) барглари
💊 Состав препарата Кўка (оқ қалдирмоқ) барглари
✅ Применение препарата Кўка (оқ қалдирмоқ) барглари
📅 Условия хранения Кўка (оқ қалдирмоқ) барглари
⏳ Срок годности Кўка (оқ қалдирмоқ) барглари

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

КЎКА (ОҚ ҚАЛДИРМОҚ) БАРГЛАРИ

FOLIA TUSSILAGINIS FARFARAE

 

Препаратнинг савдо номи: Кўка (оқ қалдирмоқ) барглари

Дори шакли: Доривор ўсимлик хом ашёси

Таркиби:

Астрадошлар (Asteratceae) оиласига мансуб, кўка (Tussilago farfara L.) ёввойи ўсувчи ўтсимон ўсимлигининг ёзни биринчи ярмида йиғилган ва қуритилган барглари.

Фармакотерапевтик гуруҳи: Балғам кўчирувчи воситалар.

 

Фармакологик хусусиятлари

Таркибида полисахаридлар (камида 8%), гликозид туссилягин, инулин, эфир мойи, буриштирувчи, шиллиқ моддалар, сапонинлар, органик кислоталар, ситостеринни сақлайди. Балғам кўчирувчи таъсир кўрсатади.

 

Қўлланилиши

Ларингитлар, трахеитлар, сурункали бронхитлар. бронхопневмония ва бошқа балғам кўчишини қийинлашуви билан бўлган касалликларни даволаш.

 

Қўллаш усули ва дозалари

Ичга, дамлама кўринишида қўлланади. Уни тайёрлаш учун 1 ош қошиқ (10 г) баргларни эмалланган, шиша ёки чинни идишга солинади, устидан 1 стакан (200 мл) қайнатилган, хона ҳароратидаги сув қуйилади, қопқоғи ёпилиб, кайнаб турган сув ҳаммомида тез-тез аралаштириб туриб 15 минут давомида қиздирилади, кейин хона ҳароратида камида 45 минут совутилади, докадан ўтказилади (ўсимлик хом-ашёсини сиқиб) ва ҳажми қайнатилган сув билан 200 мл гача етказилади. Тайёрланган дамламани салқин жойда 2 суткагача сақлаш мумкин. 1 ош қошиқдан, кунига 3-5 маҳал қабул қилинади.

 

Ножўя таъсирлари

Дозалар ошириб юборилганда жигарга заҳарли таъсири бўлиши мумкин. Препаратга юқори сезувчанлик ҳолларида аллергик реакциялар бўлиши мумкин.

 

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

Препаратни шахсий кўтара олмаслик ҳолатларида қўлланилмайди.

 

Махсус кўрсатмалар

Жигар фаолиятини бузилиши ҳолларида эҳтиёткорлик билан қўллаш керак.

Препарат болалар олаолмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтганидан кейин ишлатилмасин.

 

Чиқарилиш шакли

Қутилар ва пакетлар. 25, 30, 40, 50 ва 100 г дан пакетларда қутиларга жойлаштирилган.

 

Сақлаш шароити

Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25ºС дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

Яроқлилик муддати

3 йил.

 

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецептсиз.

ИМЕЮТСЯ ПРОТИВОКАЗАНИЯ. НЕОБХОДИМО ОЗНАКОМИТЬСЯ С ИНСТРУКЦИЕЙ
ПО ПРИМЕНЕНИЮ ИЛИ ПОЛУЧИТЬ КОНСУЛЬТАЦИЮ СПЕЦИАЛИСТА

Лекарственные средства, информация о которых представлена на сайте, могут иметь противопоказания к их применению и использованию. Перед использованием необходимо ознакомиться с инструкцией по применению или получить консультацию у специалистов.