📜 Инструкция по применению Табекс
💊 Состав препарата Табекс
✅ Применение препарата Табекс
📅 Условия хранения Табекс
⏳ Срок годности Табекс

Дори препаратини қўллашдан аввал албатта шифокор билан маслаҳатлашиш ёки йўриқномани диққат билан ўқиб чиқиш керак!

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

(истеъмолчилар учун илова аннотация)

ТАБЕКС 1,5 мг қобиқ билан қопланган таблеткалар

TABEX 1,5 mg film-coatedtablets

Препаратнинг савдо номи: Табекс® (Tabex®)

Таъсир этувчи модда (ХПН): цитизин

Дори шакли: плёнка қобиқ билан қопланган таблеткалар.

Таркиби:

Ҳар бир таблетка қуйидагиларни сақлайди:

фаол модда: 1,5 мг цитизин (cytisine).

ёрдамчи моддалар: лактоза моногидрати, микрокристалл целлюлоза (102 тури), тальк, магний стеарати.

қобиғининг таркиби: қисман гидролизланган поливинил спирти, титан диоксиди (Е171), макрогол 3350, тальк, темир (II, III) оксиди (Е172), темир (II) оксиди (Е172), темир (III) оксиди (Е172).

Таърифи: думалоқ, икки томонлама қавариқ, оч жигарранг, диаметри 6 мм ли плёнка қобиқ билан қоплангантаблеткалар.

Фармакотерапевтик гуруҳи: никотинга қарамликни даволаш учун восита.

Фармакологик хусусиятлари

Фармакодинамикаси

Табекс фаол модда ­ цитизин сақлайди, у чекувчига никотин сингари таъсир кўрсатади.  Табекс тамаки чекишни, сигаретдан воз кечиш билан боғлиқ ёқимсиз ҳислар ва дискомфортсиз аста­секин тўхтатилишига олиб келади.

Фармакокинетикаси

Цитизиннинг фармакокинетик параметрлари 36 та соғлом кўнгиллилар ­ эркакларда битта  1,5 мг плёнка қобиқ билан қопланган Табекс таблеткасини бир марта қабул қилгандан кейин аниқланган.

Сўрилиши

Цитизин перорал қабул қилинганда меъда-ичак йўлларида осон сўрилади.

Қон плазмасидаги тахминан 15,55 нг/мл ни ташкил қилувчи максимал концентрациясига 0,92 соат давомида эришилади.

Тақсимланиши

Инсонда ўрганилмаган, шунинг учун маълумотлар йўқ.

Қуёнларда перорал ва вена ичига юборилганидан кейин тақсимланиш ҳажми (Vd) мос равишда 6,21 л/кг ва 1,02 л/кг ни ташкил қилган. Каламушларда перорал ва вена ичига юборилганидан кейин жигарда, буйракда ва буйрак усти безларида цитизиннинг юқори зардоб концентрацияси аниқланади.

Метаболизми ва экскрецияси

Цитизин жиддий метаболик трансформацияга учрамайди. Қабул қилинган дозанинг 64% 24 соат давомида ўзгармаган ҳолда буйрак орқали чиқарилади. Ярим чиқарилиш даври тахминан 4 соатни ташкил қилади. Цитизин учун организмда тутилишининг ўртача вақти тахминан 6 соатни ташкил қилади.

Қўлланилиши

Табекс тамаки чекишга қарам (сурункали табакизм), лекин ундан воз кечишни хохловчи инсонларда қўлланилади.

Қўллаш усули ва дозалари

Табексни ҳар доим ушбу илова­варақадаги кўрсатмаларга қатъий риоя қилган ҳолда қабул қилинг. Агар Сиз нимагадир ишонч ҳосил қилмасангиз, ўз шифокорингиз ёки фармацевтдан сўранг.

Дозалаш

Катталарда

Препарат ичга қуйидаги схема бўйича қўлланади:

1-чи кундан 3 кунгача ­ 1 таблеткадан, ҳар 2 соатда (кунига 6 таблетка) қабул қилинади. Бу кунлар давомида чекилган сигареталар сонини аста­секин камайиб бориши кутилади. Агар натижаси қониқарли бўлмаса, даволаш тўхтатилади ва 2-3 ойдан кейин даволашни қайтадан бошлаш мумкин.

Таъсири яхши бўлса, даволаш қуйидаги схема бўйича давом эттирилади:

4-чи кундан 12-чи кунгача – 1 таблеткадан, ҳар 2,5 соатда (кунига 5 таблетка);

13-чи кундан 16-чи кунгача – 1 таблеткадан, ҳар 3 соатда (кунига 4 таблетка);

17-чи кундан 20-чи кунгача – 1 таблеткадан, ҳар 5 соатда (кунига 3 таблетка);

21-чи кундан 25-чи кунгача – кунига 1-2 таблеткадан қабул қилинади.

Педиатрик популяция ва 65 ёшдан катта пациентлар

Болаларда ва 18 ёшдан кичик ўсмирларда ва 65 ёшдан катта пациентларда Табекснинг хавфсизлиги ва самарадорлиги аниқланмаган.

Қўллаш усули

Таблеткалар ичга бутунлигича, етарли миқдордаги сув билан қабул қилинади.

Даволаниш бошланганидан кейинги бешинчи кунида чекишни бутунлай тўхтатилиши юз бериши керак. Даволаш курси тамом бўлганидан кейин пациент иродали бўлиши керак ва ўзини биронта ҳам сигарета чекишига йўл қўймаслиги керак.

Даволаш давомийлиги ­ схема бўйича.

Агар Сиз дори воситасининг самараси жуда кучли ёки жуда кучсиз эканлигини сезсангиз, даволовчи шифокорингиз билан маслаҳатлашишингизни сўраймиз.

Агар Сиз Табексни қабул қилишни ўтказиб юборган бўлсангиз

Агар Сиз битта дозани ўтказиб юборган бўлсангиз, уни иложи борича тезроқ қабул қилинг. Агар кейинги дозани қабул қилиш вақти деярли келган бўлса, унутилган дозани ўтказиб юбориб, уни одатдагидек қабул қилинг. Ўтказиб юборилган дозани ўрнини тўлдириш учун икки баробар дозани қабул қилманг. Дори воситасини ушбу илова­варақада кўрсатилганидек қабул қилишни давом эттиринг.

Агар Сизда ушбу дори препаратини қўллаш билан боғлиқ ҳар қандай қўшимча саволлар туғилса, шифокорингиз ёки фармацевтга мурожаат қилишингизни сўраймиз.

Ножўя таъсирлари

Барча дори препаратлари каби Табекс ҳам, улар ҳаммада ҳам намоён бўлмаслигига қарамай, ножўя самараларни чақириши мумкин.

Ножўя реакциялар учраш тез­тезлигига қараб ифодаланган.

Табекс билан даволашда, айниқса даволашни бошида, қуйидаги ножўя таъсирлар кузатилиши мумкин:

Тез­тез (100 пациентдан 1 тадан 10 тасигача таъсир қилади): бош оғриғи, бош айланиши, қориннинг юқори қисмида оғриқлар, кўнгил айниши, оғизни қуриши, диспепсия (меъдада дискомфорт, овқатдан сўнг кекириш).

Тез­тез эмас (1000 пациентдан 1 тадан 10 тасигача таъсир қилади): уйқусизлик, уйқучанлик, қабзият, диарея, қусиш.

Тез­тез номаълум (мавжуд маълумотлар бўйича аниқлашнинг имкони йўқ): юрак ритмини ва юрак уришини тезлашиши, артериал босимни бироз ошиши, юқори жиззакилик, нафас олишни қийинлашиши, таъмни ва иштахани ўзгариши, қоринда оғриқ, мушак оғриқлари, кўкракда оғриқлар, вазнни йўқотилиши, кўп терлаш.

Агар ножўя таъсирлардан биронтаси жиддий тус олса ёки агар Сиз ушбу илова­варақада келтирилмаган бошқа ножўя таъсирларни сезсангиз, бу ҳақида шифокорингизни ёки фармацевтни хабардор қилишингизни сўраймиз.

 

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

Табексни қуйидаги ҳолатларда қабул қилманг:

  • агар Сизда фаол модда цитизинга ёки Табекснинг бошқа ҳар қандай таркибий қисмларига аллергия (ўта юқори сезувчанлик) бўлса;
  • яқинда ўтказилган миокард инфаркти ёки мия жароҳати, ностабил стенокардия, юрак ритмини бузилиши (юрак аритмияси), атеросклероз; оғир артериал гипертензия.
  • ҳомиладорлик вақти ва эмизиш даврида.

Дориларнинг ўзаро таъсири

Агар Сиз бошқа дориларини, шу жумладан рецептсиз бериладиган дориларни қабул қилаётган ёки яқинда қабул қилган бўлсангиз, бу ҳақида шифокорингизга ёки фармацевтга хабар беришингизни сўраймиз.

Агар Сиз физостигмин, галантамин (нимфалаж, фалаж ва деменцияни даволаш учун восита) каби дори препаратларини, статинларни (липидларни пасайтириш учун препаратлар), қон босимини пасайтирувчи дори препаратларини, теофиллинни (астмани даволаш учун восита), ропиниролни (Паркинсон касаллигини даволаш учун восита), клозапин ва оланзапинни (антипсихотикларни) қабул қилаётган бўлсангиз, Табекс билан бир вақтда қўлланганда уларнинг ножўя таъсирлари кучайиши мумкинлиги сабабли, бу ҳақида шифокорингизни хабардор қилинг.

Махсус кўрсатмалар

Табексни қўллашда алоҳида эҳтиёткорликка риоя қилинг.

Табексни қўллаш хавфсизлигига тааллуқли клиник тажрибалар етарли эмаслиги сабабли, уни қуйидаги касалликлари бўлган пациентларда эҳтиёткорлик билан қўллаш керак:

  • юрак ишемик касаллиги (юрак мушакларини қон билан таъминланишини бузилиши);
  • юрак етишмовчилиги (юрак мушакларини кучсизлиги);
  • артериал гипертензия (юқори қон босими);
  • томирли-миякасалликлари;
  • қон томирларини бекилиб қолиши;
  • буйрак ва жигар касалликлари;
  • гипертириоидизм (қалқонсимон безини юқори фаолияти);
  • яра касаллиги;
  • қандли диабет;
  • буйрак усти безларининг хромаффин ўсмалари;
  • гастроэзофагеал рефлюкс касаллиги (қизилўнгачни пастки қисмига меъда шираси чиқиши сабабли ачишиш хисси намоён бўлади);
  • психик касалликлар (шизофрениянинг баъзи шакллари).

Пациентларнинг бу категориясига олдиндан шифокор билан маслаҳатлашмасдан ва фойда/хавф нисбатини баҳоламасдан Табексни қўллаш тавсия қилинмайди.

Табексни 18 ёшдан кичик болаларда ва 65 ёшдан катта пациентларда қўллашда хавфсизлигига тааллуқли клиник тажрибалар етарли эмас, шунинг учун бу ёш гуруҳларида уни қўллаш тавсия қилинмайди.

 

 

Табексни овқат маҳсулотлари ва ичимликлар билан қабул қилиниши

Овқат ва ичимликлар Табекснинг самарасига таъсир кўрсатмайди.

Ҳомиладорлик ва эмизиш даври

Ҳар қандай дори воситасини қўллашдан аввал шифокорингиз ёки фармацевт билан маслаҳатлашинг.

Агар Сиз ҳомиладор ёки эмизикли бўлсангиз, Сизга Табекс билан даволаниш мумкин эмас.

Дори воситасини транспорт воситаларини ёки потенциал хавфли механизмларни бошқариш қобилиятига таъсирнинг ўзига хослиги

Табексни юқори диққат ва реакция тезлигини талаб қилувчи харакатларга салбий таъсири ҳақида маълумотлар йўқ.

Дори маҳсулотининг баъзи таркибий қисмлари ҳақида муҳим маҳлумот

Ушбу дори препарати лактоза сақлайди. Агар Сизда баъзи қандларни ўзлаштираолмаслик бўлса, Табекс билан даволанишни бошлашдан аввал бу ҳақида шифокорингизни хабардор қилишингиз керак.

Препарат яроқлилик муддати ўтгач ишлатилмасин ва болалар олаолмайдиган жойда сақлансин.

Дозани ошириб юборилиши

Агар Сиз Табексни керагидан ортиқ дозасини қабул қилган бўлсангиз

Агар Сиз илова­варақада кўрсатилганидан юқори дозани қабул қилган бўлсангиз, Сизда кўнгил айниши, қусиш, кўп терлаш, тремор, кўришни бузилиши, кўз қорачиғларини кенгайиши, юрак ритмини тезлашиши, нафас олишни қийинлашиши, умумий ҳолсизлик, тиришишлар пайдо бўлиши мумкин. Бундай ҳолларда Табексни қабул қилишни тўхтатинг ва шифокор билан маслаҳатлашинг ёки яқин орадаги даволаш муассасасидан ёрдам сўранг.

Чиқарилиш шакли

Плёнка қобиқ билан қопланган 20 таблетка қаттиқ, рангсиз, тиниқ ПВХ плёнкали/алюмин фольгали блистерга; 5 блистердан препаратни қўллаш бўйича илова­варақаси билан бирга картон қутига жойланади.

Сақлаш шароити

Намликдан ҳимоялаш учун оригинал ўрамда, 25оС дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

Яроқлилик муддати

2 йил.

 

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецептсиз.

ИМЕЮТСЯ ПРОТИВОКАЗАНИЯ. НЕОБХОДИМО ОЗНАКОМИТЬСЯ С ИНСТРУКЦИЕЙ
ПО ПРИМЕНЕНИЮ ИЛИ ПОЛУЧИТЬ КОНСУЛЬТАЦИЮ СПЕЦИАЛИСТА

Лекарственные средства, информация о которых представлена на сайте, могут иметь противопоказания к их применению и использованию. Перед использованием необходимо ознакомиться с инструкцией по применению или получить консультацию у специалистов.