📜 Инструкция по применению Пантокальцин
💊 Состав препарата Пантокальцин
✅ Применение препарата Пантокальцин
📅 Условия хранения Пантокальцин
⏳ Срок годности Пантокальцин

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

ПАНТОКАЛЬЦИН®

PANTOCALCIN®

Препаратнинг савдо номи: Пантокальцин®

Таъсир қилувчи модда (ХПН): гопантен кислотаси

Дори шакли: таблеткалар

Таркиби

1 таблетка сақлайди:

фаол модда: кальций гопантенати (гопантен кислотаси ёки гопантен кислотасининг кальцийли тузи) – 0,25 г (250 мг) ёки 0,5 г (500 мг);

ёрдамчи моддалар: 250 мг доза учун: магний гидроксикарбонати – 46,77 мг, кальций стеарати – 3,1 мг, тальк – 6,2 мг, картошка крахмали – 3,93 мг.

500 мг доза учун: магний гидроксикарбонати – 93,54 мг, кальций стеарати – 6,2 мг, тальк – 12,4 мг, картошка крахмали – 7,86 мг.

Таърифи: оқ рангли, яссицилиндрик шаклли, 500 мг ли доза учун фаска ва рискали,
250 мг ли доза учун фаска ва хочсимон рискали таблеткалар.

Фармакотерапевтик гуруҳи: ноотроп восита.

АТС коди: N06ВХ

 

Фармакологик хусусиятлари

Таъсир доираси структурасида гамма-аминомой кислотасининг борлиги билан боғлиқ. Таъсир механизми пантокальцинни ГАМКБ-рецептор-канал комплексига тўғридан-тўғри таъсири билан боғлиқ. Нейрометаболик, нейропротектор ва нейротрофик хусусиятларга эга. Миянинг гипоксияга ва заҳарли моддаларнинг таъсирига чидамлилигини оширади, нейронларда анаболик жараёнларни рағбатлантиради. Тиришишга қарши таъсирга эга, хулқни тартибга солиш билан бир вақтда мотор қўзғалувчанликни камайтиради. Ақлий ва жисмоний иш қобилиятини оширади. Сурункали алкоголли заҳарланишда ва кейинги этанолни бекор қилишда гамма-аминомой кислотасининг миқдорини меъёрлашишига ёрдам беради. Анальгезияловчи таъсир намоён қилади. Новокаин ва сульфаниламидларни фаолсизлантириш механизмларида иштирок этувчи ацетилланиш реакцияларни ингибирлашга қодир, шу туфайли охиргиларнинг таъсирини узайтиришга эришилади. Патологик ошган қовуқ рефлекси ва детрузор тонусини тормозланишини чақиради.

 

Фармакокинетикаси

Меъда–ичак йўлларидан тез сўрилади. Қон плазмасида максимал концентрацияга етиш вақти 1 соатни ташкил қилади. Энг юқори концентрациялари жигар, буйраклар, меъда девори, терида яратилади. Гематоэнцефалитик тўсиғи орқали ўтади. Метаболизмга учрамайди. Ўзгармаган ҳолда 48 соат давомида (қабул қилинган дозанинг 67,5% сийдик билан, 28,5% – аҳлат билан) чиқарилади.

Қўлланилиши

  • бош миянинг органик шикастланишларидаги ва невротик бузилишлардаги когнитив бузилишлар;
  • бош мия қон томирларининг атеросклеротик ўзгаришлари чақирган цереброваскуляр етишмовчиликни мажмуавий даволаш таркибида; сенил деменцияда (бошланғич шаклида), етук ёшли ва кекса шахслардаги мияни резидуал органик шикастланишларида;
  • шизофрения бўлган беморлардаги церебрал органик етишмовчилик (нейролептиклар, антидепрессантлар билан мажмуада);
  • нерв тизимининг наслий касалликлари бўлган беморлардаги экстрапирамид гиперкинезларда (Гентингтон хореяси, гепатоцеребрал дистрофия, Паркинсон касаллиги ва бошқалар);
  • ўтказилган нейроинфекциялар ва бош мия жароҳатларининг оқибатлари (мажмуавий даволаш таркибида);
  • нейролептикларнинг ножўя таъсирини тўғрилаш учун ва олдини олиш мақсадида бир вақтда «тўсиш терапияси» сифатида; экстрапирамид нейролептик синдроми (гиперкинетик ва акинетик);
  • рухий жараёнларни секинлашиши билан кечувчи тутқаноқ (тиришишга қарши препаратлар билан мажмуада);
  • психоэмоционал зўриқишлар, ақлий ва жисмоний иш қобилиятини пасайиши; диққатни жамлашни ва эслаб қолишни яхшилаш учун;
  • сийишни бузилишлари: энурез, сийдикни кундузги тутиб тураолмаслик, поллакиурия, императив қисташлар;
  • болаларга ақлий қолоқликда (рухий, нутқ, мотор ривожланишни ёки уларнинг йиғиндисини кечикиши); болалар церебрал фалажида; дудуқланишда (асосан клоник шаклида); тутқаноқда (тиришишга қарши препаратлар билан мажмуавий даволаш таркибида, айниқса кўп шаклли хуружларда ва кичик тутқаноқ хуружларида).

Қўллаш усули ва дозалари

Ичга, овқатлангандан кейин  15-30 минут ўтгач буюрилади.

Катталар учун бир марталик доза 0,5-1 г, болалар учун – 0,25-0,5 г; катталар учун суткалик доза – 1,5-3 г, болалар учун – 0,75-3 г. Даволаш курсининг давомийлиги 1 ойдан 4 ойгача, баъзи ҳолларда – 6 ойгача. 3-6 ойдан сўнг такрорий даволаш курси ўтказилиши мумкин.

Болаларга ақлий қолоқликда: 0,5 г дан кунига 4-6 марта, ҳар куни 3 ой давомида; нутқнинг ривожланишини кечикишида – 0,5 г дан кунига 3-4 марта, 2-3 ой давомида.

Нейролептик синдромида (нейролептик воситаларнинг ножўя таъсирларини корректори сифатида): катталарга 0,5-1 г дан кунига 3 марта, болаларга – 0,25-0,5 г кунига 3-4 марта. Даволаш курсининг давомийлиги – 1-3 ой.

Тутқаноқда: болаларга 0,25-0,5 г дан кунига 3-4 марта ҳар куни, катталарга 0,5 -1 г дан кунига 3-4 марта ҳар куни, узоқ вақт давомида (6 ойгача).

Гиперкинезларда (пир-пир учишларда): болаларга 0,25-0,5 г дан кунига 3-6 марта ҳар куни 1-4 ой давомида, катталарга – 1,5-3 г дан ҳар куни 1-5 ой давомида.

Сийишни бузилишларида: катталарга 0,5-1 г дан кунига 2-3 марта (суткалик доза 2-3 г), болаларга – 0,25-0,5 г дан (суткалик доза 25-50 мг/кг). Даволаш курсининг давомийлиги – 2 ҳафтадан то 3 ойгача (бузилишларнинг яққоллиги ва терапевтик самарага боғлиқ).

Нейроинфекциялар ва бош суяги – мия жароҳатларининг асоратларида: 0,25 г дан кунига 3-4 марта.

Кучли зўриқишлар ва астеник ҳолатларда иш қобилиятини тиклаш учун: 0,25 г дан кунига 3 марта.

Ушбу дори шакли 3 ёшгача бўлган болалар учун тавсия этилмаган.

Ножўя таъсирлари

Аллергик реакциялар бўлиши мумкин: ринит, конъюнктивит, тери тошмалари.

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

Ўта юқори сезувчанлик; ўткир буйрак етишмовчилиги; ҳомиладорлик (1 уч ойлиги).

Дориларнинг ўзаро таъсири

Барбитуратларнинг таъсирини узайтиради; марказий нерв тизимини рағбатлантирувчи, тиришишга қарши дори воситаларининг самарасини, маҳаллий анестетикларнинг (прокаиннинг) таъсирини кучайтиради. Фенобарбитал, карбамазепин, антипсихотик воситаларнинг (нейролептиклар) ножўя таъсирларини олдини олади.

Глицин, ксидифон билан бирга қўлланганда гопантен кислотасининг таъсири кучаяди.

Махсус кўрсатмалар

Препарат болалар олаолмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.

Чиқарилиш шакли

Таблеткалар 250 мг ёки 500 мг дан. 10 таблеткадан поливинилхлорид плёнка ва лакланган босма алюмин фольга контур уяли ўрамда.

5 контур ўрам қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутига жойланади.

 

Сақлаш шароити

Ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25оС дан юқори бўлмаган ҳароратда.

Яроқлилик муддати

4 йил.

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецепт бўйича.

ИМЕЮТСЯ ПРОТИВОКАЗАНИЯ. НЕОБХОДИМО ОЗНАКОМИТЬСЯ С ИНСТРУКЦИЕЙ
ПО ПРИМЕНЕНИЮ ИЛИ ПОЛУЧИТЬ КОНСУЛЬТАЦИЮ СПЕЦИАЛИСТА

Лекарственные средства, информация о которых представлена на сайте, могут иметь противопоказания к их применению и использованию. Перед использованием необходимо ознакомиться с инструкцией по применению или получить консультацию у специалистов.