📜 Инструкция по применению Фенефрин® 10%
💊 Состав препарата Фенефрин® 10%
✅ Применение препарата Фенефрин® 10%
📅 Условия хранения Фенефрин® 10%
⏳ Срок годности Фенефрин® 10%

ИСТЕЪМОЛЧИЛАР УЧУН МАЪЛУМОТ

ФЕНЕФРИН® 10%

Кўзга томизиш учун эритма

Fenylefrinium chlorid (Фенилэфрин хлориди)

 

Сиз дори воситангизни қўллашни бошлашдан олдин маълумотни тўлиқ ўқиб чиқинг.

  • Ушбу маълумотни сақлаб қўйинг. Эҳтимол, уни такроран ўқиб чиқиш учун керак бўлиши мумкин.
  • Кейинчалик бирон-бир саволлар пайдо бўлган ҳолларда шифокорингиз ёки дорихона ходимига мурожаат этинг.
  • Ушбу дори воситаси шахсан Сизга буюрилган. Уни бошқа шахсларга берманг. Агар уларда Сиздагига ўхшаш белгилар бўлса ҳам, у уларнинг соғлиғига зарар етказиши мумкин.
  • Агар Сиз ҳар қандай ножўя таъсир ҳис қилсангиз ёки истеъмолчилар учун ушбу маълумотда таърифланмаган ножўя таъсирларни сезсангиз, илтимос, шифокорингиз ёки дорихона ходимига хабар беринг.

 

Истеъмолчилар учун ушбу маълумотдан Сиз қуйидагиларни билиб оласиз:

  1. ФЕНЕФРИН® 10% нима ва у нима учун қўлланади
  2. ФЕНЕФРИН® 10% ни қўллашдан олдин
  3. ФЕНЕФРИН® 10% қандай қўлланади
  4. Бўлиши мумкин бўлган ножўя таъсирлар
  5. ФЕНЕФРИН® 10% ни қандай сақлаш керак
  6. Бошқа маълумот

 

  1. ФЕНЕФРИН® 10% НИМА ВА У НИМА УЧУН ҚЎЛЛАНАДИ

ФЕНЕФРИН 10% кўзга томизиш учун мўлжалланган эритмадир. У қорачиқни кенгайтириш ва кўздаги қон томирларни торайтириш учун мўлжалланган дори воситалари гуруҳига мансуб даволовчи восита фенилэфрин хлориди (фенефрин) сақлайди.

ФЕНЕФРИН 10% дори воситаси қорачиқни кутилган тез ва кучли кенгайишида, камалак парда ва кўз гавҳари орасида битишмаларни пайдо бўлишини олдини олиш ёки пайдо бўлганларини кенгайтиришда, кўзларнинг увеал йўлларини яллиғланишида, кўздаги операциядан олдин қорачиқларни кенгайтиришда қўлланади.

Дори воситасини фақат катталар қўллаши мумкин.

Даволаш даврида мунтазам тиббий текширувдан ўтиш керак.

 

  1. ФЕНЕФРИН® 10% НИ ҚЎЛЛАШДАН ОЛДИН

ФЕНЕФРИН® 10% қўлланилмасин

  • фенилэфрин хлориди (фенефрин) ёки дори воситасининг ҳар қандай ёрдамчи моддасига аллергияда,
  • тор бурчакли глаукомада,
  • бурун шиллиқ қаватини қуруқ яллиғланишида,
  • қон томир кенгайганида,
  • аёлларда ҳомиладорлик ва эмизиш даврида,
  • дори воситасини болаларга бериш мумкин эмас.

 

ФЕНЕФРИН® 10% ни қўллаганда жуда эҳтиёткор бўлинг

  • юрак-қон томир касалликлари бўлган пациентлар,
  • гипертонияси бўлган пациентлар,
  • юрак фаолиятини бузилиши бўлган пациентлар,
  • юрак ритмини бузилиши (аритмия) бўлган пациентлар,
  • артериосклерози бўлган пациентлар,
  • қалқонсимон бези фаоллигини ошиши бўлган пациентлар,
  • инсулин қабул қилаётган қандли диабети бўлган пациентлар.

Юқорида келтирилган ҳолатларда шифокор дори воситасини қўллаганда кутилаётган яхшиланиш даражаси ва бўлиши мумкин бўлган хавфни баҳолаши керак.

Бундай ҳолатларда ФЕНЕФРИН® 10% ни фақат жуда эҳтиёткорлик билан ва шифокорнинг синчков кузатуви остида қўллаш мумкин. Агар бу ҳолатлардан биронтаси илгари намоён бўлган бўлса ёки у ФЕНЕФРИН® 10% ни қўллаш даврида пайдо бўлса ҳам шифокор билан маслаҳатлашиш керак.

 

Бошқа дори воситаларини қўллаш

ФЕНЕФРИН® 10% ва бошқа дори воситаларининг самаралари бир-бирига таъсир кўрсатиши мумкин.

Агар Сиз бошқа дори воситаларини, шу жумладан шифокор рецептисиз олинган дори воситаларини қўллаётган ёки яқин орада қўллаган бўлсангиз, илтимос, бу ҳақида шифокорингизга хабар беринг.

Агар бошқа шифокор Сизга янги дори воситасини буюрмоқчи бўлса, Сиз ФЕНЕФРИН® 10% – кўзга томизиш учун эритмани қўллаётганлигингиз ҳақида огоҳлантиринг.

ФЕНЕФРИН® 10% дори воситасининг нохуш таъсирлари бир вақтда қабул қилинаётган дори воситаларининг таъсирини кучайтириши мумкин: моноаминооксидаза ингибиторлари, трициклик антидепрессантлар, айрим анестетиклар, инсулин, метилдопа, атропин, бета-симпатолитиклар, масалан, пропранолол. Гуанетидин ёки резерпин билан бир вақтда қўлланилганда қон босимини аҳамиятли ошиши кузатилиши мумкин. Агар Сиз шунингдек кўз учун бошқа дори воситаларини қўллаётган бўлсангиз, уларни бир вақтда қўллаш мақсадга мувофиқлигини окулистдан сўранг.

 

ФЕНЕФРИН® 10% ни овқат ва ичимликлар билан қўллаш

Кўзга томизиш учун эритма ҳақида гап кетаётганлиги туфайли, уни қўллаш овқат ёки ичимликлар билан боғлиқ эмас.

 

Ҳомиладорлик ва эмизиш

Ҳар қандай дори воситасини қўллашдан олдин шифокор билан маслаҳатлашинг

Ҳомиладорлик

Ҳомиладорлик вақтида дори воситасини қўллаш мумкин эмас.

Эмизиш 

Эмизиш вақтида дори воситасини қўллаш мумкин эмас.

 

Автомобилни бошқариш ва машиналарга хизмат кўрсатиш

ФЕНЕФРИН® 10% дори воситаси кўз қорачиқларини кенгайишини чақиради. Кўриш ўткирлиги пасаяди ва бундан ташқари дори воситаси томизилгандан кейин бир неча соат давомида кўрлик хавф солади. Дори воситасини томизгандан кейин бир неча соат давомида пациент автомобилни бошқармаслиги, машиналарга хизмат кўрсатмаслиги ёки диққатни юқори жамлаш ва ҳаракатлар координациясини талаб этувчи бошқа хавф туғдирувчи ишларни бажармаслиги керак. Пациент тез ва ишончли ҳаракатларни бажараолмаслиги мумкин.

 

ФЕНЕФРИН® 10% нинг таркибидаги айрим компонентлар ҳақида муҳим маълумот

Дори воситаси консервант – бензалконий хлориди сақлайди. ФЕНЕФРИН® 10% билан бир вақтда юмшоқ контакт линзалар тақиш мумкин эмас (бензалконий хлориди уларда узоқ вақт қолади ва мугуз пардани парчалаши мумкин). Пациентлар шифокор кузатуви остида қаттиқ контакт линзалардан фойдаланишлари мумкин, лекин уларни ечиш ва дори воситаси томизилгандан кейин камида 20 минутдан кейин тақилиши керак.

 

  1. ФЕНЕФРИН® 10% ҚАНДАЙ ҚЎЛЛАНАДИ

ФЕНЕФРИН® 10% ни ҳар доим шифокорингиз буюрганидек қўлланг. Агар Сиз бирон-бир нарсада ишонч ҳосил қилмасангиз, шифокорингиз ёки дорихона ходимидан сўранг.

ФЕНЕФРИН® 10% одатда қуйидагича қўлланади:

Катталар

Агар қорачиқларни тез ва кучли кенгайтириш талаб этилса, бир вақтда 1 томчи конъюнктивал қопчага томизилади. Яллиғланишдан кейинги битишмаларни парчалаш учун бир ёки иккала кўзнинг конъюнктива қопчасига кунига 1 марта дори воситаси 1 томчидан томизилади. Даволаш давомийлиги 5 кундан ошмаслиги керак; давомлироқ даволашда шифокор кузатуви талаб этилади. Кўз ичидаги операциядан олдин қорачиқни кенгайтирганда дори воситасини операциядан 30-60 минут олдин томизиш мумкин.

Кекса пациентлар учун дозалаш

Кекса пациентларга дори воситасини эҳтиёткорлик билан томизиш ва фақат фенилэфриннинг пастроқ концентрацияли бошқа дори воситасини қўллаш имкониятини мухокама қилгандан кейингина қўллаш керак.

 

Контакт линзалардан фойдаланадиган шахслар

Агар Сиз контакт линзалардан фойдалансангиз, ФЕНЕФРИН® 10% ни томизишдан олдин уларни ечишингиз керак.

ФЕНЕФРИН® 10% билан бир вақтда юмшоқ контакт линзалардан фойдаланиш мумкин эмас (бензалконий хлориди уларда узоқ вақт қолади ва мугуз пардани парчалаши мумкин). Пациентлар шифокор кузатуви остида қаттиқ контакт линзалардан фойдаланишлари мумкин, лекин уларни ечиш ва дори воситаси томизилгандан кейин камида 20 минутдан кейин тақилиши керак.

 

Қўллаш бўйича йўриқнома

  1. Қўлларингизни ювинг ва қулай жойга ўтиринг ёки туринг.
  2. Қопқоқчани бураб ечинг.

 

  1. Пастга қаратилган флаконни катта бармоқ ва бошқа бармоқлар орасида ушланг.
  2. Кўрсаткич бармоқ билан шикастланган кўзнинг пастки қовоғини бироз тортинг.

 

  1. Томчилагичнинг учини кўзларингизга яқинлаштиринг, лекин у кўзлар ва атрофдаги соҳаларга тегмаслиги керак.
  2. Кўзларингизга бир томчи тушиши учун флаконни бироз сиқинг, сўнгра пастки қовоқни қўйиб юборинг.

 

  1. Бурунга яқин жойда шикастланган кўзнинг бурчагини босинг. Кўзларни юмилган ҳолатда 1 минут ушлаб туринг.

 

  1. Агар шифокор тавсия этган бўлса, муолажани бошқа кўз учун ҳам такрорланг.
  2. Қўллагандан кейин дарҳол флаконга қопқоқни зич қилиб ёпинг.

 

Агар Сиз ФЕНЕФРИН® 10% дори воситасини керагидан ортиқ қўллаган бўлсангиз

Тавсия этилган дозага риоя қилинганда дозани ошириб юборилиши эҳтимоли деярли йўқ.

Дозани ошириб юборилиши – масалан флакон ичидагисини тўсатдан ичга қабул қилиш қон босимини ошиши, кучли юрак уриши, бош оғриғи, қусиш, қўрқув ҳисси ва қалтираш билан намоён бўлади, пульс дастлаб тезлашади, кейинчалик секинлашиши ҳам мумкин.

Кўзларга юқори доза томизилгандан кейин дори воситасини ювиб ташлаш учун конъюнктива қопчани сув билан чайиш керак.

Агар доза ошириб юборилса ёки дори воситаси ичга қабул қилинса, дарҳол яқиндаги шифокорга муроажаат этиш, унгача иложи борича фаоллаштирилган кўмир бериш керак.

Дозани ошириб юборилганда ёки бола томонидан тўсатдан ичга қабул қилинганда дарҳол тиббий ёрдамни чақириш керак. 

 

Агар Сиз ФЕНЕФРИН® 10% ни қўллашни унутган бўлсангиз

Тавсия этилган дозани одатдаги вақтда қўллашни давом эттиринг. Ўтказиб юборилган дозани ўрнини тўлдириш учун иккиланган дозани қабул қилманг.

 

Агар Сиз ФЕНЕФРИН® 10% ни қўллашни тўхтатган бўлсангиз

Агар шифокор Сизга айтмаган бўлса, ФЕНЕФРИН® 10% ни қўллашни тўхтатманг.

Бу дори воситасини қўллаш юзасидан кейинчалик саволлар туғилса, шифокорингиз ёки дорихона ходимига мурожаат этинг.

 

  1. БЎЛИШИ МУМКИН БЎЛГАН НОЖЎЯ ТАЪСИРЛАР

Барча дори воситалари каби ФЕНЕФРИН® 10% гарчи ҳаммада ҳам номаён бўлмасада, ножўя таъсирлар чақириши мумкин.

ФЕНЕФРИН® 10% одатда пациентлар томонидан яхши ўзлаштирилади, лекин баъзида у нохуш таъсирлар чақириши мумкин. 

У конъюнктивага қон келишини ошиши, кўзларни қизариши ва кўзларда ачишиш ҳиссини чақириши мумкин.

Айрим ҳолларда кўришни ноаниқлиги билан кечувчи бир неча соат давом этувчи кўриш ўткирлигини бузилиши пайдо бўлиши мумкин. Қорачиқларни кенгайиши енгил кўришни йўқолишини чақириши мумкин. Айрим ҳолларда шунингдек қон босимини ошиши кузатилиши мумкин, у кўпинча аҳамиятсиз даражада бўлади. Лекин кам ҳолларда дори воситаси кучли юрак уриши, пульсни тезлашиши ва кучли бош оғриғи билан кечувчи қон босимини ҳаддан ташқари ошиши кузатилиши мумкин. Бу умумий таъсирлар кўпинча конъюнктивага қон оқиб келишини ошиши, шох парда ёки конъюнктивани шикастланиши билан кечувчи конъюнктивага қон кетиши бўлган пациентларда намоён бўлади.

Узоқ вақт қўлланилганда конъюнктивани қизариши, шиш натижасида шох пардани қалинлашиши пайдо бўлиши мумкин. Доимий қўлланилганда қорачиқларни торайиши ривожланиши мумкин. Узоқ вақт қўллагандан кейин айрим ҳолларда конъюнктивани мугузланиши ва кўз ёш канали ёпилиши мумкин.

Дори воситаси камера бурчагини анада торайтириши ва оқибатда глаукома хуружини чақириши мумкин.

Агар Сиз ҳар қандай ножўя таъсирни жиддий деб ҳисобласангиз ёки Сиз истеъмолчилар учун бу йўриқномада таърифланмаган ножўя таъсирларни сезсангиз, илтимос, бу ҳақида шифокорингизга хабар беринг.

 

  1. ФЕНЕФРИН® 10% НИ ҚАНДАЙ САҚЛАШ КЕРАК

Совуқ ва музлашдан ҳимоялансин. Ёруғлик таъсиридан ҳимоялансин.

Болалар ололмайдиган жойда сақлансин.

Этикетка ёки қутидаги EXP қисқартмасидан кейин келтирилган яроқлилик муддати ўтгач ФЕНЕФРИН® 10% қўлланилмасин.

Агар Сиз дори воситасини кўринарли шикастланишлари ёки флаконни биринчи очиш ҳимоя тасмасини шикастланишини сезсангиз, ФЕНЕФРИН® 10% ни қўлламанг. Бундай ҳолларда дори воситасини дорихонага қайтаринг.

Биринчи марта очгандан кейин 28 кун давомида ишлатилсин.

Дори воситаларини оқава сувларга ёки маиший чиқиндиларга ташлаш мумкин эмас. Ишлатилмаган дори воситасини дорихонага қайтарилсин. Бу чоралар атроф-муҳитни ҳимоя қилишга ёрдам беради.

 

  1. БОШҚА МАЪЛУМОТ

ФЕНЕФРИН® 10% нима сақлайди

  • Даволовчи модда бўлиб 1 мл эритмада 100 мг фенилэфрин хлориди ҳисобланади, бу
    1 мл да 80,3 мг фенилэфринга мос келади.
  • Бошқа компонентлари: Dinatrii edetas dihydricus (динатрий эдетати дигидрати) 

Acidum hydrochloridum (хлорид кислотаси) 

Benzalkonii chloridum (бензалконий хлориди) консервант 

Aqua ad iniectabilia (инъекция учун сув).

 

ФЕНЕФРИН® 10% қандай кўринишга эга ва ўрам ичидагиси

1 х 100 мл, 1 х 5 мл, 3 х 5 мл (томчилагичли полиэтилен флакон)

Сотувда барча ўлчамдаги флаконлар бўлмаслиги мумкин.

ИМЕЮТСЯ ПРОТИВОКАЗАНИЯ. НЕОБХОДИМО ОЗНАКОМИТЬСЯ С ИНСТРУКЦИЕЙ
ПО ПРИМЕНЕНИЮ ИЛИ ПОЛУЧИТЬ КОНСУЛЬТАЦИЮ СПЕЦИАЛИСТА

Лекарственные средства, информация о которых представлена на сайте, могут иметь противопоказания к их применению и использованию. Перед использованием необходимо ознакомиться с инструкцией по применению или получить консультацию у специалистов.