ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА
ИПРОИД®
IPROID®
Препаратнинг савдо номи: Ипроид®
Таъсир этувчи моддалар (ХПН): алюминий субацетати, гидрокортизон ацетати, лидокаин, рух оксиди
Дори шакли: шамчалар.
Таркиби:
Ҳар бир шамча қуйидагиларни сақлайди:
Гидрокортизон ацетати 5 мг;
Лидокаин 60 мг;
Алюминий субацитати 50 мг;
Рух оксиди 400 мг.
Таърифи: оқ рангли шамчалар.
Фармакотерапевтик гуруҳи: Глюкокортикостероидлар мажмуада. Геморрой ва анал ёриқларини даволаш учун қўлланадиган мажмуавий препаратлар.
АТХ коди: С05АХ03.
Фармакологик хусусиятлари
Ипроид®– тўғри ичакнинг касалликларини маҳаллий даволаш учун қўлланадиган яллиғланишга қарши, маҳаллий оғриқсизлантирувчи, репаратив ва иммунитетни рағбатлантирувчи препаратдир. Препаратнинг таркибига кирувчи гидрокортизон яллиғланишга қарши ва қичишишга қарши яққол таъсир кўрсатади, экссудатив кўринишларнинг яққоллигини камайтиради. Лидокаин маҳаллий оғриқсизлантирувчи, оғриқ қолдирувчи таъсир кўрсатади. Алюминий субацитати ва рух оксиди альбуминатларни ҳосил қилади ва оқсилни денатурацияга учратади. Терининг шикастланган юзасига суртилганида экссудатив жараёнларнинг яққоллигини камайтиради, яллиғланиш ва таъсирланишнинг маҳаллий белгиларини бартараф қилади, адсорбция ыилувчи таъсирга эга, терида ҳимоя қопламини ҳосил қилади, бу унга ташқи омилларнинг таъсирини камайтиради.
Фармакокинетикаси
Препаратнинг таркибига кирувчи гидрокортизон тўғри ичакда қисман сўрилади. Ярим чиқарилиш даври Т1/2 – тахминан 90 минутни ташкил этади.
Қўлланилиши
- геморроидал тугунлар;
- орқа чиқарув йўлидаги юзаки ёриқлар;
- проктитда қўлланади.
Қўллаш усули ва дозалари
Ҳар дефекация актидан сўнг қўллаш тавсия этилган Ипроид® препаратини қўллашдан олдин, орқа чиқарув тешиги соҳасини яхшилаб тозалаш керак. Аксарият ҳолларда жуда тез бошланадиган яхшиланиш ҳолати даволаш курсини муддатидан олдин тўхтатишга сабаб бўлиши мумкин эмас. Шикоятлар бутунлай йўқолганидан сўнг касалликни қайталанишини олдини олиш учун Ипроид® препаратини яна камида 1 ҳафта давомида қўллаш керак, бироқ катта интервал билан қўллаш (суткада 1 марта) тавсия этилади. Даволаш курси имкон борича 4 ҳафтадан ошмаслиги лозим.
Агар шифокор ҳеч қандай бошқа кўрсатмалар бермаса, у ҳолда шамча кунига икки марта қўлланади.
Шамчани орқа чиқарув тешиги соҳасига ва сфинктернинг қаршилигини бармоқ билан енгиб, орқа чиқарув халқасига қўйилади.
Ножўя таъсирлари
Ипроид® препарати узоқ муддат (4 ҳафтадан кўп) қўлланганида, масалан, терининг атрофияси каби маҳаллий ёндош ўзгаришларни истисно қилиш мумкин эмас. Кам ҳолларда терида аллергик реакциялар бўлиши мумкин.
Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар
Туберкулёз ва сифилитик жараёнлар даволаниш керак бўлган соҳалари, вирусли касалликлар (масалан, сувчечак) да қўллаш мумкин эмас.
Ҳомиладорликни биринчи уч ойлигида препаратни қўллашдан принципиал сақланиш тавсия этилади.
Дориларнинг ўзаро таъсири
Ипроид® суртмасини бошқа дори препаратлари, шу жумладан таркибида глюкокортикостероидлар сақловчи маҳаллий қўлланадиган препаратлар билан бирга қўллаш мумкин эмас. Бундай бирга қўллаш глюкокортикостероидларнинг таъсирини кучайишига ва ушбу препаратларнинг тизимли ножўя самараларини ривожланиш ҳавфини ошишига олиб келиши мумкин.
Препаратни ректал қўлланадиган бошқа дори препаратлари билан бир вақтда қўллаш тавсия этилмайди. Бир неча ректал дори воситалари билан мажмуавий даволаш ўтказиш зарурати бўлганида, қўллашлар орасидаги интервал камида 60 минут бўлиши керак.
Махсус кўрсатмалар
Ҳомиладорликнинг I уч ойлигида эҳтиёткорлик билан қўлланади.
Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.
Дозани ошириб юборилиши
Ипроид® препаратининг дозасини ошириб юборилиши юзасидан маълумотлар йўқ. Ипроид® препаратининг юқори дозалари узоқ муддат қўлланганида буйрак усти безларининг фаолияти сусайиши мумкин, бу сув-электролитлар мувозанатини бузилишлари, бош мия ички босимини ошиши, юрак қисқаришлар сонини ўзгариши, шунингдек Кушинг синдромини ривожланиши билан кечади. Специфик антидоти номаълум. Дозани сурункали ошириб юборилиш белгилари ривожланганида Ипроид® препаратини бекор қилиш керак.
Ипроид® суртмаси бехосдан перорал қабул қилинганида меъда-ичак йўллари томонидан нохуш самаралар, шу жумладан кўнгил айниши, диарея, қуйиш ва эпигастрал соҳада оғриқ ривожланиши мумкин.
Чиқарилиш шакли
5 шамча пластик стрипларда. 2 пластик стриплари тиббиётда қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутига жойланган.
Сақлаш шароити
Ёруғликдан ҳимояланган жойда, 30оС дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин. Музлатилмасин.
Яроқлилик муддати
3 йил.
Дорихоналардан бериш тартиби
Шифокор рецепти бўйича