📜 Инструкция по применению Кальций глюконат-Remedy
💊 Состав препарата Кальций глюконат-Remedy
✅ Применение препарата Кальций глюконат-Remedy
📅 Условия хранения Кальций глюконат-Remedy
⏳ Срок годности Кальций глюконат-Remedy

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

КАЛЬЦИЙ ГЛЮКОНАТ-REMEDY

CALCII GLUCONAS-REMEDY

Препаратнинг савдо номи: Кальций глюконат-Remedy

Таъсир этувчи модда (ХПН): кальций глюконат

Дори шакли: таблеткалар

Таркиби:

Бир таблетка қуйидагиларни сақлайди: 

фаол модда: кальция глюконат – 500 мг

ёрдамчи моддалар: картошка крахмали, кальций стеарати ёки стеарин кислотаси.

Таърифи: оқ рангли, ҳидсиз, ясси цилиндрик фаскали бир томонида рискаси бўлган таблеткалар.

Фармакотерапевтик гуруҳи: Минерал препаратлар.

Код АТХ: А12АА03

Фармакологик хусусиятлари

Кальций ионлари нерв импульсларининг ўтказилишида, силлиқ ва скелет мушакларининг қисқаришида, миокарднинг фаолиятида, қоннинг ивишида қатнашади; улар суяк тўқимасининг шаклланиши, бошқа тизим ва аъзоларни фаолияти учун зарур. Кальций ионларининг қондаги концентрацияси кўпчилик патологик жараёнларда камаяди, яққол гипокальциемия эса тетаниянинг (мускуллар тиришиши) пайдо бўлишига сабаб бўлади. Кальций глюконат гипокальциемияни бартараф қилишидан ташқари, томирларнинг ўтказувчанлигини камайтиради, аллергияга қарши, яллиғланишга қарши, қон кетишини тўхтатувчи таъсир кўрсатади.

Фармакокинетикаси

Препарат ичга қабул қилинганидан кейин ичакда сўрилади. Плазма оқсиллари билан боғланиши 45% ни ташкил қилади. Йўлдош тўсиғи орқали ўтади, кўкрак сутига тушади. Организмдан асосан ичак орқали чиқарилади. Препаратнинг унча кўп бўлмаган миқдори кўкрак сути ва сийдик орқали чиқарилади.

Қўлланилиши

Калқонсимон бези олди безлари фаолиятининг тетания ва спазмофилия билан бирга кечадиган функционал етишмовчилигини, аллергик касалликларни (зардоб касаллиги, эшакем, ангионевротик шиш ва бошқаларда) ва дорилар билан даволашдаги аллергик асоратларни, паренхиматоз гепатит, жигарнинг токсик шикастланишлари, эклампсия ва эксудатив жараёнлар (пневмония, плеврит, аднексит, эндометрит), тери касалликларини (терини қичиши, экзема, псориаз ва бошқаларда), гипокальциемияни даволашда қўлланади. Бундан ташқари қон кетишини тўхтатувчи восита сифатида ва магний тузлари, шовул кислотаси ёки унинг эрийдиган тузлари, билан заҳарланишда антидот сифатида қўлланади.

Қўллаш усули ва дозалари

Препарат овқатланишдан олдин ичга қабул қилинади. Истеъмол қилишдан аввал таблеткаларни майдалаган маъқул. Катталарга 1-3 г (2-6 таблетка) ва ундан кўп, кунига 2-3 маротабадан буюрилади.

1 ёшгача бўлган болаларга 0,5 г дан (1 таблетка), 2 дан 4 ёшгача – 1 г дан (2 таблетка), 5 дан 10 ёшгача – 1-2 г дан (2-4 таблетка) кунига 2-3 маротабадан буюрилади.

Ножўя таъсирлари

Баъзан кўнгил айниши, қусиш, диарея, брадикардия, аввал оғиз бўшлиғида, сўнгра бутун тана бўйлаб қизиш туйғуси кузатилиши мумкин, булар тезда ўз-ўзидан ўтиб кетади.

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

Тромбозларга мойиллик, гиперкальциемия, оғир буйрак етишмовчилиги, яққол намоён бўладиган атеросклероз, қон ивишининг ортиши, препаратга шахсий ўта юқори сезувчанликда қўлланилмайди.

Дориларнинг ўзаро таъсири

Кальцийнинг бошқа препаратлари билан бирга буюриш тавсия этилмайди. Юрак гликозидлари таъсирини кучайтиради. Юракка таъсирига кўра калий ионлари антагонисти. Бир вақтда қўлланганда кальций каналлари блокаторларининг таъсирини камайтиради. Хинидин билан бир вақтда қўлланганида юрак қоринча ички ўтказувчанлигининг секинлашиши ва хинидиннинг захарлилигини ошиши мумкин. Кальций глюконат ва тетрациклинларни бир вақтда оғиз орқали қўлланганда сўрилишини пасайиши сабабли тетрациклинни таъсири пасаяди.

Махсус кўрсатмалар

Унча кучли бўлмаган гиперкальциурияда, анамнезида буйрак фаолиятининг бузилишлари ва сийдик тош касаллиги бўлганида, препарат эҳтиёткорлик билан буюрилади. Кўрсатилган ҳолларда кальцийни сийдик билан ажралиб чиқиши миқдорини мунтазам назорат қилиш лозим бўлади. Сийдикда конкрементлар ҳосил бўлишига мойиллик бўлган касалларда истъемол қилинадиган суюқлик ҳажмини ошириш лозим. Бошқа дорилар билан бир вақтда қўллаш керак бўлганида шифокор назорати зарур.

Препаратни болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач ишлатилмасин.

Чиқарилиш шакли

Таблеткалар 500 мг дан, контур-уяли ўрамларда.

Саклаш шароити

Қуруқ, ёруғликдан химояланган жойда, 25°С дан паст бўлмаган хароратда сақлансин.

Яроқлилик муддати

5 йил.

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецептсиз.

ИМЕЮТСЯ ПРОТИВОКАЗАНИЯ. НЕОБХОДИМО ОЗНАКОМИТЬСЯ С ИНСТРУКЦИЕЙ
ПО ПРИМЕНЕНИЮ ИЛИ ПОЛУЧИТЬ КОНСУЛЬТАЦИЮ СПЕЦИАЛИСТА

Лекарственные средства, информация о которых представлена на сайте, могут иметь противопоказания к их применению и использованию. Перед использованием необходимо ознакомиться с инструкцией по применению или получить консультацию у специалистов.